
ANDIJON DURDONALARI
Bugun qiziq narsa bo‘ldi.
Open Budget uchun botni ishlatib ko‘rdim.
Rostini aytsam, yana aldashadi deb o‘ylagandim.
Lekin 10 minut o‘tmay pul tushdi.
Shuning uchun linkini qoldiryapman.
@AvtoBudjetBot
@AvtoBudjetBot
@AvtoBudjetBot
Нима ҳам дей…
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидлари билан орамизга кирганларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан қавмлари нима қилаётганини билиб турибдилар…
Роббим ҳаммамизга бориб, бу жойларни ўз кўзимиз билан кўриб, зиёрат қилишни насиб қилсин. Амин!
Уҳуд тоғида шундай бир жой борки, у ерда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг излари қолган
Масжиди Набавийдан кейин мени энг кўп таъсирлантирган ва бевосита Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳис қилган жойлардан бири — Миҳрос қоясидаги ёриқдир. Аввал бу жойнинг ҳикоясини айтиб берай.
Уҳуд жангида энг оғир лаҳзаларда, ўқчилар ўз жойларини тарк этганлари сабабли мушрикларнинг отлиқ қўшини — бошида Холид ибн Валид турган гуруҳ — орқа томондан ҳужум қилиб мусулмонларни қуршаб олган. Шунда мусулмонлар Уҳуд тоғининг ана шу тик қояларига томон чекинишга мажбур бўлганлар.
Шу пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир тарзда яраланган эдилар. Муборак юзлари жароҳатланган, совутнинг темир ҳалқалари ёноқларига ботган ва пастки тишларидан бири синган.
Асҳоби киром Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун у зотни суратда кўриб турганингиздек, шу тик ёнбағирларга олиб чиққанлар. Бу жой пастдан келаётган мушрикларнинг ҳужумларига қарши табиий бир паноҳ, гўё бир қалъа вазифасини бажарган.
Аввал Уҳуднинг пастки этакларида жойлашган Каҳфул-Ҳузага (Миҳрос қоясидаги ёриқ)қа паноҳ олинган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ёрдам шу ерда кўрсатилган. Жанг пайтида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига ботиб қолган совутнинг темир ҳалқаларини саҳобалардан Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ўз тишлари билан чиқариб, катта фидойилик кўрсатган. Шу вақтда унинг олд икки тиши ҳам синган. «Умматнинг ишончли инсони» деб аталган Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг бу фидойилиги сийрат манбаларида алоҳида зикр қилинган.
Жангнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири ҳам шу ерда содир бўлган. Ўша пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, деган хабар тарқалиб, бу гап мусулмонлар орасида катта ваҳимага сабаб бўлган. Аммо шу ерда у зотнинг тирик эканликлари маълум бўлиб, саҳобаларнинг руҳи яна тикланган.
Кейинчалик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янада хавфсизроқ бўлган юқоридаги Миҳрос қоясидаги ёриққа олиб чиқилганлар. Ривоятларга кўра, ҳазрат Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни елкаларига олиб, шу қоялардаги текис жойга чиқарганлар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу буюк фидойилиги учун: “Талҳага жаннат вожиб бўлди”, деб марҳамат қилганлар.
Бу ерда содир бўлган муҳим воқеалардан яна бири — ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг сув олиб келганларидир. Ҳадис манбаларида, айниқса Имом Бухорийнинг асарларида келтирилишича, ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини ювиш учун юқоридаги қояларда тўпланган сув чуқурларидан қалқони билан сув олиб келганлар. Арабчада бундай сув чуқурлари “миҳрос” деб аталгани учун бу жой ҳам шу ном билан машҳур бўлиб қолган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яраларини эса қизлари ҳазрат Фотима розияллоҳу анҳо тозалаганлар. Қонни тўхтатиш учун бир бўлак ҳасирни (бўйрали пахта)ни ёқиб, унинг кулини жароҳат устига босганлар.
Ривоятларга кўра, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган барча азоб-уқубатларга қарамасдан, шу ерда умматларига ибрат бўладиган қуйидаги раҳм-шафқат дуосини қилганлар:
“Эй Роббим! Қавмимни афв этгин, чунки улар нима қилаётганларини билмайдилар.”
Энди мен учун аҳамиятига келсак…
Бу Миҳрос қоясидаги ёриқнинг ичида шундай бир ҳид бор эдики, у ерга борганларнинг деярли барчаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларини энг аниқ ҳолда ҳис қилганларини айтишади.
Шу ҳид сабабли вақт ўтиши билан бу жойга бўлган қизиқиш ва одамлар тўпланиши жуда кўпайиб кетгани учун Саудия Арабистони ҳукумати бу ҳудудни ёпишни бошлаган. Аввал Миҳрос қоясидаги ёриқ ичига қора ёмон ҳидли моддалар қуйиб, ҳидни босишга ҳаракат қилинган. Аммо шунга қарамасдан одамларнинг қизиқиши камаймаган. Ҳатто кечирасизлар, эчки ахлати ҳам ташланган, аммо барибир ҳидни бостира олмаганлар.
Кейин Миҳрос қоясидаги ёриқ ичига девор ҳам қурилган. Баъзи одамлар девордан ҳам ошиб ўтишган. Шунга қарамай зиёрат қилмоқчи бўлганлар кўпайгани учун охири Миҳрос қоясидаги ёриқ атрофи тиканли симлар билан ўралган ва кириш қисмига ҳам девор қилинган.
Намоз ўқиётган жойнамозларимизга эътиборли бўлайлик!
Шундай одамлар борки, уларнинг сочлари тўзғиган, кийимлари униққан, эшиклардан қувилган бўлади. Лекин агар улар Аллоҳнинг номига қасам ичса, Аллоҳ уларнинг қасамини албатта бажо қилади.
(Ҳадиси шариф)
Яъни, улар одамлар наздидан ҳақир, фақир ва қадрсиз кўринса ҳам, Аллоҳнинг наздида ўта қадрли ва баланд мақомга эгадирларки, дуолари доим мустажоб бўлади.
Рўзадорлар учун турли ҳил таом тайёрлаётган аёлларимизга, Аллоҳнинг жаннати бўлсин.
🤲
Виждон дўкони. Бугун кўрган видеоларим ичида энг таъсирлиси шу бўлди.
Бу — шу ердаги халқнинг фарзандларига берган тўғри тарбиясининг натижаси. Бундай нарса бир кунда пайдо бўлмайди. Бу йиллар давомида берилган одоб, ҳалоллик ва виждон тарбиясининг мевасидир.
Чунки ҳаётда шундай одамлар бор:
қорни тўқ бўлса ҳам ўғрилик қиладиганлар бор,
яна шундай инсонлар ҳам борки — қорни оч бўлса ҳам ўғриликка қўл урмайди.
☝️
Уч хил кўз ёшдан эҳтиёт бўлинг!
1. Онани кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.
☝️
Уч нарса қайтиб келмайди.
1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.
☝️
Дунё уч кундир.
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.
☝️
Сиздан мўминнинг уч насибаси бўлсин!
1. Манфаат бермадингизми ? Зарар ҳам берманг!
2. Хурсанд қилмадингизми ? Ғамга ҳам ботирманг!
3. Мақтамадингизми? Ёмонламанг ҳам!
https://youtube.com/shorts/KPijAPqqVrY?feature=share