
ANDIJON DURDONALARI
«Инсон ҳар куни 24 соатлик умр неъматини олади. Аммо бу неъматнинг қайтарилиши йўқ. Уйқуга вақт топамиз, телефонга соатлар ажратамиз, иш ва суҳбатларга умримизни сарфлаймиз. Лекин қалбимизга ҳаёт берадиган Қуръон учун қанча вақт ажратяпмиз?
Бир кун келиб умримизнинг сўнгги “чеки” чиқади. Ўшанда сарфланган вақтни қайтариб ҳам, қайтадан яшаб ҳам бўлмайди.
Умр - қайтарилмайдиган неъмат.
Вақт - қайта берилмайдиган омонат.
Қуръонга ҳам ҳар куни улуш ажратайлик.
Чунки маҳсулот қайтарилиши мумкин, аммо ўтган умр қайтарилмайди, фақат ҳисоби сўралади...»
Қандай ҳаётда яшаманг, беш вақт Намозни имконини қилиб, ўз вақтида ўқияпсизми - Сиз бахтли экансиз!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳбнинг қабрлари Абво деган жойда жойлашган.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳб иффатли, ҳаёли ва зебо аёл эдилар. У киши ёшлик чоғида, бор-йўғи йигирма беш ёшлар атрофида вафот этдилар ва қабрлари Абво деган жойдаги тепалик устида қазилди. Бунинг сабаби - сел суви олиб кетмаслиги учун қабр баландроқ жойга қилинган эди.
Омина онамизнинг вафоти пайтида онамиз Умму Айман онамиз шундай деган эдилар:
— Ҳой, Муҳаммадим, кел, онангнинг қабрини қазишда ёрдам бер!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша пайтда кичкинтой бўлсалар ҳам, қўллари билан тупроқ қазиб йиғлардилар, Умму Айман ҳам йиғларди. Умму Айман Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини буриб турарди, оналарига қараб турмасликларини хоҳларди.
Охирида онаси Омина қабрга ётқизилди ва тупроқ билан ёпилди. Умму Айман Росулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб олиб юрдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз ёшлари билан шундай дедилар:
— Онам, онам! Онамни ўзимиз билан олиб кетайлик! Онамни бу ерда ёлғиз ташлаб кетмайлик!
😭
Бу гапларни эшитиб Умму Айман ҳам йиғларди, сабаби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга отасиз келган эдилар, энди эса онадан ҳам айрилиб, иккинчи марта етим бўлиб қолдилар.
Орадан эллик беш йил ўтиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиш учун юз минглаб саҳобалар билан қайтиб келдилар. Абво деган жойга етганларида у пайтдаги аламли хотиралари қайта тирилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга шундай дедилар:
— Ҳаммаларингиз шу ерда ўтиринглар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлар орасида юриб, онасининг қабрини излаб топдилар ва у ерда узоқ вақт илтижо қилдилар. Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб юборадилар. Уларнинг йиғиларини кўриб саҳобалар ҳам йиғлайдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаган ҳолда саҳобалар олдига келдилар. Уларнинг йиғлаётганини кўриб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўрадилар:
— Ё Росулаллоҳ, нима бўлди? Нима учун йиғлаяпсиз, биз ҳам йиғлаб юбордик!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Менинг йиғлаганим сизни ҳавотирга солдими?
— Ҳа, ё Росулаллоҳ, дедилар саҳобалар.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Менинг сизлар кўрганингиз қабр Омина бинти Ваҳб, онангиз қабридир. Мен Раббимдан уни зиёрат қилишга рухсат сўрадим, у рухсат берди. Уни мағфират қилиб беришга сўрадим, лекин Аллоҳ бунга рухсат бермади. Онаси учун йиғлаётган фарзанд қандай ҳолатга тушса, менинг ҳолим ҳам шундай бўлди ва шу менинг кўнглимни эзди.
Бу сўзларни эшитиб саҳобалар розияллоху аънхумлар янада қаттиқ йиғлаб юборишдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётида саҳобалар шундай қаттиқ йиғлаган кун бошқа бўлмаган эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамада ғалаба қозонган куни одамлар Пайгамбаримиз алайхиссалом атрофларида жам бўлдилар — кимдир байъат қиларди, кимдир мубораклаб сўзлар айтарди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам анча кекса, беллари эгилиб қолган кампирни кўриб қолдилар. Кампир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томон секин-секин юриб келди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб турдилар, танимадилар.
— Бу ким? — деб сўрадилар.
Саҳобалар розияллоҳу анҳумлар:
— Бу сизни эмизган онангиз — Ҳалима Саъдийа! — дедилар.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб юбордилар. Уни қучоқладилар, бошларидан силадилар, қўлларини ўпдилар.
Соҳобалар ажабланиб қараб туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Ажабланаяпсизларми? Бу менинг онам — Ҳалима онам!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кийиб турган ридоларини тўшадилар, Ҳалима онамизни шу ерда ўтиргиздилар. Одамлар йиғилиб турган пайтда шундай дедилар:
— Менга ва онамга бироз вақт беринглар. Мен унга ўз қисматимни, бошимдан кечирган воқеаларни сўзлаб берсам, онам олдида ҳеч қандай уялишсиз йиғласам.
Ҳудди болаликда онасининг бағрида йиғлагандай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмат ва муҳаббат билан онаси Ҳалима оналари билан суҳбатлашдилар.
Туркиядаги саллали ва соқолли ҳоким эътибор марказида
Туркиянинг Карапўрчек тумани ҳокими Меҳмет Мурат Чоруҳлу ўзига хос ташқи кўриниши - салласи ва соқоли билан жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
Меҳмет Мурат Чоруҳлу 2024 йилда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда 3 минг 857 та овоз тўплаб, АК Партия номзоди Умит Бодурни атига 50 та овоз фарқи билан ортда қолдирган ва ҳокимлик лавозимига сайланган.
Чоруҳлунинг айтишича, унинг салла ва соқол билан давлат идорасида фаолият олиб бораётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотган. Ҳатто айрим фуқаролар уни шахсан кўриш ва суҳбатлашиш мақсадида ҳокимият биносига ташриф буюришмоқда.
У ҳокимият бошқарувини қабул қилиб олган пайтда муниципалитетни 35 миллион турк лираси миқдорида қабул қилиб олган. Шунга қарамай, Чоруҳлу олдига катта мақсадлар қўйган. У 2027 йилга бориб муниципалитетнинг йиллик бюджетини 400 миллион лирага етказишни режалаштирмоқда.
Маълумоти бўйича қурилиш соҳаси мутахассиси бўлган Меҳмет Мурат Чоруҳлу Сакаря университетининг Қурилиш муҳандислиги йўналишини тамомлаган. Ҳокимликка сайланишидан аввал қурилиш ва пудратчилик соҳаларида фаолият юритган.
Салла ва соқоли билан анъанавий қиёфани сақлаб қолган ҳолда замонавий бошқарув тизимида фаолият юритаётган Чоруҳлу бугун Туркияда жамоатчилик қизиқишини уйғотаётган маҳаллий раҳбарлардан бирига айланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган масжид...
Исломдаги биринчи жума намозига гувоҳ бўлган жой!
Бани Баёза масжиди Мадинаи Мунавваранинг тарихий масжидларидан бири бўлиб, у Қубо минтақасида жойлашган. Бу ерда Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлар.
Бани Баёзанинг (улар Хазраж қабиласидан бўлишган) уйлари Ҳаррадаги Раҳаба минтақасида бўлгани айтилади. У ерда «Ақраб» деб номланган қалъаси бор ферма бор эди. У Осим ибн Атия ибн Баёзанинг авлодларига тегишли эди.
Бани Баёза жойи Жума масжидига яқин бўлиб, тахминан 811 метр масофада жойлашган.
Бу минтақа жуда катта тарихий аҳамиятга эга; чунки у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин ўқилган жума намози каби Мадинаи Мунавваранинг исломий тарихидаги воқеаларга гувоҳ бўлган жойлар билан боғлиқ.
Бу Мадинайи Мунавваранинг тарихидан унутилган бир парча… аммо у ўз бағрида Исломнинг энг қадимги саҳифаларидан бирини олиб юради!
Робиъул-аввал - Мавлуд шариф ойи муборак бўлсин!
У зоти шариф соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак ва гўзал ахлоқларидан намуна олиб яшаш ҳар биримизга насиб этсин.
#Дуо
Бомдоддан кейин ушбу дуони ўқишни одат қилинг, ўрганмоқчи бўлган илмингиз, албатта, сизга юқади:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا
"Аллоҳумма инний ас-алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан"
.
Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.