
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️
|Лотин алифбосида —
@huquqiyaxborot_lotin
▪️
|Рус тилида —
@pravoinf
▪️
|Инглиз тилида —
@leginf
▪️
|Қорақалпоқ тилида —
@huqiqiymalimleme
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
✅
Қонунчиликка кўра,
турар жой даҳаларидан чиқишда
ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари
керак.
🚫
Шунингдек, турар жой даҳаларида
қуйидагилар тақиқланади:
➖
механик транспорт воситаларини
бошқаришни ўргатиш;
➖
двигатели
ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
➖
рухсат этилган тўла вазни
3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг
махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Якка
тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар
яратилади
Манба:
ПҚ-247-сон,
12.08.2025 йил.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
❗️
Ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган "Huquqiy axborot|Plus" телеграм каналини
кузатиб боринг
✔️
Телеграм каналда
қуйидагилар
тақдим этиб борилади:
🔹
қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида
аудио
форматдаги тушунтиришлар;
🔹
имо-ишора
мулоқоти шаклидаги ҳуқуқий видео материаллар;
🔹
ногиронлиги бўлган шахслар учун
фойдали ахборотлар.
🔗
Каналга ушбу манзил орқали обуна бўлиш мумкин:
https://t.me/huquqiyaxborot_plus
#2025_йил_1_сентябрдан
💵
Қонунчиликка кўра, даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси қуйидаги миқдорларда
оширилади:
🔹
юридик шахслар учун
БҲМнинг 150 бараваригача
;
🔹
ЯТТлар учун
БҲМнинг 100 бараваригача,
🔹
жисмоний шахслар учун
БҲМнинг 50 бараваригача
.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Хорижий давлатлар оғир юкли транспортларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдори камайтирилди
Ҳукумат қарори
(538-сон, 26.08.2025 й.)
билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰
Қарор билан хорижий давлатлар
оғир юкли
ва
катта ҳажмли
транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун
тўловлар миқдорига
ўзгартиришлар киритилди.
✅
Унга кўра, транспорт воситасининг
умумий ҳақиқий массаси
рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов қуйидаги
тарифларга
мувофиқ белгиланди:
▪️
умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори
0 тн дан 5 тн гача
бўлганда юриладиган
1 км
масофа учун
БҲМнинг 0,08 фоизи
миқдорида;
▪️
5 дан
10
гача – 0,12;
▪️
10 дан
15
гача – 0,24;
▪️
15 дан
20
гача – 0,42;
▪️
20 дан
25
гача – 0,63;
▪️
25 дан
30
гача – 0,97;
▪️
30 дан
35
гача – 1,39;
▪️
35 дан
40
гача – 1,94;
▪️
40 дан
45
гача – 2,66;
▪️
45 дан
50
гача – 3,59;
▪️
50 ва ундан юқори – 4,22.
📉
Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда
рухсатнома бериш
учун тўланадиган тўлов миқдори
“Лицензия”
автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилди:
🔹
100 км га қадар БҲМнинг
54 фоизи
миқдорида;
🔹
ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг
0,24
фоизи миқдорида.
📌
Илгари мазкур тўловлар 100 км га қадар —
25 АҚШ доллари
ҳамда ҳар бир кейинги километр учун —
0,11 АҚШ доллари
қийматида белгиланган эди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7702556
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️
Ишсизлик
нафақасини тўлаш тартиби ўзгаради
Батафсил инфографикада
👆
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Манба:
ВМҚ-498-сон,
06.08.2025 йил.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2025_йил_1_сентябрдан
🪙
Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг
15 фоизи
миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан
озод этилади.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди
“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(рўйхат рақами: 3672-сон, 26.08.2025 й).
🔰
Мазкур Низом қурилиш объектларида QR -кодли
(матрик штрихли код)
паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.
✅
QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда
рўйхатдан ўтган
кунда буюртмачи томонидан объектнинг
кириш қисмига
ёки барча учун кўринадиган жойда
мажбурий
тартибда ўрнатилади.
📝
QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект
фойдаланишга топширилгунга қадар
амалда бўлиши зарур.
📙
QR -кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари
2400х1200 мм
ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан
камида 1 м баландликда
ўрнатилиши лозим.
🔗
Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач,
«Шаффоф қурилиш»
ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR -код автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7700815
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot