
Huquqiy axborot
😎
😎
😎
😎
😎
😎
#Эслатма
⚡️
Қонунчиликдаги янгиликлар,
ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан
@huquqiyaxborot
телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам
танишиб боришингиз мумкин:
🔹
@huquqiyaxborot_lotin
(лотин алифбосида);
🔹
@pravoinf
(рус тилида);
🔹
@leginf
(инглиз тилида);
🔹
@huqiqiymalimleme
(қорақалпоқ тилида)
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
😎
😎
😎
😎
😎
😎
#Биласизми
☑️
Қонунчиликка кўра,
хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини
беришда етказиб берувчи иситиш даврини
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
томонидан белгиланган муддатларда
бошлайди ва тамомлайди.
❗️
Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг
ўртача суткалик ҳарорати
8°Сдан паст бўлган 5 кунлик
давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши,
8°Сдан юқори
бўлганда эса тамомланиши керак.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Сизларни,
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни
муносабати билан самимий қутлаймиз.
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
💸
Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга
“Ёшлар дафтари”
жамғармалари орқали:
➖
автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг
“А”, “B”, “D” ва “DE”
тоифаларини олиш учун
тўлаб берилади
.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Лифтдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (
588-сон, 22.10.2026 й.
) билан Лифтдан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰
Қарорга кўра, лифтларни рўйхатдан ўтказиш, уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва бекор қилиш, техник хизмат кўрсатиш натижаларини киритиш ва сақлаш “
Хавфсиз лифт
” ягона идоралараро электрон платформаси орқали амалга оширилади.
💻
Лифтлар ваколатли орган томонидан
бепул
рўйхатга олинади. Дастлабки техник кўрикнинг ижобий натижаларига асосан лифт
икки иш куни
ичида рўйхатга олинади ва буюртма берувчига QR-кодли маълумотнома юборилади.
👤
Бино бошқарувчиси лифтга
ҳар ойда камида бир марта
техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши шарт.
📝
Лифт кабинасининг кўринарли жойида:
🔹
белгиланган шаклдаги идентификация рақами;
🔹
лифт рўйхатга олингани ҳақида QR кодли маълумот;
🔹
бино бошқарувчиси ва техник хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи, манзили ва боғланиш учун маълумотлар бўлиши лозим.
🚫
Йўловчи ташувчи лифтда лифтни юк кўтариш қобилиятидан қатъи назар,
қурилиш материаллари
,
қурилиш чиқиндилари
ва лифт габаритига мос келмайдиган барча турдаги буюм, нарса ёки жиҳозларни ҳамда портловчи, тез алангаланадиган, радиоактив моддаларни ва заҳарлилик даражаси ўта юқори бўлган моддаларни ташиш
тақиқланади
.
🚫
Электрон платформа орқали сотиб олинмаган ва ўрнатилмаган лифт ва эҳтиёт қисмлардан фойдаланиш
тақиқланади
.
✅
Ўрнатувчи томонидан муомалага чиқарилган ҳар бир лифт муомалага чиқарилган санадан эътиборан
камида уч йил
муддат билан кафолатланади. Кафолат муддатида таъмирлаш ишлари ва лифт қисмларини алмаштириш муддати
ўн беш кундан
ошмаслиги керак.
💰
“Қизил” рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш тақиқланган даврда техник хизмат кўрсатилмайди ва бу даврда техник хизмат кўрсатувчи ташкилот бино бошқарувчисидан
ҳар ойлик техник хизмат ҳақини талаб қила олмайди
.
🆓
Техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар реестрига кириш онлайн хабар бериш йўли билан
бепул
амалга оширилади.
📌
Қарор
2027 йил 1 январдан
бошлаб кучга киради.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма
«Адлия ТВ»нинг навбатдаги жонли эфири
бошланди
❗️
Ҳадя қилинган уй-жойни қайтариб олиш мумкинми? Мерос кимларга ва қандай тартибда тақсимланади?
Ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин
👇
https://www.youtube.com/live/um3OSJoC74g?si=QeDt4StbPu99RVDx
✍️
Саволларингизни
@mehnatpodkast_bot
орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Экология
❗️
Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади
Ҳукумат қарори (
586-сон, 22.10.2026 й.
) билан Махсус ҳудудда жойлашган қаттиқ ёқилғида ишловчи иссиқхоналарга белгиланадиган экологик талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари иссиқхона хўжаликлари фаолияти учун
махсус экологик тартиб
жорий этиладиган ҳудуд
(Махсус ҳудуд)
этиб белгиланди.
🏡
Махсус ҳудудда иситиш тизимига эга бўлган иссиқхона хўжаликлари фаолияти фақатгина табиий газ
шу жумладан, суюлтирилган газ)
, электр энергияси, геотермал энергия, қуёш энергияси ҳамда иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқлик энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
⏳
Қаттиқ ёқилғида
(кўмир, брикет ва биомасса пеллетлари)
фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликлари
2026 йил 1 декабрга қадар
иситиш турини юқоридаги турларга ўзгартириб, фаолиятини давом эттиради.
❗️
Қаттиқ ёқилғидан фақатгина қуйидаги талабларнинг
барчасини бир вақтнинг ўзида
бажарган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади:
🔸
қозон қурилмаларини
ёқилғи
узатиш ва ёниш жараёнини
автоматик бошқариш тизими
ҳамда
чанг-газ тозалаш ускуналари
билан жиҳозлаш;
🔸
узлуксиз автоматик мониторинг
тизимини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиш;
🔸
ускуналарнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
🔸
онлайн камералар
, қувват манбаи ва захира генератори ўрнатиш;
🔸
ҳосил бўлган чиқиндиларни
утилизация қилиш.
🚫
Иссиқхона хўжаликларида шиналар, битум, мазут, пластмасса ва полимер плёнкалар, синтетик картон, резина, жун толаси, ишлатилган мойлар, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳамда шунга ўхшаш таркибли материалларни ёқилғи сифатида ёқиш
қатъиян тақиқланади
.
📝
Экологик модернизацияни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари:
💰
2028 йил 1 январга қадар
чанг-газ тозалаш ускуналари, қозон қурилмалари, энергия тежамкор экранлар, энергия самарадор технологиялар, электр, геотермал, қуёш ва когенерация асосидаги иситиш ускуналарини харид қилиш харажатларининг
50 фоизи
, бироқ ҳар бир гектари учун
50 млн сўмдан
ошмаган қисмига давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;
💰
автоматик мониторинг станцияларини харид қилишда истак билдирган иссиқхоналарга уч томонлама шартнома тузиш орқали
7 йил
муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳар бир станция учун
350 млн сўмдан
ортиқ бўлмаган маблағлар молиялаштирилади;
💰
2026–2027 йилларда
электр энергияси, геотермал, қуёш энергияси, когенерация иситиш тизимларига ўтиш лойиҳалари учун тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1
4 фоиз
ставкада
(шундан, банк маржаси 4 фоиз)
лойиҳа қийматининг 50 фоизигача қисмига ва ҳар бир гектарга
3 млрд сўмгача
кредитлар ажратилади.
⚠️
2026 йил 1 декабрдан
бошлаб белгиланган талабларга жавоб бермайдиган иссиқхона хўжаликларига давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулоса
берилмайди
, илгари берилган хулосанинг амал қилиши белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилади. Бунда иссиқхонани электр, газ ва сув таъминотидан узиш чоралари кўрилади.
🔎
Махсус ҳудуддаги иссиқхона хўжаликларида ҳар йили
15 октябрдан 15 мартга қадар
назорат ва мониторинг ишлари амалга оширилади. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар аниқланган тақдирда иссиқхона фаолияти ёки ифлослантирувчи манба
10 кунгача
вақтинча тўхтатиб турилади.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️
Лойиҳа-қидирув ишлари қийматини аниқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (
584-сон, 21.10.2026 й
.) билан Лойиҳа-қидирув ишлари қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰
Қарорга кўра, мақсадли дастурлар доирасида молиялаштириладиган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи хизматларини кўрсатишда:
🔹
бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича муаллифлик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар шартномада
алоҳида
кўрсатилади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш қийматининг
10 фоизи
миқдорида белгиланади;
🔹
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тузиладиган шартномаларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларига бир марта
30 фоиз
миқдорида олдиндан бўнак тўлови тўланади;
🔹
лойиҳалаштириш топшириқлари рақамли форматда ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши талаб этилади;
🔹
ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими (МАТ) орқали қабул қилинади ва автоматик равишда
бир иш кунида
экспертизага юборилади.
💻
“Шаффоф қурилиш”
МАТда объектларни лойиҳалаштириш топшириқларининг рақамлаштирилиши босқичма-босқич таъминланади:
➖
2026 йил 1 декабрга қадар
— мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари объектлари;
➖
2027 йил 1 сентябрга қадар
— соғлиқни сақлаш йўналишидаги объектлар;
➖
2028 йил 1 июнга қадар
— қолган бошқа йўналишдаги объектлар.
📝
2027 йил 1 мартдан
бошлаб мақсадли дастурлар доирасида бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида ягона ёндашув жорий қилинади. Бунда:
🔸
намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳалар “Шаффоф қурилиш” МАТга жойлаштирилади;
🔸
қурилиши тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан уларни жойига боғлаш орқали амалга оширилади
(муҳандислик-коммуникация тармоқлари бундан мустасно)
;
🔸
объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига ижобий экспертиза хулосаси олиниб, буюртмачи хизматининг ички буйруғи билан тасдиқланганидан сўнг асослантирилмаган қўшимча ва ўзгартириш киритилиши
тақиқланади
.
🔎
Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан объектнинг қиймати лойиҳа ташкилотини аниқлаш учун фойдаланилган дастлабки қийматга нисбатан
1,5 баравардан
юқори ёки камни ташкил этганда, лойиҳа-қидирув ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилади.
📌
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан
уч ой ўтгач
кучга киради.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Қурилиш
❗️
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари ягона тартибда ҳисобланади
Ҳукумат қарори (
583-сон, 21.10.2026 й
.) билан Қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰
Қарорга кўра,
2027 йил 1 январдан
бошлаб бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган хўжалик жамиятлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектларнинг бошланғич қийматини аниқлашда:
🔹
қурилиш соҳасидаги ишчи-ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори республика бўйича 1 киши/соат учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ)
5 фоизида
(
ижтимоий солиқ тўловларини ҳисобга олган ҳолда)
белгиланади;
🔹
пудрат ташкилотларининг ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлари тўғридан-тўғри харажатлар суммасининг
2,5 фоизи
, тоғли, чўл, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги объектларда
5 фоизи
миқдорида белгиланади;
🔹
пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари смета қийматининг (тўғридан-тўғри харажатлар)
20 фоизи
ҳамда зарур фойда
7 фоизи
миқдорида белгиланади.
📝
Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:
➖
пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини ҳисоблаш, текшириш ва тасдиқлаш жараёнлари “
Шаффоф қурилиш”
миллий ахборот тизими (МАТ) орқали электрон шаклда амалга оширилади;
➖
пудрат ташкилоти ташкил топганига бир календарь йилдан ошмаган ва баланс кўрсаткичлари, молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот кўрсаткичлари топширилмаган ҳолларда бошқа харажатлар смета қийматининг
10 фоизи
ҳамда зарур фойда
7 фоизи
миқдорида қабул қилинади.
💰
Ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлар учун ажратилган маблағлар
ҳақиқатда бажарилган
ишлар ҳажми ва қийматидан келиб чиққан ҳолда молиялаштирилади.
❗️
Тендер (танлов) асосида расмийлаштириладиган шартномаларда шартнома даврида пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдорига ўзгартириш киритилишига
йўл қўйилмайди
(солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган ҳоллар бундан мустасно)
.
📋
Пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар пудрат ташкилотлари кесимида “
Шаффоф қурилиш
” МАТда эълон қилиб борилади.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot