
Журналистика.уз
Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали
Админ билан боғланиш:
@NOZIMATASH
❗️
ДИҚҚАТ, вакансия! Бизга ижтимоий тармоқлар — асосан Instagram ва Telegram учун ишлайдиган, лойиҳалар устида ижод қиладиган, видео-материаллар тайёрлай оладиган ижодкор журналист керак.
✅
Талаблар: – Ўзбек тилини яхши билиш – Ижодкорлик ва замонавий контент…
⭐️
Энг яхши ресурс – бу билим!
🏆
Билимингизни оширинг ва ўйинда иштирок этинг
📢
Ёш ижодкорлар, журналистлар ва талабалар учун фойдали манбалар бир жойга
жамланди!
Сиз сифатли ахборотни аниқлашни истайсизми? журналистикага қизиқасизми? Медиасаводхонлик, фактчекинг, рақамли ҳуқуқлар ва кибербуллинг ҳақида тўғри ва ишончли маълумот излаяпмисизми?
🎯
Ана шундай билимлар жамланган
платформага
ташриф буюринг!
✅
Медиасаводхонлик бўйича материаллар
✅
Сўз эркинлиги нима?
✅
Унинг қонуний асослари қандай?
✅
ОАВ ва ахборот саводхонлиги бўйича янги ҳаракат
✅
Кибербуллинг нима ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?
✅
Дезинформация нима?
✅
Фактчекинг инструментлари ва иловалар
✅
Рақамли ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар
🎓
Бу платформа ёш журналистлар ва ОАВ соҳасидаги фаол ёшлар учун билим манбаи, амалиётчи устоз!
📲
Ҳозир киринг
,
ўрганинг, билимингизни бойитинг!
🌐
Havola
⚠️
Ҳар бир ресурсни кўриб, ўрганиб, изоҳларда фикр билдириб туринг!
Тез орада улар асосида викторина ўтказилади!
🏆
Ғолибларга совғалар бор!
📍
Лойиҳа Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
#MediaLiteracy
#CyberBullying
#DigitalRights
#FakeNews
#Factchecking
#jqtm
.uz
#unescotashkent
❗️
ДИҚҚАТ, вакансия!
Бизга ижтимоий тармоқлар — асосан
Instagram
ва
Telegram
учун ишлайдиган,
лойиҳалар устида ижод қиладиган
,
видео-материаллар тайёрлай оладиган ижодкор журналист
керак.
✅
Талаблар:
– Ўзбек тилини яхши билиш
– Ижодкорлик ва замонавий контент ҳисси
– Камера олдида эркинлик ва таҳлилий фикрлаш
💻
Иш жойи:
Тошкент вилоятида
Яшаш учун шарт-шароит
таъминланади
💼
Ойлик маош
суҳбат асосида келишилади
🎤
Агар сизнинг ижод, энергия ва ижтимоий тармоқларга қизиқишингиз бўлса — айнан сиз бизнинг жамоамизга моссиз!
❗️
Сизга бу вакансия қизиқ бўлса....га мурожаат қилинг!
@jurnalistikauzbek
Солиқ қўмитасига матбуот котиби тайинлангани айтилмоқда
Айтишларича, Тўрабек Тўраев Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Т. Тўраевни куни кеча Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев жамоага таништиргани маълум бўлди. Биздаги маълумотларга кўра, унинг номзоди ҳали Президент Администрацияси билан расман келишилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Т. Тўраев бундан аввал ҳам икки бор Солиқ қўмитасида матбуот котиби бўлиб ишлаган. У 2018 йилда 2 ойга ҳам бормай маълум сабаблар билан ишдан бўшатилганди.
@jurnalistikauzbek
Президентни Брюсселга ташрифини қуйидаги линкда онлайн кузатиш мумкин:
https://audiovisual.ec.europa.eu/en/ebs/grid?ebs=no&ebsplus=yes&date=20251024
Ўзбекистондаги учрашувлару, йиғилишларни ҳам шундай онлайн кузатиш имконига эга бўламиз биз ҳам тез орада, деган яхши ният қилдим
😁
@jurnalistikauzbek
UZ Gigastats Телеграм канали маълум қилишича, Ўзбекистонда 11 та мухолиф оммавий ахборот воситаси бор экан. Улар қаторига "Халқ сўзи" газетаси ҳам киритилибди.
Мухолиф ОАВ сони бўйича постсовет ҳудудида "фахрли" 7-ўринда эканмиз.
Бундан газета бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг хабари бормикан?
Фаҳриддин Низомов
саҳифасидан
@jurnalistikauzbek
“Тафтиш.уз” мухбирларининг ИИБ га олиб кетилганини айтганди, вазирлик бу хабарни ҳақиқатга тўғри келмайди демоқда.
ИИВ матбуот котиби Ғиёсовнинг
ёзишича
, бугун Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ўтказилаётган сайёр қабулда интернет нашри вакиллари ва қабулга келган бошқа фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан фуқаролар томонидан 102 қисқа рақамига йўлланган мурожаат бўйича воқеа жойига етиб борган ИИО ходимлари вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, жанжал иштирокчиларининг барчасини ИИБга олиб келиб, суҳбат ўтказганлар. Вазирлик иддаосича, бу одатий жараён ва ОАВ эркинлигига алоқаси йўқ.
«“Тафтиш.уз” канали маъмурларидан “журналистларга суиқасд”, “зўравонлик ишлатилган”, “асоссиз равишда олиб кетилган”, “техникасини бир қисми синдирилган” каби жамоатчиликни чалғитувчи маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз», дейилган муносабатда.
Мухбирлар қанча вақт ИИБда қолгани ҳақида муносабатда ёзилмаган. Нима бўлганда ҳам улар узоқ «ушлаб» туриладиган жиноят қилишмаган!
@jurnalistikauzbek
An'anaga muvofiq, bu yilgi Toshkent aksilkorrupsiya forumi doirasida ham korrupsiyaga qarshi kurashish jarayonlariga faol hissa qo'shib kelayotganlar alohida e'tirof etildi:
▫️
“Komplayens-nazorat” tizimini samarali joriy etgan tashkilot
sifatida —
Ozbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
;
▫️
Faoliyat ochiqligi va shaffofligini ta’minlashdagi sa’y-harakatlari uchun
—
"Olmaliq kon-metallurgiya kombinati"
;
▫️
Korrupsiyaga qarshi kurashishda faol ishtirok etayotgan OAV
sifatida —
“
Daryo.uz
” internet nashri
;
▫️
Korrupsiyaga qarshi kurashishga hissa qo‘shgan jurnalist
sifatida —
Dilshoda Shomirzayeva;
▫️
Korrupsiyaga qarshi kurashishda faol ishtirok etayotgan NNT
sifatida —
Jurnalistlarni qayta tayyorlash markazi
;
▫️
Korrupsiyaga qarshi kurashishda eng faol targ'ibotchi
sifatida —
Nozima Toshpo'latova
.
———
Korrupsiyaga duch kelsangiz Agentlikning “Call-markazi” – 1253 orqali murojaat qilishingizni so‘raymiz.
Facebook|
Telegram
|YouTube|
Instagram|
Twitter|
Veb-sayt
📢
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Канада фонди кўмагида амалга оширилаётган
«ОАВнинг мамлакатда тинчликни таъминлаш ва можароларнинг олдини олишдаги роли»
лойиҳаси доирасида
«Ёшлар ижодида тинчлик мавзуси»
танлови эълон қилинади!
🧩
Танлов
га тинчликпарвар
лик ғояларини тарғиб қилиш
, можароларнинг олдини олиш,
дезинформация ва фейк қарши кураш
, ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни илгари суриш ниятида тайёрланган ишлар қабул қилинади!
📝
Кимлар иштирок этиши мумкин?
Журналистика йўналишидаги талабалар
30 ёшгача бўлган журналистлар, блогерлар ва ижодкор ёшлар
🎨
Танлов номинациялари
1️⃣
Журналистика материаллари
— мақола, интервью, таҳлилий ёзма материаллар
2️⃣
Блог ва видеоконтент
— ижтимоий тармоқлардаги видеолар, фактчекинг ёки медиасаводхонлик бўйича материаллар
3️⃣
Тасвирий санъат асарлари
— плакатлар, иллюстрациялар, график ишланмалар
📧
Материалларни
1 ноябрдан 10 январгача
tanlov-uz@mail.ru
манзилига «Тинчликпарвар» мавзуси билан юбориш мумкин!
@jurnalistikauzbek
Президент матбуот хизмати лотин алифбосидаги энг муаммоли ҳарфлардан бирига урғу бериб байрамни
эслатди
. Кейин эса постлар лотин алифбосида берила бошланди.
«Кучли журналистлар гуруҳи»даги бугунги суҳбатда бу ҳарфни ишлатиш учун клавиатурадаги «олтита тугмача»ни босишга тўғри келишини айтишса, баъзилар «иложи борича шу ҳарфсиз синоним топиш»ни афзал кўришларини айтишаётувди
😁
Зора энди тилшунослар осонроқ ечим топишса.
@jurnalistikauzbek