Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Журналистика.уз

jurnalistikauzbek
Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали Админ билан боғланиш: @NOZIMATASH
Подписчики
3 315
24 часа
3
30 дней
30
Просмотры
1 574
ER
47,48%
Посты (30д)
13
Символов в посте
832
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
September 10, 14:09
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

📢
ЭЪЛОН
💼
Бўш иш ўрни
💻
Лавозим:
Ахборот хизмати бош мутахассиси
🏢
Ташкилот:
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси
🔹
Малакавий талаблар:
— журналистика, медиа ёки жамоатчилик билан алоқалар бўйича олий маълумот
— соҳада тажриба
— минимал иш стажи — 2 йил
🔹
Вазифалар:
бошқарма фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тезкор ва сифатли ёритиш, ахборот материаллари, пресс-релизлар ва бошқа медиа контентларни тайёрлаш, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар фаолиятини юритиш, ОАВ ҳамда жамоатчилик билан самарали коммуникацияни ташкил этиш.
📩
Номзодлар резюмеларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин:
@stat_aloqa_uchun_bot
@jurnalistikauzbek

September 10, 04:09
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

📄
uzdiplomat иқтибоси:
🖍
«
Биз ҳар доим ҳар қандай кўтарилган масалага зудлик билан ва тўғри жавоб бериш тарафдори бўлиб келганмиз. Самимийлик ва очиқлик фойда берса берадики, лекин зарар келтирмайди».
Март, 2021 йил
Комил Алламжонов
,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X

September 09, 12:55
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

📹
«Шарафли йўл» видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди
Журналистлар уюшмаси томонидан Мустақиллик байрами муносабати билан ёшлар ўртасида ўтказилган танлов уч йўналиш бўйича ўтказилди.
🏆
Энг яхши видеоролик:
🥇
Парвиз Баҳромов
🥈
Сўғдиёна Юсупова
🥉
Расулжон Раҳимжонов
📱
Мобилография бўйича:
🥇
Омина Исмоилова
🥈
Улуғбек Файзиев
🥉
Аҳмаджон Мухторжонов
🤖
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеоролик:
🥇
Гулзода Насриллаева
🥈
Беҳзод Қурбонов
🥉
Дилшода Олимова
Ғолиблар орасида талабалар, ОАВ вакиллари ҳамда давлат ташкилоти мутахассиси бор.
@jurnalistikauzbek

September 08, 17:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

«Журналист» фильмини кўриб улгурмагандим. Журналистлар уюшмасининг тақдирлаш маросимида намойиш этилар экан.
9 сентябрь куни соат
15:00
да «Панорама» кино саройида ёш журналист ва блогерлар ўртасидаги
«Шарафли йўл»
танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
🎬
Якунда
«Журналист»
бадиий фильми намойиш этилади.
📍
Тошкент, Навоий кўчаси, 15-уй.
Уюшма барча ижодкорларни таклиф этмоқда.
@jurnalistikauzbek

September 05, 17:20

Ҳуршид Далиев ҳақидаги хабар ҳозирча расман тасдиқланмагани сабабли ўчирилди.
@jurnalistikauzbek

September 03, 14:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎯
Bo‘sh ish o‘rni: operator-montajchi (2 nafar)
Oʻzbek va rus tahririyati uchun
📍
ANHOR.UZ

kreativ operator va montaj ustasini qidirmoqda!
💡
Agar siz:
• Operator va montaj ustasi bo‘lsangiz;
• Videolarni tezkor tasvirga olish va montaj qilish qobiliyatingiz bo‘lsa;
• Profissional kamerada kreativ kadrlar olsangiz;

Adobe Premiere Pro, Adobe After Effects, Photoshop
va boshqa montaj dasturlarida ishlay olsangiz;
• Va eng muhimi — bu sohada kamida 2 yillik tajribangiz bo‘lsa
👉
Unda aynan siz bizga keraksiz!
🕘
Ish vaqti: 09:00–18:00
🗓
Dushanba–shanba (ofisda)
💼
Taklif qilamiz:
• Vaqtida maosh (gonorar tizimi va KPI, maosh suhbat asosida kelishiladi)
• Qulay ofis (Navoiy 30 manzilida), ahil jamoa, real imkoniyatlar, xalqaro tajribalar
✉️
Qiziqdingizmi? Unda rezyumeingizni (CV hamda Portfolio) yuboring:
Avval, internet sayti yoki media kompaniyalarida ishlagan bo‘lsangiz va
o‘zbek tilidan tashqari rus yoki ingiliz tilini bilsangiz ustuvorlik
beriladi.
📱
@anhorreklama
✉️
info@anhor.uz
📞
+998905299925
🗣
G‘oya ko‘p, jamoa ochiq — navbat sizga!

September 03, 11:59
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Дилфуза Эсановани анчадан бери танийман. Йиллар давомида унинг журналистикада қандай ўсганини, ўз йўлини топганини кузатиб келаман.
Эсанованинг менга ёқадиган жиҳати — у шунчаки кадрда кўриниш учун ишлайдиган журналистлардан эмас.
Касбига жиддий қарайди, ўрганишдан тўхтамайди ва ҳар бир янги тажрибадан ўзи учун нимадир олишга ҳаракат қилади.
Шунинг учун бу суҳбатни қизиқиб кўрдим.
Япониядаги тележурналистика тажрибаси унинг ахборотга қарашини қандай ўзгартирган? «Парламент соати» қандай туғилган? Парламентда ўтган 8 йил журналистга нимани ўргатган?
Менимча, энг қизиғи — бу саволларнинг жавобида Дилфузанинг ўзи қандай журналист бўлиб шаклланганини ҳам кўриш мумкин.
Айниқса, журналистикага энди кириб келаётган ёшларга тавсия қиламан. СИ бераётган тайёр рецептлар учун эмас,
касбда ўз йўлингни топиш қандай бўлишини хис қилиш учун ҳам бир кўриб қўйинг!
🎥
Суҳбатни томоша қилиш учун ҳавола:
https://youtu.be/YFccQVuT9Bk
@jurnalistikauzbek

September 01, 08:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Журналистика секин-аста иқтисодий жиҳатдан яшай олмайдиган соҳага айланиб қолаяпти...
Бугун мен мунтазам кузатиб борадиган ва Марказий Осиёдаги энг қизиқ ресурслардан бири — Қозоғистоннинг
Orda.kz
нашри ишини тўхтатди.
Таҳририят сабабни очиқ айтди: топаётган маблағи редакцияни сақлаб туриш учун етарли эмас.
Бу хабарни ўқиб, Ўзбекистондаги вазият ҳақида ҳам ўйладим.
Бизда ҳам муаммо таниш. Профессионал таҳририят бир материал тайёрлаши учун журналист, муҳаррир, оператор, дизайнер, техник ходим, солиқ, офис, сервер, хизмат сафари ва вақт керак. Блогер эса баъзан худди шу аудиторияга бир телефон ва бир нечта сторис билан чиқади.
Реклама берувчи учун эса танлов тобора соддалашиб бораяпти. Қаерда кўришлар кўп ва натижа тез бўлса, пул ўша томонга кетади.
Бу тенденцияни рақамлар ҳам кўрсатади. Ўзбекистонда Instagram’нинг реклама аудиторияси 2024 йил охиридан 2025 йил охиригача кескин ўсиб, 14 миллиондан ошди. Telegram эса мамлакатда ахборот ва реклама тарқатишнинг асосий каналларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бир миллион обуначили Telegram-канал эгаси кунига рекламадан миллионлаб сўм топиши мумкин, аммо расмий таҳририят эса материал сарфи учун катта харажат сарфлаб, кам даромад олади. Энг оғир томони — айрим каналлар таҳририятлар катта ресурс сарфлаб тайёрлаган материални олиб, ўз аудиториясида монетизация қилади.
Блогер журналистнинг душмани эмас. Лекин блогерлик журналистиканинг ўрнини босмайди.
Журналистика — фақат ахборот етказиш эмас. У ҳужжат топиш, манбани текшириш, иккинчи томонни эшитиш, фактчекинг қилиш, таҳлил қилиш ва керак бўлса ҳокимият ёки катта бизнесга ноқулай савол бериш дегани.
Буларнинг барчаси қиммат туради.
Аммо бугун бир парадокс пайдо бўляпти: журналист ахборотни ишлаб чиқаради, бошқалар эса уни тарқатиб кўпроқ пул топиши мумкин.
Бу фақат Ўзбекистон ёки Қозоғистон муаммоси ҳам эмас. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти 2025 йилги ҳисоботида 180 давлатнинг 160 тасида ОАВ иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлай олмаслиги ёки катта қийинчилик билан ишлаётганини қайд этган. Ташкилот иқтисодий заифлашувни журналистика учун асосий глобал таҳдидлардан бири деб баҳолаган.
Чунки таҳририятлар ёпилганда ахборот майдони бўш қолмайди.
Унинг ўрнини тезроқ, арзонроқ, эмоционалроқ ва кўпроқ кўриш йиғадиган контент эгаллайди.
Шунда жамиятда ғалати ҳолат пайдо бўлади:
ахборот жуда кўп бўлади, журналистика эса тобора камаяди.
Инстасаҳифаларга реклама бериш учун миллионлар сарфлаган тадбиркорлар муаммога дуч келган куниёқ журналистикани қидира бошлайди. Лекин иқтисодий ночор журналистика ўша вақтга келиб катта кучга айланмай қолиши мумкин.
Orda.kz
ёпилиши менга шунинг учун қаттиқ таъсир қилди. Бу мен мунтазам ўқийдиган, мавзулар ва ёндашувлар оладиган ресурслардан бири эди.
Менимча, энди журналистика ҳақида гапирганда фақат сўз эркинлигини эмас, унинг иқтисодий эркинлиги ва яшовчанлигини ҳам муҳокама қилишимиз керак.
Чунки таҳририят ўз журналистига маош тўлай олмаса, унинг қанчалик эркин экани ҳақидаги баҳснинг ўзи бир куни маъносини йўқотиши мумкин.
@jurnalistikauzbek

September 01, 06:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

✔️
10 йиллик тарихни 10 дақиқага сиғдиришибди, лекин «обложка»га навбат етмай қолибди
Фильмнинг ўзи ҳақиқатан ҳам яхши ишланибди: кадрлар пухта сараланган, драматургияси бор, сўнгги ўн йилликнинг энг муҳим воқеалари қисқа вақт ичида таъсирли кўрсатилган. Мажбурий меҳнатдан воз кечиш, пандемия, турли синовлар, ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар ва мамлакатнинг очилиши бир бутун ҳикояга жамланган.
Лекин шундай сифатли маҳсулотда битта муҳим жиҳат эътибордан четда қолган —
фильм учун алоҳида обложка тайёрланмаган.
Айниқса Telegramда видео тарқалганда биринчи кўринадиган нарса — унинг муқоваси. Ҳозир эса тасодифий видеокадр preview сифатида чиқяпти, ёки қора бўлиб турибди. Натижада фильмнинг мазмуни ва сифати биринчи қарашдаёқ сезилмайди, лентада ҳам унчалик жозибали кўринмайди.
10 дақиқада Ўзбекистоннинг 10 йиллик йўлини кўрсатишга шунча меҳнат қилинган экан, унга муносиб битта кучли «обложка» ҳам керак эди.
Баъзан катта ишнинг аудиторияга қандай етиб боришини айнан шундай кичик детал ҳал қилади.
Хуллас, шунданам гап топдик
😁
@jurnalistikauzbek

August 28, 13:50
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Байрам бошланди
🥳
Мустақиллик байрами тантаналарини тўғридан-тўғри эфирда ижтимоий тармоқларда ҳам кўрса бўлар экан:
Youtube
Facebook
@jurnalistikauzbek