
Журналистика.уз
«Таҳлилнома» бошловчиси Озод Ҳамидхўжаев вафот этди
Журналист, «Таҳлилнома» кўрсатуви бошловчиси ва «Ўзбекистон 24» телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди.
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар «Ўзбекистон» телеканалида «Таҳлилнома» кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, «Ахборот» информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
2017 йил май ойида янги ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
@jurnalistikauzbek
🎬
«GAPIRING» ток-шоуси жамоаси SMM мутахассис қидирмоқда
Жамоага видео олиш ва монтаж қилишни биладиган, ижтимоий тармоқлардаги трендларни кузатиб борадиган, масъулиятли ва ташаббускор мутахассис
таклиф этилмоқда
.
Асосий вазифалар:
▫️
Кўрсатув жараёнлари ва саҳна ортидан видеолар тайёрлаш;
▫️
Қизиқарли лавҳалардан Shorts ва Reels яратиш;
▫️
Трендларга мос ижодий контент ишлаб чиқиш;
▫️
Кўрсатувни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш ва аудиториясини кенгайтириш.
📩
Кастингда қатнашиш истагидаги номзодлар ўзлари ҳақида маълумот, портфолио ва бажарган ишларидан намуналарни
@madiwmy5
манзилига юборишлари мумкин.
@jurnalistikauzbek
📢
Журналистлар учун янги танлов: ғолибларга 20 миллион сўмгача мукофот
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси
«Маҳаллада — Янги Ўзбекистон нафаси»
кўрик-танловини эълон қилди.
Танловга «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ёритган ижодий ишлар қабул қилинади. Унда ОАВ ходимлари қатнашиши мумкин.
🏆
Тўрт йўналишда ғолиблар аниқланади:
▫️
Энг яхши теледастур;
▫️
Энг яхши радиодастур;
▫️
Энг яхши интернет материали;
▫️
Матбуотдаги энг яхши мақола.
Ҳар бир йўналишда:
🥇
1-ўрин —
20 миллион сўм
;
🥈
2-ўрин —
15 миллион сўм
;
🥉
3-ўрин —
10 миллион сўм
.
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан бошқа иштирокчилар ҳам қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.
📅
Ишлар 2026 йил 30 октябргача қабул қилинади.
Ғолиблар ноябрда эълон қилиниб, тақдирланади.
📩
Ижодий ишларингизн
и info@jurnalistlar.uz га жўнатишингиз мумкин.
• Telegram:
+998 70 484-71-79
рақамидаги «Mahalla-2026» саҳифаси.
☎️
+998
(71) 244-64-62
.
👉
Танлов ҳақида батафсил
@jurnalistikauzbek
🔴
Самарқанд ва Сирдарёда Турдимовнинг матбуот котиби бўлган ходим вазирликда департамент раҳбари этиб тайинланди
Манучеҳр Мирзаев Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
Мирзаев 2019 йилдан буён Эркинжон Турдимов билан бирга ишлаб келган. У 2019–2025 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.
2025 йил февраль ойида Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинлангач, Мирзаев ҳам унинг ортидан Сирдарёга ўтган. 4 февралда Турдимовнинг қарори билан у Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби лавозимига тайинланган.
Эндиликда Манучеҳр Мирзаев Турдимов раҳбарлик қилаётган Таълим ва илм-фан вазирлигида департамент раҳбари сифатида фаолият юритади.
Шу тариқа, Мирзаев Эркинжон Турдимов билан Самарқанд ва Сирдарё вилояти ҳокимликларидан кейин янги вазирликда ҳам ишлашни давом эттиради.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Журналистика ва сиёсат
Бир неча йил олдин АҚШ элчихонасининг бир тадбирига журналист сифатида борганим учун тушунтириш хати ёзганман.
Бугун Самарқанддаги Ўзбекистон–АҚШ учрашувлари ҳақидаги давлат каналларидаги хабарларни кузатиб, ўша воқеани эсладим.
Давлатлар ўртасидаги муносабатлар, сиёсий муҳит ўзгариши журналистнинг кундалик ишида ҳам сезилади. Қайси тадбирга бориши, ким билан суҳбатлашиши, қандай савол беришига муносабатда кўринади.
2015 йил ноябрида Самарқандда Ислом Каримов ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри учрашуви пайтида The Washington Post мухбири Кэрол Морелло инсон ҳуқуқлари ҳақида савол беришга уринган ва залдан чиқарилганини кўп ОАВлар шу кунларда эслашди. Ўшанда воқеа юзасидан АҚШ Давлат департаментидан ҳам изоҳ сўралган. Ўша эпизодда журналистни чиқаришда Ўзбекистон хавфсизлик ходими билан бирга АҚШ дипломатик хавфсизлик ходими ҳам қатнашгани хабар қилинган.
Орадан ўн бир йил ўтиб, Самарқанд яна АҚШ Давлат котибини қабул қилди. Марко Рубио ташрифини халқаро нашрлар ёритди, Регистонда журналистлар унга минтақавий ҳамкорликдан тортиб, Украинадаги урушгача бўлган масалалар юзасидан саволлар берди. Бу мулоқотнинг ўзи ҳам эътиборга молик.
Бир вақтлар элчиси билан оммавий тадбирда кўришганимиз учун маҳсус суҳбатларга кириб чиқиладиган давлат вакили ва ўзбек расмийлари бир-бири ҳақида илиқ фикрлар билдираяпти.
Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевани истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон сифатида таърифлади. У Саида Мирзиёева ҳамда Сержио Горга Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ишларга ажратган вақти ва тадбирни ташкил этишдаги ҳиссаси учун миннатдорлик билдирибди.
Журналист сифатида мен учун бундай учрашувларнинг ахборотга очиқлиги ҳам муҳим. Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларининг воқеа жойида ишлаши, бевосита савол бериши ва ўз кузатувини аудиториясига етказиши ишончни мустаҳкамлайди.
Албатта, бир ташриф ёки бир брифинг асосида матбуот учун барча тўсиқлар бартараф бўлди, деган хулосага келиб бўлмайди. Очиқликнинг барқарорлиги журналист оддий кунларда ҳам маълумот ола билишида, ноқулай саволи учун босимга учрамаслигида кўринади. Бу имконият маҳаллий журналист учун ҳам, хорижлик ҳамкасби учун ҳам бирдек бўлиши керак.
Ўша тушунтириш хатини эслар эканман, янги кўп қутбли сиёсий йўналишларни қадрлайман. Уларнинг кундалик иш тартибига айланишини истайман.
Журналистнинг тадбирга бориши, суҳбатлашиши ва савол бериши оддий касбий фаолият сифатида қабул қилиниши керак. Сиёсий муносабатлар қандай бўлишидан қатъи назар, албатта!
@jurnalistikauzbek
AFP Ўзбекистонда мухбирлик бюросини очиш ва журналистларни ўқитиш ниятида
Франциянинг Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлиги Ўзбекистонда ўз мухбирлик бюросини очишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Францияда бўлиб турган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг агентлик вакиллари билан учрашувида маълум қилинган.
Уюшма раиси Шуҳрат Ориповнинг бизга маълум қилишича, мулоқотда рақамли журналистика, фактчекинг ва ахборот ишончлилигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистонлик журналистларни AFP’нинг ўқув курслари орқали фактларни текшириш ва сунъий интеллект билан ишлашга ўргатиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилган. Бюрони очиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган.
AFP’нинг Digital Courses платформасида журналистлар ва журналистика талабалари учун бепул онлайн курслар мавжуд. Улар ахборот манбаларини текшириш, фото ва видеоларнинг аслини топиш, тасвир қаерда олинганини аниқлаш, ижтимоий тармоқларда маълумот излаш ҳамда интернетда хавфсиз ишлаш кўникмаларини қамраб олади. Курсларни якунлаганларга сертификат берилади. Айни шу курсларда ўзбекистонлик журналистлар ҳам ўқишлари мумкин.
«Агентлик сунъий интеллект яратган контентни аниқлаш ва текширишга бағишланган алоҳида курсни ҳам ишга туширган. Унда журналистларга сунъий интеллектдан фойдаланишдаги яхши амалиётлар, сохта контент турлари ва уларни текшириш усуллари амалий машқлар орқали ўргатилади. Биз ҳам айни шу тажриба асосида ўзбек ОАВлари учун курслар ташкил этиш ниятидамиз», дейди Шуҳрат Орипов.
Маълумот учун, AFP — дунёнинг учта йирик ахборот агентлигидан бири. Агентликнинг расмий маълумотига кўра, унинг халқаро тармоғи 210 та бюрони қамраб олади, хабарлар эса олти тилда тайёрланади.
@jurnalistikauzbek
📣
Surishtiruv tayyorlashda sizga nima yetishmayapti?
🗣
Axborot olish, dalillarni tekshirish, manbalarni himoya qilish yoki materialni nashrga tayyorlashda qanday qiyinchiliklarga duch kelyapsiz?
➡️
O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi jurnalist va muharrirlarni qisqa so‘rovnomada ishtirok etishga taklif qiladi.
➡️
Uyushma Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligining
«Korrupsiyaga qarshi fuqarolik tashabbuslari: surishtiruv jurnalistikasi va muqobil monitoring
» tanlovida surishtiruv jurnalistikasi yo‘nalishi bo‘yicha g‘olib bo‘ldi.
➡️
Davlat granti ko‘magida yangi loyihaga start berdik.
Uning doirasida malaka oshirish mashg‘ulotlari, jurnalistlar uchun metodologiya, amaliy qo‘llanma, ishchi shablonlar va namunaviy materiallar tayyorlanadi.
Ushbu materiallar kasbiy ehtiyojlaringizga mos bo‘lishi uchun fikringiz muhim.
Surishtiruv tajribasiga ega hamkasblarni ham, bu yo‘nalishda ish boshlamoqchi bo‘lgan jurnalist va muharrirlarni ham ishtirok etishga chorlaymiz.
👉
So‘rovnoma havolasi
Bizni kuzatib boring
🇺🇿
Telegram
🕊
Youtube
📺
Instagram
📱
Facebook
📱
Бугунги тайинловлар орасида мени энг кўп қувонтиргани — Азиза Қурбонованинг Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани бўлди.
Нега айнан Азиза?
Чунки у мен учун шунчаки таниқли журналист ёки давлат идорасида ишлаётган мутахассис эмас. У — ўз фикри бор, муаммони кўрса бефарқ ўтиб кетмайдиган, керак бўлса, масъулларга ноқулай савол беришдан ҳам чўчимайдиган журналистлардан.
Бугун давлат идораларига фақат чиройли хабар ёзадиган ёки тадбирларни ёритадиган матбуот хизматлари эмас, балки жамиятни эшитадиган, танқидни тўғри қабул қиладиган, муаммоларни яширмасдан уларнинг ечимига хизмат қиладиган коммуникация тизими керак.
Азизанинг аввалги журналистик позицияси янги лавозимида ҳам сақланишини жуда истайман.
Яна бир жиҳат мени қувонтиради. Аёлларнинг юқори давлат лавозимларига тайинланиши, айниқса, бу лавозимга ўз билими, меҳнати ва касбий тажрибаси билан етиб келган аёлларни кўриш — катта қувонч.
Азиза, сизни чин дилдан табриклайман!
Янги лавозимингизда ҳам журналистларни эшитадиган, очиқ мулоқотга тайёр, янги ташаббусларга йўл очадиган раҳбар бўлишингизга тилакдошман.
Энг катта ютуғингиз эса лавозим эмас, шу лавозимда ҳам ўзлигингизни, принципларингизни ва одамларга бўлган муносабатингизни сақлаб қолишингиз бўлсин!
Омад сизга, Азиза!
❤️
@jurnalistikauzbek
Президент Администрациясида янги тайинловлар: Акрамжон Фозилов бошқа лавозимга ўтди, Азиза Қурбонова унинг ўрнини эгаллади
Ўзбекистон Президенти Администрациясида навбатдаги кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Акрамжон Фозилов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Унинг аввалги лавозимини эса Азиза Қурбонова эгаллади.
Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига мувофиқ, Акрамжон Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Акрамжон Фозилов бунга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгашига раҳбарлик қилган. 2026 йил февраль ойида эса Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Таниқли журналист Азиза Абдусабитовна Қурбонова Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда Акрамжон Фозиловнинг ўрнини эгаллади.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Хушнуд Худойбердиев Президент Администрациясида юқори лавозимга тайинланди
Таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Тайинлов Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан амалга оширилди.
Хушнуд Худойбердиев 1989 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда эса ушбу олийгоҳ магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент давлат юридик институтида ўқитувчи, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимида ҳуқуқшунос, Бош прокуратурада бўлим прокурори лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори бўлган.
2020 йил июль ойида ЎзА бош директори ўринбосари этиб тайинланган, кейинчалик агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X