
Mehrob.uz
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг
www.mehrob.uz
саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
⛅️
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌷
ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌷
@mehrob_uz
📝
Кеча 14 октябрь куни, Устоз шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Қўлёзма манбалар маданияти” III халқаро симпозиуми ва унинг доирасида “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро анжуманда чиқиш қилдилар.
Тадбир Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази томонидан ташкил этилаётган “Қўлёзма манбалар маданияти” туркумидаги симпозиумларнинг учинчиси ҳисобланади.
Анжуманнинг биринчи кунида юртимиз олимлари ва Туркия, Босния ва Герцеговина, Покистондан келган мутахассислар ҳадис қўлёзмаларига оид янги топилмалар, уларнинг мулкчилик қайдлари, тарихий айланмаси, ижтимоий аҳамияти ва илм анъаналаридаги ўрни ҳақида маъруза қилди.
Устозимиз ҳам Имом Бухорийнинг “Ал адабул муфрад”
асарининг илмий таҳлили ҳақида маруза қилдилар. Анжуманда Имом Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асари ҳамда бошқа ҳадис асарлари қўлёзмаларидаги эгалик қайдлари илмий нуқтаи назардан таҳлил этилди. Бу борадаги тадқиқотларда асосий эътибор қўлёзмаларнинг матни эмас, балки кодикология ва манбашунослик нуқтаи назаридан ёндашувга – яъни, асарларнинг сақланиш тарихи, мулкчилик муносабатлари ва илмий авлодлар ўртасидаги узвийликка қаратилди
Яхшилик ким учун қилинади?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар:
– Мен умрим давомида ҳеч кимга яхшилик қилмадим. Барча хайрли ишларни ўзим учун қилдим.
Одамлар: "Эй мўминларнинг амири. Ундай деманг-ей, сиз ҳар доим одамларга яхшилик қиласиз. Умрингизни солиҳ амалларингиз безаб турибди", дейишди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу:
– Тасаввур қилинг, ўзим танимаган бир кишига 50 динор бердим. У шу пулга ўзига керакли нарсаларни харид қилади. Кийим олса, 2-3 йил кияди, нон, гўшт, хурмо олса, 2-3 кунда еб тугатади. Мен берган маблағ тугайди. Лекин мен унга эҳсон қилиб қўлга киритган савобим жуда катта сармоядир. Энди ўйлаб кўринг, мен кимга яхшилик қилибман: одамларгами ёки ўзимгами? – дедилар.
✅
Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
15.10.2025 - ЧОРШАНБА
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
#Савол_жавоб
Аёл кишининг атир сепиб кўчага чиқиши
❓
Савол:
Аёл киши атир сепиб кўчага чиқиши мумкинми?
📨
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёл киши бегона эркакларнинг диққатини жалб қилиш учун қасддан хушбўйланиб уларнинг ёнидан ўтишдан қайтарганлар:
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса, унинг ҳидини билишлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир.”
(Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Ҳадиси шарифда эркакларнинг хушбўйлиги рангсиз, лекин ҳидли, аёлларнинг хушбўйлиги эса рангли, лекин ҳидсиз бўлиши таъкидланган. Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, қасддан бегона эркакларнинг диққатини жалб қилишга ҳаракат қилиши катта гуноҳлардан саналади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
БОЛА - ОМОНАТДИР
“Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади”.
Имом ҒАЗЗОЛИЙ
раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
Юсуф сурасидан ўрганганим:
"Агар илоҳий жабр кечикса, асло оддий бўлиб келмайди".
@mehrob_uz
ЁМОН ИШДАН СЎНГ ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ
Фазилати:
Гуноҳларнинг кечирилиши.
Далили:
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»
(Ҳуд сураси, 114-оят).
Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради»
,
дедилар (Имом Термизий ривояти).
“Аллоҳ севган амаллар” китобидан.
@mehrob_uz
Оғир вазиятга тушганда…
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅
Яқинларингизга улашинг!
👍
Telegram
👍
Instagram
👍
YouTube
👍
Facebook