
Mehrob.uz
ЭНГ МАҲБУБ ОДАМЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
Яъни:
“Менга энг маҳбуб ва севимлиларингиз хулқи яхшиларингиздир. У тавозе туфайли гўёки одамлар олдида ерга тўшалиб қолади. Ўзи ҳам ўзгаларни яхши кўради ва ўзгалар ҳам уни яхши кўрадилар. Менга сизларнинг энг ёмонингиз эса чақимчиларингиздир. Улар дўстлар ўртасига нафрат уруғини сочиб, олийжаноб кишиларнинг айбларини излайдилар”
(Имом Табароний ривояти)
Бошқа бир ривоятда бирор мусулмон обрўсини тўкишни энг ёмон судхўрлик, дея ҳукм қилинган
(“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/326).
"Аллоҳга мақбул банда бўлиш сирлари" китобидан
👉
@mehrob_uz
Фарзандлар ўртасида адолат қилиш
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅
Яқинларингизга улашинг!
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
22. Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «худо»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
Борлиқни бир зот яратган, бир зот идора қилиб, бошқариб туради. Борлиқ шунга бўйсунади. Шу боис ҳам нарсалар ҳадсиз-ҳисобсиз бўлишига қарамай, борлиқда қойил қоларлик даражада низом, жипслик ва мутаносиблик ҳукм суради. Агар борлиқни яратган, уни идора қилиб турган зот биттадан кўп бўлса, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан, албатта, тўқнашар эди. Оқибатда борлиқда номутаносиблик келиб чиқар, жипслик йўқолар ва низом бузилар эди. Модомики борлиқ бир низомда турибдими, жипс ҳолидами, мутаносибми, демак, уни яратган ва тадбирини қилиб турган зот битта. Мушрикларнинг Аллоҳга ширк келтиришлари нотўғри.
«Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир».
Аллоҳ мушриклар тасвирлаётган шериклардан покдир. Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. Аршнинг, мулкнинг Робби ҳам ягона ўша зотдир.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!
☀️
🌸
Хайрли тонг!
🌸
🤲
Муборак якшанба тонги ҳаётингизга хайр-барака олиб келсин!
Тонгги дуо:
Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.
✨
Эслатма:
Бугун дам олиш куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир!
☕️
✈️
Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
16.08.2026 - Якшанба
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
МУСТАҚИЛЛИК ШУКУҲИ ДОИРАСИДА ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЯКУНЛАНДИ: 212 НАФАР БОЛАЖОННИНГ ҚАЛБИ ҚУВОНЧГА ТЎЛДИ!
Азиз хайрсеварлар, Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми шукуҳи кезиб юрган шу файзли кунларда «MEHROB HIMMATI» лойиҳаси доирасида бошланган навбатдаги хайрия тадбиримиз ўз ниҳоясига етди!
Юртимиздаги улуғ байрам кайфияти остида, устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида «Минор» масжидида болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида жуда гўзал ва мазмунли тадбир ўтказилди. Мустақил юртнинг бахтли эртаси бўлган болажонлар учун қизиқарли савол-жавоблар ва маърифий суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг қалбига янада кўтаринкилик бағишланди.
Сиз азизларнинг хайру саховатингиз эвазига 212 нафардан зиёд эҳтиёжманд оилалар фарзандларига янги ўқув йили учун мактаб формалари ва ўқув қуроллари топширилди. Озод Ватанимизнинг эркин ва бахтиёр фарзандлари кўзидаги қувонч, юзидаги табассум сизнинг саховатингиз мевасидир!
Азизлар, ишонинг, мустақил юртимиз равнақи учун вояга етаётган ёшлар таълими ва қувончи йўлида бугун сарфлаган хайр-эҳсонингиз амал дафтарингизга садақаи жория сифатида ёзилиб борилади, иншааллоҳ. Аллоҳ таоло қилган барча эҳсонларингизни ўз даргоҳида қабул айласин, ризқингизга барака берсин!
✔️
Эзгу ишларни ҳамиша «MEHROB HIMMATI» билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун:
🌙
HUMO:
9860090105407358
O. UMURZAKOV
UZCARD:
5614682617512720
O. UMURZAKOV
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
👇
Clic
|
Payme
|
Paynet
✅
Яқинларингизга улашинг!
🌐
Instagram
|
🌐
Telegram