
Mehrob.uz
Янги ҳафта, янги тонг муборак!
Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!
✅
Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
26.10.2026 - Душанба
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
#савол_жавоб
❓
Савол: Қуръондаги қайси сурани Жума куни бомдодда қироат қилиш яхши саналади?
📨
Жавоб:
Жума куни бомдоднинг биринчи ракъатига
«Сажда»
сурасини, иккинчи ракъатига
«Инсон»
сурасини ўқиш яхши ҳисобланади. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума куни бомдодда биринчи ракъатга
﴿الم تَنزِيلُ﴾
ни, иккинчи ракъатга
﴿هَلْ أَتَىٰ عَلَى الْإِنسَٰنِ﴾
ни қироат қилар эдилар». Шунинг учун ҳам Шофеъийлар буни лозим бўлган иш деб қабул қилганлар ва ҳар жума куни бомдодда ушбу икки сурани ўқийдилар. Ҳанафийлар ва моликийлар бу икки сурани ўқишни тарк қилганлар. Ушбу икки иш яхши саналган эмас.
🔗
давомини ўқиш
@mehrob_uz
#Жума_маруза
МЕҲНАТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ЎЗ ҲАЁТИМИЗГА ЖИДДИЙ НАЗАР
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅
Яқинларингизга улашинг!
👍
Telegram
👍
Instagram
👍
YouTube
👍
Facebook
82. Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бундан бошқа амалларни қиладиганларни қилдик. Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик.
Аллоҳ таоло Пайғамбари Сулаймон алайҳиссаломга шайтон-жинларни бўйинсундириб қўйган эди. Ўша жинлардан баъзилари Сулаймон алайҳиссаломга ғаввослик қилиб, денгиз остидан турли-туман нарсалар олиб чиқиб берардилар. Бошқалари эса, одамлар қила олмайдиган шаҳар қуриш, улкан қасрлар барпо этиш ва шунга ўхшаш жуда қийин ишларни бажарардилар.
«Биз уларни муҳофаза қилгувчи бўлдик».
Яъни, жинларни Сулаймоннинг амридан чиқиб кетишларидан сақлаб турдик.
Кейинги икки оятда Аллоҳ таоло Пайғамбарларидан Айюб алайҳиссаломга берган неъматларидан айримларини
эслатади
:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☀️
Хайрли тонг!
Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:
«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»
Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»
Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир.
🤍
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла.
✨
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...»
🍃
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин!
🤲
📲
Каналга обуна бўлинг
👉
@mehrob_uz
Аллоҳнинг раҳмати муҳсинларга яқиндур
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍
Telegram
👍
Instagram
👍
YouTube
👍
Facebook
Намоз вақтлари:
25.10.2026 - Якшанба
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube