
Nurixon_psixoanalitik
Оила Психологи, Арт-терапевт Наргизахон Анварходжаевна ва Шифокор Дилафрўз Усмонова канали
“Аёл-қизларга Маънавий кўмак”лойихаси психологлари
Якка тартибдаги консультация Илмий психология
Нафс ва Тасаввуф илми асосида маълумотлар бериб борилади.
🌥
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади ин шаа Аллоҳ!
😍
🌹
Ассалому Алайкум Азизларим!
😘
Бугунги янги тонг Пайшанба кунингиз ҳайрли ва мазмунли барокатли бўлсин!
🤲
Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир!
Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!
🫶🏻
😇
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА!
Кўзингни юм ва бу дунёнинг фонийлигини ўйла! Дунё кимга қолди? Неча-неча султонлар, олимлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам дунёга келдилар-у, оқибат яна охиратга кетдилар. Сен ҳам бир кун келиб кетасан. Сен ҳам марҳумлар каби қора тупроққа айланасан. Жон бераётганингни кўз олдингга келтир, вафот этганингдан кейин ювиб тараб, кафанга ўрашларини ўйла, жанозангни ўқилишинию қора тупроққа кўмилишингни ўйла! Ер остига, яъни қабрга амалларингдан бошқа бирор-нарса олиб кетолмаслигингни, Мункар ва Накир сени сўроққа тутишларини, қабр баъзилар учун жаҳаннам қаърига, баъзилар учун жаннат боғчасига айланганини, кейин қиёматни, қабрдан қайта тирилишингни ўйла! Маҳшар майдонида инсонлар титраб-қақшаб навбат кутаётганларини, эллик минг йил тик туриб, қуёшнинг жазирама ҳарорати остида қаро терга ботиб турганликларини ўйла! Кейин Аллоҳ таоло азамати ва жалоли ила Маҳкамаи Кубросини қуриб бандаларини ҳисоб-китоб қилишини ўйла! Сен ҳам ўша ҳисоб-китоб қилинганлар орасида дунёда қилган ишларинг учун жавоб берасан! Амал дафтаринг очилади. Савоблар, гуноҳлар — бари тарозуга қўйилади: ғийбатлар, туҳматлар, ёлғону найранглар бир томонда; тоату ибодатлар, ниёзу тазаррулар, эҳсон ва эзгу амаллар бир томонда.
«Ўша кун ҳамма бир-биридан қочади: ака-укадан, отасидан, хотин эридан қочади. Ҳамманинг иши бошидан ошиб-тошади».
(Абаса — 34-37).
Нима учун қочади? Ҳаққини талаб қилиб қолади, деб қочади, унга зулм қилгандир, ҳақсизлик қилиб қўйгандир?! Ана шу ҳаққини сўрайди, дея қўрқувдан қочади. Ушбу ҳисоб-китоб майдони бўлмиш Маҳкамаи Куброни унутма! Ўша кун инсонлар икки тоифага бўлинади: юзидан нур порлаб турган жаннат аҳли севинчидан сирот узра жаннатга учиб ўтади ва абадий саодатга эришади. Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга келмаган чексиз неъматларга эришганларини ўйла! Ўша ондаги севинч-сурурни чин кўнгилдан ҳис этишга ҳаракат қил! Аҳли жаҳаннамнинг аламли аҳволини ҳам унутма! Азоб фаришталари инсоннинг сочу оёқларидан тортиб дўзахга улоқтиришларини, абадий оловда ёнаётганларни, терилар шилинганини, қатрондек қорайиб кетганини, аммо шунда ҳам одамнинг ўлмаганини, яна қайтадан унга янги тери кийдирилишини ўйла! Ўлсалар қутулган бўлардилар бу азоб-уқубатдан, аммо ўлим қайда, боз устига азоб енгилламайди, балки янада шиддатланаверади. Ана шунда: «Парвардигоро, бизни бу ердан чиқар, дунёга қайтар, ўзимизни тузатамиз, яхши ишлар қиламиз. Агар ундай қилмасак зулм қилгувчилардан бўламиз! Нима қилсанг ўзинг биласан», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Жиминг, сўзламанг», деб уларни бошқа гапиролмайдиган ҳолга келтиради. Ана шу ҳолатни ўйла!
"Тасаввуф ва нафс тарбияси" китобидан.
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
Уяли телефон шу қадар кучли ва инқилобий воситаки, у:
1. Стационар телефонни ўлдирди.
2. Телевизорни ўлдирди.
3. Компьютерни ўлдирди.
4. Соатни ўлдирди.
5. Камерани ўлдирди.
6. Радиони ўлдирди.
7. Чироқни ўлдирди.
8. Ойнани ўлдирди.
9. Газета, журнал ва китобларни ўлдирди.
10. Видео ўйинларни ўлдирди.
11. Чўнтак ҳамёнини ўлдирди.
12. Стол тақвимини ёки кундаликни ўлдирди.
13. Пластик карталарни ўлдирди.
14. Энг ёмони эса шундаки, кўплаб (никоҳларни) ўлдирди.
15. Кўплаб оилаларни ўлдирди.
16. Ёшларимизни тарбиясини ўлдирди.
17. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.
Қанд, босим ва юрак уришини ўлчаб берса ҳам, бу бизнинг умуртқа поғонамизни ва бўйин умуртқамизни ўлдирмоқда, ақлимизни ўлдирмоқда.
У келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг рухимизни ҳам ўлдиради.
Тафаккур қилинг!
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
КАТТА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШГАНЛАРНИНГ ЭРТАЛАБКИ ОДАТИ
Ҳаётда кўп муваффақиятга эришган одамларга хотиржам яшаш, бахтли бўлиш, янада унумли ишлаш учун нима ёрдам беради? Хусусан, улар тонгда нималар қилади? Келинг, шулар билан танишиб чиқамиз.
1⃣
. Эрта уйғониш.
Вақт ниҳоятда қадрли неъматдир. Буни тушунган муваффақият соҳиблари саҳарги 5:30, 4:30, ҳатто 4:00 да туришга одатланишган. Улар нафақат вақт устидан ҳукмронлик қилишади, балки муҳим ишларни эртароқ бошлашади.
Шундай экан, уйқудан вақтлироқ туришга одатланинг, уйғониш вақтини ҳар куни 15 дақиқа ортга суриб, секин-аста эрта туришга ўрганинг.
2⃣
. Машқ бажариш.
Эрталабдан жисмонан тетик бўлиш учун енгил машқлар бажаринг. Машғулотлар сизни фақат соғлом қилибгина қолмай, иродангизни мустаҳкамлайди, стрессларга курашувчанлигингизни оширади. Машқ қилиш учун вақт белгилаб олинг. Бир соат шуғулланиш сизни чарчатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун 10 дақиқа югуриш, юриш, турли машқлар бажариш етарли.
3⃣
. “Қувват учун муддат” соати.
Интилишингиз сўнмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун доим ўзингизни илҳомлантириб туринг. Буни яхши билган муваффақиятли инсонлар ўзларидаги ғайратни ошириш учун анча вақт сарфлайдилар. Ахир сиз бирор вазифани бажаришда давом этишингиз учун руҳан тайёр бўлишингиз керак. Шундай экан, бир оз вақтни шижоатингизни оширишга хизмат қиладиган ҳикоялар, машҳур инсонлар ҳикматларини ўқишга ажратинг.
4⃣
. Қийин ишни аввал бошлаш.
Муваффақиятли шахслар иродаси тонгда айни уйғоқ ҳолда бўлади. Шундан фойдаланиб, улар ўзлари учун энг мураккаб вазифани бажариб оладилар. Натижада ишни битириш анча силлиқ кечади. Шу боис ҳар кун учун энг қийин бир вазифани танлаб, уни нонуштагача бажаришни одат
қилинг.
5⃣
. Турмуш ўртоғи билан мулоқот қилиш.
Эрталаб маълум вақтни турмуш ўртоғингиз билан алоқани тиклаш ёки мустаҳкамлашга ажратинг. У билан режаларингиз, молиявий аҳволингиз, ҳатто қизиқишларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Бу, сизга улар ҳаётида ўз ўрнингизни сақлаб қолишга ёрдам беради. Айни тонг чоғида фикрлар жамланган бўлади. Шунинг учун эр-хотин суҳбатини анъанага айлантириш жуда муҳим.
6⃣
. Пухта режа ишлаб чиқиш.
Вақтингиздан бир неча дақиқасини бугунги кунингиз йўналишини белгилаб олиш учун бағишламасангиз, қандай қилиб кунингиз унумли бўлишини таъминлайсиз? Ҳаётдаги мақсадларингизни бир бор кўз олдингизга келтириб, келгуси кун асосий вазифаларини кўриб чиқинг. Бунга 10 дақиқа ажратишни одат қилсангиз, ишларингиз тартибли бўлади, кунингиз тушкунликларсиз ўтади.
7⃣
. Мияни “тозалаш”, мулоҳаза юритиш.
Сукут сақланг, дуо қилинг, турли ёмон фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг. Ёдда тутинг: 90 фоиз касалликлар сиқилиш оқибатида келиб чиқади. Шундай экан, кўнглингизни хира қиладиган нарсаларни унутинг.
8⃣
. Вақтни болалар билан ўтказиш.
Фарзанди борлар учун муҳим маслаҳат. “Мени болам бирпасда катта бўлиб қолди-я! У билан кўп вақтимни ўтказолмадим”, деб афсусланадиган ота-оналардан бирига айланиб қолманг Эрта тонгда қизалоғингиз ёки ўғлингизга кийинишда ёрдамлашинг, ўзгачароқ нонушта тайёрлаб беринг, уларнинг орзулари ҳақида суҳбат қуринг.
Ва хар куни ушбу ишларга амал қилсангиз хаётингиз қай даражада ўзгариб бораётганини гувоҳи бўласиз
😉
☺️
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
🌺
☀️
Ҳар нарса ўз вақтини кутади. На гул вақтидан аввал очилади
, на қуёш вақтидан эрта чиқади.
Кутгин! Сeники бўлган, (нарса) албатта сeнга кeлади...
✍️
Жалолиддин Румий
🦋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼
ВА БАРАКАТУҲ!
Алҳамдулиллаҳ Янги Тонг Муборак Азизларим!
😘
😘
Зомин тоғларидан сизларга ҳам муздеккина топ тоззааа ҳаволаридан юбораман
😍
😘
Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🌸
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
🤲
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ!
😘
Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин!
🥰
🌸
Инсонни гўзал қилган юзидир,
юзни гўзал қилган кўздир.
Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин.
🤲
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
😔
-
Ҳеч кимга гапиргингиз келмайди;
💭
- Ичингизда оғриқ бор, аниқ нимадан эканини билмайсиз;
😞
- Ҳеч нима қилгингиз ҳам келмайди...
🫶
Бу ҳолатлар сиз учун ҳам танишми?
🥐
☕️
Шу туйғулар билан курашаётган аёлларни "
Психолог билан нонушта"
учрашувига таклиф қиламиз!
👩💼
Спикер: Нигора Жалолова
📆
31 июль
⏰
Соат 10.00
🍽️
нонушта даврасида
🤍
дилдан суҳбат
🧠
мутахассис тавсиялари
🍃
Баъзи учрашувлар борки...
Инсоннинг қалбига шифо бўлади, юрагидаги юкни енгиллатади.
🫖
Шундай нурли нонушта учрашувига таклиф этамиз
!
Бу ерда:
💬
Сизга муҳим бўлган саволларга малакали мутахассисдан жавоб
🧠
Ички осойишталик ва енгилликни туйиш учун қимматли тавсиялар
🍽️
Бир дастурхон атрофида дилдан суҳбатлар ва самимий муҳит
🤝
Ва, албатта, янги танишувлар ва қўллаб-қувватлов.
📲
Мурожаат учун: 958448808
@ayollarga_komak
👉
Агар сизда ички қўрқув бўлса, ҳаёт сизга фақат қўрқувдан иборат вазиятларни беради.
👉
Агар сизда ички агрессия кучли бўлса, ҳаёт сизга ташланади, яъни доимий агрессияда умр кечирасиз.
👉
Агар сизда курашиб яшаш учун хоҳиш бўлса, сиз учун ҳаёт рақобатчиларни етказиб беради.
👉
Агар сизда ўзингизга нисбатан айбдорлик ҳисси бўлса, ҳаёт сизни фақат жазолайди.
👉
Агар сизда доимий норозилик бўлса, ҳаёт сиз учун бунданда купроқ норозилик вазиятларини етказиб беради.
🔹
Демак сизнинг ҳаётингиз, кунингиз бу сизнинг ўй-хаёлларингиз натижасидир.
🔹
Ҳар бир кунимиз бизнинг ташқи гап сўзларимиз асосида эмас, балки бизнинг ички ҳолатимиз, ички ўй-хаёлларимиз аксидир.
Шунинг учун фақат яхшиликларни ўйлайлик, яхши ният қилайлик!
Ассалому алайкум Азизларим!
😍
Бошланган янги хафта ва янги кун кувончга ва барча яхшиликларга тула булсин
🤲
Бугунги
Кунингиз ҳайрли ва барокатли ўтсин!
🥰
https://t.me/nurixon_psixoanalitik
Ассалому алайкум Азизларим!
Бошланган кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!
😍
Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ
…
Сиз бехабар ҳаққингизга қилинган дуолар кўп бўлсин илоҳим!
🤲
😘
Якшанба дам олиш кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!
🥰
Ўтаётган ҳар бир дақиқангиз бахтга хурсандчиликга лиммо лим бўлсин
😘
😘
https://t.me/nurixon_psixoanalitik