
📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
💎
Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌
«Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз:
@ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
#Ҳадис_970
ИККИСИ ЎРАБ, БЕРКИТИБ ҚЎЙИЛГАН
عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«
حُجِبَتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ، وَحُجِبَتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ
». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6487، م 2823].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «
Дўзах (
нафс
хоҳлайдиган
) шаҳватлар билан ўраб қўйилган, жаннат эса (
нафсга
) ёқмайдиган нарсалар билан ўраб қўйилган
», дедилар.
✍
Муттафақун алайҳ.
📜
Шарҳ
:
Имом Нававий айтдилар:
«Бу ҳадиснинг маъноси шуки, жаннатга фақат нафсга ёқмайдиган нарсаларни амалга ошириш орқали эришилади. Дўзах эса, шаҳват ва нафс хоҳишини амалга ошириш орқали етилади. Демак иккиси ўраб, беркитиб қўйилган. Ким ўраб қўйилган нарсани бузса, тўсиб қўйилган нарсага етиб боради. Жаннат тўсиғини олиб ташлаш нафсга ёқмайдиган нарсаларни амалга ошириш билан бўлади. Дўзах тўсиғини олиб ташлаш шаҳватли нарсаларни амалга ошириш билан бўлади.
Нафсга ёқмайдиган нарсаларга ибодатларда жидду-жаҳд қилиш, унда бардавом бўлиш, шаҳватларга сабр қилиш каби нарсалар киради.
Нафс хоҳлаган шаҳватларга эса, ароқ, зино, ғийбат, номаҳрамларга назар солиш ва бефойда нарсалар билан дилхушлик қилишлар киради.
Аммо мубоҳ қилинган шаҳватлар бунинг сирасига кирмайди. Лекин мубоҳ шаҳватларни кўпайтиришни ҳаромга олиб бориши, қалбни қотириб, ибодатдан чалғитишидан чўчилгани учун макруҳ саналади».
Имом Аҳмаднинг Ибн Аббосдан қилган ривоятларида қуйидагича келтирилади. «Жаннат йўли тепаликдаги қинғир йўлдир. Дўзах йўли эса, текисликдаги осон йўлдир».
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
SUNNATGA XILOF QILIB, FAYZNI YOʻQOTDIM
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
ШАМОИЛУЛ-МУҲАММАДИЯ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИ БОРАСИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР.
24-ҳадис
عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضي الله عَنْهُ، قَالَ: كَانَ شَعَرُ رَسُولِ اللهِ ﷺ إِلَى نِصْفِ أُذُنَيْهِ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қулоқларининг ярмигача эди».
25-ҳадис
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَرَسُولُ اللهِ ﷺ، مِنْ إِنَاءٍ وَاحِدٍ، وَكَانَ لَهُ شَعَرٌ فَوْقَ الْجُمَّةِ، وَدُونَ الْوَفْرَةِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир идишда чўмилар эдик. У зотнинг сочлари елкаларидан тепада, қулоқларидан пастда эди».
26-ҳадис
عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضي الله عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ مَرْبُوعًا، بَعِيدَ مَا بَيْنَ الْمِنْكَبَيْنِ، وَكَانَتْ جُمَّتُهُ تَضْرِبُ شَحْمَةَ أُذُنَيْهِ.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, икки елкаларининг ораси кенг ва сочлари қулоқларининг юмшоғига тушиб турарди».
27-ҳадис
عَنْ قَتَادَةَ رَضي الله عَنْهُ، قَالَ: قُلْتُ لأَنَسٍ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ رَسُولِ اللهِ ﷺ ؟ قَالَ: لَمْ يَكُنْ بِالْجَعْدِ، وَلا بِالسَّبْطِ، كَانَ يَبْلُغُ شَعَرُهُ شَحْمَةَ أُذُنَيْهِ.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анасга: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?», дедим. У: «Жингалаксоч ҳам ва силлиқсоч ҳам эмасдилар. У зотнинг сочлари қулоқларининг юмшоғигача тушиб турарди», деди».
28-ҳадис
عَنْ أُمِّ هَانِئٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: : قَدِمَ رَسُولُ اللهِ ﷺ، مَكَّةَ قَدْمَةً، وَلَهُ أَرْبَعُ غَدَائِرَ.
Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганда у зотнинг сочлари тўрт ўрам эди».
29-ҳадис
عَنْ أَنَسٍ رَضي الله عَنْهُ، قَالَ: أَنَّ شَعَرَ رَسُولِ اللهِ ﷺ ، كَانَ إِلَى أَنْصَافِ أُذُنَيْهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари икки қулоқларининг ярмига тушиб турарди».
30-ҳадис
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضي الله عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ ، كَانَ يُسْدِلُ شَعَرَهُ، وَكَانَ الْمُشْرِكُونَ يَفْرِقُونَ رُؤُوسَهُمْ، وَكَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يُسْدِلُونَ رُؤُوسَهُمْ، وَكَانَ يُحِبُّ مُوَافَقَةَ أَهْلِ الْكِتَابِ فِيمَا لَمْ يُؤْمَرْ فِيهِ بِشَيْءٍ، ثُمَّ فَرَقَ رَسُولُ اللهِ ﷺ رَأْسَهُ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини пешонага тушириб юрардилар. Мушриклар эса бошларининг ўртасидан фарқ очиб юришарди. Аҳли китоблар ҳам сочларини пешонага тушириб юришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳеч нимага буюрилмаган нарсаларда аҳли китобларга мувофиқ иш тутишни яхши кўрардилар. Кейинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларининг ўртасидан фарқ очадиган бўлдилар».
31-ҳадис
عَنْ أُمِّ هَانِئٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ : رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ ﷺ، ذَا ضَفَائِرَ أَرْبَعٍ.
Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни сочлари тўрт ўрамли эди».
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
🧕
АЁЛЛАР АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШИ
عن نافع عن ابن عمر رضي اللهُ قال: ليس على النساء أذان ولا إقامة
📗
Нофеъ Ибн Умардан ривоят қилади:
"Аёлларга азон ҳамда такбир (иқома) айтишлик йўқдир"
.
✍️
Абдурроззақ ривояти
عن معتمر بن سليمان عن أبيه: كنا نسأل أنسا رضي الله عنه: هل على النساء أذان وإقامة؟ قال: لا، وإن فعلن فهو ذكر
Сулаймон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
"Биз Анас ибн Моликдан:
"Аёллар ҳам азон ва иқома айтишадими?"
деб сўрадик. У:
"Йўқ! Мабодо улар азон ва иқома айтишса, у зикр бўлади"
, деди".
☝️
Саҳобаларнинг юқоридаги сўзларидан аёлларга азон ва иқома айтиш йўқлиги тушунилади.
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК БИЛАН ЖАВОБ ҚИЛИНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликка яхшилик билан жавоб беришни ўргатганлар. У зот:
“Ким одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр айтмайди”
, деганлар ва бизга яхшилик қилган одамга “Жазаакаллоҳу хойрон” (Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин) дейишни таълим берганлар. Шунингдек:
“Ким сизларга хайрли иш қилса, унга тенгини қайтаринг. Агар унга баробар нарсани топмасангиз, унинг ҳақига токи қайтардим, деб ишонганингизча дуо қилинг ”
деб марҳамат қилганлар. Яъни шундай кўп дуо қилишимиз керакки, ҳатто у қилган яхшиликнинг ҳақини уздим деб ишонинг.
Расулуллоҳнинг бутун ҳаётлари шундай бўлган. Одамларга манфаат бериш йўлида қўллари очиқ бўлган, уммат учун хайрият бўлган. Яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтарардилар ва ўзлари шу яхшиликни бошлаб ҳам берардилар. У зотга энг яқинимиз ҳам одамларнинг ҳожатини қидириб, уларни битирадиганимиз бўлади. Сизда мана шу хислат бор бўлса, билингки, сиз Расулуллоҳга яқин экансиз. Ўз ўрнида Аллоҳ таолонинг
“(Эй Муҳаммад): “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, менга эргашинг, Аллоҳ ҳам сизга муҳаббат қилади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”
,
деб айтинг” (Оли Имрон сураси, 31-оят)
оятига дохил бўласиз.
Шайх Ҳабиб Муҳаммад Саққоф
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳикоя қиладилар
:
Ўн ёшлигимда онам менга Қуръонни ёдлатиб бўлди. Ўшанда у мени бомдоддан олдин уйғотарди. Агар ҳаво совуқ бўлса таҳоратимга сувни иситиб берарди.
Сўнг мен ва у Аллоҳ хоҳлаганича намоз ўқирдик. Сўнг масжидга борардик. Мен билан намоз ўқиш учун онам паранжи ёпиниб чиқарди.
Ёшим ўн олтига етганда у:
"Болам, энди ҳадис талабида йўлга чиқ. Чунки уни талаб қилиш Аллоҳнинг йўлидаги ҳижратдир"
, деди.
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
#Ҳадис_969
ЮЗГА УРИШ
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الضَّرْبِ فِي الْوَجْهِ وَعَنِ الْوَسْمِ فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан наҳий қилдилар».
✍
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
📜
Шарҳ
: Юз ҳар бир жонзотнинг энг азиз ва мўътабар, гўзаллиги жамланган аъзосидир. Шунинг учун ҳам бундай мўътабар аъзони азобга қўйиш бошқа жойларга қараганда кўра оғир олинади.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС
📕
СЕҲРНИНГ МУОЛАЖАСИ
#сеҳр
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг юзага келиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир. Ким солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади, деб ўйласа, хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусибатларнинг етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббати аломатидир. Солиҳ кишига беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишиларга етган офат ва беморликлар унинг учун қилган гуноҳларининг каффоратидир. Агар мусибатга учраган банда солиҳ бўлса, мусибат унинг учун гуноҳларга каффорат ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир. Гоҳида сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам бандага мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Булардан сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир.
📌
Сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш бир неча услублар билан амалга ошади:
⚡️
1. Тавҳид орқали руҳни тетиклаштириш.
⚡️
2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.
⚡️
3. Яхшиликларни кўп қилиш.
⚡️
4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги билан машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.
⚡️
5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб, керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш.
⚡️
6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунчалик кучли бўлади.
⚡️
7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалбнинг ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб билан қилинган дуо қабул бўлмайди.
⚡️
8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод намозидан сўнг, кечкилари аср намозидан кейин айтилади.
⚡️
9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос, Фалақ ва Ан-Нас сураларини сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуолар ва зикрлар
ушбу китобнинг
тегишли жойида келган.
⚡️
10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўла туриб, бошининг у ер-бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва бавл қилса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пастида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши кузатилса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб, васвасага йўл қўймаслиги лозим.
📌
Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади:
▫️
Биринчиси
– сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб, Фалақ ва Ан-Нас сураларини ўқиб туриб, тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.
▫️
Иккинчиси
– сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш.
❌
Бу иш ҳаромдир
.
▫️
Учинчиси
– шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Ан-Нас суралари ёки Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуолар ўқилади.
Имом Абдурраззоқ ўзининг «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидагиларни келтирган: «Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кафирун, Ихлос, Фалақ ва Ан-Нас суралари уч мартадан ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунича такрор қилинади».
▫️
Тўртинчиси
– сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса, ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олдириш билан халос бўлинади.
⚡️
11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.
⚡️
12. Дам солиш араб тилида ёки маъноси тушунарли бўлиши шарт.
(давоми кейинги постда)
📚
KУНЛИК ҲАДИС
⚡️
13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслигига, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эътиқод қилиш шарт.
⚡️
14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалик тақводор бўлса, таъсири шунчалик кучли бўлади.
⚡️
15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлвориш лозим.
⚡️
16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.
⚡️
17. Дам солдирувчи киши ҳам солиҳ мўмин бўлиши керак.
⚡️
18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.
⚡️
19. Шифо бўлмаяпти, деб шошилмаслиги керак.
⚡️
20. Кўз тегишидан хавфсиралган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.
Аллоҳ таолонинг шариатда келган сеҳр ҳақидаги ҳукмларини билиб, сеҳргарликдан ўзини четга олиш ҳар бир мўмин-мусулмон банданинг бурчидир.
📌
Шунингдек, сеҳргарга мурожаат қилиш мутлақо мумкин эмаслигини ҳам ҳар бир мўмин эркак ва аёл яхши тушуниб етиши керак
. Иймонли киши бўлган-бўлмаган нарсага «Сеҳрлаб қўйибди, у бўлибди, бу бўлибди», деб васваса қилмаслиги керак. Кўпчилик айнан шунга ўхшаш нарсалар билан ўзини ўзи тушкунликка солиб қўяди. Бунинг ўрнига сеҳрдан сақланиш оятлари ва дуоларини ўқиб, ўзига дам солиш, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан эканига қатъий ишонч билан иймонни бақувват қилиб, хотиржам юриш керак.
☝️
Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан баъзиларини айтиб ўтамиз
:
❗️
Сеҳргарлар
одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади. Бунинг учун уларнинг намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва одамларни жалб қиладиган бошқа ишларни амалга оширишлари кузатилган.
❗️
Сеҳргарлар
нинг аломатлардан яна бири – улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрашади. Ҳолбуки, шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч бир кераги йўқ.
❗️
Сеҳргарлар
сеҳрланган кишидан баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.
❗️
Сеҳргарлар
маълум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.
❗️
Сеҳргарлар
маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.
❗️
Сеҳргарлар
беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.
❗️
Сеҳргарлар
беморларга одамларга аралашмай, маълум муддат алоҳида хонада яшашни буюрадилар ва ҳоказо.
📗
("Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш каби ишларнинг ҳақиқати"
китобидан
).
📚
KУНЛИК ҲАДИС
❓
Баъзилар Қуръон тиловат қилишнинг савоби марҳумларга етиб бормайди, бу иш бидъат, фақат дуо қилиш мумкин, демоқда. Шариатимизда бу ҳақида нима дейилган?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•┄┄┄┄❅┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС