Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

nurli_yol_hadis
💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Subscribers
3 620
24 hours
-1
30 days
-65
Post views
913
ER
25,22%
Posts (30d)
22
Characters in post
1 638
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Others
Summary
September 09, 15:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 09, 11:44

#Ҳадис_1064
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВИДОЛАШУВ ҲАЖИДА ҚИЛГАН ХУТБАЛАРИ
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ وسلم عليه الله صلى يَخْطُبُ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ فَقَالَ: اتَّقُوا اللهَ، وَصَلُّوا خَمْسَكُمْ، وَصُومُوا شَهْرَكُمْ، وَأَدُّوا زَكَاةَ أَمْوَالِكُمْ، وَأَطِيعُوا ذَا أَمْرِكُمْ تَدْخُلُوا جَنَّةَ رَبِّكُمْ.
Абу Умома  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
📗
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:
«Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз»
, деганларини эшитдим».
«Маълумки, видолашув ҳажи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида бўлган. Ўша ҳажда у зот ҳамма билан видолашганлар, «Эҳтимол, бу йилдан кейин сиз билан учрашмасман», деганлар.
Дарҳақиқат, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ҳаждан кейин вафот этдилар. У зот ана шу видолашув ҳажида кўплаб пурмаъно ваъз-насиҳат, хутба ва васиятлар қилганлар. Ушбу ҳадисда ҳам улардан айримлари айтилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  умматларига хитоб этиб:
«Аллоҳга тақво қилинглар»;
«Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар»;
«(Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар»;
«Молларингизнинг закотини беринглар»;
«Ишбошингизга итоат қилинглар»;
«Роббингизнинг жаннатига кирурсиз» дедилар.
Инсоннинг жаннатга кириши учун адо этиши зарур саналган ана ўша нарсалар ичида намознинг биринчи бўлиб зикр қилиниши унинг қанчалик аҳамиятли ибодат эканлигини кўрсатмоқда.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 07, 16:53

#Ҳадис_1063
МУСУЛМОН КИШИ НАМОЗНИ УМУМАН ҚАЗО ҚИЛМАСЛИГИ КЕРАК
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир
», дедилар».
✍️
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
📜
Шарҳ
:
Бу ҳадисда фақат Бомдод ёки Аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб, қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракъат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Унинг намози қазо бўлмайди.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 06, 15:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 04, 13:36

#Ҳадис_1062
ДИНДАГИ АМАЛНИНГ АЛЛОҲГА ЭНГ ЁҚҚАНИ, ЭГАСИ УНДА ДОИМИЙ БЎЛГАНИДИР
481- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا امْرَأَةٌ، قَالَ: مَنْ هَذِهِ؟ قَالَتْ: هَذِهِ فُلَانَةُ تَذْكُرُ مِنْ صَلَاتِهَا، قَالَ: «مَهْ، عَلَيكُمْ بِمَا تُطِيقُونَ، فَوَاللهِ لَا يَمَلُّ اللهُ حَتَّى تَمَلُّوا» وكَانَ أَحَبُّ الدِّينِ إِلَيْهِ مَا دَاوَمَ عَلَيْهِ صَاحِبُهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 43، م 785/221].
وَ«مَهْ» كَلِمَةُ نَهْيٍ وَزَجْرٍ، وَمَعْنَى: «لَا يَمَلُّ اللهُ» أَيْ: لَا يَقْطَعُ ثَوابَهُ عَنْكُمْ وَجَزَاءَ أَعْمَالِكُمْ، وَيُعَامِلُكُمْ مُعَامَلَةَ الْمَالِّ حَتَّى تَملُّوا فَتَتْرُكُوا، فَينْبَغِي لَكُمْ أَنْ تَأْخُذُوا مَا تُطِيقُونَ الدَّوَامَ عَلَيْهِ، لِيَدُومَ ثَوَابُهُ لَكُمْ وَفَضْلُهُ عَلَيْكُمْ.
О
иша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурига кирганларида, олдида бир аёл бор эди. У зот:
«Бу ким?» д
едилар. «Фалона», деб, унинг намозини зикр қила кетди. «
Тўхта! Тоқатингиз етадиган нарсани қилинглар. Аллоҳга қасамки, сизга малол келмагунича, Аллоҳга малол келмайди»,
дедилар.
У
Зотга дин(амаллари)нинг энг севимлиси – эгаси унда бардавом бўлгани эди».
✍️
М
уттафақун алайҳ.
📜
Шарҳ:
Оиша онамиз бир аёл билан гаплашиб ўтирганларида, олдиларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келибдилар. Шунда, ҳалиги аёл ўрнидан туриб чиқиб кетаётганларида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу аёл ким?» деб сўрадилар». Оиша онамиз:
«Фалона, намозидан гапирмоқда», дедилар.
Бошқа ривоятлардан маълум бўлишича, у аёлнинг исми Хавла бинти Тувайт бўлган. Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволларига: «Бу Хавла бинти Тувайт, Мадина аҳли ичидаги энг ибодатли шахс, кечаси билан ухламай намоз ўқиб чиқади», деганлар. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўхта! Сизлар тоқатингиз етадиган нарсани лозим тутинглар. Аллоҳга қасамки, сиз малол олмагунингизча Аллоҳга малол келмайди. Диннинг Аллоҳга маҳбуби, соҳиби унда бардавом бўлганидир», дедилар».
Кўриниб турибдики, Хавла бинти Тувайт ал-Асадийя розияллоҳу анҳонинг кечаси билан намоз ўқиб чиқиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан маъқулланмаяпти. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни
«
Тўхта!»
деб инкор қилмоқдалар. Сўнгра эса, Исломнинг бу борадаги таълимотларини баён қилмоқдалар:
«Сизлар тоқатингиз етадиган нарсани лозим тутинглар».
Яъни, қўшимча ибодат қиладиган бўлсангиз, тоқатингиз етадиганини танланг. Ўз имконлари­нгизга қаранг.
Мисол учун мусулмон инсон ўзига фарзу вожиб бўлган намозлардан ташқари нафл намоз ўқиб, қўшимча ибодат қилмоқчи бўлса, ўз тоқатини ҳисобга олсин. Хавла бинти Тувайтга ўхшаб кечаси билан бутунлай ухламасдан намоз ўқиб, ўзини қийнамасин.
«Аллоҳга қасамки, сиз малол олмагунингизча Аллоҳга малол келмайди».
Яъни, сиз ўзингизни қийнаб, ортиқча уриниб, ибодатни малол олиб қилсангиз, Аллоҳга ҳам малол келади. Агар тоқатингиз етадиган нарсаларга қанча кўп уринсангиз, Аллоҳ ҳам малол кўрмай ажру савобни бераверади. Лекин тоқатингиздан ташқари ишга уриниб, малол олиб қилсангиз, ўзингизга яхши бўлмайди.
«У Зотга дин(амаллари)нинг энг севимлиси – эгаси унда бардавом бўлганидир».
Яъни, диндаги амалнинг Аллоҳга энг ёққани, эгаси унда доимий бўлганидир. Бирдан кўп қилиниб, кейин қолган амалдан фойда йўқдир. Аммо, оз бўлса ҳам доимий бўлиб тургани фойдалидир.

┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 02, 15:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

September 02, 06:59

ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИШ ҲАҚИДА ҲАДИС
#ҳадис

САВОЛ
: Ижтимоий тармоқда бир ҳадисга кўзим тушди: “Кимки қиёмат кунида амал дафтарини кўрганда кўзи қувонишини истаса, истиғфорни кўпайтирсин”. Шу ҳадис борми?
💬
ЖАВОБ
:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳадис бор. Аслида истиғфор айтиш ҳақида жуда ҳам кўп ҳадиси шарифлар келган. Саволда сўралган ҳадисни ҳам муҳаддислар ривоят қилганлар.
وَعَنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنْ تَسُرَّهُ صَحِيفَتُهُ فَلْيُكْثِرْ فِيهَا مِنَ الِاسْتِغْفَارِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким саҳифаси (номаи аъмоли) ўзини хурсанд қилишини ёқтирса, унда истиғфорни кўпайтирсин”
, деганлар.
(
✍️
Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар
).
Шундай экан, истиғфорни иложи борича кўпайтиришимиз лозим, ана шунда ҳам гуноҳларимиз кечирилади, ҳам савобларимиз кўпаяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

August 30, 10:16

Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг илми нақадар чексиз эканлиги, нақадар шомил эканлиги, нақадар аниқ эканлиги баён қилинмоқда. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан қилиши, бу ўлчовнинг ўзгармаслиги ҳамда ўша нарсаларни Аллоҳ таоло азалдан қиёматгача аниқ ва равшан билиб туриши баён қилинмоқда. Келинг, ҳадиси шарифда баён этилган фикрлар билан бирин-кетин танишиб чиқайлик:
«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш (моддаси) онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади».
Ким жам қилади? Албатта, Аллоҳ таоло жам қилади. Демак, ҳар бир инсоннинг ота сулбидан маний ҳолида она қорнига – бачадонига ўтиши фақат Аллоҳнинг илми ва тадбири ила бўлади. Дунёдаги неча миллиардлаб одам ўтган бўлса, ҳаммаси шундай бунёд бўлган. Ҳозирги лаҳзада дунё бўйича неча сулбдан қанча маний неча раҳмга ўтаётган бўлса ҳам барчасини Аллоҳ билиб турибди. Лекин манийнинг бачадонга ўтиши бола пайдо бўлди, дегани эмас. Ўша манийдаги уруғлик аёлнинг тухумига урчиши керак. Бу эса Аллоҳнинг иродасисиз, тадбирисиз бўлмайди. Ота-она жинсий алоқа лаззатини ҳис қилишлари мумкин, лекин маний нима бўляпти? Уруғлик урчияптими, йўқми, била олмайдилар. Ҳомила бўлган-бўлмаганини била олмай, аломатларидан биладиганларга мурожаат қиладилар. Уруғликнинг урчиши ҳақида уларнинг ҳеч қандай илми йўқ. Буни фақат чексиз илм соҳиби – Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Аллоҳ таоло отанинг сулбидан ўтган манийнинг онанинг қорнида қирқ кун жамланиб туришини ирода қилган экан. Ана ўша муддатда маний урчиса, ҳомила бўлади. Ундан олдин тушиб кетса, ҳомила бўлмайди. Албатта, бунинг ҳаммаси Аллоҳнинг илми ва қудрати билан бўлади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

August 30, 10:15

#Ҳадис_1061
АЛЛОҲНИНГ ИЛМИ ВА ҚУДРАТИ
عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ: إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ خَلْقُهُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا نُطْفَةً ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ الرُّوحُ وَيُؤْمَرُ بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ بِكَتْبِ رِزْقِهِ وَأَجَلِهِ وَعَمَلِهِ وَشَقِيٌّ أَوْ سَعِيدٌ، فَوَاللهِ الَّذِى لَا إِلَهَ غَيْرُهُ إِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ حَتَّى مَا يَكُونَُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فَيَدْخُلُهَا، وَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونَُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَيَدْخُلُهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар:
«
Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш
(моддаси)
онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа
(зулуксимон қон)
бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға
(чайналган гўшт)
бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки, албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганида ўша китоб ундан ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида ўша ундан китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, унга киради
», дедилар».
✍️
Тўртовлари ривоят қилишган.
📜
Шарҳ
:
Абдуллоҳдан ривоят қилинди, дейилса, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу кўзда тутилган бўладилар. Ушбу ҳадиснинг муқаддимасида ровий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари рост, тасдиқланган зот эканликларини таъкидлаб қўймоқдалар. У кишининг:
«У зот содиқу масдуқдирлар»,
деган гапи шу маънони ифода қилади. Содиқлик сифати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур, энг кўп тарқалган сифатларидан бири эканлиги яхши маълум. Масдуқликлари эса яъни, ростгўйликлари тасдиқланган зот эканликлари ҳам худди шундай маълум ва машҳурдир. Ровийнинг аввал бу сўзларни айтиб олиб, кейин ўзлари эшитган ҳадисни ривоят қилишга киришишларидан мақсадлари – бу ҳадисда келадиган маъноларга шак-шубҳа бўлмаслиги керак, деганларидир.

August 27, 13:36

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динни етказишдаги мерослари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватчи эдилар. Яъни, Аллоҳнинг элчиси, инсонларни яхшиликка чорловчи зот эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг бу шарафли вазифани саҳобаларга мерос қилиб қолдирдилар. Саҳобалар эса уни ўзларидан кейинги авлодларга – тобеинларга етказдилар. Шу тариқа бу буюк вазифа бугунги кунгача давом этиб келмоқда.
Эътиборлиси шундаки, саҳобалар ва уларнинг шогирдлари бўлмиш тобеинлар орасидан фақат биргина жамоа бу вазифага тайинланиб қолмаган эди. Балки, уларнинг барчалари даъват масъулиятини ҳис қилганлар. Улар бу вазифани адо этиш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига амал қилиш ва у зотнинг муборак меросларига ворис бўлиш шарафини истаганлар.
Аммо вақтлар ўтиши билан бу вазифани уммат ичидан фақат маълум бир қатлам ўз зиммасига оладиган бўлди. Аслида эса яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш масъулияти, ҳар ким ўз илми ва имконига яраша, бутун умматнинг зиммасидадир.
Шундай экан, сиз ҳам, мен ҳам бу масъулиятни англаб етишимиз ва қўлимиздан келганича уни адо этишимиз керак.
Дин ҳақида ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бирор нарсани билсангиз, уни билмайдиганларга етказинг. Аммо шундай етказингки, сўзингиздан зерикмасинлар, оғринмасинлар. Аксинча, қалбларида муҳаббат уйғонсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига нақадар куйинчак ва меҳрибон бўлганларини ҳис қилсинлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида бирор китоб ўқидингизми?
Бирор дарс ёки мавъиза тингладингизми?
У зотнинг ҳаётларидан, гўзал хулқларидан, фазилатларидан бирор нарсани ўргандингизми?
Унда уни ўзингизда сақлаб қолмай, бошқаларга ҳам етказинг.
Нафақат билмайдиган мусулмонларга, балки мусулмон бўлмаган инсонларга ҳам Исломнинг гўзаллигини хулқингиз, муомалангиз ва яхши сўзларингиз билан кўрсатинг.
Агар бир инсон бизнинг хулқимиз ва муомаламизни кўриб Исломнинг гўзаллигини англамаса, ўзимизни ҳам бир бор муҳокама қилишимиз керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимлари инсонларни яхшиликка, гўзал хулққа ва меҳр-оқибатга чорлаш эди.
Бир инсонни ҳурмат қилсангиз, унинг яхши фазилатларини бошқаларга ҳам айтгингиз келади. У ҳақда билганларингизни яшириб ўтирмайсиз. Шундай экан, қалбларимизда бутун инсониятдан кўра кўпроқ севишилга ҳақли бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларини билиб туриб, у зотни бошқаларга танитишга қандай бепарво бўлишимиз мумкин?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида билиб, ўрганиб, кейин бу илмни бошқаларга етказмасак, у зотнинг муборак меросларига қандай ворис бўламиз?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ
«Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарсиз...»
(Оли Имрон сураси, 110-оят.)
Демак, бизнинг уммат сифатидаги шарафимиздан бири инсонларни яхшиликка бошлаш ва ёмонликдан қайтаришга ҳаракат қилишдир.
Бунинг учун ҳар биримиз аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхшироқ танишимиз, у зотнинг ҳаётларини ўрганишимиз, гўзал хулқларини англашимиз ва у зотни инсонларга танитишга ҳаракат қилишимиз керак.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш – у зотни фақат ўзимиз севишимиз билангина эмас, балки у зотнинг гўзал таълимотларини бошқаларга ҳам етказишимиз билан намоён бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чин меросхўрларидан қилиб, у зот олиб келган ҳидоят ва яхшиликни инсонларга етказишда бизни ҳам хизмат қилувчи бандаларидан айласин.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚
KУНЛИК ҲАДИС