Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

nurli_yol_hadis
💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Подписчики
3 604
24 часа
-3
30 дней
8
Просмотры
788
ER
21,86%
Посты (30д)
23
Символов в посте
2 016
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
October 25, 15:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 25, 01:27

#Ҳадис_1075
ТОАТ-ИБОДАТДА ЎРТА ҲОЛ БЎЛИШ БАЁНИ
وَعَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: آخَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ سَلْمَانَ وَأَبِي الدَّرْدَاءِ، فَزَارَ سَلْمَانُ أَبَا الدَّرْدَاءِ، فَرَأَى أُمَّ الدَّرْدَاء مُتَبَذِّلَةً فَقَالَ لَهَا: مَا شَأْنُكِ؟ قَالَتْ: أَخُوكَ أَبُو الدَّرْدَاءِ لَيْسَ لَهُ حَاجَةٌ فِي الدُّنْيَا، فَجَاءَ أَبُو الدَّرْدَاءِ فَصَنَعَ لَهُ طَعَامًا، فَقَالَ لَهُ: كُلْ فَإِنِّي صَائِمٌ، قَالَ: مَا أَنَا بِآكِلٍ حَتَّى تَأْكُلَ، فَأَكَلَ، فَلَّمَا كَانَ اللَّيْلُ ذَهَبَ أَبُو الدَّرْدَاءِ يَقُومُ فَقَالَ لَهُ: نَمْ، فَنَامَ، ثُمَّ ذَهَبَ يَقُومُ فَقَالَ لَهُ: نَمْ، فَلَمَّا كَانَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ قَالَ سَلْمَانُ : قُمِ الآنَ، فَصَلَّيَا جَمِيعاً، فَقَالَ لَهُ سَلْمَانُ: إِنَّ لِرَبِّكَ عَلَيْكَ حَقّاً، وَإِنَّ لِنَفْسِكَ عَلَيْكَ حَقّاً، وَلأَهْلِكَ عَلَيْكَ حَقًّا، فَأَعْطِ كُلَّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ، فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
«صَدَقَ سَلْمَانُ».
رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [1968].
Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
📗
«Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сaлмoн билaн Aбу Дaрдoни бир‑бирига бирoдaр қилиб қўйдилар. Сaлмoн Aбу Дaрдoнинг зиёрaтига келди ва Умму Дaрдoни одми кийимдa кўриб, унгa: «Сенга нима бўлди?» дeди. У: «Бирoдaринг Aбу Дaрдoнинг дунё билан иши йўқ», дeди.
Aбу Дaрдo кeлиб, унгa таом тайёрлади. (Сaлмoн) «Е», дeди. У: «Мeн рўзaдoрмaн», дeди. (Сaлмoн) «Сeн емaгунингчa мeн ҳам емaймaн», дeди. Шундa у ҳaм еди. Кeчаси Aбу Дaрдo туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У ухлaди. Кейин янa туришга ҳаракат қилгaн эди, (Сaлмoн) «Ухлa», дeди. У янa ухлaди. Кeчa oхирлaб қoлгaч, Сaлмoн: «Энди тур», дeди вa иккoвлaри нaмoз ўқишди. Шундa Сaлмoн унгa: «Aлбaттa, Рoббингнинг сeндa ҳaққи бoр, нaфсингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр, aҳлингнинг ҳaм сeндa ҳaққи бoр. Шундaй экaн, ҳaр бир ҳaқ эгaсига ҳaққини бeр!» дeди.
Кейин у Нaбий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кeлиб, буни у зотга айтгaн эди, Нaбий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сaлмoн рoст aйтибди»
, дeдилaр».
✍️
Имом Бухорий ривояти.
📜
Шарҳ
: Исломда инсон ўзини-ўзи толиқтириши ман қилинган. Агар бу толиқтириш ибодат ‎орқали бўлса ҳам мумкин эмас. Мисол учун биров нафл намозни ҳаддан ташқари кўп ‎ўқиб ўзини толиқтиришига шариат қарши бўлади. Чунки бу нарса соғлиқка зарар ‎келтириши мумкин. Шунингдек, ҳаддан ташқари кўп нафл рўза тутиб ўзини чарчатиш ‎ҳам мумкин эмас.‎
‎«Албатта, сенда нафсингнинг ҳаққи бор».‎
Яъни, сенда нафсингни ҳам ҳақи бор. Уни ҳалол йўл билан меъёрида қондиришинг ‎керак. Бўлмаса, Аллоҳ таоло сенга қўшиб халқ қилган табиатга хилоф қилган бўласан.‎
‎«Аҳлингнинг ҳам ҳаққи бор».‎
Яъни, оила аъзоларингнинг ҳам сенда ҳақи бор. Уни ҳам адо этишинг керак. Бу ‎ҳам шаръий бурчинг.‎
Абу Дардо розияллоҳу анҳу мисолида унинг хотини ҳақида гап кетмоқда. ‎Хотиннинг эрда ҳақи бор. Бир оила эру хотин бўлиб яшагандан кейин эр эрлик ‎бурчини адо этиши керак. Намоз билан рўзага берилиб, хотинни тарк қилиб қўйишлик ‎мусулмон кишига тўғри келмайди.‎
Кечалари бедор бўлиб, намоз ўқишга иштиёқинг бор экан, бу яхши, буни ҳам ‎меъёрида қил. Аммо вақтида ухла ҳам. Бу ҳам керак.‎
Кези келганда айтиб ўтиш лозимки, ушбу бобдаги ва шунга ўхшаш бошқа ‎ҳадисларда нафл ибодат ҳақида сўз кетади. Чунки фарз ва вожиб ибодатларда ‎тежамкор бўлиш, оз амал қилиш, деган гап бўлмайди. Беш вақт намознинг тўрт вақтини ‎ўқий, рўзанинг ярмисини тутай, деб бўлмайди. ‎
Риёзус солиҳийн шарҳи.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 22, 17:49

#Ҳадис_1074
МУСУЛМОННИНГ КИМ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИ НАЗАР САДАҚА ҚИЛИШ МАЖБУРИЯТИ БОР
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ صَدَقَةٌ» قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ لَمْ يَجدْ؟ قَالَ: «يَعْتَمِلُ بِيَدَيْهِ فَيَنْفَعُ نَفْسَهُ وَيَتَصَدَّقُ». قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ؟ قَالَ: يُعِينُ ذَا الْحَاجَةِ الْمَلْهُوفِ» قَالَ: أَرأَيْتَ إِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ؟ قَالَ: «يَأْمُرُ بِالْمَعْرُوفِ أَوِ الْخَيْرِ»، قَالَ: أَرأَيْتَ إِنْ لَمْ يَفْعَلْ؟ قَالَ: «يُمْسِكُ عَنِ الشَّرِّ، فَإِنَّهَا صَدَقةٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«
Абу
Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «
Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор
», дедилар. «Агар топа олмаса­чи?» дейишди. У зот: «
Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади
», дедилар. «Агар буни уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «
Зориққан
ҳожатмандга ёрдам қилади
», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса­чи?» дейишган эди, у зот:
«Маъруфга
(ёки
яхшиликка
)
буюради
», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «
Ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам садақадир
», дедилар».
✍
Муттафақун алайҳ.
📜
Шарҳ
: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир мусулмон инсоннинг ким бўлишидан қатъи назар садақа қилиш мажбурияти бор эканлиги таъкидланмоқда.
1. Оз бўлса ҳам имкони бор инсон мол-мулкидан садақа қилиши турган гап.
2. Мол-мулки йўқ одам ишлаб топиб, топганидан садақа қилади.
3. Ишлаб топгани ўзидан ошмаган одам ҳожатманд ноқулай ҳолга тушиб қолган, ёрдамга муҳтожларга кучи,  меҳнати билан ёрдам берса ҳам садақа ўрнига ўтаверади.
4. Ўта ночор бўлиб, охирги ишни ҳам қила олмаган одам бир яхшиликни қилса ва ёмонликни тарк этса ҳам садақа ўрнига ўтади.
Дунё тарихида ўзгаларга яхшилик, хайр-эҳсон қилиш борасида бунга ўхшаш яхши таълимот бўлмаса керак. ҳар бир инсон қўлидан келганича яхшилик, хайр-эҳсон қилмоғи мумкин. Биз мусулмонлар бу билан фахрланмоғимиз лозим.
Риёзус солиҳийн шарҳи.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 21, 15:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 19, 18:23

#Ҳадис_1073
ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ-ЖАҲД ҚИЛИШ БАЁНИ
عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ عُقْبَةَ بْنِ عَمْروٍ الأَنْصَاريِّ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ آيَةُ الصَّدَقَةِ كُنَّا نُحَامِلُ عَلَى ظُهُورِنَا، فَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِشَيْءٍ كَثِيرٍ فَقَالُوا: مُرَاءٍ، وَجَاءَ رَجُلٌ فَتَصَدَّقَ بِصَاعٍ فَقَالُوا: إنَّ اللهَ لَغَنِيٌّ عَنْ صَاعِ هَذَا، فَنَزَلَتْ {
الَّذِينَ يَلْمِزُونَ الْمُطَّوِّعِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فِي الصَّدَقَاتِ وَالَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إلَّا جُهْدَهُمْ
}  [التوبة - 79] الآية. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1415، م 1018].
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
📗
«Садақа ояти* нозил бўлганида, биз ҳаммоллик қилар эдик. Бир киши келиб, кўп нарса садақа қилган эди, «у риёкордир», дейишди. Яна биров келиб, бир соъ* нарса садақа қилган эди, «Аллоҳ мана бунинг бир соъ нарсасидан беҳожатдир», дейишди. Шунда:
«Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етганидан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бордир
» (Тавба сураси, 79-) ояти нозил бўлди».
✍
Муттафақун алайҳ.
📜
Шарҳ
:
Садақа ояти Тавба сурасининг 103-ояти бўлиб, унинг маъноси қуйидагича: «
Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир
».
Соъ
– ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади.
Риёзус солиҳийн шарҳи.
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 18, 15:10
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#суннат_рўза
#Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️
Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни
. (қазо бўлган фарз рўзалар
нияти
ҳам жоиз).
📌
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 18, 03:10

🎂
ТОРТГА ШАМ ЁҚИБ ПУФЛАШ
#бидъат
❓
CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?
💬
ЖАВОБ
:
Ва алайкум ассалом!
وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
📗
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир»
, дейилган.
📜
Шарҳ
: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...
Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.
Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини. Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак. Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
(
https://savollar.islom.uz/s/53942
)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 17, 08:34

#Ҳадис_1072
ҒУЛУВГА КЕТГАНЛАР ҲАЛОК БЎЛДИ
وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «
هَلَكَ الْمُتَنَطِّعُونَ
» قَالَهَا ثَلَاثاً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2670].
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ғулувга
кетганлар ҳалок бўлди»
, деб уч марта айтдилар.
✍
Имом Муслим ривояти.
📜
Шарҳ
: Динда инсон ундан ошириб юборса ғулув саналадиган чек-чегара шариат белгилаб берганидан зиёда қилишдир.
Ғулув – бир нарсада чуқур кетиш ва ортиқча уринишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулувдан қайтариб, шундай деганлар: «Динда ғулув кетишдан сақланинглар! Сизлардан илгаригилар динда ғулув кетиш сабаблигина ҳалок бўлишган» (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Тафрит-сусткашлик эса Аллоҳ фарз қилган вазифаларни адо этишда қосирлик қилишдир. Зино, ғийбат, чақимчилик каби маъсиятларни қилиш ёки ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан алоқа қилиш, саломга алик олиш каби баъзи бурчларни тарк қилиш диндаги тафритга киради.
Динда ғулувга кетишнинг турлари
:
📌
Биринчиси
. Нафлларга қаттиқ киришиб, хотин ва болаларни, қўшнилар ҳаққига бепарво бўлиш. Бир вақтлар юртимизда сўфийликни даъво қилиб баъзи кишилар чиққан эдилар. Пирнинг ҳузурида уч маҳал қозон қайнагани учун хонақосига ётиб олиб нафл ибодатларни қилишар, оилалари эса бу ёқди йўқчиликдан қийналишар эди. Мана шу динда ғулуга кетиш бўлади.
📌
Иккинчиси
. Қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар.
📌
Учинчиси
. Васвасага тушиб қолган кишилар. Улар ўзларича шубҳалардан тақво қиламиз деб васвасага дучор бўладилар. Аллоҳ таоло “Аниқ нарса шак билан йўққа чиқмайди” деган бир қоидани айтиб қўйган. Масалан таҳорати бор одам “таҳоратим йўқмикан” деб иккиланиши билан таҳорат кетмайди. Бундай кишиларга шайтон бошлиқ бўлиб олиб, уларни хоҳлаган куйига солади. Шайх Рашид раҳматуллоҳи алайҳ бир бор таҳорат қилиб турганимдан кейин фалон жойимга сув тегмай қолди шекилли деган хаёл келди. Қалбни ҳотиржам қилиш учун ўша жойни ювдим. Энди кетмоқчи бўлгандим фалон жойга ҳам тегмай қолдимикан деган хаёл келди. У ерни ҳам ювдим. Қарасам яна хаёл келди, шунда бу шайтоннинг васвасаси эканлигини тушундим ва шайтонга қарата “сенингча таҳоратим йўқ бўлса менимча бор. Сен айтгандек таҳоратсиз бўлсам ҳам ўқийвераман” деб унга парво қилмай қўйдим. Агар яна бир бор уни айтганига кирганимда эди умр бўйи васвасадан қутула олмай қолардим – деганлар.
Батафсил
:
ушбу ҳаволада
Риёзус солиҳийн шарҳи
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 16, 05:48

#Ҳадис_545
#Такрор
ЖУМАГА ЮРИБ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ
عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ الثَّقَفِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَسَّلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاغْتَسَلَ، ثُمَّ بَكَّرَ وَابْتَكَرَ، وَمَشَى وَلَمْ يَرْكَبْ، وَدَنَا مِنَ الْإِمَامِ فَاسْتَمَعَ وَلَمْ يَلْغُ، كَانَ لَهُ بِكُلِّ خُطْوَةٍ عَمَلُ سَنَةٍ، أَجْرُ صِيَامِهَا وَقِيَامِهَا  رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (
улов
) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (
ҳаракат
) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар»
.
✍️
Сунан эгалари ривоят қилган.
📜
Шарҳ
:  Жума намози осон йўл билан улкан савоблар ишлаб олиш учун қулай фурсат эканини олдин ҳам айтиб ўтган эдик. Ушбу ҳадиси шарифда баъзи бир иш билан, энг муҳими, ният билан пиёда юриб бориш ила ҳар бир босган қадам учун бир йиллик ибодатнинг, рўзаси-ю тунги бедорлик ибодатининг савобига сазовор бўлиш мумкинлиги ҳақида сўз бормоқда. Мазкур улуғ мақомга эришиш учун қуйидаги ишлар қилиниши керак.
📌
1.
«Ким Жума куни ювса».
Яъни, ювиши керак бўлган нарсаларни ювса. Хусусан, сочини яхшилаб ювишни уламоларимиз таъкидлаганлар.
📌
2.
«Ғусл қилса».
Бу ҳақда кўп гапирилди.
📌
3.
«Эрта борса».
Яъни, Жума учун ният билан эрта борса. Бу ҳам олдин гапириб ўтилди.
📌
4.
«пиёда юриб, (улов) минмаса».
Ҳадиси шарифдаги айни шу жумла уни ушбу биз ўрганаётган «жумага юриб боришнинг фазли» бобида келтирилишига сабаб бўлган.
Яъни, жумага савоб умидида пиёда юриб боришлик фазилатли иш экан. Албатта, соғ-саломат инсон пиёда юриб намозга борса, ҳар тарафлама ўзига фойда бўлиши турган гап.
📌
5.
«имомга яқинроқ ўтирса».
Албатта, имомга яқин ўтиришда яхшиликлар кўп. Жумладан, аввалги сафдан ўрин олади, хутба, қироат ва дуоларни яхши эшитади. Энг муҳими, катта ажру савобларга эга бўлади.
📌
6.
«тингласа».
Яъни, жумага борган одам тинглаш лозим бўлган хутба, қироат ва дуоларни яхшилаб тингласа. Хусусан, жума куни хутбадаги ваъз - насиҳатни тинглаш, ўрнак олиш ўта муҳим иш ҳисобланади.
📌
7.
«беҳуда (ҳаракат) қилмаса»
.
Чунки озгина беҳуда ҳаракат ҳам, ўша ҳаракатни қилувчини ҳам, унинг атрофидаги бошқа жумага келганларни ҳам чалғитиб, кўпгина фойдалардан бебаҳра қилади.
Ҳадиси шарифда ушбу етти ишни амалга оширган мусулмонларга улкан хайр-баракалар ваъда қилинмоқда, зотан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур»
, дедилар».
Бас, шундоқ экан ушбу ишларни ҳар жума ихлос билан адо этиб, ваъда қилинган ажр-савобларни олишга ҳаракат қилайлик.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС

October 15, 01:08

#Ҳадис_1071
ТОАТ-ИБОДАТДА ЎРТА ҲОЛ БЎЛИШ БАЁНИ
وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ يُصَلِّي فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّوْمُ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ لَا يَدْرِي لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبُّ نَفْسَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 212، م 786].
Оиша
розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
📗
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Чунки ҳеч бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиганида билмайдики, эҳтимол, истиғфор айтаман деб, ўзини дуоибад қилаётгандир».
✍
Муттафақун алайҳ.
📜
Шарҳ
: Қози Иёз «истиғфор айтади» сўзини «дуо қилади» деб шарҳлаганлар.
وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنْتُ أُصَلِّي مَعَ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الصَّلَوَاتِ، فَكَانَتْ صَلَاتُهُ قَصْداً وخُطْبَتُهُ قَصْداً» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [866].
Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
«
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам, хутбалари ўртача бўлар эди
(яъни, узун билан қисқанинг ўртасида)».
✍
Имом Муслим ривояти.
📜
Шарҳ
: Имом
Муслим ва Аҳмадлар қилган ривоятда қуйидагича келган;
Абу Воил: «Аммор бизга хутба қилди. У хутбани қисқа ва балоғатли қилди. Биз унга: «Эй Абу Яқзон, батаҳқиқ, балоғатли ва қисқа қилдинг. Агар бироз нафас узайтирганингда яна ҳам яхши бўлар эди», дедик. Шунда у: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Киши намозининг узунлиги ва хутбасининг қисқалиги фиқҳидан аломатдир. Бас, намозни узун, хутбани қисқа қилинглар. Албатта, баёнда сеҳр бордир»
деганларини эшитдим», деди».
Намоз ва хутбанинг «иқтисодли» бўлиши жуда ҳам узун, жуда ҳам қисқа бўлиб кетмаслигини, мўъжаз ва ўртача бўлишини билдиради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ва хутбалари ана шундоқ эди. Саҳобаи киромлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшатиб намоз ўқиб, хутба қилишга ҳаракат қилганлар.
Абу Воил розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, ўша мадрасаи Муҳаммадияни битириб чиққан улуғ саҳобий Аммор ибн Ёсир хутба қилибдилар. У кишининг балоғатли хутбаларидан баҳраманд бўлган Абу Воил ва унинг шериклари ҳазрати Аммор розияллоҳу анҳуга мурожаат қилиб, балоғатли хутбангизни қисқа қилиб қўйдингиз, сал узунроқ қилсангиз, кўпроқ баҳраманд бўлар эдик, дебдилар.
Шунда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу бу ишни ўзларича қилмай, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб қилганларини айтибдилар.
Демак, хутба қилувчи кишилар хутбани қисқа қилишлари, ҳаддан ташқари чўзиб юбориб, одамларга малол келтириб қўймасликлари керак. Зарур ҳолда, балоғатли сўз ва жумлаларни ишлатиб кишиларни сеҳрлаб қўйишлари лозим. Турли ноўрин сўз ва жумлаларни ишлатиб, эшитувчиларни норози қилиш одобдан эмас.
Риёзус солиҳийн шарҳи
•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚
KУНЛИК ҲАДИС