Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

platforma.uz

platformauzb

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар:
@platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун —
@uzbplatforma_admin
Админга ёзиш:
@uzbplatforma_admin

Subscribers
40 100
Post views
21 550
ER
53,34%
Posts
14 492
October 23, 12:36

Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади
Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади.Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди.
Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.
KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади.
2026 йилдан “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади.
Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.
@platformauzb

October 23, 09:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

Yandex Uzbekistan Yandex 360 онлайн-офис сотувини бошлади
📄
Эндиликда Ўзбекистондаги компаниялар жамоа билан ишлаш учун мўлжалланган 12 та ўзаро боғланган маҳсулотдан иборат хизматлар тўпламига уланишлари мумкин. Ушбу хизматлар қаторида корпоратив Почта, Календарь, Диск (файлларни булутда сақлаш), Ҳужжатлар (матн, тақдимот ва жадваллар учун онлайн-муҳаррир), Мессенджер, Телемост видеомулоқот хизмати, вазифалар ва жараёнлар учун Трекер ҳамда бошқа маҳсулотлар мавжуд.
⚙️
Платформа
имкониятлари қаторига Ҳужжатлар онлайн-редактори орқали матн тайёрлаш ва таҳрирлашда ёрдам берувчи AI функциялари, шунингдек, бошқа платформалардан маълумотларни тезкор кўчириш воситалари киради.
@platformauzb

October 23, 06:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

Микрокредитбанк ва The Bank of New York Mellon Corporation ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
“Микрокредитбанк” АТБ бош офисида The Bank of New York Mellon Corporation вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ташриф чоғида томонлар амалдаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги йўналишларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мазкур учрашув икки молия муассасаси ўртасидаги алоқаларнинг изчил мустаҳкамланиб бораётганини тасдиқлайди. Шу йил давомида “Микрокредитбанк” АТБ The Bank of New York Mellon Corporation'да АҚШ доллари (USD), Хитой юани (CNY) ва евро (EUR) валюталарида корреспондентлик ҳисоб рақамларини муваффақиятли очди.
Реклама
@platformauzb

October 23, 05:50

Ортиқча солиқ тўлаб ўтирманглар!
1 октябрдан кластерларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган. Лекин ҳанузгача айрим кластерларимиз солиқ ҳисоботини 12 фоиздан ҳисоблаб топшираётган экан.
Биргина Самарқанд вилоятида Бизнес-омбудсман кўмагида бу солиқ тури қайта ҳисоб қилиниши натижасида, кластерларнинг 117 млн сўмдан ортиқ маблағи тежаб
берилибди
.
Сизлар давлат томонидан яратилган имкониятдан фойдаланишни унутманг!

October 23, 05:29

Тарихий суҳбат
Россия ва Путин ўзини Фаластинга қанчалик дўст қилиб кўрсатмасин, улар учун Исроил — содиқ иттифоқчи. Тел-Авив ҳам буни қадрлайди: Исроил ҳатто АҚШ сўраса ҳам Украинага қурол бермади ва бергани йўқ. Путин Исроилнинг барча раҳбарлари билан қалин алоқаларга эга бўлган.
Исроилнинг машҳур бош вазири Шимон Переснинг Путин билан 2015 йилги суҳбатидан парча:
Перес
: Сиз 63 ёшдасиз, мен эса 93 ёшдаман. Айтинг-чи, кейинги 30 йил ичида нимага эришмоқчисиз? Ўзи нима учун курашаяпсиз? АҚШни қувиб ўтмоқчимисиз?
Путин
: Йўқ
Перес
: Америка Россиянинг бир қисмини олишни хоҳлайдими? Йўқ. Обама билан музокараларда бошқа қандайдир муаммо борми?
Путин
: Нега буни сўраяпсиз?
Перес
: Қулоқ солинг, мен айғоқчи эмасман. У ерда нимадир бўлган бўлса менга айтинг
Путин
: Сиз нима деб ўйлайсиз?
Перес
: Сиз нима қилишингиздан қатъий назар АҚШ бу курашда ғолиб бўлади.
Путин
: Нега?
Перес
: Чунки уларнинг омади келган, сизнинг эса — йўқ!
Америкалик одам эрталаб уйғонганида нимани кўради? Жанубда Мексика ва улар (америкаликлар) мексикаликларни ўз мамлакатига қабул қилади. Шимолда эса Канада ва улар дунёдаги энг яхши дўстлар. Шарқ ва ғарбда сув ва балиқлар.
Обама нимадан хавотирланиши мумкин?
Сиз эрталаб уйғонганда нимани кўрасиз? Япония, Хитой, Афғонистон? О Худойим! Улар сизнинг ерингиз катта эканлигини, лекин уларга бир тийин ҳам бермаслигингизни билади. Сиз тоза сув захирасининг 20 фоизига эгасиз ва уларга ҳеч нарса бермайсиз. Шунинг учун, Сибирда қор эриганда (яъни нимадир бўлса, кучсизланса) сиз биринчи бўлиб кўрадиган нарса қуролланган хитойликлар бўлади! Чунки шарқда хитойликлар кўп, руслар кам.
АҚШ мамлакат ҳудуди ва аҳоли сони бўйича энг яхши мутаносибликка эга давлатлардан бири. Россия эса — энг ёмон! Сиз одам яшамайдиган миллион квадратлик ерлар бор. Сизда йўқ нарса – бу одамлар. Сизнинг халқингиз йўқ бўлмоқда. Қарсаклар ва одамларнинг мақтовларига алданманг. Улар сизни кечирмайди. Нима учун русларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 62 йил, америкаликларники эса 82 йил?
Сиз ўзингизни подшолар каби тутяпсиз.
Подшоҳлар нима қилди? Улар иккита шаҳарни – Санкт-Петербург ва Москвани ривожлантирди (Каримов кимлардан ўрнак олганига яхши ишора). У ерда сиз хоҳлаган нарсанингизни топасиз. Россиянинг қолган қисми эса қор билан қопланган Нигерияга ўхшайди. Сизнинг одамларингиз ўлмоқда. Сиз уларга ҳаёт бермаяпсиз. Сизнингча, улар сизни кечирадими?
Душманлик ва адоват – ҳаётдаги энг катта хатолардир. Сиз аҳмоқликка сармоя киримоқдасиз.
Путин
: Яхши. Улар мендан нимани хоҳлайди? НАТОга ўзи нима керак? СССР энди мавжуд эмас. Варшава шартномаси аллақачон тугатилган. Мен НАТОга аъзо бўлишга тайёрман! Лекин НАТОга Грузия нима учун керак? Руминия НАТОга нима учун керак? Улар Европага юз бурмоқчи, майли боришсин. Аммо улар қайси армия билан жанг қилмоқчи?
Сизнингча, мен Қримнинг Россия ери эканлигини ва Хрушчёв уни Украинага берганини билмасмидим? Украиналиклар НАТОга аъзо бўлишни хоҳламагунча, мен бунга аҳамият бермадим.
Перес
: Қулоқ солинг, хўп барчасини ҳисобга олиб, нега сиз америкаликлар қилган ишни қилмайсиз? Бошқарувнинг бошқа шаклини яратинг. Компанияларнинг ривожланишига имкон берадиган бошқарув органи тузинг. Сизда бор ягона нарса бу – ҳукумат. Ҳукуматингизда эса энг амбицияли одамлар ўтирибди. Улар коррупционер, бошқаларни ҳам коррупционер қилади... Компаниялар яратинг ва улар Америка компаниялари каби фаолият юритсин.
Путин
: Яхши. Сиз нима таклиф қиласиз?
Перес
: Исроилда юз минглаб русийзабон яҳудийлар бор. Биз илм-фан соҳасида энг олдингиларданмиз. Биз сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Ҳукуматдан ташқари идораларни фаоллаштиринг. Ёки ҳукуматни тарк этинг, барибир уларнинг ҳаммаси коррупцияга ботган. Йўқса, сиз ғалаба қозонмайсиз.
Путин
: Яхши, синаб кўрамиз.
Ушбу парча Шимон Переснинг 2016 йилда, ўлимидан уч ҳафта олдин берган интервьюсидан
олинган
.
@platformauzb

October 23, 05:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

Халқимизнинг афсонавий журналининг телеграм каналига аъзо бўлинг, маза қиласиз!
Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!
“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!
👉
@mushtumjurnali
➡️
Каналга обуна бўлинг
👇
👇
👇
https://t.me/mushtumjurnali

October 23, 04:51
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ўзбекистонда мухолиф 11 та ОАВ фаолият юритар экан. Рўйхатда "Халқ сўзи" ва "Даракчи" газеталари ҳам бор.
@platformauzb

October 22, 18:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган
Фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар
РЎЙХАТИ янгиланди.
Унга кўра, Баҳрайн, Саудия, Ўмон, Қатар, Қувайт, ХХР, Иордания фуқаролари чекланмаган муддатга визасиз келишлари мумкин.
@platformauzb

October 22, 17:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президент администрациясида тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди;
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
@platformauzb

October 22, 15:41

Энди
Ҳаж ва Умра зиёратига онлайн навбатга ёзилиш мумкин
Фуқаролар эндиликда
уйдан чиқмасдан туриб масофадан Ҳаж сафарига навбатга ёзилиш имконияти яратилди
. Бу орқали ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга
барҳам берилди.
Талабгорлар 2 хил усулда:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали —
my.gov.uz
ва
haj-umra.gov.uz
сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.
@platformauzb