
platforma.uz
💸
Халқаро пул ўтказмаси учун банкка бориш шарт эмас
Халқаро
SWIFT ўтказмаларини “xazna” иловаси орқали онлайн
амалга ошириш мумкин.
📱
Фойдаланувчи Uzcard ёки Humo картасидан АҚШ долларида пул ўтказиши мумкин. Конвертация автоматик амалга оширилади, алоҳида ҳисобрақам очишга ҳожат йўқ.
Жараён ҳам смартфонда: керакли маълумотлар киритилади, тўлов тасдиқланади ва текширувга юборилади.
💰
Энг муҳими — “xazna” орқали SWIFT ўтказмаси банк филиаллари орқали амалга оширишга нисбатан 2 баробар арзонроқ.
📲
"xazna" иловасини юклаб олинг
:
App Store / Play Market
Реклама
@platformauzb
Халқнинг саводи билан ўйнашиб пул қилиб бўлмайди-ку
Ростини айтсам, кечаси билан ухлолмай чиқдим, алифбо ўзгариши тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши миямни кемириб чиқди, умуман уйқу бермади. Шу таълимнинг ичида бўлганим учун, ўзим ҳам тилшуносликка бефарқ ва бегона бўлмаганим учун бу қилинаётган ўзгаришнинг қанчалик хато эканлигини танамда ҳис қилиб турибман.
Сенатдан кейин қонунни давлат раҳбари имзолаши керак, балки ҳали ҳам вақт бордир, балки ҳали ҳам соғлом ақл ғолиб бўлар деган умид билан бу сатрларни ёзмоқдаман.
Савод халқнинг ривожланиши учун жуда ҳам муҳим босқич ҳисобланади. Журналист Латипов буни жуда тушунарли қилиб очиб
берган
. Биз харажатлар деганда фақат моддий чиқимлар ҳақида эмас, жуда катта омманинг бунга мослашувини ҳам ўйлашимиз керак. Клавиатура, бироз варақ иқтисод қилинади деган тушунчалар билан бундай қилиб бўлмайди.
Мен тушунаман, СССР мустамлакаси пайтимизда алифбони ўзгартириш сиёсий қадам бўлган, халқни оммавий саводсизлаштириш бошқарув учун осон бўлган, мустамлака мамлакатнинг халқи қанчалик саводсиз бўлса, шунчалик бошқарув қулай бўлган.
Лекин, барака топгурлар, ҳозир мустақилмиз-ку, биз нега бунчалик ўзимиз ўтирган дарахтни арралашга устамиз. Мен тушунаман, пул қилиш керакдир, дарслик, авторақам, йўл белги, давлат рамзларидан пул қилиш керакдир, лекин халқнинг саводи билан ўйнашиб пул қилиб бўлмайди-ку.
Мана оддий қозоқларни қаранглар, улар ҳам биз қилган хатони такрорлашмоқчи бўлишди. Қозоғистон ҳукумати ва экспертлари қўшни Ўзбекистон тажрибасини чуқур таҳлил қилди. Ўзбекистонда 30 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, лотин ва кирилл икки тизимлилиги сақланиб қолгани, жамиятда саводхонлик даражасига ва китобхонликка таъсир қилгани Қозоғистонни алифбони ўзгартириш борасида шошилмасликка ундади.
Қозоғистон ҳам лотинга ўтамиз деб бир уриниб кўрди, лекин биз қилган хатони кўриб ортга қайтишди тушуняпсанми, Карл? Биз эса бир қилган хатони икки марта такрорлаяпмиз.
Бу фақат ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар эмас, балки ўқитиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, семинарлар, имло қоидаларининг янгиланиши, хуллас улкан кўзга кўринган ва кўринмаган харажатлар гирдобида қолиб кетамиз.
Мактаблар етишмовчилиги, мактабларда оддий ҳожатхоналарнинг етишмаслиги, ўқитувчилар ойлиги, шифокорларнинг малакаси каби бир дунё ҳал қилинмаган муаммоларимиз турганда биз ўзимизни катта харажатлар гирдобига ташламоқдамиз.
Бу хабарни максимал тарқатинг, балки ҳали ҳам вақт бордир, балки ҳозир ҳам ниманидир ўзгартира олармиз деган умид менда ҳали ҳам бор, балки Президентгача ҳам етиб борар... хуллас қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз
керак
.
Бектош Хатамов.
@platformauzb
Ўзбекистон фуқаролари Таиланд визасини Москвага бормасдан олиши мумкин
15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Таиландга визасиз кириш тартиби бекор қилинади. (
UzDaily.uz
)
Шундан сўнг туристик визани
Тошкентдаги Таиланд фахрий консулхонаси орқали
, курьерлик-консалтинг компанияси ёрдамида расмийлаштириш имконияти мавжуд. Келгусида жараённи тўлиқ онлайн шаклга ўтказиш режалаштирилган.
@platformauzb
Бош прокуратура пулли парковкага тўлов қилмаганлик учун маъмурий жарима киритилишига қарши
Прокуратура таклиф этилаётган ёндашув коммунал хўжалик, меҳмонхоналар ва хусусий клиникалар олдидаги қарзлар учун жарималарга йўл очишидан хавотирда.
Spot
’га кўра,
Бош прокуратуранинг эътирозлари таклиф этилаётган норма ҳуқуқий табиатининг ўзига тегишли
бўлган
.
Идора таклиф этилаётган модданинг биринчи қисми аллақачон амалдаги МЖтКнинг 128−6-моддаси билан қамраб олинганини кўрсатган,
энг муҳими эса — пуллик парковка шартнома бўйича хизмат ҳисобланишини ва тўлов қилмаслик бўйича низо МЖтК орқали эмас, судда ҳал этилиши керак
, дея қайд этилган.
“Пуллик парковкалар — бу юридик шахс томонидан фуқароларга кўрсатиладиган пуллик хизмат бўлиб, пуллик парковка жойи учун белгиланган суммани тўламаслик ёки автомобиль рақамини ечиб олиш учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас”, — дея таъкидлаган Бош прокуратура.
@platformauzb
⚡️
Асаджан Ходжаев
Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
@platformauzb
Бошқаларга ёрдам беришда эҳтиёт бўлиш керак. Фойдали бўлиш ва фойдаланилиш ўртасидаги чегара баъзан сезилмайди.
Антонио Курнетта
@platformauzb
“Ташаббусли бюджет” доирасидаги энг катта муаммолардан бири aҳолиси кам бўлган чекка қишлоқларни бошқа жойга ютқазиб қўйиши эди.
Натижада ичимлик суви, абгор йўл ё нураган боғча каби энг оғриқли ҳаётий муаммолар яна маблағсиз, қоғозда қолиши мумкин.
Сўнгги кунларда “Депутат танлови” имкониятидан фойдаланиб, ҳудудлардаги айнан шундай етарли овоз ололмаган, аммо одамларнинг тақдирини ҳал қиладиган қатор лойиҳаларга
имкон бериляпти
.
Депутат Дилмурод Артиқов
ҳаракати билан Янгиқўрғонда овоз тўплашда бир неча бор “йиқилган” 46-боғчани таъмирлашга 1,6 млрд сўм йўналтирган бўлса,
Шарофиддин Назаров
Косондаги қишлоқ поликлиникасини тиклашга 824 млн сўм ажратилишига бош-қош бўлди.
Депутатлар
Равшан Мамутов
(Элликқалъа) ва
Отабек Мусурмонов
(Фориш) ташаббуси билан ўнлаб йиллардан бери чанг ва лой бўлиб ётган ички йўлларни янгидан асфальтлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Депутат
Нодира Рашидова
Кегейлидаги йиллаб ичимлик суви кўрмаган 60 та хонадон муаммосини ҳал этишни (1,5 млрд сўм) танлаган бўлса,
Фирдавс Шарипов
Деновдаги 8 та маҳалланинг йўл ва электр таъминотини яхшилаш лойиҳаларини маъқуллади.
Эътиборли жиҳати ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёни
депутатлар, маҳаллалар, жамоатчилик ҳамда фуқароларнинг доимий назоратида
бўлади.
@platformauzb
2026 йил 11 декабргача:
— соат 23:00 дан 06:00 гача шовқин солиш тақиқланади. Иш ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар.
2026 йил 11 декабрдан:
— иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача;
— дам олиш ва байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин солиш тақиқланади.
@platformauzb
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси электрон тўловда 2 500 сўмгача ошиши мумкин
Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўловда йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинди. Янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифлари ҳам режада бор.
1 октябрдан жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақини электрон тўловда 2 500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Нақд пулда тўлов тарифини эса 3 000 сўм миқдорида сақлаб қолиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси 19 сентябрга қадар муҳокама учун
жойлаштирилган
.
@platformauzb