
platforma.uz
Ўзбекистонликлар учун
Мисрга кириш
талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли
2027 йил 1 мартгача кечиктирилди
.
Бу муддатгача сайёҳлар
Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан
, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
@platformauzb
Ҳозирги Чилонзор кўчасининг мазкур қисмига “Ўзбекфилм” номини бериш таклиф қилинди. Кино санъати музейини “Ўзбекфилм” музейи, Кино санъати саройини “Ўзбекфилм” киносаройи, Миллий кинофондни “Ўзбекфилм” миллий кинофонди деб номлаб, уларни ягона бренд остида бирлаштириш таклиф этилди.
@platformauzb
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
@platformauzb
Қандайдир корхона ташкил қиламиз...
Қандайдир корхона ташкил қиламиз — у маҳсулотини бозорда сотолмайди — маҳсулотини сотиши учун бозорни ёпамиз — нарх ошиб, сифат тушиб, фақат ўша корхонага алоқадорлар яшагани қолади — бу хато қарор эканини тушунамиз — орадан озгина вақт ўтади — қандайдир корхона ташкил
қиламиз
.
@platformauzb
Шакар квотаси: кимга фойда, кимга зарар?
2027 йил 1 январдан шакар импортига йилига 300 минг тонна квота жорий этилмоқчи, шундан 100 минг тоннаси ичимлик, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ажратилган.
Spot.uz ёзишича
, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 июлдаги 417-сон қарори, лекин мен уни
lex.uz
'дан қидириб топа олмадим. Балки махфий қилиб қўйилгандир, ким билсин. Агар шундай бўлса, тадбиркорлар ўз тақдирини ҳал қиладиган ҳужжатни ўқиб ҳам кўра олмайди.
Рақамлар.
Божхона маълумотига кўра
, 2024 йилда Ўзбекистонга 275 минг тонна, 2025 йилда 516 минг тонна шакар олиб кирилган, 2026 йилнинг фақат етти ойида эса 505 минг тонна. Шу суръатда йил охирига импорт 800 минг тоннадан ошади. Энди уни 300 минг тонна билан чекламоқчи, яъни деярли уч баробар қисқартирмоқчи.
Биринчи зарба - нархга.
Талаб жойида қолади, таклиф эса кескин қисқаради. Бозорда шакар камайса, нархи ошади. Шакар фақат чойда эмас, нонда, ширинликда, ичимликда, консервада, деярли ҳамма нарсада бор, у қимматласа, орқасидан ҳаммаси қимматлайди. Энг кўп даромадининг катта қисмини озиқ-овқатга сарфлайдиган камбағал оилалар азият чекади.
Иккинчи зарба - бизнесга.
Ичимлик ва қандолат ишлаб чиқарувчилар учун шакар асосий хомашё. Шу йил бошида тадбиркорлар
шакарга божни бекор қилишни сўраган эди
, бунинг ўрнига квота олишди. Хомашё қимматлайди, маҳсулот қимматлайди, бундай таннарх билан экспортда рақобатлаша олмайсиз ва корхоналар қисқара бошлайди.
Учинчи зарба - квотанинг ўзи товарга айланади.
Квоталарни онлайн аукционда тақсимлашмоқчи. Аукцион қанчалик очиқ бўлмасин, квота учун тўланган пул барибир шакар нархига қўшилади ва уни харидор тўлайди. Сунъий дефицит бор жойда эса импорт ҳуқуқининг ўзи бизнесга айланади. Шакар импорти квота орқали юрган замонларни ва ўша йиллардаги шакар можароларини кўпчилик ҳалигача эслайди.
Бу нима учун қилинмоқда?
Ўша қарорнинг иккинчи қисми маҳаллий шакар заводларини қўллашга қаратилган: "Ўзсаноатқурилишбанк" кредитларини беш йилгача узайтириш, икки йилгача имтиёзли давр, 2031 йилгача фойда солиғидан озод қилиш, давлат харидларида маҳаллий шакарга устуворлик. Яъни қарзга ботган заводларни қутқариш учун бутун бозор ёпилмоқда. Ишлаб чиқарувчини қўллаш керак, лекин бунинг пулини ҳар бир оила шакар нархи орқали тўламаслиги керак.
Ҳуқуқий томони.
Юз минглаб тадбиркор ва миллионлаб истеъмолчига дахлдор қарор яширинча, эълон қилинмасдан қабул қилинмаслиги керак. Бунинг устига Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида, ЖСТ қоидалари эса импортга миқдорий чекловларни умуман олганда тақиқлайди.
Маҳаллий заводларни рақобатга тайёрлаш ўрнига рақобатнинг ўзини ёпиб қўйишмоқда. Бу энг қиммат йўл ва унинг пулини ҳар доимгидек истеъмолчи
тўлайди
.
@platformauzb
Тошкентда куз таровати
Алия Исмоилова фотосуратлари.
@platformauzb
Ўзбекистонда ҳарорат -3 даражагача пасаяди
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилояти ҳудудларида ҳамда тоғли жойларда ҳарорат −2…−3 даражагача пасайиши мумкин. Айрим ҳудудларда қиров кузатилиши эҳтимоли бор.
Мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ 28–29 октябрь кунлари тоғларда, дам олиш кунлари эса айрим тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
@platformauzb
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас – IFCB Шариат Кенгаши Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф…
IMAN invest ислом молиясига мувофиқ эмас –
IFCB Шариат Кенгаши
Унинг хулосасига кўра, 15 октябр куни молиявий текширувнинг энг охирги натижалари маълум бўлди. Оқибатда компания раҳбарияти уларга ишониб топширилган пулларни ислом молияси мезонларига хилоф равишда ҳамда икки компания ички ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид равишда тасарруф этиш ҳолатлари аниқланди.
@platformauzb
Ҳамдамов Ўктам Рустамович
фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Ҳамдамов “Киберхавфсизлик маркази” давлат муассасасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
@platformauzb