
«ПсихоБлог»
Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман
Канал фаолиятини донат орқали қўллаб-қувватлашингиз мумкин:
5614682109765489
Мурожаат учун:
@broalterego
Инстаграм:
https://www.instagram.com/reel/D
Илм-фан — шахсларга ишониш эмас, далилларни текшириш маданиятидир
Ўзини бирор бир илм-фан йўналишида синаб кўраётган ёш борки, бари кўнглига қаттиқ тугиб қўйиши керак бўлган бир тушунча бор.
Илм-фанда авторитетга суяниш бўлмаслиги керак. Кишининг нуфузли олийгоҳни битиргани, чет элда ўқигани, кимнинг шогирди эканлиги, хатто нечта тилни билиши ҳам унинг ростан ўз соҳаси бўйича билимли эканлигига далил бўла олмайди.
Инсонда илмий дунёқараш шаклланишининг ўзи узоқ жараён. Баъзилар бутун умр дарс бериб, умуман илмий фаолият нималигини билмай ўтиб кетиши ҳам мумкин.
@psixobloguz
Мени каналимни кузатмас талабаларимга шунақа қайната учрасин
👇
:)
1971 йилда АҚШда психолог Филип Зимбардо томонидан ўтказилган машҳур Стенфорд қамоқхона эксперименти бор-ку. Ҳозирда шу эксперимент эксперимент деб қаралмайди. Чунки эксперимент дейиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Таққослаш учун назорат гуруҳлари йўқ. Масалан, ҳеч бўлмаганда яна бир гуруҳ талабаларни хизматчилар ролига қўйишса бўларди. Лекин йўқ.
Хуллас, бу "эксперимент" ҳеч нарсани исботлаб берган эмас. Аҳлоқий қоидаларга ҳам зид.
@psixobloguz
Ташқарида XXI аср лекин ўзбекистонликлар ҳалиям ўзининг қариндоши билан оила қуриб, халқ генофондини ёмонлаштирмоқда. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли болалар ногирон бўлиб туғилиши 3-5 баробарга ошади. Бундай никоҳ жисмоний ва руҳий касалликлар…
Ташқарида XXI аср лекин ўзбекистонликлар ҳалиям ўзининг қариндоши билан оила қуриб, халқ генофондини ёмонлаштирмоқда.
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли болалар ногирон бўлиб туғилиши 3-5 баробарга ошади. Бундай никоҳ жисмоний ва руҳий касалликлар билан бирга кечади. Ўзбекистонда ўтказилган йирик тадқиқот натижасига кўра 2 та боладан биттасида бузилган ген
мавжуд.
Барака топгурлар, қариндош билан оила қурманглар! Уйланманг, турмушга чиқманг қариндошингизга!
@psixobloguz
Психология қанчалик илмий фан? Баъзи технарлар психологияни фан эмас деб ҳисоблашади. Лекин бу хато. Психология – фан. Унда математик моделлаштиришдан фойдаланилади. Бироқ, психология қандай яшаш кераклигини ўргатмайди. Аммо аксарият инсонларга ўз ҳаётий…
Психология қанчалик илмий фан?
Баъзи технарлар психологияни фан эмас деб ҳисоблашади. Лекин бу хато. Психология – фан. Унда математик моделлаштиришдан фойдаланилади. Бироқ, психология қандай яшаш кераклигини ўргатмайди. Аммо аксарият инсонларга ўз ҳаётий муаммоларига ечим керак. Мана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида психология номидан фойдаланиб қолувчилар бор. Айнан шулар сабабли психология фани ҳақида одамларда бутунлай нотўғри тасаввурлар пайдо бўлиб қолган.
Шунингдек, психология фан эмас деб ҳисобловчилар кўпинча Зигмунд Фрейд, Карл Юнг каби психологларнинг ишларини фалсифакация қилиб бўлмаслигини айтишади. Тўппа- тўғри, Фрейд, Юнг каби ХХ аср психологларининг ғоялари илмийликдан ўта йироқ. Бугунги кунда уларнинг ғоялари табассумдан бошқа нарсани уйғотмайди.
(Ҳа, тўғри ўқидингиз. Фрейд, Юнг бугунги кунда психология фанида тош босувчи фигуралар эмас).
Лекин тушуниш керак, психология фанининг ўзи ёш фан. Бу фанга асос солинганига ҳали 200 йил ҳам бўлгани йўқ. Шу сабаб илк психолог намоёндалар ишларида камчиликлар бўлиши табиий. Лекин бу психологияни фан эмас дейиш учун сабаб бўла олмайди.
Хуллас дўстлар, Александр Панчин "Психология қанчалик илмий фан"лиги борасида видео тайёрлабди. Қизиққанлар бўлса кўринглар. Аммо сиз ҳалиям фрейд деб юрган бўлсангиз, сиз шунчаки вақтингизни бекорга совураяпсиз.
@psixobloguz
https://youtu.be/f7KgdI9gw8s?si=k6MkbXkioX3hFKaj
Алан Портер. Психология, Всё, что вам нужно знать.
Психология фанига оид ажойиб китоб. Рус тилида. Британия олийгоҳларида ўқитилади. Китоб жуда қизиқарли. Иллюстрацияларга бой.
@psixobloguz
Уйқу гигиенаси ҳақида
Ишларингизни ҳеч қачон ётоқхонада яъни ухлаб дам оладиган жойда бажарманг. Иш учун хона алоҳида уйқу учун алоҳида хона бўлсин.
Чунки инсон мияси маълум жойда доимий равишда бажариладиган фаолиятни эслаб, шу асосда шартли рефлекс ҳосил қилади.
Агар ётоқхонада иш қилсангиз, мия бу жойни "фаоллик" билан боғлайди. Кейин ухлаш вақти келганда ҳам мия иш ҳолатида қолади, натижада ухлаш қийинлашади.
Бу когнитив психология ва уйқу гигиенаси бўйича исботланган тавсия.
PS.: ушбу маълумотни уйқусизликдан қийналувчи дўстларингизга юбориб қўйинг.
@psixobloguz