Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

«ПсихоБлог»

psixobloguz
Садриддин Шамс блоги Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз Консультация учун: @psixokonsul Мурожаат учун: @broalterego
Subscribers
2 983
24 hours
-4
30 days
-37
Post views
1 464
ER
49,08%
Posts (30d)
14
Characters in post
581
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Psychology
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
October 25, 17:30

Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,

October 21, 15:27

Уй — ҳар бир инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Негаки, бошпанангиз, қайтиб борадиган ўз маконингиз борлигини билишнинг ўзиёқ кўнгилга хотиржамлик ва илиқлик бағишлайди.
Психолог Абраҳам Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси назариясида ҳам инсоннинг асосий эҳтиёжлари, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликка бўлган эҳтиёжи муҳим ўрин тутади. Бу эҳтиёжларнинг қондирилиши инсоннинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига замин яратади. Айниқса, илмий-ижодий фаолият билан шуғулланувчи киши учун хотиржам яшаб, фикрини жамлай оладиган маконнинг аҳамияти катта.
Лекин ўз уйингиз бўлмаса-чи? Келажак ҳақидаги ўйларга доим ноаниқлик ва хавотир соя солиб турса-чи? Ижарада яшаш, уй эгасининг қош-қовоғига қараш, яшаб турган жойингизни ўз истагингизча жиҳозлай олмаслик, кўчиш вақти келганда эса «Энди қаерга бораман?» деган савол билан бош қотириш — буларнинг бари одамни руҳан толиқтиради. Бундай шароитда бор кучингизни илмга, ижодга бағишлаш ҳам осон кечмайди.
Худди шу ҳолат мени олти йил давомида эзиб келди. Кўнглинг тусаган иш — илм билан хотиржам шуғуллана олмаслик, ўзингдаги бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқара олмасликдан ҳам аянчлироқ ҳис бормикин бу дунёда?
Лекин «Интилганга толе ёр», дейишади-ку. Минг бир қийинчиликдан сўнг, ниҳоят, Тошкентдан ўз уйимни олишга муваффақ бўлдим!
Бу осон кечмади. Янги қурилаётган уй учун бошланғич тўловни тўлаб, бир йил кутдим. Аммо уй битмади. Бунинг устига, қурувчи тўлаган пулимни қайтаришни ҳам пайсалга солди. Қанчадан-қанча асаббузарлик, кутиш ва сарсонгарчилик…
Шунча ташвишдан кейин, ниҳоят, ёруғ кунлар ҳам етиб келди. Энди менинг ҳам ўз уйим, қайтиб борадиган ўз маконим бор:)
Хуллас, шунақа гаплар, азизлар. Бу йил оғир кечган бўлса-да, уни ҳаётимдаги омадли йиллардан бири деб бемалол айта оламан:)
@psixobloguz

October 18, 10:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ана бугун байрам
🥳
🥳
@tirilishuz
нашриёти менга Фёдор Достоевскийнинг «Ўсмир» романини совға қилиб юборибди. Эътиборингиз учун катта раҳмат!
Шу муносабат билан бир гап. Психологияни ўрганаётган талабаларимга Достоевскийни албатта ўқиш кераклигини доим айтиб келаман. Чунки у бадиий адабиётга, аввало, инсон руҳиятини ичкаридан тасвирлаш усулини олиб кирган ёзувчидир.
Унинг қаҳрамонларидаги онг ости кечинмалари, ички зиддиятлар, гуноҳ ва виждон азоби жуда нозик кўрсатилган. Бежиз Ницше уни «мендан бирор нарса ўргатган ягона психолог» деб атамаган. Фрейд эса унинг ижодини таҳлил қилиб, махсус мақола* ҳам ёзган.
(Фрейднинг «Достоевский ва отақотиллик» мақоласи назарда тутилган)
Қисқаси, психологияни фақат илмий адабиётлар орқали эмас, психологизм кучли бўлган бадиий асарларни ўқиш орқали ҳам ўрганиш лозим.
@psixobloguz

October 18, 08:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Хўш, охирги сотиб олган китобингиз қайси? Мен бугун шу китобни ҳарид қилдим.

October 11, 15:46

Vicarious embarrassment
ёки испанча уят
Психология фанида vicarious embarassment деган илмий атама мавжуд. Интернет оламида бу Spain shame – испанча уят деган тушунчага мос келади. Яъниким бошқа бировнинг қилган ишлари учун сиз қаттиқ уят ҳиссини туясиз.
Айтилишича, испанларнинг сериалларида фаҳш, ҳиёнат шунақанги кўп учраганки, шу сериалларни кўрган инглизлар уялишни бошлашган. Тушунча шундан келиб чиққан экан.
Мен ҳам яқинда шу испанча уят ҳиссини туйдим. Яқинда «Санъат ва маданиятни ривожлантириш» агентлиги томонидан энг машҳур блогер Mr. Beast юртимизга келди.
Самарқандга борганида блогер билан суратга тушиш учун минглаб одамлар тўпланибди. Бир-бирини туртган, итарган, йиқилган, сўккан… хуллас уялдим.
Ҳар гал машҳур инсон билан шундай бўлади. Муаммонинг илдизи аҳолининг эмоционал интеллекти пастлигида бўлса керак. Ҳиссиётларни жиловлай олиш кўникмаси йўқ. Албатта, муаммо фақат бунда ҳам эмас. Ташкилотчиларда ҳам айб катта.
Хуллас бундай тадбирларда аҳолининг ЭИси билан бирга ташкилий маданиятни ҳам ривожлантириш лозим. Йўқса бутун дунёга фақат шарманда бўламиз.
@psixobloguz

October 09, 03:33
Media unavailable
1
Show in Telegram

СТРЕССНИ ОПТИМИЗМ БИЛАН БОШҚАРИНГ!
Касбий маҳоратингизни халқаро тажриба билан бойитинг! Германиялик мутахассислар — проф. Конрад Решке ва др. Алёна Гарбер иштирокидаги стрессни бошқариш курсига таклиф этамиз.
Курс психологлар, педагоглар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа мутахассислари учун мўлжалланган. Унда стресс ва касбий куйишни англаш, ҳиссиётларни бошқариш, нафас олиш ҳамда релаксация машқлари ўрганилади.
📅
Курс саналари:
15–17-октябр 2026 — онлайн, 3 кун.
20–22-октябр 2026 — офлайн, 3 кун.
📍
Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 41-Б.
💶
Курс нархи: 200 евро.
📜
Курс якунида 144 соатлик немис сертификати ва ишчи материаллар берилади.
Ўзингиз ва касбий ривожингиз учун навбатдаги қадамни қўйинг! Жойлар чекланган — олдиндан рўйхатдан ўтинг.
📞
+998 33 761 16 70
📩
Телеграм:
t.me/ledi11777

October 07, 15:22

Стрессларга, депрессияларга тўла бу ҳаётда 20 йил давомида бизга қувонч ва завқ бағишлаган Леонел Месси ўз фаолиятини терма жамоасида якунлади.
Қирол учун қалқонларни кўтарамиз
🫡

October 04, 04:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тиббиёт талабасининг 6 йиллик ўқиган китоблари ва конспектлари экан. Мен ҳам бакалавр ва магистрда ўқиганларимни шунақа қилиб расмга тушсам бўларкан
😄
@psixobloguz

October 02, 13:16

Файласуф Ҳуршид Йўлдошевнинг айтишича, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «1000KITOB» лойиҳаси доирасида таржима этилиб, нашр қилиниши керак бўлган, эволюция таълимотига оид энг сара иккита китоб чоп этилиши тўхтатилибди.
https://t.me/khurshidyuldosh/267
Бутун ривожланган мамлакатлар эволюцион таълимотни ўрганиб, уни реал ҳаётга татбиқ этаётган бир пайтда бизда бу китоблар нашр этилиши шунчаки тўхтатилган. Тушуняпсизми? Қайсидир бир радикалга шу китоблар ёқмаган кўринади. Раҳбарият ҳам чоп этмаслик таклифига дарров рози бўлган.
Зиёлилар бирлашиб петиция йиғиши керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон ижтимоий дунёвий давлат. Бу конституцияда белгилаб қўйилган.
@psixobloguz

October 01, 03:56

“Устоз ва мураббийлар” куни билан шу соҳада меҳнат қилиб юрган барчани табриклайман!
Мен ҳам шу ўринда барча устозларимни байрам билан табриклайман.