
«ПсихоБлог»
«Вакцина аутизмга сабаб бўлади» дейишади. Унда бир савол бор-да…
Ўзбекистонда йилига қарийб 900 минг бола туғилади. Фараз қилайлик, уларнинг 800 мингга яқини эмланади.
Агар конспирологларнинг даъвоси рост бўлса — яъни вакцина аутизмни келтириб чиқарса — эмланган болаларда аутизм эмланмаган болаларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ учраши керак.
Яъни катта миқдордаги болаларни кузатсак, шундай манзара кўриниши керак:
вакцина → эмланиш → аутизм хавфининг ошиши.
Аммо илмий тадқиқотлар бундай натижани кўрсатмаяпти.
Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) вакцина ва аутизм бўйича ўнлаб тадқиқотларни таҳлил қилган. Хулоса: вакциналар аутизмни келтириб чиқариши ҳақида ишончли далил йўқ.
Данияда эса 1 миллиондан ортиқ бола иштирокидаги катта тадқиқотда ҳам вакцина таъсири билан аутизм ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.
Шу ерда яна бир муҳим мантиқий хато бор.
«Вакцинация кўпайди ва аутизм ҳам кўпайди → демак, вакцина аутизмни келтириб чиқаряпти»
деган хулоса — корреляцияни сабабият деб қабул қилиш.
Иккита ҳодиса бир вақтда кўпайиши улардан бири иккинчисига сабаб эканини англатмайди.
Агар вакцина аутизмнинг сабаби бўлса, бу таъсир миллиардлаб эмланган болалар орасида ўтказилган тадқиқотларда жуда аниқ кўриниши керак эди.
Илм эса даъвони эмас, даъводан келиб чиқадиган прогнозларни текширади.
Ва ҳозирги далиллар вакцина → аутизм сабабий боғлиқлигини қўллаб-қувватламайди.
@psixobloguz
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
Дўстлар, инстаграмда контент юритмоқчиман. Қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддаман! Ҳозиргина CapCut'да монтаж қилиб, илк синов видеоимни чиқардим. Лайк, подписка ва улашиш эслариздан чиқмасин!
https://www.instagram.com/reel/DcniPbaNp7v/?igsi=MTZiYjlrMnVwamlhbw==
Интернетда “Севишиб оила қурган яхшими ёки совчилик орқали яхшими?” мазмунида баҳслар тез-тез учраб туради.
Ҳар икки томон ҳам ўзининг фикрларини билдиради. Қизиғи, ҳар иккала томоннинг аргументларида жон бор. Демак, ҳақиқат ҳам оралиқда бўлиши керак.
Бугун Х(собиқ твиттер)да “статистикага кўра севишганлар кўпроқ ажрашади” деган твитга кўзим тушдим.
Ҳарчанд изламайин бундай статистикани топа олмадим. Маълум бўлдики, бу интернетда кенг тарқалган афсоналардан бири экан.
Айнан шу мавзуга доир тадқиқотлар бор. Бироқ ҳеч қайсиси бирида “у яхши бу яхши”лиги бўйича тош босмайди.
Ҳозиргача оила психологиясидаги тадқиқотлар якдил хулосага келган.
Никоҳнинг муваффақиятли бўлишида севгининг ҳам совчиликнинг ҳам ўзи етарли эмас.
Бир-бирига ишонч; мулоқот қила олиш; низоларни ҳал қилиш қобилияти; сексуал мослик; фарзанд, пул, карьера ва яшаш жойи ҳақида қарашларнинг мослиги; характер ва қадриятлар; оилавий чегараларни белгилай олиш; иқтисодий барқарорлик; никоҳга икки томоннинг ҳам эркин розилиги.
Қисқаси, очиқчасига гаплашиб олиш керак. Тортинмасдан, уялмасдан ҳаммасини келишиб олиш даркор. Мослик даражаси муваффақиятли никоҳни белгилаб беради.
@psixobloguz
Психоюмор
Психолог:
– Шунчаки ўзингизни севинг
Мижоз:
– Вкусимдек эмасман
@psixobloguz
Метродан фойдалансангиз шу аудио эълонга кўзингиз… ээ… қулоғингиз тушади:
“Ҳурматли йўловчилар, эскалатордан фойдалаётганда ўнг томондаги тутқичларни ушлаб туришингизни сўраймиз. Чап тарафни йўловчиларнинг ўтиши учун бўшатиб қўйишингизни ва метрополитен қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”
Мана шу аудио эълон метрополитенда тинмайди. Аммо фойдаси йўқ деярли. Барибир одамлар чап томонда тик туриб кетаверишади. Бу ерда муаммо фақат одамлар «қоидаларга риоя қилмаяпти» деган масала эмас — инсон хулқини ўзгартириш учун ахборотни қандай кодлаш ва муҳитни қандай ташкил қилиш масаласи ётади.
Бундай муаммоларга когнитив психология аниқ ва тиниқ ечимлар таклиф қилган. Масалани визуал тасвирлар орқали хулқ-атворга таъсир қилиш орқали ечса бўлади. Тутқичлар, зиналар рангларини ҳам ажратиб кўрсатиш масалага ечим беради.
Инсон омили бор жойда психология бор. Демак психология илмидан фойдаланиш керак.
Ўйлайманки, метрополитен раҳбариятига мурожаатим етиб боради.
@psixobloguz