
Rost24 | Расмий канал
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•
instagram.com/rost24uz
•
youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун —
@rost24aloqa_bot
⚡️
Тошкентда янги уйлар қимматлашиб, иккиламчи уйлар арзонлашди
2025 йилнинг учинчи чорагида жами 75,5 мингта шартнома расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоиз ва жорий йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 11 фоизга кўп. Энг катта ўсиш Бухоро (+27,3 фоиз), Сирдарё (+24,9 фоиз) ва Тошкент (+19,9 фоиз)да кузатилди.
Батафсил:
rost24.uz/uz/news/2414
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Қашқадарёда 3 ёшли қизчани 19 млн сўмга сотиб юборган ҳамшира қамалди
Қашқадарё вилояти Косон туманида 3 ёшли болани 19 миллион сўмга сотиб юборган оила ҳамширасига суд ҳукми
ўқилди
.
Воқеа 2023 йилда содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада ишловчи ҳамшира аёл 2020 йилда туғилган қизчани уни дунёга келтирган онаси билан келишиб, 19 миллион 700 минг сўмга бошқа аёлга сотиб юборган. Бундан ташқари, у болани сотиб олган аёлга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб беришини айтиб, 2 миллион сўм пора олган.
Орадан 2 йил ўтиб, 2025 йилда ҳамшира қизчани яна бир марта сотишга уринган. У 60 ёшли эркак билан тил бириктириб, қизни бошқа фуқарога 15 минг долларга сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўриб чиқилди. Суднинг 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, ҳамшира Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Одам савдоси, 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан) ва 168-моддаси 2-қисмининг «б» бандида (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.
У 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ва БҲМнинг 30 баробари миқдорида жаримага тортилди. Унинг шеригига эса яшаш уйдан чиқиш чекланган ҳолда уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланиб, БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима жазоси берилди.
Айни пайтда қизалоқнинг аҳволи яхши, у Китоб туманидаги болалар уйида тарбияланмоқда.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Олтин нархи рекорд даражада тушиб кетди
Кеча, 21 октябрь куни Нью-Йоркдаги COMEX биржасида декабрь ойидаги олтин фьючерслари 4,2 фоизга арзонлашиб, бир унция учун 4176,4 долларгача тушди. Орадан кўп ўтмай, пасайиш 6,12 фоизга етиб, нарх 4093 долларга тушди. Бу ҳақда “Financial Times”
хабар берди.
Нашр бу ҳолатни сўнгги 12 йил ичидаги энг катта кунлик тушиш сифатида қайд этган.
Ҳафта бошида олтин нархи рекорд даража – қарийб 4400 долларга яқинлашган эди. Ҳозир эса бозорда тузатиш жараёни кетмоқда. Кумуш, платина ва палладий нархлари ҳам 6–8 фоиз атрофида пасаймоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, нархларнинг тушишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда:
— АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасидаги келгуси учрашув ҳақидаги умидлар хавфсиз активларга бўлган талабни камайтирди;
— Ҳиндистонда мавсумий харидларнинг якунланиши олтин бозорига босим қилди;
— АҚШ доллари курсининг тикланиши ҳам олтин нархларига салбий таъсир кўрсатди.
Олтин нархининг тушиши Ўзбекистон бозорида ҳам яққол сезилди. Бугун, 22 октябрь куни Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, олтин нархи 100 грамм учун 166 млн 523 минг сўмни ташкил этган. 21 октябрь куни эса олтин нархи 100 грамм учун 173 млн 861 минг эди. Бу бир кунда 4,22 фоиз пасайиш дегани.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Сохта рақамлардан қўнғироқлар эндиликда автоматик блокланади
Ўзбекистонда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида “anti-spoofing” тизими ишга туширилди. Янги технология рақамнинг ҳақиқийлигини текшириб, хориждан маҳаллий рақам (+998) остида қилинган сохта қўнғироқларни автоматик равишда блоклайди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан жорий этилган тизим Beeline ва Mobiuz операторларида фаол ишламоқда. Mobiuz маълумотига кўра, тизим 2025 йил сентябридан буён хориждан қилинган минглаб шубҳали қўнғироқларни тўсиб келмоқда.
Бундай ҳимоя барча абонентлар учун автоматик ва бепул тарзда фаоллаштирилган.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Шаҳар ва туманларда ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади
Бундан ташқари,
вазирлик ва ҳокимликлар тузилмаларида сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган алоҳида бўлинмалар
ташкил этилади.
Уларнинг олдига, аввало,
иш самарадорлигини ошириш, хизматлар сифатига яхшилаш, ортиқча харажатлар, “яширин” иқтисодиёт ва бюрократияни қисқартиришга сунъий интеллект орқали ечим топиш
вазифалари қўйилади.
Юқори натижаларга эришган, хорижий тилларни биладиган ва технология соҳасидаги билими мустаҳкам
100 нафар мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур ва Япония каби давлатларга олти ойлик малака ошириш курсларига
юборилади.
Шунингдек,
келгуси йилдан бошлаб вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш даражасини баҳолайдиган рейтинг тизими
ишга туширилади.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Ўзбекистонликларда илгари дунёда номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари мамлакат тарихида илк бор инсон генларини чуқур ўрганиш — яъни генларни тўлиқ ўқиш ва таҳлил қилиш тадқиқотини
ўтказди.
Бу тадқиқот натижасида ўзбекистонликларда илгари дунёда номаълум бўлган ўнлаб янги ген ўзгаришлари аниқланди. Олимлар топган маълумотлар халқаро маълумотлар базаларига киритилди ва таъкидланишича, бу Ўзбекистоннинг жаҳон геномика фанидаги ўрнини мустаҳкамлайди.
Қайд қилинишича, текширувлар шуни кўрсатдики, тадқиқотда қатнашган ҳар иккинчи болада ирсий мутация бор. Яъни касалликка мойиллик ирсий йўл билан ўтаётгани аниқланган. Энг ташвишлиси, болаларнинг 86 фоизи ҳеч бўлмаганда битта «бузилган» ген ташувчиси экани маълум бўлган. Бу кўрсаткич халқаро меъёрдан икки баробар юқори ҳисобланади.
Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг юқорилиги билан изоҳлашмоқда. Масалан, баъзи вилоятларда бундай никоҳлар умумий никоҳларнинг чорагига яқинини ташкил этади.
Бу ҳолат келгуси авлодларда фақат ирсий касалликлар эмас, балки умумий соғлиқ ҳолатига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Олимлар таъкидлашича, генетик мутациялар нафақат кам учрайдиган ирсий касалликлар, балки диабет, юрак-қон томир хасталиклари, онкологик жараёнлар каби кўп тарқалган касалликларнинг ҳам ривожланиш хавфини оширади.
Шу боис, бу касалликлар нафақат кўпайиб бориши, балки анча ёш авлодлар орасида ҳам намоён бўлиши эҳтимоли юқори.
Шунинг учун олимлар никоҳдан олдин жуфтликларни генетик текширувдан ўтказиш, болаларни эрта скрининг ва профилактика дастурларига жалб этиш зарурлигини таъкидламоқда. Бу орқали касалликларни илк босқичда аниқлаш ва тўғри даволаш имкони яратилади.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
💎
#Рост_ҳикматлар
✅
Севимли бўлмоқ учун севиш керак.
✍️
Наби Жалолиддин
🍁
Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz
|
Telegram
|
Facebook
Instagram
|
YouTube
|
Tezkor
⚡️
Манзил колониядан қочган педофил иши бўйича ҳибсхона ходимларига жиноят иши қўзғатилди
Манзил колониядан қочиб,
Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган педофил иши бўйича Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонаси ходимларига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан билдирилган расмий муносабатида
маълум қилди
.
Расмий муносабатда келтирилишича, “ҳолат бўйича кейс очилган, жабрланувчи вояга етмаган қиз бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилган. Айни пайтда психолог томонидан дастлабки суҳбат ўтказилмоқда”.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими сафдори Ш.О. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Улар Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в” банди, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиш жиноятини бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб содир этишда айбланмоқда.
Жиноят кодексида бундай қилмиш учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси қўлланиши белгиланган.
Олдинроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясидан қочган 31 ёшли маҳкум 3-синфда таълим оладиган қизни зўрлагани хабар қилинганди. Кейинчалик эркак қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан янги жиноят иши қўзғатилган.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
Доллар курси 12 минг сўмгача тушди
Ўзбекистон Марказий банки 22 октябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 49 сўмга ўз қийматини
йўқотди
.
Умуман олганда, доллар курси кетма-кет тўртинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 223 сўмга (1,81 фоиз) — 12 233 сўмдан 12 011 сўмга арзонлашди. Бу – 2023 йилнинг 9 августидан (11 664 сўм) бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Кун давомида Америка валютасини 12 045 сўмдан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлди.
Айни пайтда сўм курсининг мустаҳкамланишига пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши, асосий ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг барқарорлашиши ва олтин нархининг қимматлашиши фонида экспортнинг ўсиши ва савдо тақчиллигининг қисқариши каби омиллар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor
⚡️
60 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида 2025 йил бошидан бери 7 774 та тадбиркорлик субъекти текширилган. Бу рақамлар ҳар 8 нафар тадбиркордан бири текширилганини англатади.
Мазкур кўрсаткич Оҳангарон, Қуйичирчиқ ва Пискент туманларида яна ҳам юқори — ҳар 4–5 нафар тадбиркордан бири текширилган.
Текширувлар энг кўп солиқ (64,1%) ва Фавқулодда вазиятлар хизмати (18,9%) томонидан ўтказилган.
Бизнес Омбудсман аралашувидан сўнг 60 нафар мансабдор — солиқ, ветеринария, экология ва қурилиш соҳаси ходимларига нисбатан
асоссиз текширувлар учун
маъмурий чоралар кўрилган.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube
📱
Tezkor