Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Rost24 | Расмий канал

rost_24uz
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА • instagram.com/rost24uz • youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Подписчики
37 875
24 часа
-272
30 дней
-1 909
Просмотры
3 006
ER
7,94%
Посты (30д)
241
Символов в посте
888
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
September 11, 16:40
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
Алимент миқдорини маошга эмас, боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Ўзбекистонда алимент миқдорини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатларда алимент тўлашдан қочиш ёки уни камайтириш учун шахслар ҳақиқий даромадини яшириб, расман минимал маош олинадиган ишга жойлашмоқда. Бу эса амалда болага тўланадиган алимент миқдорининг унинг эҳтиёжларини қоплаш учун етарли бўлмаслигига олиб келмоқда.
Шу сабабли алимент миқдорини белгилашда ота-онанинг расмий даромади билан бирга боланинг ёши ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиш таклиф этилмоқда. Бунинг учун ҳар бир ёш тоифаси бўйича боланинг минимал истеъмол саватини белгилаш режалаштирилган.
Янги ёндашувда боланинг озиқ-овқати, кийими, таълими, соғлиғи ва бошқа зарур эҳтиёжлари учун керак бўладиган минимал харажатлар асосий мезонлардан бири бўлиши мумкин.
Қўмита раисига кўра, бундай тартиб боланинг моддий таъминотини янада кафолатлашга хизмат қилади.
Шунингдек, алимент ундириш тизимида ҳам ўзгариш қилиш таклиф этилмоқда. Хусусан, ҳозир Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни хорижий тажриба асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирча мазкур ўзгаришлар қонунчиликда белгиланган норма эмас. Улар Сенат ялпи мажлисида таклиф сифатида билдирилди. Қўмита келгусида уларни қонунчиликка киритишни режалаштирмоқда.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 15:48
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
Энди ажрашиш истагидаги оилаларга ярашиш учун муддат берилмаслиги мумкин
Ўзбекистонда ажрим истагидаги оилаларни яраштиришга муддат бермасдан ажратишнинг аниқ асослари белгиланади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова 11 сентябрдаги Сенат мажлисида маълум
қилди
.
Ҳукумат оилавий муносабатларни тартибга солишни такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Дилноза Каттахонова ҳужжатга аниқ асослардан бири келтирилса, оилани ажратишда муддат белгиламаслик таклифи киритилганини айтди.
“Никоҳдан ажратиш асослари сифатида муддат бермасдан, эр-хотиндан бири зўравонлик ёки тазйиққа учрагани, алкоголь, наркотик моддаларга ружу қўйгани, ОИТСга чалингани, уч йил сабабсиз ва узлуксиз бирга яшамаганини белгилаш таклиф этилмоқда”, деди ҳукумат расмийси.
Эслатиб ўтамиз, Оила кодексиннг 40-моддасида никоҳдан суд орқали ажратиш тартиби белгиланган. Бунда суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Янги қонун кучга кирса, мазкур модда ўзгартирилиши мумкин.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 15:35
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😎
«Ахборот технологиялари маркази», Texnomart ва AXIOM Nasiya ҳамкорлик меморандуми имзолади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази», Texnomart ва AXIOM Nasiya компаниялари ўртасида рақамли хизматлар ва замонавий технологиялар соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар давлат ахборот тизимлари, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳасидаги тажриба ва имкониятларини бирлаштиришни режалаштирган.
Меморандум асосида ўзаро тажриба ва профессионал билим алмашиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш, замонавий технологик ечимларни ўрганиш ҳамда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Шунингдек, жараёнлар самарадорлигини ошириш, рақамли хизматларни ривожлантириш ва замонавий технологияларни амалиётга жорий этишга қаратилган ечимлар ишлаб чиқилади.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 15:08
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😎
Олмазор туманига Германия, Япония, Корея ва Британиядан 20 та рекрутинг компанияси жалб қилинади
Олмазор тумани аҳолисини хорижда иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.
Унга кўра, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британиядан 20 та йирик рекрутинг компаниясини жалб қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Франция компаниялари билан ҳамкорликда ҳар йили 1,5 минг нафар фуқарони мавсумий ишларга жойлаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Хорижий меҳнат бозори учун мақсадли кадрлар тайёрлаш мақсадида Германиянинг хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда 500 кишига мўлжалланган немис тили курслари ташкил этилади. Чехия ва Словакия учун тиббиёт ходимларини тайёрлаш ҳам режалаштирилган.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 14:31
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Давлат раҳбари Қичқириқ маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди “Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ушбу лойиҳага маҳаллий бюджетдан 71,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Натижада ҳудуд замонавий “яшил” шаҳарсозлик муҳитини ўзида мужассам этган ҳақиқий…

September 11, 13:56
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Давлат раҳбари Қичқириқ маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди
“Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ушбу лойиҳага маҳаллий бюджетдан 71,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Натижада ҳудуд замонавий “яшил” шаҳарсозлик муҳитини ўзида мужассам этган ҳақиқий экологик маҳаллага айланди.
Батафсил:
https://rost24.uz/uz/news/2606
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 11:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Мини технологиялар ярмаркаси» ташкил этилди
Тадбир «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.
Унинг асосий мақсади ишсиз ва кам даромадли фуқароларга ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбасини яратиш учун амалий имконият беришдан иборат.
Батафсил:
https://rost24.uz/uz/news/2605
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 10:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
Авиакомпаниялар устидан шикоятлар бир йилда 4 баробарга ошди
Одамлар рейсларнинг соатлаб кечикиши, аниқ маълумот берилмаслиги ва хизмат сифатидан норози
Ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 баробарга кўпайиб, 300 дан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Мурожаатларда:
рейсларнинг бир неча соатга кечикиши;
йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги;
сифатсиз хизмат кўрсатилиши;
кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.
“Таҳлилларга кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти, маблағи ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Қўмита маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.
Юқоридагиларга кўра, авиакомпаниялардан рақамли платформаларидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этиш ва қонунчиликка мувофиқлаштиришларини, фуқаролардан эса ушбу соҳадаги ўз таклиф ва эътирозлари юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат этишларини сўраймиз”, – дейилади расмий баёнотда.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 09:16
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Бугун
ШавкатМирзиёев
пойтахтимиздаги
Ўзбекистон Миллий музейи қурилишининг бориши
ҳамда
Олмазор туманида
амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан
танишади
.
Президент аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини Олмазор тумани мисолида ўрганиш юзасидан
видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади
.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube

September 11, 05:57
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😎
Нурободда 20–25 нафар бола учун синф хонаси ажратилмаётгани айтилмоқда
Самарқанд вилояти Нуробод тумани Нурбулоқ МФЙда яшовчи ота-оналар фарзандларининг мажбурий таълим гуруҳига жойлаштирилиши билан боғлиқ муаммо юзасидан
Rost24.uz
сайтига мурожаат қилди.
Ота-оналарнинг айтишича, фарзандлари бир неча йил давомида маҳалладаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланган.
Олти ёшга тўлганидан сўнг эса улар 41-сон умумтаълим мактабидаги «мажбурий таълим» гуруҳига ўтказилган.
Бироқ 2026–2027-ўқув йили бошланганига бир неча кун бўлган бўлса-да, мактаб директори И. Турсунов гуруҳ учун синф хонаси ажратиб беришдан бош тортаётгани айтилмоқда.
Нуробод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг 2024 йил 3 январдаги буйруғига илова қилинган жадвалда Нурбулоқ МФЙдаги мажбурий таълим гуруҳини қабул қилиш учун 41-сон мактаб бириктирилган.
Ота-оналарнинг таъкидлашича, гуруҳ тарбияланувчилари бир неча йилдан буён айнан шу мактабда таълим олиб келган ва кейинчалик шу ерда 1-синфга қабул қилинган. Аммо янги ўқув йили бошланиши билан мактабда «синф хонаси йўқ» деган важ келтирилмоқда.
«Бир неча кундан бери фарзандларимиз билан оворамиз. На мактабда, на туман ёки вилоят даражасида муаммони ҳал қилишга масъуллар топилмоқда. Ҳолбуки, гап атиги 20–25 нафар бола учун битта синф хонаси ажратиш ҳақида кетмоқда», — дейди мурожаат қилган ота-оналар.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар масъуллар томонидан 41-сон мактабда ҳақиқатан ҳам синф хоналари етишмаслиги ёки бошқа сабаб бор-йўқлиги жойига чиқиб ўрганилмаган.
Ота-оналар мутасаддилардан вазиятга ойдинлик киритиш ва болаларнинг мажбурий таълим гуруҳида таълим олишини таъминлашни сўрамоқда.
📱
ROST24.uz
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram
📱
YouTube