Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Qosim Shayx

shayxazizon

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.
www.qosimshayx.uz
web сайтининг телеграмдаги расмий канали.
Саволлар учун:
https://t.me/+ZtOb1jkjGbgwOTAy

Subscribers
20 500
Post views
5 788
ER
28,24%
Posts
19 410
July 24, 16:07

Qosim Shayx
pinned a photo

July 24, 16:07
Media unavailable
1
Show in Telegram


Эй иймон
келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)
25 ИЮЛ 2025 мелодий (30
МУҲАРРАМ
1447 ҳижрий йил
) Жума
куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)
Қуёш вақти   05:31
Азон       Такбир
Бомдод     04:05 |   | 04:50
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             18:05 |   | 18:10
Шом           20:05 |   | 20:10
Хуфтон      21:35 |   | 21:40
Нафл намозлари вақти:
Таҳажжуд  02:30
04:00 Саҳарлик
05:50 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
20:30 Аввобийн*
20
:01 Ифторлик
☝️
Қўйидаги вақтларда намоз ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
🌖
1. Қуёш чиқиш вақтида
.
кириш вақти:
05:
15
чиқиш вақти:
05:
35
🌞
2. Кун қиёмга (тикка)га келганида.
қиём:
12:
20
завол:
12:
40
🌒
3. Қуёш ботиш вақтида.
ботиш чоғи:
19:
40
ботган пайти: 20
:
05
Изоҳ: шу куннинг аср намози бундан мустасно
@shayxazizon

July 24, 11:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ажримларга сабаб нима?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев, Фатво маркази бош мутахассиси
@shayxazizon

July 24, 00:17
Media unavailable
2
Show in Telegram

#дуо
#Ҳадис
:
🤲
Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»
(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир)
,
деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади»,
дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
@shayxazizon

July 24, 00:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
ЗУЛМ-ҲАЛОКАТНИНГ БОШИ
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

July 24, 00:17

Яхши гумон
📜
Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ:
"Агар биродарингиз ҳақида сизга бирон нарса
(хабар)
етса,
(уни оқлаш учун)
узр изланг. Агар топа олмасангиз, “эҳтимол, унинг
(мен билмаган)
узри бордир”, денг",
деди.
Исбаҳонийнинг "Тавбиҳ ва танбиҳ" асаридан.
🟢
Изоҳ: Агар сизга бирон дўстингиз, қариндошингиз ёки биродарингиз ҳақида салбий ёки тушунарсиз хабар етса, дарҳол уни қоралашга шошилманг. Балки, унинг бу ҳаракатига сабаб бўладиган бирон узри бордир деб ўйланг. Эҳтимол, сиз билмаган вазият ёки қийинчилик уни шундай қилишга мажбур қилгандир. Агар ҳаракат қилиб ҳам биродарингизнинг узрини топа олмасангиз, унда ҳам унга ёмон гумон қилманг.
Инсонларга нисбатан яхши гумон қилиш жамиятда тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни оширади. Бундай ёндашув ғийбат, бўҳтон ва адоватнинг камайишига ёрдам беради.
@shayxazizon

July 24, 00:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ассалому алайкум!
Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@shayxazizon

July 23, 13:56

Qosim Shayx
pinned a photo

July 23, 13:56
Media unavailable
1
Show in Telegram


Эй иймон
келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)
24 ИЮЛ 2025 мелодий (29
МУҲАРРАМ
1447 ҳижрий йил
) Пайшанба
куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)
Қуёш вақти   05:30
Азон       Такбир
Бомдод     04:00 |   | 04:45
Пешин        12:55 |   | 13:00
Аср             18:10 |   | 18:15
Шом           20:10 |   | 20:15
Хуфтон      21:40 |   | 21:45
Нафл намозлари вақти:
Таҳажжуд  02:30
03:59 Саҳарлик
05:45 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
20:35 Аввобийн*
20
:02 Ифторлик
☝️
Қўйидаги вақтларда намоз ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
🌖
1. Қуёш чиқиш вақтида
.
кириш вақти:
05:
05
чиқиш вақти:
05:
35
🌞
2. Кун қиёмга (тикка)га келганида.
қиём:
12:
20
завол:
12:
40
🌒
3. Қуёш ботиш вақтида.
ботиш чоғи:
19:
45
ботган пайти: 20
:
10
Изоҳ: шу куннинг аср намози бундан мустасно
@shayxazizon

July 23, 03:58

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР
1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...
3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...
4. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...
5. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...
6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...
7. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...
8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилади, аммо вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...
@shayxazizon