Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Qosim Shayx

shayxazizon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали. www.qosimshayx.uz web сайтининг телеграмдаги расмий канали. Саволлар учун: https://t.me/+ZtOb1jkjGbgwOTAy
Subscribers
25 254
24 hours
54
30 days
103
Unusual 24 hours growth
Post views
4 641
ER
18,38%
Posts (30d)
230
Characters in post
681
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 11, 00:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

Онанинг қизига насиҳати...
Асмо бинт Хорижанинг чимилдиққа кириб кетаётган қизига насиҳати:
«Қизгинам! Қадрдон уйингни, туғилиб-ўсган хонадонингни тарк этиб, янги хонадонга кўчиб ўтяпсан. Ота-онанг, жигарларинг, яқинларингни ташлаб, янги қариндошларинг ҳузурига боряпсан.
Қизгинам! Куёвимга қандай муносабатда бўлишинг кераклигини айтаман, жон қулоғинг билан эшитиб, бир умр амал қилгин:
Сен унинг учун бешик бўлгин, шунда у сенга устун бўлади.
Сен унинг учун ер бўлгин, шунда у сен учун осмон бўлади.
Сен унга чўридек бўлгин, шунда у сенга қулдек бўлади.
Унинг кўзига, қулоғига ва бурнига ёқмайдиган нарсадан узоқ бўлгин».
«Қизларжон» китобидан
@shayxazizon

September 11, 00:49

НАМОЗ – САОДАТ КАЛИТИ
Аллоҳ таоло ислом умматига беш вақт намозни Меърож кечасида фарз қилди. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса: «Эй Муҳаммад, албатта, Менинг гапим ўзгармайди. Сизга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб нидо қилинди» (Имом Термизий ривояти).
@shayxazizon

September 11, 00:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбар ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.
3) Анжир
Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Муҳаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунгача ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
@shayxazizon

September 11, 00:46

🗣
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
@shayxazizon

September 11, 00:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@shayxazizon

September 10, 13:58

Qosim Shayx
pinned a photo

September 10, 13:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

“Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.”
(Нисо сураси 103-оят)
11 СЕНТЯБР 2026 мелодий (29 РОБИЪУЛ АВВАЛ 1448 ҳижрий йил ) Жума куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)
Қуёш вақти    06:13
Азон       Такбир
Бомдод         05:05 |   | 05:35
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 17:05 |   | 17:15
Шом               19:05 |   | 19:10
Хуфтон          20:35 |   | 20:45
Нафл намозлари вақти:
Таҳажжуд  02:30
04:56 Саҳарлик
06:35 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
19:30 Аввобийн
19:00 Ифторлик
☝️
Қўйидаги вақтларда намоз ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
🌖
1. Қуёш чиқиш вақтида.
кириш вақти: 06:10
чиқиш вақти: 06:30
🌞
2. Кун қиёмга (тикка)га келганида.
қиём: 12:00
завол: 12:45
🌒
3. Қуёш ботиш вақтида.
ботиш чоғи: 18:45
ботган пайти: 19:05
Изоҳ: шу куннинг аср намози бундан мустасно.
@shayxazizon

September 10, 00:51

Бандаси Яратувчининг асрорига, икки оламнинг сирру синоатига фақат ишқ воситасида етишмоғи мумкин. Аввал ибтидо эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка муҳаббатидир. Бошқа севгилар ана шу ишқдан туғилади. Чунончи, ота-онага, фарзандларга, яқинларга ва ниҳоят, ягона ҳам мутлақо олий Аллоҳга муҳаббат ҳам. Бу Тангрининг инсонларга ато этган буюк неъматидир.
✍️
Мавлоно Румий
@shayxazizon

September 10, 00:50

Японларда ажойиб нақл бор:
"Ота-она ишласаю, болалари ҳаётдан завқ олиб юраверса - набиралари тиламчи бўлади."
Нақл бекоргамас. Фақат ҳаётдан завқ олиб юраверган болада қайдан ҳам билим бўлсин. Фарзандларимизни илм олишга ўргатайлик.
@shayxazizon

September 10, 00:49

Ғийбатдан сақланинг!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди: «...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
(Ҳужурот, 12)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди: «Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».

Қиёда дейди: «Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».

Ҳасан Басрий дейди: «Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».

Ҳасан Басрий дерди: «Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим». (Ибн Абу Дунё ривояти).

Ҳасан Басрий дейди: «Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк–эшитган нарсангни айтишингдир».

Умар розияллоҳу анҳу деди: «Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
(Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН")
@shayxazizon