
Qosim Shayx
«Заковат» интеллектуал беллашуви ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида «ҚУРЪОН ТИНЧЛИККА БУЮРАДИ» шиори остида имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида ташкил этилган «Заковат» интеллектуал беллашуви юқори савияда бўлиб ўтди.
🏆
Беллашув натижалари:
🥇
1-ўрин
—
«Шайх Гадой Селкин»
жамоаси
🥈
2-ўрин
—
«Қизилқум»
жамоаси
🥉
3-ўрин
—
«Нурота»
жамоаси
Ғолиб жамоаларни самимий муборакбод этамиз!
Барча иштирокчиларга илм-маърифат йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларида муваффақиятлар, юртимиз тинчлиги, халқимиз маънавияти юксалиши ва Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.
Ким Аллоҳга тақво қилса
1. У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур
2. У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир.
3. Унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур
@shayxazizon
#muftiy_minbari
Етимпарварнинг мақоми улуғдир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@shayxazizon
ҲИКМАТЛАР
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
* * *
Миннат қилиш берилган эҳсонни йўққа чиқаради.
* * *
Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳақиқат ҳозир нарса.
* * *
Улуғ ҳодисалар ҳар вақт юз беравермайди.
* * *
Одамлар ёқтирган кишилари тарафини олиб, ёмон кўрган кишиларини таъна қилишади.
* * *
Комил нарса ортиқчаликни ҳам, камчиликни ҳам қабул этмайди.
* * *
Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди.
* * *
Кўз билан кўрган эшитгандан афзалроқдир.
Абу Райҳон Беруний ҳикматлари
@shayxazizon
Гуноҳларга каффорат амал
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Термизий ривоят килган.
Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
@shayxazizon
#muftiy_minbari
Олов еювчи бўлманг!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
@shayxazizon
Qosim Shayx
pinned a photo
“Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.”
(Нисо сураси 103-оят)
28
ИЮЛ 2026 мелодий (14
САФАР
1448 ҳижрий йил
) Сешанба
куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Навоий вилояти вақти билан)
Қуёш вақти 05:32
Азон Такбир
Бомдод 04:20 | | 04:50
Пешин 12:55 | | 13:00
Аср 18:05 | | 18:15
Шом 20:05 | | 20:10
Хуфтон 21:40 | | 21:45
Нафл намозлари вақти:
Таҳажжуд 02:30
04:01 Саҳарлик
05:50 Ишроқ*
11:00 Зуҳо*
20:30 Аввобийн*
19
:58 Ифторлик
☝️
Қўйидаги вақтларда намоз ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
🌖
1. Қуёш чиқиш вақтида
.
кириш вақти: 05
:
10
чиқиш вақти:
05:
45
🌞
2. Кун қиёмга (тикка)га келганида.
қиём:
12:
00
завол:
12:
50
🌒
3. Қуёш ботиш вақтида.
ботиш чоғи: 19
:
45
ботган пайти: 20
:
05
Изоҳ: шу куннинг аср намози бундан мустасно
.
@shayxazizon