
bakiroo
Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер:
https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм:
https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube:
https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Ўзбекистон Россиядан нефть ва бензин олишни тўхтатадими?
Трамп ҳокимиятга келгандан буён биринчи марта АҚШ Молия вазирлиги
"Rosneft" ва "Lukoil”,
уларнинг таркибидаги 30дан ортиқ шўъба корхоналарини
санкцион рўйхатга қўшди.
Rosneft ва Lukoil Россия нефтининг 60%дан кўпини қазиб олади, учдан икки қисм нефть шу икки компанияга тегишли заводларда қайта ишланади. Компаниялар тушумининг мутлақ катта қисми ташқи сотувларга тўғри келади.
Энди SDN рўйхатга қўшилган компаниялар билан битимлар ва транзакциялар бир ой ичида тўхтатилиши, янгилари АҚШ Молия вазирлиги лицензияси билан амалга оширилиши лозим. Молия вазирлиги Озарбойжон ва Қозоғистондаги халқаро лойиҳалар учун муддатсиз лицензиялар берган.
Ўзбекистон Rosneft ва Lukoil’дан катта миқдорда нефть ва бензин сотиб олади, уруш бошлангач, савдо ҳажми фақат ошиб борган (бундай қарамлик оғир оқибатлар келтиришини билган ҳолда). Шунингдек, Lukoil Ўзбекистондаги иккинчи газ қазиб олувчи компания ҳисобланади. Пропан ишлаб чиқарувчи
монополист
ҳам. Компания бир неча
ёқилғи қуйиш шохобчаларини
очган.
Сентябрда газ импорти каррасига қисқарган, олтин импорти эса каррасига ошган
Ўзбекистон
сентябрь ойида
46,4 млн.долларлик газ импорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,72 карра кам. Аввалроқ шимол эмиссарлари Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошираётганини
иддао қилишган эди
.
Газ қазиб олиш кескин қисқараётганига қарамай, экспортни тўхтатиш ҳақида зиғирча ўйланилаётгани йўқ. Ойлик газ экспорти ҳажми 51,5 млн.доллардан иборат бўлган.
Бошқача айтганда, сентябрь ойида Ўзбекистон яна соф газ экспортчисига айланган.
Йил бошидан буён жами 932,3 млн.долларлик газ импорт қилинган, жами 546,2 млн долларлик газ экспорт бўлган.
Сентябрь статистикасида кўпчилик олтин экспорти қарийб 1,5 млрд.долларни ташкил этганига ва йил бошидан буён экспорт қилинган олтин 9,9 млрд.долларга етганига эътибор қаратган бўлиши мумкин.
Лекин ўтган ойда Ўзбекистон олтин импортини ҳам кескин оширган. Ой давомида 79,6 млн.долларлик олтин импорт қилинган (йил бошидан буён 229,7 млн.доллар).
Сентябрда яна хизматлар экспорти кескин ошгани эътиборга молиқ. Ой давомида жами 1 054,2 млн.долларлик хизматлар экспорти юз берган, шунинг қарийб ярми туризм ҳисобидан (516,7 млн.доллар).
Ой давомида жами 379,7 млн.доллралик (йил бошидан 2 557,6 млн.долларлик) автомобиллар импорт қилинган. Шу сумманинг қарийб ярми эҳтиёт қисмларга тўғри келади.
Яъни чайқовчи монополистлар тарафидан автомобилларни "запчасть кўринишида" импорт қилиш тобора ошиб бормоқда.
Қиш яқинлашгани сари газ қазиб олиш қисқариши тобора тезлашмоқда
Сентябрда
қазиб олинган газ ҳажми 3,3 млрд.кубгача тушиб кетган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 300 млн.куб кам. Йил бошидан буён қисқариш 1,5 млрд.кубдан ошган, тенденция сақланса, йил якуни билан қисқариш 2 млрд.кубдан сал кўпроқ бўлади.
Шунингдек, нефть қазиб олиш 55,6 минг тоннагача (-1,5 минг тонна), газ конденсати 86,2 минг тоннагача (-7,5 минг тонна) қисқарган.
Бензин ишлаб чиқариш 114,2 минг тоннагача (+14,5 минг тонна), дизель ёқилғиси эса 89,4 минг тоннагача (+3,9 минг тонна) ошган. Лекин дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учинчи ойдирки, қисқаришдан тўхтаётгани йўқ.
Электр энергияси генерацияси 6 127,5 млн. кВт.соатдан иборат бўлган (+520 млн. кВт.соат). Сентябрдаги генерациянинг 36%и янги станцияларда амалга оширилган.
2030 йилга бориб, Ўзбекистон барибир собиқ совет ҳудудидаги энг камбағал 3 мамлакатдан бири бўлиб қолаверади
Ўзбекистон охирги 30 йилда жон бошига ЯИМ энг секин ўсган собиқ совет мамлакати бўлиб қолмоқда
Халқаро валюта жамғармаси
дунё мамлакатларининг иқтисодиётлари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозларни янгилаган. 2025 йил учун баҳолашларга кўра, Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 3 647 долларга етади.
2024 йил билан солиштирганда, Ўзбекистон Ҳондурас, Миср, Вануату ва Венесуэлани қувиб ўтган.
Бизнинг олдимизда Сан-Томе ва Принципи ҳамда санкциялар остидаги Эрон турипти, лекин уларни қувиб ўтиш узоқроқ вақт олади (Эрондан фақат 2030 йилда ўтиб кета оламиз, агар санкциялар бекор қилинмай турса). ХВЖ прогнозлари бўйича, Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 2029 йилга бориб 5 000 доллардан ошиб кетади (Стратегиямиз бўйича 2030 йилда рўй бериши керак).
30 йил тарихий кўрсаткичларни олсак, Ўзбекистон ҳалиям иқтисодиёти энг секин ўсган собиқ совет мамлакатилигича қолмоқда. 1995 йил билан солиштирганда жон бошига ЯИМ Ўзбекистонда 6,49 карра ўсган. Энг юқори ўсиш Грузияда рўй берган (24,49 карра). 30 йил аввал биздан қашшоқроқ бўлган Арманистон, Озарбойжон, Грузия ва Молдова юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига биздан ўтиб кетган.
2017 йилдан кейинги янги даврни олсак, аҳвол сал яхшиланган. Охирги 8 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жон бошига 1,68 карра ўсган. Уруш ва санкциялар гирдобидаги Россия ва Беларусь, Қозоғистон ва Эстония биздан секинроқ ўсган.
Келажакка назар солсак, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон барибир собиқ совет ҳудудидаги энг камбағал 3 мамлакатдан бири бўлиб қолаверади (биздан кейин Қирғизистон ва Тожикистон).
Лекин 2030 йилга келиб, 35 йил ичида иқтисодиёти энг секин ўсган собиқ совет ўлкаси Россия бўлиб қолади.
TIAS 2025: Geely, ZEEKR ва Lynk & Co янги авлод электромобилларини тақдим этмоқда
Бугун, 22 октябрь куни CAEx Uzbekistan’да Марказий Осиёнинг энг йирик автомобиль кўргазмаси —
TIAS 2025
ўз ишини бошлайди. Бу ярмаркада электромобилларнинг флагман моделлари, илғор смарт-гибридлар ва автомобиль саноатининг келажагини белгилаб берадиган брендлар бир жойга жамланиши кутилмоқда.
Бу йил ZEEKR ўзининг янги авлод технологияларига эга 5 та моделини тақдим этади:
• дадил ZEEKR 001;
• жўшқин ва қулай ZEEKR 7X;
• ихчам ва ақлли ZEEKR X;
• ҳайратомуз ZEEKR 007GT;
• ҳашаматли ZEEKR 009.
Шунингдек,
Lynk & Co
ўзининг янги Lynk & Co 900 модели билан,
Geely
эса икки кроссовер — EX5 EV (Galaxy E5) ва EX5 EM-i (Starship 7) билан саҳнага чиқади.
📌
Кириш бепул.
Автомобиль оламининг энг сўнгги янгиликларини ўз кўзингиз билан кўринг!
Реклама
Палов нархини гўшт, ёғ ва сабзи оширмоқда
Марказий банк
инфляциянинг муқобил ва ёндош кўрсаткичлари билан бўлишмоқда.
Қисқартирилган инфляция 5%гача, вазни юқори товарлар инфляцияси 12,4%гача пасайган (2024 йил майдан бери минимум, лекин расмий инфляциядан 1,55 карра юқори).
Лекин палов инфляцияси юқорилигича қолмоқда (20,7%). Палов нархи юқори суръатда ошишини гўшт, ёғ ва сабзи белгиламоқда. Фақат гурч ва пиёзнинг арзонлашгани нархларни бироз тийиб турипти.
Бу муқобил кўрсаткичларни шартли айтганда, гўштли палов инфляцияси ва ёвғон шўрва инфляцияси, деб атаса бўлади.
Истеъмол нархлари индекси саватида нархлари ўсиши тезлашган товар ва хизматлар улуши 33%га тушган (2024 йил декабрдан буён минимум).
Яхши ташаббус: Бонкалар сунъий идрок лабораторияларини ташкил қилади
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари соҳа учун йилига 2 минг нафар мутахассис тайёрлаётган олийгоҳларнинг бирортасида сунъий интеллект лабораторияси йўқлигига
эътибор қаратган.
Кейинги ўқув йилига қадар 10 та олий таълим муассасасини замонавий лаборатория билан жиҳозлаш режа қилинган.
Шу билан бирга, банкларнинг биттадан олийгоҳда, жами 9 та шундай лаборатория ташкил қилиш ташаббуси маъқулланган. Ташаббус амалга ошса, давлат банкларининг йўриғи бошқа молия муассасаларига ҳам андоза бўлиб хизмат қилиши мумкин. Банк-молия тизимининг истиқболи сунъий идрок технологияларининг нафақат ўзлаштирувчиси, ишланмалар ва тадқиқотлар иштирокчиси бўлишига ҳам боғлиқ.
Шунингдек, Олийгоҳларда сунъий интеллект, финтех, киберхавфсизлик, ИТ муҳандислик, аерокосмик ва булутли технологиялар каби йўналишлар учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилади.
Яширин қарорлар билан цемент бозорини ҳимоя қилиб бўлмайди
Ўзбекистонда тор манфаатлар ва чўнтаклар учун қабул қилинадиган яширин ва ёпиқ қарорларнинг бизнес ва истеъмолчиларга келтираётган кулфатлари ҳақида жуда кўп ёзилган. Энди жабрдийдалик қўшни қардошларга ҳам бориб етган.
"Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори очиқ манбаларда топилмаяпти. Фақатгина Ўзбекистон божхонасидаги ходимнинг телефон экранидан олинган суратгина бор. Бу гўёки "етти муҳр билан ёпилган сир"га айланган. Нега? Чунки агар бу буйруқ очиқ эълон қилинса, дарҳол катта шов-шув кўтарилади". Бу QazCem раҳбари Ербол Ақимбаевдан иқтибос.
Кунўз
ва
Spot'нинг
Forbes Kazakhstan
нашрига таяниб ёзишича, яширин қарор билан Ўзбекистонда Қозоғистондан келтирилаётган цементни 300 доллар нархда декларация қилиш ва айнан шу асосида солиқ тўлаш мажбурий қилиб қўйилган. Натижада қўшнилардан цемент импорти амалда тўхтаб қолган.
Яъни рақобатга дош бермаётган Ўзбекистон цемент ишлаб чиқарувчилари манфаатлари учун ўрнатилган 30%лик аждарҳо божлари ҳам, мисли кўрилмаган солиқ имтиёзлари ҳам кифоя қилмаган. Қозоқ цементи учун киритилган янги чеклов амалда тақиққа айланган қўйган.
Қозоғистон тарафининг Ўзбекистон киритган чекловларга нисбатан жавоб чекловлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас, лекин нима бўлганда ҳам бу товонини истеъмолчилар тўлайдиган жуда зиёнкор қадам. Йил бошидан буён цемент нархлари 25%гача
қимматлаган
.
Цемент бозоридаги шу каби ҳаракатлар ўзбек истеъмолчиси чўнтагидан пул суғуриб олиб, офшор ва
Хитойга
ҳайдаш дегани. Ўрта ва узоқ истиқболини ўйламай, ҳисоб-китобсиз потиратиб қурилган цемент заводларининг бевосита ва билвосита зиёнкорлигини ҳали кўп тортамиз бу кетишда.
Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи “Birinchi” бизнес-клуб очилди
“Birinchi Business Club”
— ўзбек тилида сўзлашувчи ҳамда ҳамкорлик ва тажриба алмашиш орқали ривожланишни истайдиган тадбиркорлар учун янгича ҳамжамият. Клубга Арсен Длянчев ва Лазиз Адхамов бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан асос солинган.
“Korzinka” кузатув кенгаши аъзоси Алишер Ҳошимов, “Office Market”, “Dekos” ва “Mfaktor” ҳаммуассиси Ҳасан Мамасайидов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва бошқалар очилиш маросимининг фахрий меҳмонлари бўлдилар.
“Birinchi”
– бу қуйидагиларни қамраб олувчи кенг кўламли экотизимнинг бир қисмидир:
🔹
Yard Business Club
– ўрта ва йирик бизнес учун;
🔹
Boost Business Club
– топ-менежерлар ва бошловчи тадбиркорлар учун;
🔹
Халқаро бизнес-клублар альянси
(14 та мамлакатдан 3000+ аъзо).
“Birinchi” резидентлари ёпиқ мобил иловадан фойдалана оладилар, унда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ҳамда сармоядорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконига эга бўладилар.
Ўсишда ёрдам берувчи ҳамжамиятга қўшилинг!
Сайт
|
Instagram
|
Telegram
Реклама