
bakiroo
Йўл ҳақи 47%га ошса, субсидиялар қанчага камаяди?
Пойтахт Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода йўл ҳақини нақдсиз тўловда 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш
таклиф қилинган
Лойиҳада
ўтган даврда йўл ҳақи таннархининг қандай ўзгаргани, тарифларнинг ошиши бюджетдан ажратилаётган субсидияларни қанчага камайтириши ёки ўсишдан тўхтаттириши ҳақида маълумот ёки ҳисоб-китоблар келтирилмаган.
Жамоат транспорти энергетикадан кейинги энг кўп бюджет субсидияси олаётган соҳа ҳисобланади.
2026 йил учун
автобусда йўловчилар ташишга субсидиялар 1 640,0 млрд.сўмдан 1 885,3 млрд.сўмгача (+15,0%), метро учун субсидиялар эса 494 млрд.сўмдан 544,4 млрд.сўмгача (+10,2%) ошиши қайд этилган. Автобус учун ажратиладиган субсидияларнинг энг катта қисми — 1 385,0 млрд.сўм, метро учун субсидиялар учун эса тўлиқ — жами 1 929,4 млрд.сўм Тошкент шаҳри учун сарфланади.
Хўп, йўл ҳақи ошиши маъқулланди ҳам дейлик, янги тарифлар таннархнинг айнан қанча қисмини қоплайдиган бўлади? Таннархнинг ўсиши қандай тийиб турилади? Субсидиялаш ва тарифлар мутаносиблиги бўйича ориентирлар борми?
Ҳозирча берилган расмий изоҳларда ҳам таннархнинг қандай ўзгаргани ва қанчага етгани, янги тарифлар билан субсидиялаш қандай ўзгариши бўйича аниқ рақамлар кўрсатилмаган.
«Бу ипларни ўзимиз ишлаб чиқарганмиз»: бир корхона ичидаги ҳаёт ва меҳнат
Баҳорда қадалган чигит кузда оқ олтинга айланади, лекин уни шунчаки хомашё сифатида сотмасдан, тайёр маҳсулотга айлантириш – бутунлай бошқа натижа. BRB кўмагида фаолият юритаётган Uzyarn House Textile корхонаси айнан шу мақсадда фаолият юритмоқда.
Бу ерда ҳар дақиқада 100 километр, бир ойда эса қарийб 4 миллион километрдан ортиқ ип тайёрланади.
Энг муҳими, заводдаги ишчиларнинг маоши ўз вақтида тўланиб, меҳнати қадрланмоқда. Ишлаб чиқарувчининг ўзи айтганидек, тайёр маҳсулотни кўриб, «буни ўзимиз тайёрладик» деб фахрланишнинг гашти бошқача.
Жараён қандай кечишини қуйидаги лавҳада кўришингиз мумкин.
▶️
Тўлиқ видео
Реклама
“Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарур” Бугунги катта йиғилишда айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани…
🏦
Қўнғирот туманидаги бўш ётган бинолар ва серқатнов кўчалар тадбиркорлик ихтиёрига берилмоқда
«Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарияти Қўнғирот туманидаги маҳаллаларда бўлиб, иқтисодий фаолликни ошириш бўйича бир нечта йўналишдаги ишларни ўрганди.
Ўрганишлар давомида қилинган асосий қарорлардан бири «Қиёт» маҳалласида банк балансида турган эски боғча биносининг сотувга чиқарилиши бўлди. Бинонинг бозор баҳоси қайта кўриб чиқилиб, нархи арзонлаштирилади ва тадбиркорларга таклиф этилади. Ушбу объект негизида янги бизнес лойиҳаларини йўлга қўйиш орқали 20 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Айнан мана шундай бўш турган имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида, туманнинг серқатнов «Ўрнек» маҳалласи бўйлаб 20 та савдо ва сервис шохобчаси ташкил этилади. Бунинг ҳисобига 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, объектлар маҳаллий тадбиркорларга топширилади.
Бундан ташқари, «Қиёт» маҳалласида тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун банк кўмагида 10 та замонавий тикув машинаси олиб берилади ва кам таъминланган оила аъзолари шогирдликка жалб қилинади.
Умуман олганда, ишламаётган активларни ушлаб ўтиргандан кўра, нархини бозорга мослаб бизнесга бериш ва янги иш ўринлари очиш амалий жиҳатдан энг тўғри йўлдир.
Реклама
Тошкентда йўлкира тарифлари ўзгариши: Сабаблар ва омиллар қандай?
Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш бўйича таклиф ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мутасаддилар вазиятни иқтисодий зарурат деб тушунтиришга уринишмоқда. Кўпчиликка 47 фоизлик ўсиш оғир ва саволли туюлиши табиий.
Амалдаги 1 700 сўмлик тариф 2023 йил кузидан бери ўзгармаган.
Қайд этилишича
, шу вақт ичида тизим учун керак бўлган электр энергияси 900 сўмдан 1100 сўмга (22,2% га), заправкалардаги газ эса 1800 сўмдан 2750 сўмга (52,7% га) қимматлаган. Бундан ташқари, автобуслар сони 1 900 тага етиб, кунлик йўловчи оқими 2,5 миллионга яқинлашган. Транспорт тармоғи кенгайгани сари уни ушлаб туриш (ёқилғи, маош, таъмирлаш) харажатлари ҳам ортиб борган.
Йўловчи тўлаётган пул харажатларнинг фақат бир қисмини қоплайди. Таннарх ва тариф ўртасидаги фарқ эса барибир давлат бюджетидан, яъни солиқ тўловчилар ҳисобидан субсидия бўлиб қопланмоқда. Бу иқтисодий занжирда жамоат транспортидан умуман фойдаланмайдиган солиқ тўловчи ҳам тизимни молиялаштиришда қатнашяпти дегани. Нархнинг 2 500 сўмгача оширилиши бюджетга тушаётган мана шу юкни бироз камайтиради.
Қўшни шаҳарлар билан солиштирганда ҳам фарқ сезиларли. Масалан, бир марталик йўлкира Олмаотада қарийб 3 100 сўм, Бокуда 4 200 сўм, Истанбулда эса 11 000 сўмдан баланд. Албатта, бу давлатларда аҳоли даромадлари ва субсидия тизими ҳар хил, аммо қиёс учун контекст шундай.
Балки бу жамоат транспортини барқарор ушлаб туриш ва унинг харажатларини ёпиш учун иқтисодий асосланган тарифларга ўтишда навбатдаги қадам ҳисобланади. Сунъий паст нархлар вақт ўтиши билан тизимни молиялаштиришда ва барқарор фаолиятини таъминлашда қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Ўзбекнефтегазнинг яна ўнлаб заправкалари сотувга қўйилади
Яқиндагина Socar билан заправкалар тармоғи очиш режаларини
анонслаган
Ўзбекнефтегазга нефть базалари орқали тегишли бўлган ўнлаб ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳам оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган.
Бу заправкаларни сопини ўзидан чиқариб, яширинча "хусусийлаштирилган"
UNG Petro
билан чалкаштирмаслик керак.
Янги дастурга киритилган заправкалар, масалан, Тошкент шаҳрида Чинобод ва Кучлук нефть базасига қарашли Янгиобод, Қўйлиқ-1, Қўйлиқ-2, Сергели, Сергели-2 шохобчаларидир. Вилоятларда ҳам худди шундай ҳудудий нефть базалари орқали бошқариладиган заправкалар сотувга чиқарилган.
Бир қарашда, охирда 7-8 йилда завод ва конлари, активлари ва улушлари турли схемалар билан пароканда қилинган ва таланган Ўзбекнефтегаз яна уларни консолидация қилишни бошлаган кўринганди. Лекин агар консолидация режалари самимий ва жиддий бўлса, нега ишни заправкалардан ҳам бошламаслик керак. Уларни яна майдалаб сотиш не даркор?
Ўзбекнефтегазга унинг бренди остидаги заправкалар тармоғи керак эмасми?
2030 йилгача 300 млрд долларлик иқтисодиётга чиқиш учун инвестициялар оқими тўхтамаслиги керак
«Лолазор» подкастида Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида
гаплашгандик
(
31:29
дан бошлаб кўринг)
. Саналган шартларнинг биринчиси —
инвестиция оқими тўхтаб қолмаслиги.
Бугун бу борада Хитой алоҳида ўрин тутади. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори: 2026 йилнинг январь–июль ойларида икки давлат ташқи савдо айланмаси
11,3 миллиард долларни
ташкил қилган
. Шу билан бирга, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги
6 241 та корхона
фаолият юритмоқда
— бу бошқа давлатлар орасидаги энг юқори кўрсаткич.
Ҳолбуки, шундай катта маррани мақсад қилган эканмиз, бир нарсани унутмаслик керак:
биз тобора кўпроқ сармояларни жалб қилишимиз шарт.
Инвестиция ўз-ўзидан келмайди, ҳеч ким шунчаки келиб, бизга пул тутқазиб кетмайди.
Инвестор учун бозор жозибадорлиги, очиқлик, қоидалар барқарорлиги ва маблағларнинг ишончли ҳимояси бош мезондир.
Шу боис инвестиция муҳитини янада яхшилашимиз, тадбиркорликка бундан ҳам кенг йўл очишимиз ва капитал учун жозибадор мамлакатга айланишимиз шарт.
Самарқандда
жаҳон шахматининг энг йирик олимпиадаси бўлиб
ўтади
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Silk Road” халқаро туризм марказида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига старт берилади.
1927 йилдан буён ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақа тарихида Марказий Осиё илк бор шахмат оламининг энг йирик жамоавий турнирига мезбонлик қилади.
Бу йилги олимпиада иштирокчилар ва жамоалар сони бўйича янги рекорд ўрнатиши кутилмоқда. Мусобақада жами
396 та жамоа
иштирок этади. Шу тариқа, 2024 йил Будапештда қайд этилган
380 та жамоалик рекорд
янгиланади.
Батафсил маълумот — турнирнинг
расмий
сайтида
Университетларни шаҳар марказидан ҳайдаш ва талабалар ётоқхоналарини сотиш давом этади
Шаҳар марказидан
университетларни ҳайдаб, ўрнини эгаллаш кампанияси
ҳам, афсуски, тўхтамайдиган кўринади.
Тошкент Кимё-технология институтининг Навоий, 32 (
1,4 гектар
) , Навоий, 36 (
0,23 гектар
), Самарқанд дарвоза, 60 (
0,44 гектар
), Мирзо Улуғбек, 41-а (
1,68 гектар
) манзилларида жойлашган ўқув бинолари ва яна
1,09 гектарлик талабалар ётоқхонаси
сотувга чиқарилган.
Бухоро Давлат университетининг шаҳар қоқ маркази Иқбол кўчаси 11-уйдаги кампуси (
15 гектар
), шунингдек, Навоий кўчаси, 4 манзилдаги
2,2 гектарлик 6та талабалар ётоқхонаси
ҳам кўтара савдога қўйилган.
Бундан ташқари, Самарқанд ветеринария институтининг Нуробод туманидаги
13,87 гектарлик
бино-иншоотлари, Менделеев университетининг Тошкент шаҳар филиали ТТЗ-1, 47 (
2,6 гектар
) манзилдаги ўқув бинолари ҳам оммавий савдоларда сотилиши белгиланган.
Дарвоқе, "
талабалар ётоқхоналарини сотмаяпмиз
" дея оқлов-кўклов ўқиган Олий таълим вазирлиги бунга қандай рози бўлган, бир тушунтириш беришса бўларди.
Шошилинч тиббиёт маркази ҳам сотувга чиқарилган
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган.
Бу ёқда
жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти.
Бу тарафда
эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти.
Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларини ўнгга чапга сотаверишни тўхтатиб, хўп, янгисини қураётган бўлсангиз, эскисини профилини талаб ва заруриятга қараб ўзгартириш ва давлат тиббиёт муассасаси ўлароқ сақлаб қолиш мумкин-ку.