Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
Ўйиндан ташқари фикрлар Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Subscribers
60 411
24 hours
-21
30 days
66
Post views
12 556
ER
20,78%
Posts (30d)
140
Characters in post
601
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
October 25, 14:18

"Эскроу тизими нархларни оширади" дея қўрқитмаслик керак Депутатлар ҳалиям улуш киритиш асосида қурилиш жараёнида эскроу тизимини жорий қилиш масалаларини муҳокама этишмоқда. Ваҳоланки Давлат раҳбарининг 1,5 йил аввалги фармонига кўра, қурилишга улушдорларнинг…

October 24, 13:57

Тадбиркорларни футболга ҳомийликка мажбурлаш тўхтайдими? 11 та профессионал футбол клубини, улар орасида чемпион Нефтчи, "хусусий" деб келинган Пахтакор ҳам бор, ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилингани рационал футбол хўжалиги учун ҳам, катта…

October 24, 10:03
Media unavailable
2
Show in Telegram

Нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган? Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари ва турар жойлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилмаётган 628 та АЁҚШ аниқланган. Саноат хавфсизлиги тизимини…

October 24, 09:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Инновациялар қоғозда эмас, бозорда ва инвестицияда синаладиган ҳафталик
27–29 октябрь кунлари Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади.
Расмий тадбирлардан ташқари, бу майдоннинг асосий қиймати олимларнинг ишланмалари ва стартапларни реал пул эгалари, яъни маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар билан учраштиришда.
Тантанали очилиш 27 октябрь куни CAEx мажмуасида бўлади.
Реклама

October 24, 06:01

Нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган?
Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари ва турар жойлар орасидаги масофа меъёрига риоя қилмаётган 628 та АЁҚШ аниқланган. Саноат хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишда хавфсиз масофа талабларининг бузилиши жазосиз қолмаслиги таъкидланган
Газета
628 та ёнилғи қуйиш шохобчаси қайси ҳудудларда жойлашгани, уларда ёнилғининг қайси турлари сотилиши, нечтаси ҳали ҳам ишлаётгани ва қоидабузарликлар қачон аниқланганига аниқлик киритилмаганига эътибор қаратган.
Ҳурматли депутатларимиз хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ёнилғи қуйиш шохобчаларини босқичма-босқич кўчириш ва АЁҚШларни жазолашдан олдин бир масалага янаям чуқурроқ аниқлик киритишса бўларди.
Шу рўйхатда нечта АЁҚШ мавжуд турар-жойлар яқинига қурилган ва нечта турар-жой мавжуд АЁҚШлар яқинига қурилган?
Фарқини англаётгандирсиз, ҳурматли депутатлар? Охирги йилларда ерсотар ҳокимларимиз мавжуд стандартларга тупуриб қўйиб, АЁҚШлар биқинидаги ерларни ҳам сотишмадими? Чекка туманларга бормай, шу пойтахт Тошкент ва вилоят марказларини бир айланинг. 30-40 йилдан бери ишлаётган АЁҚШлар атрофида нималар пайдо бўлди?
Хўп, АЁҚШларни кўчирар экансиз. АЁҚШлар ўрни яна сотиладими? Ерсотар ҳокимларга яна зўр тушум манбаи қилиб бериларканда?

October 23, 14:30

Жуда ёмон лойиҳа Ўзбекистонда ўсимлик ёғини маркировкалаш таклифи илгари сурилмоқда. Маркировкалаш қиролининг истаклари жиловланмагани ва агар мораторий эълон қилинмаса, бизнес ва истеъмолчиларга зиён етказиш орқали пул ишлашдан иборат бузуқ модель кенгайишда…

October 23, 08:05

Ўзидан кетган фармақироллар огоҳлантирилмоқда
Рақобат қўмитаси
айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа препаратларни ҳам мажбурий тарзда қўшиб сотиш ҳолатлари юзасидан шикоятлар кўпайганини маълум қилмоқда (ҳар куз-қишда шу бўлар такрор).
Қўмита дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганаётганини билдириб,
талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда
бошқа буюртма берилмаган препаратлар ёки товарларни ҳам
мажбурий сотиб олиш шарти қўйилгани
аниқланса ва ушбу ҳаракатлар
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши
деб топилса, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари
қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Бунда
санкция миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврда, бироқ охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этиши
қайд этилган.
Антимонополия органимиз беш қўлни оғизга тиққан фармақиролларга (импортнинг деярли ярмини беш импортчи назорат қилади, қолганлариям ўзи шулар билан аффилланган) нисбатан энг қатъий жазо чораларини қўллайвериш керак, бу пулхўр тоифа фақат пул билан жазони тушунади.

October 23, 07:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Жиззах вилояти халқаро инвесторлар олдида ўз баҳосига эга бўлибди
Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings Жиззах вилоятига «BB−» халқаро кредит
рейтингини
берибди. Прогноз — «Барқарор».
Fitch таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса «aa» баҳо берилган.
❗️
Хўш, бу рейтинг нима беради?
Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Fitch каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.
Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.
Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.

October 23, 06:02

​
​
Ўзбекистонликлар визасиз (соддалаштирилган) кириладиган давлатлар сони 110тага етиши керак
Ҳа, шу йил бошида янгиланган
Ўзбекистон-2030 стратегиясига
кўра, яна тўрт йилдан кейин ўзбекистонликлар визасиз борадиган давлатлар сони 50тага, соддалаштирилган тартибда кирадиган давлатлар сони 60тага, жами 110тага етиши керак.
Кимдир Стратегияда қўйилган вазифаларга қараяптими ё йўқми, визасиз (соддалаштирилган) давлатлар сони кўпайиш ўрнига камаймоқда.
Бунга Ташқи ишлар вазирлигимиз нима дейди?

October 22, 14:35

Паспортимизнинг қуввати сезиларли пасайган
The Henley Passport Index
ўлчовига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон паспорти билан фақат 57 давлатга визасиз бориш мумкин. Солиштириш учун, 2025 йилда Ўзбекистон паспорти билан 62 давлатга бориш мумкин бўлган.
Визасиз мамлакатларга бориш қамрови 2021 йилдан бери яхшиланиб келаётганди. Лекин 2026 йилда вазият яна кескин орқага қараб кетган (2022 йил даражасига тушиб қолганмиз).
Дунё бўйича энг қудратли паспорт икки йилдирки, Сингапурники бўлиб қолмоқда (193 давлат визасиз). Қолган уч ўринниям Осиё давлатлари эгаллаган. Япония, Корея ва БАА паспорти билан 188 давлатга визасиз борса бўлади.