
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар: Биз оят-аломатлар (мўъжизалар)ни барака деб билар эдик, сизлар эса уларни қўрқинч билан қабул қиласизлар. Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Сувимиз тугаб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: озгина сув топиб келинглар, дедилар. Бир идишда озгина сув олиб келишди. Расулуллоҳ идишга қўлларини тиқдилар, сўнгра: келинглар, муборак сувга келинглар, Аллоҳ азза ва жалладан барака бўлди, дедилар. Шунда мен Расулуллоҳнинг бармоқлари орасидан сув қайнаб чиқаётганини кўрдим. Дарҳақиқиат, биз таом ейилаётган вақтда тасбиҳ айтганини эшитганмиз. (Имом Бухорий, Имом Термизий ривоят қилганлар).
Имом Табароний ва Имом Байҳақий Абу Усайддан ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳунинг ҳақларига дуо қилганларида эшикнинг кесакиси ва уйнинг деворлари “омин”, “омин” деб турган.
https://t.me/tuhur
Валийларнинг каромати ҳақ
Имом Ҳоким Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Сафина разияллоҳу анҳу айтадилар: Мен қайиққа миндим. Бир пайт қайиғим синиб қолди ва мен кайиқнинг ёғочига ўрнашиб олдим. Ёғоч мени қамишзорга олиб бориб ташлади. У ерда шер бор эди. Бир пайт шер мен томон кела бошлади. Шунда мен: Эй Абу Ҳорис (шерни шундай атайдилар)! Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари бўламан, дедим. Шер бошини силкиб, мен томон келди ва мени елкаси билан итариб қамишзордан чиқариб қўйди, кейин паст овозда гўё мен билан хайрлашгандек овоз чиқариб ўз йўлига кетди. Шундан кейин мен у шерни бошқа кўрмадим. (Имом Бухорий ҳам Тарихул кабирда ривоят қилганлар).
https://t.me/tuhur
Мавъиза
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Эй гуноҳ қилгувчи! Унинг оқибатидан қўрққин! Гуноҳдан кейин келадиган нарса унданда оғирроқдир. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва сўлингда турган фаришталардан ҳаё қилмаслигингни ўзи қилган гуноҳингданда оғирроқдир. Аллоҳ таоло сени нима қилишини билмаган ҳолингда қаҳ-қаҳа уриб кулишингни ўзи гуноҳ қилишдан оғирроқдир. Гуноҳ қилганингдан сўнг ҳурсанд бўлишинг унданда каттароқ гуноҳдир. Гуноҳ қилолмаганингдан ҳафа бўлишинг, гуноҳ қилганингдан кўра оғирроқдир. Гуноҳ қилаётганингда эшик пардасини силкиб очиб юбориши мумкин бўлган шамолдан қўрқишинг, аммо шу гуноҳни қилаётганингда сени кўриб турган Аллоҳнинг назаридан қалбинг изтиробга тушмаслиги қилган гуноҳингданда оғирроқдир. Ҳолингга вой бўлсин! Биласанми, Айюб алайҳиссаломнинг биргина гуноҳи нима эди? Аллоҳ таоло унинг бутун танасига дард берди, бор мол-мулкига талофат етказди. Унинг биргина гуноҳи бир бечора киши ундан ёрдам сўраб, зулм қилаётган кишидан уни ҳимоя қилишини сўраган эди. Аммо, Айюб алайҳиссалом унга ёрдам бермади. Золимга насиҳат қилиб, бечорага зулм қилишдан қайтармади. Оқибатда, Аллоҳ таоло унинг бошига шу балоларни солди. (Абу Нуайм, Ибн Асокир).
https://t.me/tuhur
Амаллар ёзиладиган дафтарлар уч турлидир
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай деган: “Биз Қиёмат куни адолат тарозуларини қўямиз. Бас, ҳеч бир жонга зулм қилинмас. Агар (амал) хантал донасича бўлса ҳам, уни келтирамиз. Биз ўзимиз ҳисоб-китоб қилишга кифоядирмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
Бу оятнинг зоҳиридан маълум бўладики, ҳар бир инсоннинг амаллари учун ўзига хос бир тарози бўлади: савоб ишлар бир паллага, гуноҳ ишлар иккинчи паллага қўйилади. У тарози адолат билан ишлайди, унда дунё тарозилари каби уриб қолиш, камайтириб кўрсатиш йўқ.
Оятдаги хантал донасича бўлса ҳам, уни келтирамиз” дегани — ҳар қандай кичик амал ҳам ҳисобдан четда қолмаслигини англатади. “Биз ўзимиз ҳисоб-китоб қилишга кифоядирмиз” — яъни Аллоҳнинг ҳисоб-китоби аниқ ва мукаммал бўлади.
Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳнинг ҳузурида амаллар ёзиладиган дафтарлар уч турли бўлади. Бир дафтар борки, Аллоҳ унга эътибор бермайди, иккинчи дафтар борки, Аллоҳ ундан ҳеч нарсани қолдирмай ҳисоб қилади, учинчи бир дафтар борки, Аллоҳ уни кечирмайди. Кечирилмайдиган дафтар — ширк дафтари. Аллоҳ таоло шундай деган: “Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур” (Моида сураси, 72-оят). Эътибор берилмайдиган дафтар — инсоннинг ўз нафсига нисбатан қилган зулми: яъни Роббиси билан банда ўртасидаги ҳақларда камчилик қилиш — намозни тарк этиш ёки рўзани тутишни қолдириш кабилар. Аллоҳ хоҳласа бундай гуноҳларни кечиради ва афв этади. Бирор нарсаси қолдирилмайдиган дафтар — инсонларнинг бир-бирига нисбатан зулм қилиши. Аллоҳ у ҳақда албатта қасос олади” (Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадис одамларнинг амаллари қай тарзда баҳоланишини кўрсатувчи улкан меъёрдир. Демак, одамларнинг амаллари уч тоифада ёзилади:
1. Аллоҳ эътибор бермайдиган дафтар — инсоннинг ўз нафсига зулми, ибодатдаги камчиликлари.
2. Аллоҳ ҳеч нарсани қолдирмайдиган дафтар — инсоннинг бошқаларга қилган зулми.
3. Аллоҳ кечирмайдиган дафтар — ширк ва куфр, яъни Аллоҳнинг шериги бор дейиш.
Бу уч дафтарнинг ичида энг хавфли ва энг даҳшатлиси — ширк ва куфр дафтари, чунки у Аллоҳни таниш, унга иймон келтириш ва уни ягона деб билиш масаласига зиддир. Инсоннинг эътиқоди бутун умри ва амалига таъсир кўрсатади.
Ундан кейинги энг оғир ва хатарли дафтар — одамларнинг бир-бирига зулм қилишидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Қасос бўлмай қолмайди” — яъни ҳар бир зулм учун албатта қасос бўлади. Бу эса, Аллоҳнинг ҳузурида зулмнинг қанчалик катта гуноҳ эканини кўрсатади. Аллоҳ зулмни Ўзига ҳам ҳаром қилган ва бандалари ўртасида ҳам ҳаром этган. Шу сабабли, бошқаларнинг ҳақи Қиёмат кунида мутлақо йўқолиб кетмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ золим қавмни ҳидоят этмас” (Тавба сураси, 19-оят), “У золимларни севмайди” (Шӯро сураси, 37-оят), “Золимлар нажот топмаслар” (Юсуф сураси, 23-оят).
Қуръоннинг барча оятларида зулм — энг ёмон разолат ва энг катта гуноҳ сифатида кўрсатилади. Шу сабабли, барча шариатлар зулмни йўқотиш учун, пайғамбарлар адолатни қарор топтириш учун юборилганлар: “Биз Расулларимизни аниқ далиллар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун тарозуни нозил қилдик” (Ҳадид сураси, 25-оят).
Зулм — фақат ижтимоий муаммо ёки одамлар ўртасидаги муносабатларга оид масала эмас. У кенг маънода инсоннинг Роббисига қилган зулми, ўзига қилган зулми ва атрофдаги мавжудотларга қилган зулмини ҳам ўз ичига олади. Инсоннинг Роббисига зулм қилиши — энг оғир маъсиятдир. Бу — куфр ва ширкдир. Шунинг учун ҳазрати Луқмон ўғлига насиҳат қилиб шундай деган: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма! Албатта ширк — жуда катта зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят). Ширкнинг “катта зулм” деб аталиши сабаби — у барча ҳақлар ичидаги энг асосийси — Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли эканидадир.
Инсоннинг ўзига зулм қилиши — бу унинг билиб туриб хато йўлни танлаши, дунё ва охиратда ўзини ҳалокатга етказиши демакдир. У ҳақ йўлни кўриб туради, лекин уни танламайди, адашиш йўлини кўриб, айнан шуни танлайди. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деган: “Биз уларга зулм қилмадик, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар” (Наҳл сураси, 118-оят).
Инсон ҳаёти давомида атрофдагиларга — яқинларига, қариндошларига, турмуш ўртоғига, фарзандларига зулм қилиши мумкин. Аллоҳ таоло бундай зулмни — инсоннинг бошқаларга қилган зулмини — мўминнинг ўзи кечирмагунча кечирмайди. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Билингларки, зулм уч турлидир: бири кечирилмайдиган зулм, иккинчиси қолдирилмайдиган зулм, учинчиси эса кечириладиган зулм. Кечирилмайдиган зулм — Аллоҳга ширк келтиришдир, кечириладиган зулм — банданинг ўзига қилган айрим гуноҳлари, қолдирилмайдиган зулм — одамларнинг бир-бирига қилган зулмидир”.
Шоир айтади:
Қандай бўлсанг бўл, Аллоҳ — карим зот,
Гуноҳ қилсангда, Унинг кечириши бор.
Аммо икки ҳил гуноҳга яқинлашма,
Аллоҳга ширк келтириш ва одамларга озор етказиш!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам ўзгаларнинг ҳақи Аллоҳнинг ҳузурида нақадар хавфли эканини билганларидан шундай деганлар: “Эй инсонлар! Мен қай бирингизни танасига урган бўлсам, мана — бу танам, келиб бугун қасосини олсин. Кимнинг обрўсини тўкиб ҳақорат қилган бўлсам, мана — бу номусим, бугун келиб қасосини олсин. Кимнинг молини ноҳақ олган бўлсам, мана — бу молим, келиб бугун ҳаққини оласин, чунки Қиёматда динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмайди!” Яна шундай дедилар: “Мен Аллоҳнинг ҳузурига шундай ҳолда боришни орзу қиламанки, сизлардан бирортангиз мендан на жон ва на мол борасида даъвогар бўлмасин”.
Учинчи дафтар эса — афв ва кечирим дафтари. Бу — Аллоҳ эътибор бермайдиган дафтар бўлиб, инсоннинг ўз нафсига қилган зулми, яъни Роббиси билан ўртасидаги ибодатлар ҳақидадир: рўзани тутмаслик, намозни тарк этиш ва шу кабилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, у бундай гуноҳларни кечиради ва афв этади.
https://t.me/tuhur
Маърифий суҳбатлар
:
Табиат инсониятга берилган улуғ неъмат
Маърифий суҳбатлар
:
Мусулмоннинг мусулмонга нисбатан эҳтироми
#mutolaa
#zikr
📿
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ ЗИКР ҚИЛИШИНГИЗНИ ИСТАДИ
🤲
Сиз ўзингизча Аллоҳни зикр қила олмаслигингизни, фақат Унинг Ўзи изн берсагина зикр қилишингиз мумкинлигини биласизми?
☪️
Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми,
билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади.
Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади.
☝️
Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг ҳузуридаги фаришталар олдида эсламоқда.
📕
Қуръони каримда айтади:
"Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни эслайман"
(Бақара сураси, 152-оят).
🌙
Ҳадиси қудсийда айтилади, Мусо алайҳиссалом:
"Эй Роббим, бандаларинг орасида Сен яхши кўрадиган бандангни билсам эдим, мен ҳам уни яхши кўрар эдим", дедилар. Аллоҳ таоло деди: "Қачон бир бандамни Мени кўп зикр қилаётганини кўрсанг билгинки, Мен унга Мени зикр қилишига изн берганман. Ана ўша бандамни мен яхши кўраман. Агар банда мени зикр қилмаётганини кўрсанг билгинки, Мен уни зикримдан тўсиб қўйганман. Мен у бандани ёмон кўраман".
📝
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
💬
Ким УСТОЗ?
🌸
Байрамингиз муборак бўлсин!
🌙
Саломлашганда бажариладиган суннатлар
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
✅
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook