Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Homidjon Ishmatbekov

tuhur
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Подписчики
2 456
24 часа
-3
30 дней
-29
Просмотры
1 333
ER
54,28%
Посты (30д)
16
Символов в посте
957
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Исследования и академия
Краткое описание
October 21, 15:12

جاءت امرأة عجوز إلى النبي ﷺ وقالت:
يا رسول الله ادع الله أن يدخلني الجنة،
فقال لها مداعبا: إن الجنة لا يدخلها عجوز
فبكت المرأة فتبسم النبي ﷺ وقال:
أخبروها أنها لا تدخلها وهي عجوز، إن الله تعالى يقول:
﴿إِنَّا أَنشَأْنَاهُنَّ إِنشَاءً ۝ فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا ۝ عُرُبًا أَتْرَابًا﴾
أي أنها تعود شابة جميلة قبل دخولها.
Бир кекса аёл Пайғамбар ﷺ олдиларига келиб:
«Ё Расулуллоҳ, Аллоҳдан мени жаннатга киритишини сўраб дуо қилинг», деди.
У зот ﷺ ҳазил қилиб: «Жаннатга кампирлар кирмайди», дедилар.
Аёл йиғлаб юборди. Шунда Пайғамбар ﷺ табассум қилдилар ва дедилар:
«Унга айтинглар, у жаннатга кампир ҳолида кирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Абатта, Биз уларни (жозибадор) янгидан бино этдик (яратдик). Ва уларни бокиралар, севикли ва тенгқурлар қилиб қўйдик» (Воқеа сураси, 35-37-оятлар)».
Яъни, у жаннатга киришдан олдин яна гўзал ва ёш қизга айланади.
Ушбу машҳур ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлга ҳазил қилганлари ва сўнг жаннатда ҳамма мукаммал, ёш ва гўзал суратда қайта тирилишини ушбу оят билан баён қилиб, кўнглини кўтарганлари ифодаланган.
https://t.me/tuhur

October 18, 19:43

Аҳмад Шарқовийнинг «Умар ибн Хаттобдан мактублар» китобидан
Сирларни Сирлардан хабардор Зотга (Аллоҳга) қўйиб бер!
Амирал муъминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар:
«Агар одамлар бир-бирларининг қалбларидаги нарсалардан хабардор бўлганларида эди, бир-бирлари билан фақат қиличлар орқали кўришган бўлардилар!»
Эй дўстим! Ўзингга керак бўлганидан ортиқча нарсаларни билишга уринма, баъзан ортиқча билим худди ортиқча жаҳолат каби ҳалокатлидир!
Одамларнинг сенга ошкор қилган нарсаларининг ўзи етарлидир, сир-асрорларини эса Сирлардан хабардор Зотга топшир.
Соддадиллик қилмаган ҳолда яхши бўл, шубҳа-васвасага берилмаган ҳолда эҳтиёткор бўл!
https://t.me/tuhur

October 16, 11:42
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Жума маърузаси:
Оила – жамият асоси, уни асраш муқаддас бурчдир
(16.10.2026)

October 14, 10:57

Шоир айтади:
«Агар бир қавм (жамоат) ичида бўлсанг, уларнинг энг яхшилари билан ҳамроҳ бўл,
Ёмонларига ҳамроҳ бўлмагин, акс ҳолда ёмонлар билан бирга ҳалок бўласан...»
Бирга ўтирадиган ҳамроҳларингизни танлаётганингизда, сиз шунчаки инсонларни эмас, балки уларнинг фикрлари, ахлоқлари ва ҳаётга бўлган қарашларидан бир бўлакни танлайсиз.
Чунки инсон атрофидагилардан ўзи ўйлаганидан ҳам кўпроқ таъсирланади. Вақт ўтиши билан илгари сиз қабул қилмаган (рад этган) нарсалар, шунчаки уларни кўришга кўникиб қолганингиз сабабли оддий ҳолга айланиб қолиши мумкин.
Шунинг учун ҳамроҳларингизни синчковлик билан танланг, чунки баъзи одамлар сизни ўзингиз сезмаган ҳолда юқорига кўтарадилар, баъзилари эса сизни ўзингиз асло бўлишни хоҳламаган қиёфага қараб тортиб кетадилар.
https://t.me/tuhur

October 13, 13:57

«فَوَرَبِّكَ لَنَسْأَلَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ ٩٢ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ ٩٣»
«Раббингга қасамки, Албатта, уларнинг ҳаммасидан қилган амаллари ҳақида сўраймиз!» (Ҳижр сураси 92-93-оятлар)
Агар ушбу оятнинг маъноси қалбда мустаҳкам ўрнашганида эди, бандани кўплаб камчиликлар ва гуноҳлардан тўсиб қолган бўларди. Чунки гап фақат кунларнинг ўтиши ва тугашида эмас, балки ўтаётган ҳар бир кун бизни Аллоҳнинг ҳузуридаги буюк сўроқ-саволга яқинлаштираётганидадир.
Биз амалларимиз, сўзларимиз, умримизни нимага сарфлаганимиз ва қўлимиздаги неъматлардан қандай фойдаланганимиз ҳақида сўраламиз.
Оқил инсон ушбу сўроқ-саволни қалбида доимо ёдда тутадиган, ҳисоб-китоб қилинишидан олдин ўз-ўзини ҳисоб-китоб қиладиган ҳамда фақат солиҳ амалларгина наф берадиган Кун келишидан олдин имкон қадар аҳволини ўнглайдиган кишидир.
Шундай экан, Аллоҳнинг сатри (гуноҳларингни беркитиб тургани)га ва узун орзу-ҳавасларга алданиб қолма! Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида туриш ҳақдир, сўроқ-савол муқаррардир. Ушбу Кунга вақтида тайёргарлик кўриб, Парвардигорини рози қилган кишига тубо (жаннат) бўлсин!
https://t.me/tuhur

October 13, 13:09

«Албатта, мукофот (ва ажр)ларингизни Қиёмат кунида тўлиқ оласиз.» (Оли Имрон сурасидан оят)
Бу дунё — мукаммаллик маскани эмас, камчиликлар ва нуқсонлар диёридир. Сиз унда йўл босиб, мақсадга етмай қолишингиз мумкин, аммо ажр-мукофот натижага эмас, балким ҳаракатга берилади!
Баъзан яхшилик уруғини сочасиз-у, лекин мевасини кўрмайсиз. Аммо сизнинг бу экин экишингиз — ҳеч ким кўрмаган бўлса ҳам — ибодатдир.
Тож кийишга ва эътирофга лойиқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам шоҳсупага кўтарилавермайди. Осмонда танилганларнинг ҳаммаси ҳам ерда машҳур бўлавермайди. Жаннатга кирадиганларнинг ҳаммасининг ҳам жанозасида оломон гавжум бўлиши шарт эмас!
Орден-медаллар берилмаган қаҳрамонликлар бор...
Ортидан қарсаклар чалинмаган ғалабалар бор...
Улуғлиги яширин ва ошкор эмаслигида бўлган ибодатлар бор...
Дунёда баъзи нарсалардан қуруқ қолганда тасалли берадиган бир нарса бор!
У ҳам бўлса — Роббингизнинг Охиратдаги эвази ва мукофотидир.
https://t.me/tuhur

October 13, 10:35

«Биз билар эдигу амал қилмас эдик»
Имом Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Бир қизaлоқ ўлат (вабо) касаллигидан вафот этди. Отаси уни тушида кўриб:
— Қизим, менга охират ҳақида хабар бер, — деди.
Қиз:
— Биз улуғ бир ишга дуч келдик. Биз билар эдигу амал қилмас эдик... Валлоҳи, саҳифамдаги битта тасбеҳ ёки битта ракат намоз менга дунё ва ундаги нарсалардан кўра севимлироқдир, — деди».
Қизaлоқ жуда улуғ бир гапни айтди: «Биз билар эдигу амал қилмас эдик».
Биз билар эдик: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни юз марта айтсак, гарчанд гуноҳларимиз денгиз кўпикларидек кўп бўлсада, кечирилишини. Шунга қарамай, кунлар ва тунлар ўтсада, буни айтмаймиз!!
Биз билар эдик: Зуҳо (чошгоҳ) намозининг икки ракати 360 та садақанинг ўрнини босишини. Лекин қанча кунлар ўтсада, уни ўқимаймиз!!
Биз билар эдик: Ким Аллоҳ йўлида бир кун нафл рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқлаштиришини. Лекин рўза тутмаймиз!!
Биз билар эдик: Ким бир беморни зиёрат қилса, унинг ортидан етмиш минг фаришта эргашиб, Аллоҳдан унинг мағфират қилинишини сўрашини. Лекин буни жуда камдан-кам ҳолатларда қиламиз!!
Биз билар эдик: Ким жаноза намозини ўқиб, то дафн этилгунча унга эргашса, унга икки қийрот ажр борлигини (қийрот Уҳуд тоғидай келишини). Лекин буни ҳам камдан-кам бажарамиз!!
Биз билар эдик: Ким Аллоҳ учун, ҳатто қушнинг уясидек бўлса ҳам, бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир қаср қуришини. Лекин масжидларнинг бирортасини қурилишига ўз ҳиссамизни қўшмаймиз!!
Биз билар эдик: Бева аёл ва етим болаларга ғамхўрлик қилган Аллоҳ йўлида мужоҳид кабидир, кундузи оғиз очмай рўза тутувчи ва кечаси ухламасдан намоз ўқувчи каби эканини. Лекин улардан бирортасини қилмаймиз!!
Биз билар эдик: Қуръондан битта ҳарф ўқиган кишига ўнта савоб борлигини. Лекин Қуръон ўқишга эътибор қаратмаймиз!!
Биз билар эдик: Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат эканини ва ҳожи онаси туққан кунидек (гуноҳлардан покланган ҳолда, оппоқ саҳифа билан) қайтишини. Лекин ҳажга қурбимиз ета туриб, уни бажаришга интилмаймиз!!
Биз билар эдик: Мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиши (таҳажжуд намози) эканини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар ризқ топиш йўлидаги машғулотлари ҳамда Аллоҳнинг динини ёйиш йўлидаги жиҳодларига қарамай, бутун умрлари давомида кечаси намоз ўқишни тарк этмаганларини. Биз эса буни қўлдан бой бердик!!
Биз билар эдик: Соат (Қиёмат) келиши шубҳасиз эканини ва Аллоҳ қабрлардагиларни тирилтиришини. Лекин бунга тайёргарлик кўрмадик!!
Биз маййитларни дафн этиб, уларга жаноза ўқирдик, лекин ўлим билан учрашишга гўё бу бизга алоқадор эмасдек асло тайёргарлик кўрмадик!!
Ҳар бир олаётган нафасимиз бизни муқаррар ажалга яқинлаштириб боришини билсак-да, ҳануз ўйин-кулги қилиб, умримизни совурмоқдамиз!!
Аллоҳ таоло айтади:
«У куни киши ўз акасидан, онасидан ва отасидан, хотини ва болаларидан қочгай. Улардан ҳар бир кишининг ўша куни ўзига етарли ташвиши бордир» (Абаса сураси, 34–37-оятлар).
https://t.me/tuhur

October 12, 12:24

«(Мусо) айтди: "Йўқ! Мутлақо ундай эмас! Раббим, албатта, мен билан биргадир, У менга тўғри йўлни кўрсатажак"» (Шуаро сураси, 62-оят)
Мусо алайҳиссалом бу сўзни орқаларидан Фиръавн 1 миллиону 600 минг кишилик қўшини билан таъқиб қилиб келаётган бир вақтда айтган эдилар!
Ибн Касир «Қисас ал-анбиё» (Пайғамбарлар тарихи) китобида шундай дейди:
«Аллоҳга қасамки, улардан биронтаси ҳам омон қолмади!»
Аллоҳ ким билан бирга бўлса, у яна нимадан қўрқсин ва хавотирга тушсин?
Аллоҳга чин дилдан ишонган инсоннинг қалбига умидсизлик қандай қилиб йўл топсин?
Аллоҳга таваккул қилган киши қандай қилиб ташвишга тушсин?
Ҳар доим Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч ва яқин билан яшанг ва хушхабар кутинг!
https://t.me/tuhur

October 12, 12:20

«Ҳеч қачон ўлмайдиган Барҳаёт Зотга таваккул қилинг» (Фурқон сураси, 58-оят)
Иброҳим ибн Адҳам ҳамроҳи билан сафарга чиқди. Йўлда уларни шунчалик кучли очлик тутдики, ҳатто ҳалок бўлиш даражасига етишди. Сўнг бир эски хонадонни топиб, унга киришди. Уй эгаси икковларига таом келтирди. Еб бўлишгач, уй эгаси:
— «Сизлар қаердансизлар?» деб сўради.
Иброҳим:
— «Биз Аллоҳга таваккул қилган қавммиз», деди.
Шунда уй эгаси деди:
— «Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, У Зот сизлар қаерда бўлманг Ўзи таомни ҳузурингизга етказган бўларди!»
Иброҳим йиғлаб юборди ва: «Бу киши рост айтди, ундан ҳақиқий таваккулни ўргандик», деди.
https://t.me/tuhur

October 12, 03:46

Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу
Саҳобий Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу одамларга қарз берар эди. Кунлардан бир куни у киши хасталаниб қолди ва:
«Нимага одамлар мени зиёрат қилмаяптилар?» — деб сўради.
У кишига: «Улар сизнинг олдингиздаги қарзларидан уялишмоқда», — дейилди.
Шунда у киши:
«Мени зиёратчилардан тўсадиган бойликни Аллоҳ хор қилсин!» — деди.
Сўнг жарчига:
«Кимнинг Қайсдан қарзи бўлса, у кечирилди (озоддир)!» — деб жар солишни буюрди.
Кечга бориб, зиёратчиларнинг кўплигидан уйининг остонаси синди!
(Ибн Касир, «Ал-Бидоя ван-ниҳоя»)
https://t.me/tuhur