
Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
https://uzbekistanofficial.uz/
сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз
Youtube расмий саҳифамиз
👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми
👀
бизга юборинг
@uzb_oficial
.
.
.
💥
Бугун 20-июль, Ҳалқаро Тортлар куни
экан
🥞
🍰
🎂
⚡️
Мутаҳассис таъкидлашича, ширинликлар жумладан Тортни овқат рационига қўшганда сиз -
организмдаги бахт гармонини кўпайтирасиз, кайфият яхшиланади, стрессдан бир мунча ҳалос бўласиз.
Қизиқарли фактлар, энг катта торт 600тонна, энг узуни эса 30,85 метр бўлган. Энг қимматга тушгани - 75млн $ (БААда). Торт сўзи итальянчадан ”мураккаб, безакларга бой” маъносини беради.
❗️
Ҳуллас бугун оилавий, дўстлар даврасида, яхши кўрган инсонлар билан «Тортхўрлик» қиладиган кун
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
18 июль куни Хивада ҳаво ҳарорати максимуми қарийиб +46 даражага етди.
Шунингдек, кеча Ўзгидрометнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятидаги жами 7 та станциясида ҳаво ҳарорати максимумлари
+44 даража
ва ундан юқорилади.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Ноқонуний қурилиш қилиб, Sergeli City лойиҳасидаги қурилиши тўхтатилган тадбиркорнинг мижозларга жавоби.
Катта эҳтимол билан лойиҳалардан бирининг харидори уйини битириб беришини сўрагани учун шунақа муомала оляпти.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
🇺🇸
Трамп BRICS устидан ғалаба қозонганини айтди
АҚШ раҳбари Доналд Трамп ўз услубида яқинда ўтган BRICS саммити тўғрисида гапирди ва Путин ҳамда Си Сзинпин саммитга келмаганини ушбу йиғилиш олдидан жорий қилинган бож тўловлари билан боғлади, яъни унинг фикрича, улар Трамп солиқларидан қўрқиб йиғилишга келмаган.
"Ҳеч қачон ҳеч кимга биз билан ўйнашга йўл бермаслигимиз керак. BRICS гуруҳи ҳақида эшитганимда, асосан олти давлатдан иборат бўлиб, мен уларга жиддий зарба бердим. Бизда BRICS деб аталадиган кичик гуруҳ бор, у тезда йўқолмоқда. Лекин BRICS доллар ва унинг ҳукмронлигига қарши чиқмоқчи эди. Мен BRICS гуруҳидагиларга 10 фоизлик бож тўлови қўйишимни айтгандим, улар эртаси куни йиғилишга боришмади. Улар бож тўловлари муаммосига дуч келишни исташмади, бу жуда ғалати", деган Трамп.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️
Хитой — Ўзбекистон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Air China
авиакомпанияси Пекин — Тошкент — Пекин,
China Eastern
авиакомпанияси эса Сиань — Тошкент — Сиань йўналишида доимий парвозларни амалга оширмоқда.
Авиақатновлар ҳафтасига 3 марта бажарилади.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
#Ана_холос
Ўзбекистонда 3500 нафар она фарзандларига алимент тўлаб келмоқда — МИБ.
Ўзбекистонда 3500 нафар аёл фарзандини моддий таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган. Бу ҳолатлар бола васийлиги оталарига берилган тақдирда юзага келмоқда. Алимент мажбуриятлари ортгани баробарида оналар томонидан тўлов ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
⚡️
Истанбул-Тошкент рейсида чақалоқ туғилди
Бортда тасодифан бўлган икки шифокор аёлга ёрдам кўрсатган.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
⚡️
Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти оширилди
Янги ўқув йилида бакалавриатга 35 500 та грант берилади (ўтган йили 34 838 та ажратилган). Магистратура босқичига эса 9 922 та давлат гранти тақдим этилади (2024-йилда 9 365 та берилган).
Шу билан бирга, давлат томонидан хорижий ва нодавлат ОТМлар учун 1 320 та, чет элдаги ўзбекистонлик ёшларга 30 та, хотин-қизлар учун 4 000 та грант белгиланди.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
• Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
• Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
• Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
• Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг;
• Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
• Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
• Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.
Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қатъиян қарши чиқди
Бунинг сабаблари ҳақида вазирлик
батафил изоҳ берган:
1️⃣
Ўзбекистоннинг 60% ҳудуди чўл, денгиз ва ўрмонлардан узоқ бўлгани сабабли кислород ишлаб чиқариш ва карбонад ангидрид ютиш манбаалари кам, ҳудуд иқлим ўзгаришига жуда заиф.
Бундай вазиятда - дарахтлар ҳаводек зарур.
2️⃣
Германия, Британия, Россия ва Қозоғистонда иқлим шароити қулайроқ бўлишига қарамасдан, дарахт кесишга қўйилган чекловлар
Ўзбекистондан бир неча баробар қаттиққўл.
3️⃣
Ҳеч қандай
кўчат вояга етган дарахт ўрнини боса олмайди
— на СО₂ ютиш ҳажми, на микроиқлимга таъсири, на биологик хилма-хиллик бўйича. Битта дарахт йилига 21 кг СО₂ ни ютади.
4️⃣
Барқарор қурилиш
яшил майдонларни
йўқ қилиб кейин уларни компенсация қилишга эмас, аксинча уларни
сақлашга асосланади.
Айрим қурилиш вакиллари экологик қонунчиликни четлаб ўтиш учун “ижодкорона” ёндашувларни қўлламоқда. Масалан дарахтларни сунъий қуритиш...
Ушбу муносабат билан Экология вазирлиги ҳуқуқни сақлаш органларидан Мурод Назаровнинг дарахт кесишга ёндашувларини атрофлича текшириш ва тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирди.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL