
Uzbekistanofficial Rasmiy Tezkor Xabarlar va Yangiliklar
#ана_холос
🤦♂️
Тошкентда аёллар кўйлагини кийиб олган ўғри эркак ушланди
Ўқув марказининг собиқ қўриқчиси икки шериги билан ўғрилик уюштиришни режалаштирган. Эркаклар электрни ўчириб, пул ўғирлаб, ижарага олинган машинада қочишни режалаштиришган. Эркаклардан бири ҳатто ниқоб сифатида аёллар кўйлагини кийиб олган.
Кейинчалик тўда Фарғона вилояти орқали чет элга қочишни режалаштирган, аммо режаси барбод бўлган: учаласи ҳам ҳибсга олинган
Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари пойтахтдаги
ўқув марказларидан бирига босқинчилик ҳужуми уюштирилишининг олдини олди.
Тергов маълумотларига кўра,
ҳужумни марказнинг собиқ қўриқчиси режалаштирган.
Уч нафар гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Бу сафар қопқонга Жалолиддин Машарипов тушдими
?
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Болалар даволансинми ёки шифохонани тозаласинми?
Болалар омбудсманидан изоҳ кутиб қоламиз. Айтишларича ушбу ҳолат Қибрайда содир бўлган.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
#диққат
#тезкор
❄️
ЭРТАГА ТОШКЕНТДА ҚОР ЁҒИШИ КУТИЛМОҚДА!
🥶
Прогнозга кўра, 13 ноябрь, жума куни
эрталаб соат 08:00 атрофида пойтахтда ёмғирга қор аралашиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 1° гача тушиши кутилмоқда.
🧣
Эрталаб ишга ёки ўқишга чиқадиганлар, қалинроқ кийиниб олинг!
ТОШКЕНТДАГИ ЯҚИНЛАРГА ҲОЗИРДАН ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
#ўта_гўзал
Чимён тоғларими ёки эртаклар оламими?
😍
Табиатнинг бу гўзаллигига қаранг!
Яқинларга ҳам улашинг!
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Таъзия
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Ахмедовга
падари бузруквори Холиқ отанинг вафоти муносабати
билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ марҳумни раҳмат-мағфират айласин. Барча яқинларига чиройли сабр берсин!
Иннаа Лиллаҳи ва иннаа Илайҳи рожиъун!
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
«WB Taxi» антимонополия назорати остида бўлади
Рақобат қўмитаси «WB Taxi» МЧЖни такси агрегаторлари хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Ўзбекистонда энг оммабоп такси агрегаторларидан бири бўлган Yandex фаолиятида узилишлар кузатилгани ортидан рақобатчи агрегаторларда тирбанд вақтларда йўл ҳақи кескин ошди. Рақобат қўмитаси нархлар бир неча баробар кўтарилганини маълум қилиб, тарифлар оширилишининг асослилигини ва инсофсиз рақобат аломатларини ўрганишни бошлади.
Компания учун антимонополия комплаенс тизимини мажбурий жорий этиш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини мониторинг қилиш чоралари белгиланган.
Бу чоралар бозорда устун мавқени суиистеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган.
🇮🇱
🇺🇸
ТРАМП ВА НЕТАНЯХУ ЭРОН МАСАЛАСИДА КЕЛИША ОЛМАДИ
Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон билан боғлиқ масалада кескин келишмовчиликка борган.
Хабарларда айтилишича, Нетаньяху Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни талаб қилган. Трамп эса ҳарбий тўқнашув ўрнига дипломатик музокараларни давом эттириш тарафдори бўлган.
Мазкур келишмовчилик икки давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатларда тарангликни юзага келтиргани айтилмоқда.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
#ана_холос
«
GM» автомобильлари омборларда тўпланиб, сотилмай ётган экан!
Маълумотларга кўра, «Ўзавтосаноат»нинг фойдаси ҳам икки бараварга камайган.
Рақобат кучайса, бозорда вазият ҳам ўзгаради. Харидор энди танлаш имкониятига эга!
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда иқлим бўйича ягона ҳамкорлик моделини таклиф қилди
Марказий Осиёда сув танқислиги ва музликларнинг эриши биргина давлатга эмас, бутун минтақага таъсир қилмоқда. Шу боис мамлакатларнинг бу борадаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарур.
Президент Шавкат Мирзиёев Анталияда 90 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокидаги COP31 саммитида
Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш
ташаббусини
илгари сурди
. Унга кўра, минтақавий ҳамкорлик 3 та асосий йўналишда йўлга қўйилиши таклиф этилди.
Ўзбекистоннинг ўзида сўнгги 10 йилда иқтисодиётнинг сув сиғими қарийб 2 баравар камайган, суғориладиган ерларнинг 60 фоиздан ортиғида сув тежовчи технологиялар жорий этилган.
2027 йилдан эса Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилиб, трансчегаравий сув ҳавзаларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликда фаол иштирок этади.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL