Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

uzbekistanofficial

https://uzbekistanofficial.uz/
сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз
Youtube расмий саҳифамиз
👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми
👀
бизга юборинг
@uzb_oficial
.
.
.

Подписчики
620 000
Просмотры постов
35 510
Вовлечённость (ER)
5,73%
Посты
67 924 028
May 31, 03:34
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

#Диққат
#Тарқатинг
🔭
Коинот кенгайиши: Илм бугун тасдиқлаган ҳақиқат, Қуръон эса 15 аср олдин айтган!
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 31, 03:24
Медиафайл недоступен
2
Открыть в Telegram

Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Аҳмадалиев Мексикада мезбон боксчи Луис Кастилога қарши рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 10 раундга мўлжалланган жангнинг 8-раундида рақибига кетма-кет зарбалар серияси йўллади. Фаол қаршилик кўрмаган ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.
Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги сентябрь ойида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши кечади.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 31, 03:09
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

Пиёдалар хавфсизлигидан хавотир кучаймоқда
“Юксалиш” ҳаракати ўтказган сўровда қатнашган 2,7 мингдан ортиқ фуқаронинг қарийб 80 фоизи кўчаларни пиёдалар учун хавфсиз деб ҳисобламайди. Уларнинг қарийб ярми йўллар хавфли, қолган қисми эса “ўртача хавфсиз” эканини билдирган.
Респондентлардан фақат 21 фоизи йўллар хавфсиз деб жавоб берган. Пиёдалар ўтиш жойларида етарли хавфсизлик чоралари кўрилмагани ҳам таъкидланган.
“Юксалиш”га кўра, мавжуд инфратузилма камчиликлари нафақат ҳаракат самарадорлиги, балки аҳоли, хусусан болалар ҳаёти учун жиддий хавф солмоқда.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 17:13
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

❗️
Тадқиқот:
Ёмон уйқу шахсиятнинг «қоронғи томони»ни фаоллаштиради.
Олимларнинг асосий хулосалари:
– Одатдагидан ёмонроқ ухлайдиган одамларда психопатия, нарсисизм ва манипулятив хатти-ҳаракатлар белгилари кўпроқ намоён бўлади;
– Уйқу сифати унинг давомийлигидан муҳимроқдир: ҳатто 8 соат ухласангиз ҳам лекин у сифатсиз уйқу бўлса, токсик хатти-ҳаракатлар эҳтимоли ортади;
– Катта эҳтимол билан, бу ҳимоявий реакция натижасидир. Яхши ухламаган одам ўзини заифроқ ҳис қилади ва ўзини қўпол тута бошлайди.
«Ёрқин» томонда қолиш учун ўз вақтида ухлаш ва уйқудан ярим соат олдин гаджетларни ўчириш кифоя.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 16:58
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

❗️
6 июнь Қурбон ҳайити байрами
2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин. - Президент
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 15:22
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

⚡️
Тошкентда метро бекатлари вақтинча ёпилади
Профилактика сабабли Тошкент ерусти метросининг айрим бекатлари вақтинча ёпилади. Биринчи навбатда, 8 июндан метронинг Турон ва Қипчоқ бекатлари ёпилади. Бу вақтда метро Қурувчилар бекатидан ортга қайтади. Босқичма-босқич айрим бекатлар шу тариқа ёпилиши айтилмоқда.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 15:09
Медиафайл недоступен
2
Открыть в Telegram

🇩🇿
🇷🇺
Жазоир армияси биринчи марта Россиядан сотиб олинган С-400 Триумф ҳаво мудофаа тизимларини намойиш этди.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 14:55
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

🇹🇷
🇦🇿
🇮🇱
Туркия Президенти Озарбайжонга ташрифида:
"Бу ердан бутун дунёни Исроилга босимни кучайтиришга чақираман. Ғазо халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тўлиқ қарор қилганмиз".
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 14:43
Медиафайл недоступен
2
Открыть в Telegram

🇷🇺
Булка исмли бегемот билан яшайдиган россиялик бувининг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва миллионлаб марта томоша қилинди.
Видео тўлиқ Google'нинг янги нейрон тармоғида — овоздан тортиб охирги кадргача яратилган.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

May 30, 11:59
Медиафайл недоступен
1
Открыть в Telegram

⚡️
Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилинмоқда
Бугун, 30 майдан бошлаб, эҳтиёжманд оилалардаги 2 минг нафар хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди. Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади.
Аризалар
tavsiyanoma.ijro.uz
платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади ва 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.
Аввалроқ, 2025 йил 1 июндан "қизил" тоифага киритилган оилаларнинг "аъло" баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланиши ҳақида хабар берган эдик.
👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL