
Uzdiplomat | Расмий канал
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz
— Адолат очиқликдан бошланади
•
facebook.com/uzdiplomat
•
instagram.com/uzdiplomat.uz
•
youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат—
@uzdiplomat_uz
#Real_Ozbekiston
“Йўлларимиз аянчли аҳволда!
Бизни ҳам эшитадиган одам борми?»
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани «Қуруқсой» МФЙ, Бўзовут қишлоғи аҳолиси кўп йиллардан буён тегишли ташкилотларга мурожаат йўллайди. Мутасаддилар фақат келиб, кўради, ваъдалар беради, муаммолар эса қишлоқда қолиб кетаверади.
«Қишлоқ йўлларимиз аянчли ҳолатда, симёғочлар «йиқилиб тушай» дейди. Мутасаддилар келиб ваъда беришади, лекин вазият ўзгармайди. Трансформатор қурилганига 5 йил булаяпти, лекин бу кўргазма учун. Ҳамон халқимизга токни улаб бермаяпти. Сайловолди ваъдаларни дўндирган маҳалла раиси энди олдига муаммони айтиб борсак, хоҳлаган жойингга бор, деб маҳалла биносидан ҳайдаб солади. Бизни ҳам эшитадиган одам борми?», демоқда мурожаатчи.
❗️
«Реал Ўзбекистон»
лойиҳасида иштирок этинг
!
Ўз ҳудудингизга оид
янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан
@uzdiplomat_uz
га жўнатинг!
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Таълим ислоҳотлари натижаси:
а
битуриентларнинг 41,29 фоизи ўтиш балини тўплолмади
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг
қайд этишича,
2025 йилда 614 минг 768 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига (737 минг 351 нафар) қараганда 122 мингга кам.
Тестга кирган абитуриентларнинг 253 минг 844 нафари яъни 41,29 фоизи 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ола олмаган. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаганлар сони 360 минг 924 нафарни (58,71 фоиз) ташкил қилади.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6 фоизга яхшиланган. Ўтган йили бали 56,7 га етмаган абитуриентлар улуши 46,9 фоизни ташкил этган эди.
2025 йилда энг ёмон кўрсаткич (56,7 бални йиға олмаганлар улуши бўйича) Андижон вилоятида (47,6%), нисбатан яхшироқ натижа эса Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида (31,4%) қайд этилган.
Ўтган йили 4 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган эди. Жорий йилда барча ҳудудларда ушбу кўрсаткич 50 фоиздан пасайган.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Франциянинг янги элчиси Уалид Фук ишонч ёрлиқларини топширди
Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Уалид Фук ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга топширди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг стратегик аҳамиятини яна бир бор қайд этдилар. Франция Ўзбекистонни минтақадаги муҳим ҳамкор сифатида кўрар экан, Тошкент ҳам Европа билан яқинлашишда Парижни ишончли шерик деб билади.
Суҳбатда халқаро масалалар ҳам эътибор марказида бўлди. Хусусан, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
📄
uzdiplqomat iqtibosi
🖍
"Мамлакатда иқтисодий аҳвол пасайгани сайин, давлат бошлиғини улуғлаш компанияси бошланади.
Мамлакатда модҳиябозлик бошланиб кетса, хушёр тортиш керак".
Раҳимжон Раҳмат
,
Ёзувчи, журналист
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Андижондаги дўконда Туркияда ишлаб чиқарилган чақалоқ кийимларида саломатлик учун зарарли моддалар топилди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Андижон шаҳридаги “СМТ” МЧЖга қарашли “МТТЙ” савдо дўконида Туркияда ишлаб чиқарилган янги туғилган чақалоқлар кийимлари назорат хариди орқали текширилди.
Аккредитациядан ўтган лабораторияда ўтказилган таҳлиллар натижасида қатор салбий жиҳатлар аниқланди.
Жумладан, мато таркиби,тикув ишлари, безак элементларида камчиликлар топилган.
Шунингдек,
хабарда
формалдегид миқдори меъёридан юқори: белгиланган 20 мкг/г ўрнига 22,6 мкг/г чиққани айтилган.
Муттахассислар огоҳлантиришича, бундай маҳсулотлардан фойдаланиш болаларда аллергик касалликлар ва тери яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Шу боис, мазкур номутаносиб маҳсулотларни сотган “СМТ” МЧЖга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда ва маҳсулотлар савдодан чиқарилиши учун тегишли органларга мурожаат юборилди. Масала қатъий назоратга олинган.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Жаҳондаги ўртача ЯИМга қачон етамиз?
Иқтисодчи Миркомил Ҳолбоев ҳозирги ислоҳотлар темпи билан 2048 йилда бунга эришиш мумкин
демоқда
.
«Дунё жон бошига ЯИМ даражасига етиш учун Кореяга
22 йил
, Хитойга эса
42 йил
керак бўлгани ҳақида
ёзишди
. Хўш, мамлакатимиз бу даражага қачон етиши мумкин?
Агар жон бошига даромаднинг сўнгги 4 йилдаги ўртача ўсишини олсак (мамлакатимизда
12,5 фоиз
, дунёда
5,8 фоиз
), унда мамлакатимиз
2048 йилга
бориб ёки яна
24 йилдан
кейин (мустақилликка нисбатан
57 йилда
) жаҳон ўртача кўрсаткичидан ўтиши мумкин экан. Албатта, бу энг оптимистик сценарий бўлса керак.
1991 йилда
жон бошига даромадимиз дунё ўртача кўрсаткичининг
15 фоизини
ташкил этган.
2024 йилда
эса бу кўрсаткич
23 фоизга
етган. Яъни 34 йилда жон бошига даромадимиз дунё ўртача кўрсаткичига нисбатан
8,3 фоиз
бандга яхшиланган.
34 йилда 8,3 фоиз бандга яхшиланган кўрсаткич кейинги 24 йилда 77 фоиз бандга ошса, буни бемалол “иқтисодий мўъжиза” деб атасак бўлади», дейди у.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Туркистон вилояти тоғларида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Қийин ўтилувчи ҳудудда 31 август куни йўқолган сайёҳлар топилди. 27 ва 28 ёшли йигитлар Шимкентдан «Сайрам-Угам» миллий табиий боғи томон йўлга чиқиб, ортга қайтмаган. Қидирув ишлари 2200 метр баландликда — Қасқару қишлоғидан тахминан саккиз километр узоқда олиб борилди.
«Қутқарув операцияси давомида қутқарувчилар йўқолганлардан бири билан овозли алоқа ўрнатишди. Унинг айтишича, йўлдоши — 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси — жарликка қулаган ва ҳалок бўлган», — деб хабар қилди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳудуднинг релефи туфайли вертолёт билан учиб бориш имкони бўлмаган. Шу боис қутқарув ишларига Қозоғистон альпинизм федерациясининг беш нафар мутахассиси ҳам жалб этилди. Альпинистлар тирик қолган сайёҳ ва ҳалок бўлган шахс жасадини топишди. Жабрланувчи отда эвакуация қилинди, марҳум танаси эса қўлда туширилиб, полицияга топширилди.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
“Лола Каримова отасини номини оқлашдан аввал ўзининг АҚШ, Европадаги кўчмас мулклари ва ювелир коллекциялари манбасини очиқлаб берсин”
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Надежда Атаева марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева (Каримова) чиқишларини танқид остига олди.
Надежда Атаева Лола Каримова отасининг номини оқлашдан аввал мол-мулк , бойликлари манбаси ҳақида очиқ ахборот бериши кераклигини
айтмоқда.
“Охирги йилларда Ислом Каримовнинг оиласи унинг номидан фойдаланиб, янада кўпроқ эътибор жалб этишга ҳаракат қилаётгани яққол кўзга ташланмоқда”, деб ёзади у.
Надежда Атавева Каримовлар оиласи ҳеч қачон халқ овозига қулоқ тутмаган бўлсалар-да, ҳали ҳам халқ номидан сўз юритишда давом этаётганини ёзади.
“Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева очиқ баёнот бериб, отасига қаратилган танқидларни гўёки «заказ» кампанияси, жабр кўрганларнинг реакциясини эса «тролль-ҳужум» деб атади. Бундай сўзлар ўзбек халқининг минглаб фуқаролари хотирасини ҳақорат қилади, чунки улар репрессия ва маҳрумликларни бошдан кечириб, ҳеч қандай узр ҳам, дардларининг тан олинишини ҳам эшитмаганлар”, деб ёзади у.
“Бугун Лола Каримова отасининг образини оқлашни афзал кўради, аммо ўзининг алоқалари ва бойлик манбалари ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочади. Унинг турмуш ўртоғининг исми журналистик суриштирувларда тилга олинган”, дея эслатади у.
“Аслида эса унинг Европада ва АҚШдаги қимматбаҳо кўчмас мулклари, ювелир коллекциялари ва бошқа ҳашаматлари манбасини изоҳлаб бериши муҳим эди. Бу даромадлар декларация қилинадими?
Нега бундай улкан бойликлар ҳеч қандай ҳуқуқий ёки обрў-эътибор оқибатларисиз қолмоқда?”, дея савол ташлайди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Надежда Атаева.
Лола Каримова 2 сентябрь куни отаси Ислом Каримов ҳақида асоссиз камситишлар пайдо бўлаётгани ҳақида
пост қолдирган
эди.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
ДХХ хабарида қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
uzdiplomat иқтибоси:
🖍
„Ачинарлиси шундаки, давлат бошқара оладиган барча одамлар аллақачон таксичи ёки сартарош бўлиб ишламоқда”.
Франсуа Миттеран
француз сиёсий арбоби,
(1916–1996
)
Telegram
|Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X