
Uzdiplomat | Расмий канал
🔴
Шакар заводларига «ширин» имтиёзлар...
✔️
Шакар бозори кимнинг манфаати учун чекланмоқда?
✔️
Заводларни «қутқариш» истеъмолчига қанчага тушади
Ўзбекистонда ёпиқ ҳукумат қарори билан 2027 йилдан озиқ-овқат корхоналари учун оқ шакар импортига йиллик 300 минг тонна квота белгиланмоқда. Маҳаллий заводларнинг кредит муддатларини узайтириш, фоиз харажатларининг бир қисмини давлат ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.
Юлий Юсупов буни рақобатбардош бўлолмаган корхоналарга қайта-қайта имтиёз бериш сиёсатининг давоми деб баҳоламоқда. Отабек Бакиров эса аҳоли ҳам қимматлашиши мумкин бўлган шакар учун, ҳам заводларга молиявий ёрдам учун ҳақ тўлашидан огоҳлантирмоқда.
Шакар қимматлашса, бу қандолат, ичимлик ва бошқа маҳсулотлар нархига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Заводларга ёрдам истеъмолчига нима беради? Нега бозорга таъсир қилувчи қарор очиқ эълон қилинмаган?
Батафсил —
Uzdiplomat.uz мақоласида.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
📄
uzdiplomat иқтибоси
🖍
"Ҳақиқат шундай нарсаки, баъзан у одамни тўғри гапни айтишга ундайди».
Октябрь, 2026
Қудратилла Рафиқов,
Касаба уюшмалари федерацияси раиси
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Давлат монополияси интиҳоси…ми? Ўзбек киносини нима кутяпти?
✔️
Фильм яратиш хусусий секторга ўтади. Бу ижодий эркинликни ҳам кенгайтирадими?
✔️
«Онам фаррош бўлганлар. Сиз билан учрашишимни эшитиб, роса йиғладилар» — Дилшод Мирзамуротов
Киноижодкорлар билан учрашувда самимий сўзлар ҳам, соҳани ўзгартирадиган режалар ҳам айтилди.
Кинематография агентлиги тугатилади, фильм яратиш хусусий секторга ўтади, «Ўзбекфильм»нинг вазифалари ўзгаради.
Бу ўзгаришлар ижодкорларга қанчалик эркинлик беради? Лойиҳаларни ким танлайди, маблағ қандай тақсимланади?
Ўзбек киносини кутаётган ўзгаришлар ва уларнинг аҳамияти
ҳақида сайтда ўқинг
!
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Ўзбекистон норозилигидан сўнг Эрон элчихоналари Самарқанд ҳақидаги баҳсли постларини ўчирди
26 октябрь куни Эроннинг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифаларидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига оид сиёсий мазмундаги баёнотларини олиб ташлади.
Аввалроқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган эди. ТИВ мазкур материалларни олиб ташлашни сўраган.
Баҳс АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқанддаги Регистон майдонидан эълон қилган видеоси ортидан бошланган. Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси унга жавобан Регистон меъморчилигини Эрон–ислом цивилизациясининг белгиси сифатида таърифлаган. Арманистондаги элчихона эса Рубио турган жойни форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми деб атаган.
Бу баёнотлар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жамоатчилик вакилларининг эътирозига сабаб бўлган. Улар Регистон меросини фақат бир цивилизацияга боғлашга қарши чиқиб, Темурийлар ва кейинги маҳаллий ҳукмдорларнинг тарихий ҳиссасини эслатган.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Тошкентда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ноқулай шароитлар келгуси ҳафта бошигача сақланиши мумкин
Тошкент ва унга туташ ҳудудларда чанг массалари таъсири келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Саттаровнинг айтишича, ҳаво ифлосланишига ёғингарчиликнинг камлиги ва ҳавонинг табиий алмашинувини қийинлаштираётган метеорологик шароитлар ҳам таъсир кўрсатмоқда.
26 октябрга қадар Тошкентда атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Октябрь ойи учун меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёғингарчилик камлиги чанг зарраларининг ҳаводан ювилиб тушишини секинлаштириб, уларнинг тўпланишига шароит яратмоқда.
Қўмита маълумотига кўра, 25–26 октябрь кунлари Meteosat сунъий йўлдоши тасвирларида Тошкент ва унинг атрофида йирик чанг массалари кузатилган. Бу Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларини қамраб олган.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
«Ўзбекфильм» энди фильм ишлаб чиқармайди
✔️
Унинг ўрнида миллий кинокомпания ташкил этилади
«Ўзбекфильм» давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси ташкил этилади. Янги компания фильм ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди — бу йўналиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди.
Фильмларни молиялаштиришда ҳам давлат буюртмасидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади. Келгуси йилдан миллий кинокомпания сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.
Бу билан соҳадаги бошқарув иккига бўлиниб қолмайдими?
Аввалроқ, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилиши айтилганди. Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилиб, унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарори билан «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси негизида «Ўзбекфильм» киноконцерни ташкил этилиши белгиланган эди. Ўшанда ҳам унинг вазифаси хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатиш сифатида қайд этилган.
Шу тариқа, иккита алоҳида тузилма бўлади, аммо уларнинг вазифаси фарқ қилади.
Маданият вазирлигидаги департамент давлат сиёсатини юритади, «Ўзбекфильм» эса бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания бўлади.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
«Ўзбекфильм» ҳудудида киношаҳарча қурилади
✔️
Аввал Бўстонлиқда ҳам шундай лойиҳа режалаштирилган
эди
«Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи «Ўзбекфильм кино шаҳарчаси» ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг киноижодкорлар билан учрашувида маълум қилинди.
Ягона индустриал кластер сифатида ташкил этиладиган шаҳарчада замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази ҳам қурилади. Масъулларга икки ой ичида малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилиб, мастер-режа ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топширилди. Қурилиш ишларини 2027 йил март ойида бошлаш белгиланди.
Шунингдек, кино тизимидаги бўш турган давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.
Учрашувда фильмларни молиялаштириш тартиби ҳам ўзгариши айтилди. Давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади.
«Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди президент.
Янги механизмни бир ойда жорий этиш вазифаси қўйилди. Фильм ишлаб чиқаришда ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Келгуси йилдан «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига кўра ҳар йили бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда киношаҳар барпо этиш режаси аввал ҳам илгари сурилган. Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги қарорида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида замонавий киношаҳар ташкил этиш учун камида 50 гектар ер ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш белгиланган эди. Бу вазифа учун 2021 йил 1 сентябргача муддат берилган.
Аввалги режада Бўстонлиқдаги камида 50 гектарлик майдон назарда тутилган бўлса, янги эълон «Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудига тааллуқли.
Бўстонлиқ лойиҳасининг тақдири ҳақида бизда ҳозирча маълумот йўқ.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Кинематография агентлиги тугатилади ва яна Маданият вазирлигига ўтказилади
Ўзбекистонда Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда маълум қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, вазирлик таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ой ичида департамент фаолиятини йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилди. Янги тизимда соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиши белгиланмоқда.
Кинематография агентлиги ҳозирги номини 2021 йил 7 апрелдаги президент фармони асосида олган. Ҳужжат билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги деб қайта номланган.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги эса 2004 йил 16 мартда «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси негизида ташкил этилган. Унга кино соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, фильмлар яратиш ва намойиш этиш тизимини ривожлантириш вазифалари юклатилган эди. Давлат-акциядорлик компаниясининг ўзи 1996 йилда тузилган.
2023 йилги маъмурий ислоҳотлардан кейин агентлик Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурида фаолият юрита бошлаган. Кейинчалик у Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги сифатида ишлаб келди. Эндиликда соҳани бошқариш ваколатлари вазирликнинг бевосита таркибидаги департаментга ўтказилади.
Uzdiplomat аввалроқ режиссёр Элдор Йўлдошев ва кинотеатрлар эгаси, тадбиркор Фарруҳ Тўлаганов каби мутахассислар билан суҳбатларда кинони ривожлантириш учун махсус агентлик шарт эмаслигини
таъкидлаган эди
.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Президент айтган муаммони Uzdiplomat таҳлиллари ҳам кўрсатган эди
✔️
Томошабин бор, аммо сифатли миллий кино йўқ.
Президент миллий фильмлар томошабиннинг ўзгарган диди ва талабига жавоб бермаётганини таъкидлади. Uzdiplomat аввал
эълон қилган
таҳлилда ҳам кинотеатрларда аудитория ва тушум ошаётгани, аммо бу ўсишдан асосан хорижий фильмлар фойда кўраётгани кўрсатилган эди.
Давлат раҳбари ижтимоий тармоқлар ривожлангани учун одамлар кинотеатрга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга тўхталиб, хорижий фильмлар кинозалларни тўлдираётганини қайд этди.
«Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!» — деди президент.
Бунинг сабаби сифатида фильмни ишлаб чиқаришдан томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир — дистрибуция шаклланмагани кўрсатилди.
Uzdiplomat аввал дистрибьютор Элдор Йўлдошев тақдим этган маълумотлар асосида ушбу масалани ёритган эди. Унда келтирилишича, 2026 йилда республика бўйича касса йиғимлари 37,2 фоизга, томошабинлар сони эса 50,7 фоизга ошган. Бироқ миллий фильмларнинг умумий кинопрокатдаги улуши атиги 6,5 фоизни ташкил этган.
Бу рақамлар президент кўтарган масаланинг муҳим жиҳатини очиб беради: одамлар кинотеатрга боряпти, кино учун пул ҳам сарфлаяпти. Аммо миллий фильмлар бу аудиторияни етарлича жалб қила олмаяпти.
Йўлдошев маълумотларига кўра, миллий картиналар орасида хусусий киноижодкорлар суратга олган «Амир Темур» 159 минг доллар касса йиғими билан етакчилик қилган. «Лағмон» 114 минг доллар, «Фарз» эса 48 минг доллар тўплаган. Айрим хорижий фильмларнинг тушуми эса бир миллион доллардан ошган.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Ўзбекистонда фильмлар суратга олиш учун бу йил бюджетдан 218 млрд сўм ажратилди
2026 йилда Ўзбекистонда фильмлар суратга олиш учун давлат бюджетидан 218 миллиард сўм ажратилган. 2016 йилда бу кўрсаткич 10 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 октябрь куни «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан ўтказаётган учрашувида маълум қилинди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, учрашувда кинематография соҳасидаги ишлар ва келгуси режалар муҳокама қилинмоқда.
Мирзиёев сўнгги ўн йилда соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита фармон ва саккизта қарор қабул қилингани, «Ўзбекфильм» киностудияси тўлиқ реконструкция қилинганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, натижада миллий фильмларнинг салмоғи ва сифати ошган, соҳага ўнлаб хусусий киностудиялар кириб келган.
Учрашувда ўзбек киноси меросига ҳам тўхталиб ўтилди. Президент «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи» каби фильмлар қаҳрамонлари халқ хотирасида яқин инсонлардек сақланиб қолганини таъкидлаган.
Давлат раҳбари ўша даврдаги сиёсий ва мафкуравий босимларга қарамай, ижодкорлар миллий санъат асарларини ярата олганини юқори баҳолади. Мустақиллик йилларида ҳам ушбу ижодий мактаб давом эттирилиб, «Абдуллажон», «Отамдан қолган далалар», «Дилхирож», «Ватан» ва «Ўтов» сингари фильмлар яратилгани қайд этилди.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X