
Uzdiplomat | Расмий канал
B2 сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин
Ўзбекистонда белгиланган даражадаги тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
таклиф қилинмоқда
.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишлаб чиққан ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига қўшимча киритиш назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ишлаётган чет тили ўқитувчиси талаб этиладиган миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Амалдаги тартиб бўйича:
— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб чет тили ўқитувчиси лавозимига янги ишга қабул қилинадиган номзод камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенг халқаро сертификатга эга бўлиши керак;
— 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ишлаётган барча чет тили ўқитувчилари ҳам камида B2 сертификатини олиши лозим.
Яъни B2 сертификати талаби аввалдан мавжуд. Янги лойиҳа эса бу талаб бажарилмаган тақдирда қандай ҳуқуқий чора қўлланишини аниқ белгилашни назарда тутмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси 2026 йил 12 августгача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.
❗️
Фото: АИ
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Кореяга ишга кетиш учун 20,6 млн сўм нега ундирилади?
✔️
Бу маблағлар ҳисобидан бошқа мигрантлар муаммолари ҳам хал этилади
Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга жўнатиладиган фуқаролардан ундирилаётган хизмат ҳақи ва тарифларнинг нега очиқ эълон қилинмагани юзасидан муносабат билдирди.
Аввалроқ, Кореяга E-9 визаси билан ишга кетаётган фуқаролар учун 50 БҲМ — 20 млн 600 минг сўм хизмат ҳақи белгилангани хабар қилинган эди. Шундан 40 БҲМ ишга жойлаштириш, 10 БҲМ эса кетишдан олдинги тайёргарлик ва мослаштириш хизмати учун ундирилиши айтилган.
Агентлик тўлов қонунчилик асосида белгиланганини иддао қилмоқда.
«Жанубий Кореяга ташкиллаштирилган тартибда юбориладиган фуқаролар учун хизмат ҳақи ҳуқуқий нормалар ва иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида шакллантирилган», — дейилади расмий муносабатда.
Идорага кўра, тарифни белгилашда агентликнинг йиллик харажатлари, ташкилий сарфлар ва фуқаронинг Кореяда олиши мумкин бўлган даромади ҳисобга олинган.
Бироқ 20,6 млн сўмнинг қайси хизматларга қанчадан сарфланиши бўйича батафсил ҳисоб-китоб очиқланмади.
«Хизмат ҳақи хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳуқуқий, ижтимоий, тиббий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлашга ҳам хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Бу маблағлар ҳисобидан мигрантларга адвокат жалб қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, оғир аҳволдаги фуқаролар ва уларнинг фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш, шунингдек, вафот этган шахсларнинг жасадини олиб келиш харажатлари қопланиши айтилди.
Шу билан бирга, Кореяга кетаётган ҳар бир фуқарога авиачипта учун 824 минг сўм, виза харажатлари учун 790 минг сўм — жами 1 млн 614 минг сўм компенсация берилиши маълум қилинди.
Муҳокамаларга агентлик директорининг 2025 йил 24 июлдаги 106-сон буйруғига «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи қўйилгани ҳам сабаб бўлди.
Агентлик тарифлар аслида махфий ахборот эмаслигини тан олмоқда.
Эндиликда ҳужжатнинг очиқ ва чекланган қисмлари ажратилиб, тарифларга оид маълумотлар агентликнинг расмий сайтида жойлаштирилиши айтилди.
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Швейцария суди Гулнора Каримова иши бўйича Lombard Odier банкини жаримага тортди
Швейцария суди хусусий
Lombard Odier
банкини пул ювишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўрмагани учун
3 миллион Швейцария франки
(тахминан
3,68 миллион АҚШ доллари
) миқдорида жаримага тортди. Бироқ суд Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи
Гулнора Каримовага
нисбатан Швейцариядаги жиноят ишини тугатди.
Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовани пора олиш ва
“The Office”
деб аталган жиноий тузилмага раҳбарлик қилишда айблаган эди. Тергов маълумотларига кўра, ушбу тузилма 2005–2013 йиллар давомида юзлаб миллион доллар маблағни Швейцариядаги банк ҳисобларига йўналтирган.
Женевада жойлашган
Lombard Odier
банки ва унинг собиқ ходимларидан бири Каримованинг эҳтимолий жиноий фаолиятидан олинган маблағларни яширишга ёрдам берганликда айбланган. Бу иш бўйича суд муҳокамаси жорий йил апрель ойида бошланган.
Суд қарорига кўра, банк пул ювишнинг олдини олиш учун
«оқилона ва зарур ташкилий чораларнинг барчасини кўрмаган»
. Шунингдек,
400 миллион Швейцария франкидан ортиқ активларни мусодара қилиш
тўғрисида қарор чиқарилди.
Банкнинг фақат
«C.»
ҳарфи билан кўрсатилган собиқ ҳисоб-рақам менежерига
24 ойлик шартли қамоқ жазоси
тайинланди.
Банк қарор устидан шикоят қилади
Lombard Odier
банкининг маълум қилишича, мазкур иш 2012 йилда банкнинг ўзи шубҳали операциялар ҳақида Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар берганидан кейин бошланган. Банк ўша пайтда ҳам ички назорат ва пул ювишга қарши кураш тизимлари етарли даражада бўлганини таъкидлаб, суд қарори устидан шикоят қилишини билдирди.
Нега Каримовага нисбатан иш тугатилди?
Ҳозирда 54 ёшли Гулнора Каримова айбловларни рад этиб келади.
У 2019 йилда Ўзбекистонда уй қамоғи шартларини бузганидан кейин қамоқ жазосини ўташ учун колонияга юборилган. Унга нисбатан Ўзбекистонда ўзлаштириш ва товламачилик каби айбловлар бўйича ҳукм чиқарилган.
Швейцария судининг таъкидлашича, Каримованинг яқин вақт ичида озод қилиниши ёки Швейцарияга экстрадиция қилиниши эҳтимоли мавжуд эмас. Шу сабабли даъво муддати (statute of limitations) тугашидан олдин ишни кўриб чиқиш имкони бўлмагани учун унга нисбатан жиноят иши тугатилди.
Россияда яшаётган ва фақат
«B.»
сифатида кўрсатилган яна бир айбланувчига нисбатан ҳам иш тўхтатилди. Суд унинг Швейцарияга кела олмаслиги ўз айби билан боғлиқ эмаслигини қайд этди.
Суд, шунингдек, жиноят содир этилганига узоқ вақт ўтгани сабабли
Lombard Odier
банки ва унинг собиқ ходимига нисбатан жазолар енгиллаштирилганини билдирди.
2011 йил июль ойидан аввалги воқеалар бўйича айбловлар
эса даъво муддати тугагани сабабли бекор қилинди.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Судда жавобгар тараф бўлган ҳарбий прокуратура вакиллари қатнашмади
✔️
Абдураҳмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратурага қарши 530 млн сўмлик даъвоси бўйича суд 6 августга қолдирилди
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасидан 530 миллион сўм товон ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича суд мажлиси жавобгар томоннинг илтимосномаси асосида
6
августга қолдирилди.
28 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасига қарши киритган даъвоси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлиси бошлангач, аввало жавобгар томон томонидан тақдим этилган илтимоснома кўриб чиқилди. Илтимосномада суд мажлисини бошқа кунга қолдириш сўралган.
Жавобгар томоннинг ишончли вакили билдиришича, ишда иштирок этиши лозим бўлган вакил ҳарбий хизматчи бўлиб, айни вақтда Термиз шаҳрида хизмат сафарида бўлгани сабабли судга кела олмаган.
Суд мазкур илтимосномани қаноатлантириб, ишни 6
август
кунига қолдирди.
Суд мажлиси очиқ тарзда ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмон Ташанов Ҳарбий прокуратурадан жами
530 миллион сўм
товон ундиришни талаб қилмоқда. Шундан
30 миллион сўм
адвокатлик харажатлари,
500 миллион сўм
эса маънавий зарар учун товон сифатида ундирилиши сўралган.
Ташановнинг маълум қилишича, жорий йил 28 февраль куни унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-моддаси асосида иш қўзғатилган. Кейинчалик унга қўйилган айблов тасдиғини топмаган ва у оқланган. Шу асосда у давлат органидан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришни талаб қилмоқда.
🌐
Telegram
|
📱
Instagram
|
📱
You Tube
|
📱
Facebook
|
🕊
X
🔴
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими ўзгаради
Ўзбекистонда суюлтирилган газни аҳолига етказиб беришга хусусий сектор ҳам жалб қилинади. Тажриба дастлаб Андижон вилоятида бошланади.
Эндиликда тадбиркорлар ўзи импорт қилган ёки биржадан сотиб олган газни аҳоли ва бизнесга етказиши мумкин бўлади.
Ижтимоий реестрга кирган оилаларга газ учун субсидия бериш режалаштирилмоқда.
Ҳозир мамлакатда 3,7 миллион хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Газни ўз вақтида етказиб беришдаги муаммолар ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Шунингдек, барчага бир хил 20 килограммли баллон бериш тартиби қайта кўриб чиқилади.
Оилалар эҳтиёжига қараб кичик ёки катта ҳажмли баллонлар етказиб берилиши мумкин.
Табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1916 та маҳаллада иситиш тизимини электрга ўтказиш имкониятлари ҳам ҳисоблаб чиқилади.
Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ
!
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
ДХХнинг собиқ амалдорлари аралашган 90 млн долларлик «Корея иши» бўйича суд бошланмоқда
Жанубий Кореяга ишга жўнатиш тизимидаги йирик коррупция схемасига оид жиноят иши судга оширилган.
Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, ишни кўриб чиқиш 29 июль куни жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида судья Дадахонова раислигида бошланади.
Ташановга кўра, иш юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура томонидан олиб борилган.
Судланувчилар сифатида қуйидаги тўрт шахс кўрсатилган:
— Ганчар Уммат ўғли Узақов;
— Тимур Бадридинович Шариксиев;
— Алижон Ганиевич Ашуров;
— Сухроб Санжарович Сайфутдинов.
Уларга Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари — жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш, 243-моддаси — жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда 301-моддаси 1-қисми — ҳарбий мансабдор шахс томонидан ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ айбловлар қўйилгани айтилмоқда. Қонун бўйича 210-модданинг ушбу қисми 10 йилдан 15 йилгача, 243-модда эса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.
Очиқ манбаларда мазкур шахслар Давлат хавфсизлик хизмати билан боғланган. Хусусан, Ганчар Узақов 2018 йилда давлат мукофотига сазовор бўлганлар рўйхатида ДХХ ҳарбий хизматчиси сифатида кўрсатилган. Сухроб Сайфутдинов эса Сенат Кенгашининг 2024 йилги қарорида миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳга киритилган ДХХ ходими сифатида қайд этилган. Алижон Ашуров ДХХнинг Ўз хавфсизлиги бошқармасига раҳбарлик қилган, Темур Шорихсиев эса унинг ўринбосари бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент 2026 йил май ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ мансабдорлари, хусусий бандлик агентликлари ва бошқа шахслар Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема тузганини маълум қилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, дастлаб 35 нафар фуқародан 263,5 минг доллар олингани аниқланган. Кейинги текширувларда Кореяга жўнатиш ваъдаси билан 230 кишидан 580 минг доллар, амалда Кореяга борган минг нафар фуқародан эса 5,6 млн доллар ноқонуний олингани айтилди. Кореяга кетувчилардан расмий тўловлардан ташқари 7 мингдан 12 минг долларгача пул йиғилган ва схема доирасидаги умумий маблағ қарийб 90 млн долларга етган бўлиши мумкин.
Кореяга жўнатилмаган 600 нафардан зиёд фуқаронинг аризалари бўйича аниқ зарар миқдорини ҳисоблаш ва маблағларни қайтариш чоралари давом этаётгани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, судланувчиларнинг айбдор ёки айбсизлиги фақат қонуний кучга кирган суд ҳукми билан белгиланади.
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
uzdiplomat иқтибоси:
🖍
«
Агар мен ҳамма жойда «умуман узилиш бўлмайди» десам, энг катта ёлғончи бўламан. Қайсидир ҳудудга нисбатан алоҳида чеклов, табақалаштириш йўқ, лекин техник узилишлар бўлиш эҳтимоли бор
»
2019 йил
Шерзод Хўжаев
,
Янги тайинланган Энергетика вазири
2019 йилдаги
интервьюда
у
электр таъминотида мутлақо узилишлар бўлмаслигини ваъда қилиш ҳақиқатга тўғри келмаслигини
айтган.
🌐
Telegram
|
📱
Instagram
|
📱
You Tube
|
📱
Facebook
|
🕊
X
🔴
Президент йирик коррупцияда айблаган Бекмурод Абдуллаевга оид иш Янгиҳаёт туман судида кўрилмоқда
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари
Бекмурод Абдуллаев
ва яна 29 нафар шахсга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади.
Суд маълумотларига кўра,
Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич
Жиноят кодексининг
167-моддаси 3-қисми «а», «в», «г» бандлари, шунингдек 2-қисми «а» ва «б» бандлари
бўйича айбланмоқда.
Ушбу модда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ
.
Иш доирасида
жами 30 нафар шахс
судланмоқда. Уларга қўйилган айбловлар турлича бўлиб, айрим судланувчиларга ўзлаштириш ва растратадан ташқари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, сохта тадбиркорлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалар ҳам қўйилган.
Uzdiplomat бу иш ҳақида аввал
ҳам савол кўтарган
14 июль куни ИИВда ўтказилган матбуот анжуманида Uzdiplomat журналисти
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсуновга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларининг ҳозирги ҳолати
ҳақида савол берган эди.
Ўшанда ИИВ вакили тергов прокуратура органлари томонидан олиб борилганини билдириб:
«Саволни алоҳида тақдим этсангиз, ваколатли раҳбарлардан маълумот олишга кўмаклашамиз ёки тегишли идорага йўналтирамиз», — деган эди.
Шу тариқа, Бекмурод Абдуллаев ишининг қаерда ва қай босқичда эканига ўша анжуманда аниқлик киритилмаганди.
Президент Шавкат Мирзиёев эса 2026 йил 27 январдаги йиғилишда
ИИВ тизимидаги давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани
, Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.
Энди суд маълумотларидан
Бекмурод Абдуллаевга оид иш суд босқичига ўтгани
маълум бўлмоқда.
Telegram
|
Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Зўравонлиги билан танилган
«Жора Ташкентский» Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Жиноий доираларда «Жора Ташкентский» ва «Сорока» лақаблари билан танилган Георгий Николаевич Сорокин Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги видеоматериал эълон қилди.
Сорокин 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Россия фуқароси ҳисобланади. У сўнгги йилларда Дубайда яшаб келганини айтган. Қўлга олинган вақтда унинг ёнидан Россия фуқароси номига расмийлаштирилган қалбаки паспорт топилган, у мазкур ҳужжат орқали турли давлатларга бориб келган.
Ички ишлар вазирлиги Сорокинни жиноий оламда «қонундаги ўғри» сифатида танилган шахс деб таърифламоқда. Расмий ахборотда у илк бор 1990 йилда, 18 ёшида жиноят содир этиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилингани айтилган.
Шундан кейин у Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда содир этилган жиноятлар учун бир неча бор судланган. ИИВ унинг босқинчилик, талончилик, товламачилик, ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддаларни сақлаш билан боғлиқ жиноятлар бўйича жазо ўтаганини маълум қилди.
Тергов версиясига кўра, Сорокин 2021 йилда Тошкент шаҳрида Жумаев, Жўраев ва бошқа шериклари билан тил бириктириб, умумий қиймати 350 минг АҚШ доллари бўлган иккита уйни товламачилик йўли билан эгаллаб олган.
ИИВнинг маълум қилишича, уй эгасига босим ва зўравонлик ишлатилиб, хонадонлар жиноий шериклар номига расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сорокинга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди — ўта кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган товламачилик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, халқаро қидирув эълон қилинган.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ва Интерпол ўртасидаги ҳамкорлик натижасида унинг Мисрдаги манзили аниқланган. Халқаро-ҳуқуқий жараёнлар якунлангач, Сорокин Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилиб, мамлакатга олиб келинган.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят иши тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар берилишини билдирди.
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X
🔴
Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йил 2 ойга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва яна саккиз нафар шахсга нисбатан ҳукм
чиқарди
.
Суд хабарига кўра, 1969 йилда туғилган, муқаддам судланмаган Мубин Мирзаев:
- фирибгарлик;
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда зарар етказиш;
- ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.
Унга уч йил давомида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Иш бўйича жами тўққиз киши судланган. Қолган судланувчилар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
Уларга қилмишининг оғирлигига қараб 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари берилган.
Судланувчилар орасида аввал ҳам бир неча марта судланган шахслар борлиги билдирилди.
Суд ҳукми билан жиноят оқибатида етказилган зарарларни ундириш ҳам белгиланган. Жазо муддати ҳар бир судланувчи қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Тарафларга ҳукм устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилган.
Мубин Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2018 йил декабридан 2026 йил январь охиригача ишлаган. У 2026 йил 27 январда ҚҚСни бюджетдан ноқонуний қайтариш ҳолатлари билан боғлиқ камчиликлар танқид қилинган президент ҳузуридаги йиғилишда лавозимидан олинган.
Telegram
| Instagram
|
You Tube
|
Facebook
|
X