Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Кун Хадислари

xadislar
Subscribers
4 320
Post views
6 346
ER
146,58%
Posts
1 281
October 27, 01:52

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

October 23, 01:47

КУН ОЯТЛАРИ
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўзах
(нафс хоҳлайдиган)
шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат
(нафс хоҳламайдиган)
кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик»
Имом Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)

October 20, 01:43

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг.
(камбағалларга)
Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган
(зиёфат)
таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур
(қабул бўлган ҳаж)
нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «
(камбағалларга)
Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари
(Жабир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ
“Аллоҳа амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса
(мана шудир)
”, дедилар".
Имом Табароний
(Ҳакам ибн Умайр (р.а)дан
)

October 16, 01:52

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум
(жаннат шароби)
дан суғоради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг
(кўпчилиги)
камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

October 13, 01:41

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳни восита қилиб сизлардан паноҳ тиласа, унга паноҳ бериб ҳимоя қилинглар. Ким Аллоҳни восита қилиб бирор нарса сўраса, ўша сўраган нарсасини беринглар....»
Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қалбинг мулойим бўлиб, ҳожатинг бароридан келишини яхши кўрасанми? Унда етимларга раҳм қилиб, бошини силаб, уларга ўз таомингдан едир. Шунда қалбинг юмшаб, ҳожатинг бароридан келади»
Табароний ривояти.
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи шахсман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: «Сен кимсан?» деб сўрайман. У: «Мен етимларимга қараб ўтирган аёлман», дейди»
Абу Яъло ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

October 06, 01:39

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат
(илм)
ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)

October 02, 01:50

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар
(тиланчига)
берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти
(Умми Бужайд (р.а).дан)
📚
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб,
(камбағалларни)
таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни,
(яъни етим ва аёлнинг)
ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)

September 29, 02:13

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан
(бирор нарса)
сўралса бермайдиган кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида бахиллик билан иймон жамъ бўлмайди»
Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, бахиллик, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, покиза мўмина аёлларга зино билан туҳмат қилиш», дедилар»
Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир»
,
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

September 25, 01:58

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахил­лик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди»
Байҳақий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди»
Имом Термизий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

September 22, 01:52

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти