Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Кун Хадислари

xadislar
Subscribers
3 863
24 hours
3
30 days
-44
Post views
3 730
ER
96,56%
Posts (30d)
12
Characters in post
873
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
REOther
Audience gender
Mixed audience
Audience age
26-45
Audience financial status
Middle
Audience professions
Others
Summary
October 26, 01:45

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса,
(Рамазон ойи)
рўзасини тутса, закотини берса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга салом ила кир, дейилур»
Имом Насоий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда,
(қолган)
ярми шукрдадир»
Имом Байҳақий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дан сўрадилар «Ё Расулуллоҳ, амалларнинг энг афзали қайси?» У зот ﷺ «Шаксиз иймон ......» дедилар
.
Имом Насоий ривояти
(Абдуллох Хубший (р.а).дан)

October 23, 01:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб,
(улов)
минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда
(ҳаракат)
қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги
(Таҳажжуд намози)
нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)

October 22, 01:30

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабини уни ижро этишга қодир бўла туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қалбини омонлик ва иймонга тўлдиради»
Ибн Абу Дунё ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Албатта,
(номаҳрамга)
назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у
(назар)
ни тарк қилса, бадалига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»
Табароний ва Ҳоким ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон
(рўзаси)
ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан, – дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз... Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)

October 19, 01:43

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам
(муслимларига)
салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»
Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»
Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишиннг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)

October 16, 01:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб,
(улов)
минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда
(ҳаракат)
қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги
(Таҳажжуд намози)
нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)

October 15, 01:35

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон
(рўзаси)
ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар
.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз»
Имом Аҳмад ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а).дан)

October 12, 01:32

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»
Ҳоким ва Тобароний ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Молик ал-Ашъарий (р.а)дан)

October 09, 01:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб,
(улов)
минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда
(ҳаракат)
қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги
(Таҳажжуд намози)
нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)

October 08, 01:28

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига, қадарни яхшиси ва ёмонига ишониш иймондир»
Имом Муслим ривояти
(Умар (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди;
1. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига
2 Мен Аллоҳнинг Расулиману, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради.
3.Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради.
4.Қадарга иймон келтиради»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)

October 05, 03:33

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи:
1.исмини чиройли қилиши
2.одобини чиройли қилиши
3.ёзишни ўргатиши,
4.сузишни ўргатиши,
5.отишни ўргатиши
6.ҳалол ризқ билан боқиши
7.ақли кирганда уйлантириб қўйиши»
Имом Ҳоким ривояти.
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг»
Абу Довуд ривояти.
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, Қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади», деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар»
Имом Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)