
Кун Хадислари
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳеч бирингиз биродарининг буюмини ҳазиллашиб ҳам, чиндан ҳам олиб қўймасин»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Соиб (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қишлоқдами, саҳродами, уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч гуноҳ борки, ким уларга қўл урмаса, улардан бошқасини Аллоҳ хоҳлаган кишисидан кечириб юборади.
1. Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам;
2. Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.
3. Биродарига ҳасад-адоват қилмаган одам»
Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Муоз (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўстингни севишда ўртача бўлгин, балки бир кун келиб сенга душман бўлиб қолар. Душманингни ёмон кўришда ҳам ўртача бўл, балки бир кун келиб у сенга дўст бўлиб қолар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, у ўзига дўст тутаётган кимсасига қараб қўйсин»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир иш қилишни хоҳлаб мусулмон киши билан маслаҳатлашса, Аллоҳ уни ишларни энг тўғрисига мувофиқ қилиб қўяди»
Тобароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли бир амални хабарини айтайми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: «Албатта (айтинг)", дейишди. Шунда ул Зоти ﷺ дедилар: "Икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки киши орасини бузулиши динни асосини йўқотади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло шундай деб буюрган: «Икки дўстдан бири иккинчисига хиёнат этмас экан, уларнинг учинчи шериги Менман; бири бошқасига хиёнат қилса, Мен ораларидан чиққайман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч хил кимсанинг адо этган намози бошидан бир қарич ҳам юқори кўтарилмас:
1.одамлар ёқтирмаган имом,
2.эрини ранжитиб тунаган аёл,
3.жудо бўлган
(алоқани узган)
биродар
л
ар»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, гўёки унинг қонини тўкибди»
Абу Довуд ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақат мўминлар билан суҳбатда бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин»
Имом Термизий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Менинг азаматим учун бир-бирларини дўст тутгувчиларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уни кўрган набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилишади», деди»
Имом Термизий ривояти
(Муоз (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир-бирларингизга ҳадялар беринглар. Чунки ҳадя қалб ғашини кетказади»
Имом Термизий ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманига топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Кимки мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло Қиёмат ғам-ташвишларидан уни халос этади. Кимки мусулмоннинг
(айбини)
беркитса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг ҳам
(айбини)
беркитади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон устида бешта ҳаққи бордир:
1.Саломига алик олиш.
2.Касал бўлса, бориб кўриш.
3.Ўлса, жанозасига қатнашиш.
4.Таом ёки бирор нарсага чақирса, бориш.
5.Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деса, «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб бериш»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Мусо (р.а)дан)
ЖУМА ХАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб,
(улов)
минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда
(ҳаракат)
қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги
(Таҳажжуд намози)
нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ «Ноўрин қаттиқлик қилиб, чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар»
Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дан, қандоқ амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринглар. Бундай қилмайдиган бўлсангизлар, Аллоҳ таоло сизларга бир балони юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар, дуоларингиз қабул қилинмайди»
Имом Термизий ривояти
(Ҳузайфа (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар, бўлмаса Аллоҳ сизларни устларингизга ёмонларингизни бошлиқ қилиб қўяди»
Имом Баззор ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен умматим учун адаштирувчи имомлар зараридан қўрқаман»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а)дан)