Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

YURIST MASLAHATI

yuristlar_maslahati

Мурожаат учун:
@yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Subscribers
293 000
Post views
14 953
ER
4,93%
Posts
9 200
October 22, 16:26

Ер ижара шартномаларининг муддатини узайтириш мумкин бўлган
.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи шартнома муддати тугаганидан кейин янги муддатга ер участкасини ижарага олиш шартномасини узайтиришда шароитлар тенг бўлган ҳолларда,
бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Ижарага олувчи ижарага берувчини ер участкасини ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатда, агар шартномада бундай муддат кўрсатилмаган бўлса,
шартноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар уч ой ичида бундай шартномани узайтириш истаги ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ер кодекси 24-4-модда.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 15:44

“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга тушди
Фуқаролар эндиликда
уйдан чиқмасдан туриб масофадан Ҳаж сафарига навбатга ёзилиш имконияти яратилди
. Бу орқали ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга
барҳам берилди.
Талабгорлар 2 хил усулда:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали —
my.gov.uz
ва
haj-umra.gov.uz
сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 13:49

Маҳаллий ҳокимлар қандай бўлса ҳам ерни олишга ҳаракат қилишади.
Ўтган куни бир фермернинг ер низоларига боғлиқ ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида бир-бирига тўғри келмайдиган, кўзни шамғалат қиладиган якунда ернинг бир қисмини фермердан осонликча олиб қўйилганинг гувоҳи бўлдим.
Ҳолат қандай бўлган? 2020 йилда фермер ва маҳаллий ҳокимлик ўртасида 150 гектар ер учун ер ижара шартномаси тузилган ва шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган. 2022 йилдаги Президент
қароридан
кейин фермер ўз ҳориши билан 4 гектар ерни ёшларга бериш юзасидан ариза ёзади. 4 гектар ерни давлат захирасига қайтариш бўйича.
Шундан сўнг, ҳоким қарори қабул қилинади ва яна қайта ижара шартномаси тузилади. Фермер ўз хоҳишига кўра 4 гектар ерни давлат захирасига қайтарганига қарамасдан, у билан янги тузилаётган ер ижара шартномаси 146 гектарга эмас, 140 гектарга тузилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Фермер ҳам ижара шартномасини ўқиб ҳам кўрмайди. Печать ва қўллар босилади ижара шартномасига.
2024 йилнинг сентябрь ойига келганда Фермер меники деб ҳисоблаб келган 6 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилиб, аукцион савдоларига чиқарилаётганини билиб қолади. Мана шу ерда низо бошланади.
(Ҳозирда мазкур иш юзасидан ҳужжатлар ўрганилиб иш судга тайёрланмоқда)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида манфаатдор шахснинг манфаатига тегишли ҳужжатларни таништирмаслик, бермаслик, муддатини ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар айниқса фермер хўжаликлари билан жуда кўп учрайди. Сабаби қандай бўлмасин ернинг бир қисмини олиш бўлса керакда.
Бундай ҳолат бир бўлибди-да, десам, ўтган кун халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида 3-4 та фермер айни шу масала билан мурожаат қилди. Ва шундан кейин бундай бузуқ амалиёт ҳудудларда кенг тарқалган деган хулосага келдим. Агар фермер бўлсангиз. 2022 йилда тузилган ижара шартномангизга бир назар солиб қўйинг, балки сизда ҳам шундай ҳолат кузатилган бўлиши мумкин.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 10:39

АТТЕСТАЦИЯ МУДДАТИ ЕТИБ КЕЛСА-Ю, ПЕДАГОГ УНДА ҚАТНАШМАСА ЁКИ УНДАН ЎТА ОЛМАСА…
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги
572-сон қарори
билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан педагог кадрлар
ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан
ўтказилади.
Аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва навбатдаги мажбурий аттестациядан озод этилмаган педагог кадрларга
мутахассис
(олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича
ҳақ тўланади.
Яъни, агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан бундан 5 йил олдин ўтган бўлса, ҳозир яна аттестациядан ўтиш муддати етиб келган бўлади.
Агар педагог
навбатдаги мажбурий аттестацияда
қатнашмаса
, унга мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланади.
Навбатдаги мажбурий аттестацияда қатнашиб, ундан
ўта олмаган тақдирда
эса иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда
бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Иш берувчи меҳнат шартномасини
бекор қилмаган тақдирда,
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр
навбатдан ташқари аттестацияга
кўпи билан уч марта
жалб этилади.
Бунда
уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган
ёки
узрли сабабсиз
(касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда)
аттестацияда иштирок этмаган
педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади
.
Яъни, ушбу Низомда педагог ходим
навбатдаги мажбурий аттестация имтиҳонидан биринчи марта ўтолмаганида
ҳам иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Бу иш берувчининг
хоҳишига қолдирилган
ҳолат.
Педагог ходим аттестация имтиҳонидан 3 маротаба ўтолмаган тақдирда эса у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозимлиги
аниқ
қилиб кўрсатилган.
❗️
Юқорида ходимнинг навбатдан ташқари аттестация эмас, балки
навбатдаги мажбурий аттестация
имтиҳонидан ўтолмаса нима бўлиши ёритилган.
Навбатдан ташқари аттестация
имтиҳонида ходим
ўз хоҳишига кўра
қатнашади. Шу сабабли, ходим ундан ўтолмаса, иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қила олмайди.
Хусусан,
юқоридаги Низомнинг 7-банди
да қуйидагича келтирилган:
Ўз хоҳишига кўра
навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб,
аттестациядан ўта олмаган
педагог кадрларнинг малака
тоифаси (лавозими) туширилмайди
ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин
амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича
ҳақ тўланади.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 09:26
Media unavailable
3
Show in Telegram

❗️
45 туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар бошқарувига ўтказилаётган 9 та ташкилотларнинг штат бирликлари сони тасдиқланди.
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 07:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “
Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та
ҳамда
Сурхондарё вилоятининг
қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 06:25

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш масаласи.
(Суд амалиёти)
"Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"
ги Олий суди Пленумининг 20.02.2023 йилдаги 3-сонли қарорининг 18-бандига кўра
эр ва хотиннинг розилиги билан масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, хўжалик ширкати устав фондига киритилган пул ва мулкий ҳиссалар, жумладан, кўчар ва кўчмас мулк мазкур тижорат ташкилотининг мулки ҳисобланади.
Бунда тижорат ташкилоти устав фондидаги улуш эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.
Манфаатдор эр ёки хотиннинг тижорат ташкилотидаги улушнинг бир қисмини унга ўтказиб бериш (улушни бўлиш) ҳақидаги талаби фақатгина қонун ёки тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида улуш (бир қисми)ни
учинчи шахсларга ўтиш имконияти назарда тутилган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкин.
Бунда манфаатдор эр ёки хотин қонун ва таъсис ҳужжатларида белгиланган
тижорат ташкилоти иштирокчиси мажбуриятларини қабул қилишга рози бўлиши лозим.
Акс ҳолда манфаатдор эр ёки хотин кўрсатилган тижорат ташкилотининг устав фондидаги унга тегишли улушини
пул шаклида ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли.
Низолашилаётган улуш қиймати тегишли тижорат ташкилотининг фаолиятини тартибга солувчи қонунда белгиланган қоидалар асосида аниқланади.
Энди эса амалий мисолга тўхталамиз, суд қароридан парча.
Ўз ўрнида, суд жавобгар А.А.нинг 01.01.2013 йилда Н.Н.нинг
нотариал тартибда тасдиқланган розилик аризаси асосида
Жомбой тумани, "А" кўчаси, 1-уй манзилидаги нотураржой биноси “Б” МЧЖнинг устав фондига киритилгани, кейинчалик устав фондидан чиқарилиб,
уни номига қайта давлат рўйхатидан ўтказилгани
, шу сабабли уни ўзига тегишли мулк
ҳисобланиши борасида келтирган важларини
суд асоссиз деб ҳисоблайди
.
Бундай хулосага келишда, “Б” МЧЖнинг устав фондидан А.А.нинг улуши ушбу мулк билан шакллантирилгани,
А.А. ўз улушини асл ҳолида олиб чиқиб кетгани
, эр-хотиннинг биргаликдаги турмушлари даврида хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондига,
яъни капиталига киритган улушлари уларнинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланиши,
устав капитали пул ёхуд мулк, товар шаклида олинишидан қатъий назар,
унга нисбатан эр-хотиннинг ҳуқуқлари сақланиб қолишини инобатга олади.
Ва натижада ушбу мулк эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки деб топилган ва ҳар бирларини улушлари ½ қисмдан белгиланган.
Юридик масалаларда боғланиш
👉
@yuristgamurojaat
Каналга уланиш:
@yuristlar_maslahati

October 22, 05:39

#Суд_амалиёти
Фуқаролик кодексидаги мажбуриятни бажаришни орқага суришга рухсат берадиган норма тўғрисида.
Бисасиз, давлат мулк объектлари тадбиркорларга турли шартлар билан тадбиркорларга инвеститция шартлари асосида сотилган. Мазкур инвестиция шартномалари тадбиркорлар томонидан маълум сабаблар билан бажарилмай қолган ва бугун судларда айнан инвеститция шартномалари билан боғлиқ низолар талайгина.
Бир суд кейсида ҳам манашундаҳ ҳолат вужудга келди. Тадбииркор 2020 йилда инвеститция шартлари билан мулк сотиб олади ва инвестиция шартномасини маълум сабабларга кўра бажара олмайди. Шартнома шартларини бажара олмаганлигининг сабаби эса, тадбиркорга топширилган мулкнинг маълум қисми низоли мулк бўлган. Тадбиркор шуни асос қилиб судда ўз позитсиясини қилди.
(Бундай низолар аукциондан сотиб олинган мулкда кўп кузатилади)
Фуқаролик кодексининг
256-моддаси
иккинчи қисмига асосан
бурчли тараф
шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда,
муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли
экани белгиланган.
Мазкур асос билан суд ҳал қилув қарорини тадбиркор фойдасига чиқарди
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 05:26

Маъмурий судлар 9 ойда ҳокимларнинг 412 та, солиқ органларининг 653 та кадастр агентлигининг 525 та ҳужжатини ҳақийқий эмас деб топган.
Олий суд эълон қилган
маълумотга
кўра, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар
сони
1 411
тани ташкил қилиб, шундан
жисмоний ва юридик шахсларнинг
412
та
аризаси қаноатлантирилган.
Шунингдек,
солиқ органларининг
1 578
та қароридан
653
таси ҳамда
кадастр агентлигининг
1 876
та қароридан
525
таси
ҳақиқий эмас деб топилган.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 22, 04:12

Судда нега прокуратура бизга қарши чиқди?
Ўтган кун яйлов ерлари бўйича тузилган ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги иш юзасидан муҳим суд жараёни бўлиб ўтди. Бу ишда мен даъвогар томоннинг вакили сифатида иштирок этдим.
Жараёнда мени энг ҳайратга солган жиҳатлардан бири — прокуратура ходимининг позицияси бўлди. Биз шартнома қонун талабларига зид равишда тузилганини, бу ҳақда ҳатто Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий хулосаси мавжуд эканини ҳужжатлар билан асослаб берган бўлсак-да, прокуратура ходими суддан даъвомизни рад этишни сўради.
Суд муҳокамаси вақтида прокуратура вакили менга битта савол билан мурожаат қилди: “Сизнинг ҳимоянгиздаги хўжалик умуман судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгами?” — деди у.
Аммо бу савол ортидан бирор ҳуқуқий асос, ёки даъвони рад этиш учун қонуний далил келтира олмади. Шунингдек, шартнома қонунга зид тузилганини инкор этувчи ҳеч қандай ҳужжат ёки раддия ҳам тақдим этилмади.
Натижада, суд муҳокамаси якунида даъво талабимиз қисман қаноатлантирилди — ижара шартномасининг айрим бандлари ҳақиқий эмас деб топилди. Бу қарордa суд қонун устуворлигини ва манфаатлар тенглигини таъминлади, десак муболаға бўлмайди.
Энди бизга маълум бўлишича, прокуратура томонидан мазкур қарор бўйича протест киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Биз эса навбатдаги суд инстанцияси учун тайёргарликни бошладик.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈