Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

YURIST MASLAHATI

yuristlar_maslahati
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Subscribers
188 034
24 hours
-192
30 days
-5 808
Post views
11 278
ER
6%
Posts (30d)
214
Characters in post
1 454
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Law
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
October 25, 15:55

Кўчмас мулк билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан фуқаролар ва тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённома тузиш ваколатига эга бўлган
қурилиш инспекцияси ва Кадастр агентлиги инспекторларининг ҳуқуқий билими ҳамда амалий кўникмаларини мунтазам ошириб бориш зарур.
Бу соҳада қўлланиладиган маъмурий жарималар миқдори юқори бўлиб,
фуқаролар ва тадбиркорлар учун жиддий молиявий юк ҳисобланади.
Айни пайтда шундай баённомаларнинг қонунийлигини низолашиш билан боғлиқ 3–4 та суд ишини олиб боряпман. Иш материалларини ўрганиш жараёнида процессуал қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилаётганига гувоҳ бўляпман.
Фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмайди, далолатномалар уларнинг иштирокисиз расмийлаштирилади, тузилган маъмурий баённома билан эса таништирилмайди.
Оқибатда ўз эътирозларини билдириш ва ҳимоя ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти таъминланмаган фуқаро ёки тадбиркор зиммасига катта миқдордаги жарима юкланмоқда.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 25, 14:44

7,97 миллиард сўмлик завод бир варақ қоғоз билан гаровга кетди
.
Таъсисчилардан «директорим ишончли одам» деган гапни эшитсам, ҳар сафар шу иш ёдимга тушади.
Тасаввур қилинг, сиз ғишт заводининг 100% эгасисиз. Бошқаришни ёлланма директорга топширгансиз.
Бир куни ижрочилар келиб, заводингиз қарз учун сотувга чиқарилишини айтишади. Қандай қарз?
Сизники эмас, директорингизнинг туғишган акасига қарашли компаниянинг қарзи.
Худди шундай ҳолат бўлган. Директор
7,19 гектар ер ва бутун завод мажмуасини
гаровга қўйган. Гаров акасининг компанияси лизингга олган 95 миллион рубллик ускуна учун берилган.
Лизинг тўланмаган, суд ундирувни заводга қаратган.
Қонун таъсисчи томонида эди.
Қарорни ўқиётганимда биринчи шу фикр келди. «МЧЖлар тўғрисида»ги Қонунга кўра қуйидаги битимлар фақат иштирокчилар розилиги билан тузилади:
➖
директорнинг қариндоши манфаатдор бўлган битим (43-модда);
➖
жамият мулкининг 25% дан ортиғига тегишли йирик битим (44-модда).
Бу ишда иккала ҳолат ҳам бор эди.
Лекин суд даъвони рад этди. Нега?
Банк ва нотариус судга таъсисчининг гаровга розилик ҳақидаги қарорини тақдим этди. Таъсисчи томон «бу қарор сохта, мен имзоламаганман» деди. Аммо буни исботловчи далил бўлмади.
Даъвонинг асосий хатоси шу эди.
Сохталик ҳақида гапириш бошқа, уни исботлаш бошқа. ИПКнинг 68-моддасига кўра, исботлаш юки даъво қилган томонда.
Натижада даъво рад этилди, устига
4,1 миллион сўм давлат божи
ундирилди.
Чунки бундай ишлар қонун билан эмас, далил билан ютилади.
Энг ачинарлиси бошқа нарса. Гаров 2023 йилда берилган, таъсисчи эса буни мулкка ундирув қаратилгандан кейингина билган.
Икки йил давомида ҳеч ким корхона мулкини текширмаган.
Шу ўринда тадбиркорларга ҳолатдан келиб чиқиб тавсияларимни бериб кетай,
➖
Йилда камида бир марта
кадастрдан мулкингиз бўйича кўчирма
олинг. Гаров ва тақиқлар шу ерда кўринади.
➖
Таъсисчи сифатида қабул қилган
ҳар бир қарорингиз реестрини
юритинг. Ўзингиз чиқармаган қарор пайдо бўлса, дарров сезасиз.
➖
Устав ва директор билан тузилган шартномада
гаров, кафиллик ва қариндошлар билан битимларга
алоҳида тақиқ белгиланг.
Директорга ишониш яхши, лекин назоратсиз ишонч баъзан бутун бизнесга тушади.
Бизнесингизни ҳуқуқий ҳимоясини биз билан мустахкамланг, юридик хизмат учун
@yuristgamurojaat
га ёзинг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 25, 12:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳуқуқ устуворлиги бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 79-поғонани эгаллади
«Жаҳонда адолат лойиҳаси» (World Justice Project) ташкилоти
2026 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси
ҳисоботини эълон қилди. Индекс қонунларнинг амалда ишлаши, давлат ҳокимиятининг қонун билан чекланганлиги, коррупцияга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси даражасини баҳолайди.
Ўзбекистон умумий рейтингда
79-ўринни
эгаллади. Тинчлик ва хавфсизлик йўналишида мамлакат
15-ўринда
, аммо ижро ҳокимиятини чеклаш ва асосий ҳуқуқлар ҳимояси бўйича
100-ўриндан паст
турибди.
Манбага кўра, минтақадаги давлатлар билан солиштирганда натижа ёмон эмас. Бироқ ҳокимият устидан самарали назорат, суд мустақиллиги ва инсон ҳуқуқларининг ишончли ҳимояси бўйича ишлар давом этиши керак. Асосий мақсад рейтингда юқорилаш эмас, балки
қонун устуворлигини амалда таъминлаш
.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 25, 05:08

Метан газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган янги аппаратлар учун фойда солиғидан имтиёз борми
?
#Савол_беринг_жавоб_берамиз
Ассалому алайкум. Ташкилотимиз автомобилларга метан газ қуйиш билан шуғулланади. Шохобчамизга янги газ қуйиш аппаратларини ўрнатдик. Фойда солиғи бўйича имтиёз берилладими?
Ассалому алайкум. Ҳа, имтиёз мавжуд. У
инвестициявий чегирма
шаклида берилади.
Солиқ кодексининг
308-моддасига
кўра, бундай чегирма амортизация харажати сифатида эътироф этилади.
Чегирма қуйидаги миқдорларда қўлланилади:
➖
20 фоиз
— янги технологик ускуналар қийматидан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларидан, шунингдек ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий дастурий таъминот сотиб олишга сарфланган маблағдан;
➖
10 фоиз
— ишлаб чиқаришни янги қурилиш йўли билан кенгайтиришга ва ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган бино ҳамда иншоотларни реконструкция қилишга сарфланган маблағдан.
Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган, чиқарилганига
кўпи билан уч йил
бўлган машина ва ускуналар (транспорт ускуналари ҳам) янги технологик ускуна ҳисобланади. Ўрнатилган аппаратлар шу талабга мос келса, инвестициявий чегирмани қўллаб, харажатларга киритишингиз мумкин.
Бироқ амортизация қилинадиган актив бўйича чегирма қўлланилган санадан бошлаб
уч йил ичида
сотилса, бепул берилса ёки бошқача йўл билан чиқиб кетса, чегирма бекор бўлади. Бунда чегирма суммаси актив чиқиб кетган ҳисобот (солиқ) давридаги жамғарилган амортизация суммасидан чиқариб ташланади.
Бизнесингизни ҳуқуқий ҳимоясини биз билан мустахкамланг, юридик хизмат учун
@yuristgamurojaat
га ёзинг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 24, 14:24
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кўп қаватли уйлар қурилишида белгиланган меъёрларга риоя этишга чақирди.
Талабларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳар 10 та хонадонга камида 7 та автотураргоҳ ажратилиши, мавзе ҳудудининг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилиши шарт.
Шунингдек, янги қурилишлар қўшни уйларнинг табиий ёритилишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 24, 13:32

#Суд_амалиёти
ҚҚС гувоҳномаси бир ойдан ортиқ «музлатилиши» мумкинми? Ҳа, агар солиқ идораси аниқлаган камчиликни вақтида тузатмасангиз.
Бугун иқтисодий суд амалиётини ўрганаётиб бир ишга кўзим тушди. Солиқ идораси билан ишлайдиган ҳар бир тадбиркор,
айниқса ҚҚС тўловчилар бундан хулоса чиқариши керак.
Ишнинг моҳияти. Солиқ органи электрон ҳисобварақ-фактураларни таҳлил қилиб, бир МЧЖ фаолиятида шубҳали ҳолатлар борлигини аниқлаган. Корхона 296,6 миллион сўмлик товар сотган, лекин кирим қилинган товарлар билан номувофиқлик бор. Кейинги камерал солиқ текширувида 144,9 миллион сўм солиқ кам ҳисоблангани ва солиқ тўлашдан қочишга қаратилган турли схемалар аниқланган.
Солиқ идораси корхонанинг ҚҚС тўловчи гувоҳномасини 30 кунга тўхтатиб, камчиликларни бартараф этишни тавсия қилган. Корхона эса ҳеч нима қилмаган. Шундан кейин солиқ органи гувоҳномани 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатишни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган.
Бунга сабаб нима бўлди?
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-бандига кўра, корхонанинг битимлари харид қилинган ва сотилган товарлар номенклатурасига мос келмаса, солиқ органи гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Бу муддат кўпи билан 30 кун. Шу вақт ичида камчиликлар тасдиқланмаса, гувоҳнома автоматик тикланади.
Низомнинг
34-бандига кўра,
камчиликлар бартараф этилиб, маълумотлар базасига киритилгандан кейин
гувоҳнома бир кун ичида автоматик равишда тикланади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра эса гувоҳномани 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш фақат иқтисодий суднинг ваколатидир.
Суд қандай қарорга келди?
Камчиликлар суд кунига қадар бартараф этилмаган эди. Суд солиқ органининг аризасини тўлиқ қаноатлантириб, гувоҳномани 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатди.
Шу ўринда тадбиркорларга эслатма,
ҚҚС гувоҳномаси тўхтатилса, сизда 30 кун бор. Бу муддатда камчиликни тузатиш гувоҳномани бир кунда тиклайди. Эътиборсиз қолдириш эса масалани судга олиб чиқади. Кирим ва чиқим ЭҲФларингиз бир-бирига мос бўлсин, юридик манзилингизга келадиган хатларни эса доимий кузатиб боринг.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 24, 09:58

Корхонамизга солиқ аудити ўтказиладими?
#Савол_беринг_жавоб_берамиз
МЧЖни тугатишга берилган эди Солиқ аудити текшируви тайинланибди, Мчжни тугатиш 04 апрель 2026 йилда берилган эди олти ойлик муддати ўтиб кетиб, МЧЖ яна фаол холатга келиб қолибди ва биз МЧЖни ишлатини давом эттирмоқдамиз шунда энди солиқ аудити ўтказилмайдими.
МЧЖнинг ихтиёрий тугатиш муддати ўтиб, корхона мақоми қайта тикланган («фаол» ҳолатга ўтган) бўлса, айнан ихтиёрий тугатиш асосида тайинланган солиқ аудити ўтказилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 21 августдаги 704-сон
қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг
38-бандига мувофиқ,
тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан бошлаб
6 ойдан ошмаслиги керак.
Мазкур Низом талабларига кўра, белгиланган
6 ойлик муддат ичида тугатиш жараёни якунланмаса, тугатиш тартиботи тугатилади ва ташкилотнинг мақоми Давлат реестрида фаол ҳолатга қайтарилади.
Шунингдек, Низомнинг
8-бандига
асосан, муассислар ихтиёрий тугатиш жараёнининг
исталган босқичида тугатишни тўхтатиш ва фаолиятни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилишга тўлиқ ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
140-моддаси
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 7 январдаги 1-сон
қарори билан тасдиқланган Низомнинг
2-бандига биноан,
солиқ аудити қатъий белгиланган асослар бўйича, жумладан,
ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларга нисбатан
тайинланади. МЧЖнинг ихтиёрий тугатиш жараёни тўхтаб, у яна фаолият юритувчи ташкилотга айлангани сабабли,
тугатиш муносабати билан тайинланган солиқ аудитининг қонуний асоси ўз кучини йўқотади.
Шу боис солиқ органлари ушбу асос билан текширув ўтказа олмайди.
Бироқ солиқ органининг дастурий тизимида текширув очиқ қолиб кетмаслиги учун корхона раҳбари ҳудудий давлат солиқ инспекциясига
расмий ариза/хат билан мурожаат қилиши
лозим. Хатга корхона ҳолати «фаол» эканлигини тасдиқловчи Ягона давлат реестри кўчирмаси ҳамда муассисларнинг
фаолиятни давом эттириш тўғрисидаги қарорини
илова қилган ҳолда, тугатиш бекор бўлганлиги сабабли тайинланган солиқ аудитини бекор қилишни талаб этиш тавсия этилади.
Эндиликда корхона «фаол» мақомда бўлгани сабабли, унга нисбатан солиқ аудити фақат умумий тартибда — яъни Солиқ кодексининг
140-моддасига асоса
н корхона «солиқ хавфи юқори» (қизил) тоифага кирганда ёки камерал текширув талабномаси бажарилмагандагина (текширув бошланишидан камида 30 кун олдин ёзма хабардор қилинган ҳолда) ўтказилиши мумкин.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 23, 16:21

❗️
Тошкент атрофидаги иссиқхоналарга янги экологик талаблар
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 октябрдаги 586-сон қарори.
#Янги_ҳужжат
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 23, 12:54

❗️
Тошкент ва атрофидаги иссиқхоналарга янги талаблар жорий килинди.
1 декабргача иситиш тизими талабларга мослаштирилиши керак
Ҳукуматнинг
2026 йил 22 октябрдаги 586-сон қарорига
кўра, Тошкент шаҳри ҳамда
Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида
иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади.
➖
Кўмир, брикет ва пеллетда ишлайдиган иссиқхоналар 1 декабргача иситиш турини ўзгартириши керак.
Газ, электр, геотермал, қуёш энергияси ёки иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлигидан фойдаланиш мумкин.
➖
Қаттиқ ёқилғида ишлашга истисно бор, лекин барча шартлар бир вақтда бажарилиши шарт.
Қозонлар автоматик бошқарув ва чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозланиши, узлуксиз автоматик мониторинг тизими Экология қўмитаси тизимига уланиши керак. Шунингдек, ускуналарнинг мувофиқлик сертификати, онлайн камералар, қувват манбаи ва захира генератори бўлиши, чиқиндилар утилизация қилиниши талаб этилади.
➖
Шина, мазут, пластмасса ва чиқиндиларни ёқиш қатъиян тақиқланади.
Тақиқ битум, резина, полимер плёнкалар, ишлатилган мойлар ва бошқа белгиланган материалларга ҳам тегишли.
➖
Ускуна харидининг ярмига субсидия берилади.
2028 йил 1 январгача белгиланган тозалаш ва энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш харажатларининг
50 фоизи, бироқ ҳар гектарга 50 миллион сўмдан ошмаган қисми
қопланади. Автоматик мониторинг станцияси учун
350 миллион сўмгача маблағ 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан
молиялаштирилади.
➖
Янги иситиш тизимига ўтиш учун имтиёзли кредит ажратилади.
2026–2027 йилларда электр, геотермал, қуёш ва когенерация тизимларига ўтиш лойиҳаларига
7 йилга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиздан
кредит берилади. Миқдори — лойиҳа қийматининг
50 фоизигача
, ҳар гектарга
3 миллиард сўмдан ошмаган ҳолда
.
1 декабрдан талабларга жавоб бермаган иссиқхоналарга ижобий экологик экспертиза хулосаси берилмайди, аввалги хулосанинг амал қилиши белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилади. Бунда электр, газ ва сув таъминотидан узиш чоралари ҳам кўрилади.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
га қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 23, 12:01

Давлат олийгоҳларини миллий рейтингга қараб молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги миллий рейтингни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат
лойиҳасини ишлаб чиқди
.
Лойиҳада ҳар бир тоифада олийгоҳларнинг энг юқори натижали 20 фоизини биринчи, кейинги 40 фоизини иккинчи, қолганларини учинчи даражага ажратиш кўзда тутилган. Давлат олийгоҳлари даражасига қараб молиявий рағбатлантирилади, маблағлардан фойдаланишни муассасанинг ўзи ҳал қилади.
Битирувчилар бандлиги, ишга жойлашиш муддати ва ўртача даромадини баҳолаш ўрнига
«Битирувчи сифати индекси»
таклиф этилмоқда. Унга олийгоҳ тоифасига қараб 20–40 балл ажратилади. Маълумот топшириш муддатини
1 февралдан 1 июнга
кўчириш ҳам назарда тутилган.
THE, QS ва ARWU рейтингларининг биринчи 1000 талигига кирган олийгоҳлар миллий рейтингини алоҳида юритиш таклиф қилинмоқда. Бунда фан соҳалари бўйича рейтинглар ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, иштирокчи олийгоҳларда бакалавриат битирувчилари бўлиши ҳамда 2027 йилдан профессор-ўқитувчилар сони жами иш ставкалари йиғиндиси асосида ҳисобланиши кўзда тутилган.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
га қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈