Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

YURIST MASLAHATI

yuristlar_maslahati
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Подписчики
187 492
24 часа
-177
30 дней
-5 664
Просмотры
10 291
ER
5,49%
Посты (30д)
228
Символов в посте
1 445
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Право
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 29, 05:13

#Кадровик
Бола парваришлаш таътилдаги аёл бошқа ерда ишлашига қонун йўл қўядими?
Кўпчилик аёллар
бола парвариши таътили даврида қўшимча ишлаш мумкинми,
деган савол билан мурожаат қилади. Айниқса,
асосий иш жойида таътилда бўлган ҳолда
бошқа ташкилотда ярим ставкада ишлаш мумкинлиги ҳақида турли фикрлар учрайди.
Масалан, мактабда асосий иш жойига эга бўлган ва ҳозир бола парвариши таътилида бўлган аёл болалар боғчасида ўриндошлик асосида ишлаши мумкинми, деган савол амалда тез-тез учрайди.
Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, аёлга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин
унинг хоҳишига биноан боласи икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши таътили берилади.
Бу норма Меҳнат кодексининг
405-моддасида
назарда тутилган. Ушбу давр мобайнида
давлат томонидан белгиланган тартибда нафақа ҳам тўланади.
Демак, аёл асосий иш жойида иш фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳолда болани парвариш қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг
432-моддасида
ўриндошлик асосида ишлаш тушунчаси белгилаб қўйилган. Унга кўра,
ўриндошлик асосида ишлаш деганда ходимнинг асосий ишидан ташқари вақтда бошқа иш берувчи билан алоҳида меҳнат шартномаси тузган ҳолда мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади.
Яъни қонун ходимга асосий ишидан ташқари яна бир меҳнат шартномаси асосида
ишлаш имкониятини
беради.
Амалиётда кўпчилик қуйидаги саволни беради: агар ходим асосий иш жойида бола парвариши таътилида бўлса,
у ўриндошлик асосида тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?
Бу масалага Меҳнат кодексининг
437-моддаси
аниқ жавоб беради. Мазкур моддага мувофиқ,
ўриндошлик асосида ишлаш вақти ходимлар учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Яъни одатда бу
0,5 ставкадан ошмаслиги керак.
Фақат соғлиқни сақлаш тизимидаги айрим шифокор ходимлар бундан мустасно ҳисобланади.
Шунинг учун агар аёл мактабдаги
асосий иш жойидан
бола парвариши таътилига чиққан бўлса, у
бошқа муассасада ўриндошлик асосида ишлаши мумкин.
Лекин бу иш вақти қонунга мувофиқ равишда
ярим ставкадан ошмаслиги
керак. Масалан, мактаб ўқитувчиси бола парвариши таътили даврида болалар боғчасида тарбиячи ёрдамчиси ёки бошқа лавозимда
0,5 ставкада ишлаши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, бола парвариши таътили аёлнинг меҳнат фаолиятини мутлақо тақиқламайди. Қонун унга асосий иш жойида таътилда бўлган ҳолда ҳам ўриндошлик асосида ярим ставка миқдорида ишлаш имкониятини беради. Бу эса аёлга ҳам бола парвариши билан шуғулланиш, ҳам муайян даражада меҳнат фаолиятини давом эттириш имконини яратади.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 14:39

Суғуртага пул тўлаш бошқа, товон олиш ҳуқуқи бошқа
#Суд_амалиёти
Кредит расмийлаштириш пайтида суғурта полиси олган бўлсангиз, аввало ундаги
наф олувчи кимлигини текширинг
. Чунки суғурта харажатини сиз тўлаганингиз товон ҳам сизнинг ҳисобингизга ўтказилишини англатмайди.
Масалан, тадбиркор 200 миллион сўм кредит олди. Қарз қайтмаслиги хавфи суғурталанди ва шартномада банк наф олувчи деб белгиланди. Кейинчалик тадбиркор молиявий қийинчиликка учради. Агар бу ҳолат шартнома бўйича суғурта ҳодисаси деб топилса,
тегишли товон банкка тўланади
. Тадбиркор эса полисни ўзи расмийлаштирганини важ қилиб, маблағни шахсий ҳисобига ўтказишни талаб қила олмайди.
Бунинг ҳуқуқий асоси
Фуқаролик кодексининг 915-моддасида
белгиланган. Унга кўра, шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурталовчи зарарни белгиланган суғурта суммаси доирасида суғурта қилдирувчига ёки шартнома фойдасига тузилган шахсга қоплайди. Демак, тўловни олиш ҳуқуқини аниқлашда
шартнома кимнинг манфаатини ҳимоя қилаётгани ҳал қилувчи аҳамиятга эга
.
Амалиётимиздаги
451 миллион сўм кредит билан боғлиқ низода
ҳам айнан шу масала ҳал қилувчи бўлган.
Пахта етиштириш учун кредит олган фермер хўжалиги банк ва суғурта ташкилоти билан уч томонлама шартнома тузган. Унда хўжалик суғурта қилдирувчи, суғурта ташкилоти суғурталовчи,
банк эса наф олувчи
сифатида кўрсатилган. Суғурта ҳимояси кредитнинг қайтарилмаслиги хавфига қаратилган.
Қарзни қоплай олмаган фермер 451 миллион сўмни ўз фойдасига тўлашни суғурта ташкилотидан сўраган. Мурожаати жавобсиз қолгач, судга даъво киритган. Биринчи инстанция унинг талабини қаноатлантирган бўлса-да,
апелляция бу қарорни бекор қилиб, даъвони рад этган
.
Сабаби, шартнома товон олувчи сифатида банкни белгилаган ва тўлов банкка амалга оширилишини бевосита назарда тутган. Биринчи инстанция эса ушбу шартларга етарлича ҳуқуқий баҳо бермаган.
Фермернинг маблағни айнан ўзига ундириш талаби шартнома мазмунига мос келмаган.
Шунинг учун полисни имзолашдан олдин
қандай хавф суғурталангани, қайси ҳолат суғурта ҳодисаси ҳисобланиши ва товон кимга тўланишини
аниқлаштиринг. Кредит қайтмаслигини суғурталаш билан ҳосил нобуд бўлишини суғурталашнинг шартлари ва мақсади бир хил эмас.
Ҳосилингизга етган зарарни ўз фойдангизга қоплатишни истасангиз, тегишли хавфларни қамраб олувчи алоҳида суғурта шартномасини тузинг ва унда
товон олиш ҳуқуқингиз қандай белгиланганини текширинг
. Банк наф олувчи бўлган полис бўйича суғурта ҳодисаси юз берса,
товонни талаб қилиш чораларини кўришни банкдан ёзма равишда сўранг
.
Полисдаги суғурта суммасига қарашнинг ўзи етарли эмас.
Ўша маблағни олиш ҳуқуқи кимга берилганини ҳам ўқинг.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 13:52

Энди никоҳ учун аризани онлайн топшириш мумкин
Никоҳни қайд эттириш аризасини ФХДЁ органига бориб топшириш шарт эмас: уни
my.gov.uz
портали ёки MyGov илова орқали юборса бўлади. Иккинчи томон розилигини электрон тасдиқлайди, никоҳ эса белгиланган санада ФХДЁ органига бориб расмийлаштирилади.
Онлайн ариза юбориш
бепул
, ҳужжат талаб қилинмайди, доимий рўйхатдаги ҳудуддан қатъи назар фойдаланиш мумкин. Умумий қоидага кўра, никоҳ ариза берилгандан бир ой ўтгач қайд этилади.
👉
Жизматдан фойдаланиш
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 12:52

❗️
Ўзини ўзи банд қилганларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
Энди ўзини ўзи банд қилган фуқаролар
50 млн сўмгача гаровсиз кредит
олиши мумкин. Аризалар "
Oilakredit.uz
" платформаси орқали ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида қабул қилинади, банкка бориш шарт эмас. "Оғир" туман ва маҳаллаларда кредитлар
йиллик 12 фоиз
ставкада ажратилмоқда.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган тадбиркорларга ҳар бир оила учун
50 млн сўмдан, жами 5 млрд сўмгача
гаровсиз кредит берилади.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 08:16

Президент
томонидан
“Док-1 Макс” ва “Амбронол”
дори воситалари истеъмоли натижасида жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаб бериш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли
топшириқ берилди
.
Шунга асосан давлат бюджетидан
65,2 миллиард сўм
ажратилди. Шу тариқа бугунга қадар
88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм, шу жумладан, вафот этган 72 нафар бола оилаларига 72,2 миллиард сўм, даволанган ва даволанаётган 16 нафар бола оилаларига эса 7,8 миллиард сўм
тўланди.
Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилгандан сўнг
2 нафар
бола оила азоларига ҳам қолган
2 миллиард сўм
тўлиқ тўлаб берилади.
Бюджетдан ажратилган 65,2 миллиард сўм маблағ айбдор шахсларнинг мол-мулкини сотишдан тушган ва улардан ундирилган маблағ ҳисобидан республика бюджетига қайтарилади.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 05:49

Пенсия ҳисобварағидан пулни эрта олганлик учун солиқ ҳисоблашга асос бўлган қоида бекор қилинди
Гап шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига
ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар
ҳақида кетмоқда. Бундай маблағларга даромад солиғи бўйича имтиёз берилган.
Бироқ Низомда қўшимча шарт бўлган, маблағ солиқ даври тугамасидан ҳисобварақдан қайтариб олинса, имтиёз қўлланилмаган.
Масалан, шахс пенсия ҳисобварағига ихтиёрий пул ўтказиб, уни ўша йилнинг ўзида қайтариб олган. Солиқ органлари шу асосда унга даромад солиғи ва пеня ҳисоблаган. 2026 йил баҳорида ишлаётган пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга
2023–2025 йиллар учун ана шундай қўшимча тўловлар ҳисобланган
.
Олий суд 2026 йил 13 октябрда
ушбу шартни белгилаган 9-бандни
2020 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб топди
.
Сабаби, Солиқ кодексида мазкур имтиёз бор, аммо пулни ҳисобварақда йил охиригача сақлаш шарти йўқ. Қуйи турувчи ҳужжат билан бундай қўшимча чеклов киритиш мумкин эмас.
Демак, маблағ йил тугамасидан қайтариб олинганининг ўзи шу қоида асосида солиқ ва пеня ҳисоблашга асос бўла олмайди.
Қарор устидан олти ой ичида кассация шикояти берилиши мумкин. Келгусида чеклов Солиқ кодексига киритилиши эҳтимоли ҳам бор. Бироқ солиқ тўловчининг аҳволини ёмонлаштирадиган янги қоидани ўтган йилларга татбиқ этиб бўлмайди.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 05:11

Ернинг қайта ижра шартномасига ҳоким қўл қўймаяпти нима қилишим лозим? Ҳокимни ҳуқуқи борми?
#Савол_беринг_жавоб_берамиз
Мурожаат матни:
Фермер хужалигини ижарасини нотариус оркалиОлди сотди килдик. Сотиб олдим. Хоким кайта ер ижара шартномасига имзо ва печат босмай турибди. Налог карзингни Тула деб. Хоким кайси Холларда ижара шартнома килмайди. Килган Иши тугрими
Қонун талаби бўйича ҳокимят билан
қайта шартнома тузиш шарт эмас!
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24⁵-моддаси
ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3³-иловаси 10–13-бандлари
га мувофиқ, ер участкасини қайта ижарага беришда ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нотариал тартибда тасдиқланган битим асосида бошқа шахсга ўтказилади. Ушбу битим нотариал тасдиқлангач,
қайта ижарага олувчининг ҳуқуқи Давлат кадастрлари палатаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади
, давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эса бу ҳақдаги маълумот кадастр органи томонидан тегишли ҳокимликка электрон тарзда юборилади.
Қонунчиликда ҳоким томонидан янги ижара шартномаси тузилиши, унга алоҳида имзо чекилиши ёки муҳр босилиши мажбурияти назарда тутилмаган.
Шунингдек,
Ер кодексининг 31 ва 33-моддаларига
мувофиқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Иккинчидан, ҳокимликнинг
солиқ қарздорлигини асос қилиб ижара ҳуқуқини расмийлаштиришни кечиктириши ёки рад этиши ҳам қонунга зид ҳисобланади.
Чунки
709-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 3³-иловаси 14-бандида
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асосларининг тугал рўйхати белгиланган бўлиб,
солиқ қарздорлиги ушбу асослар қаторига киритилмаган.
Шу билан бирга,
Ер кодексининг 24-моддаси ўн иккинчи қисми ва 53-моддаси саккизинчи қисмига
мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари олди-сотди, ҳадя ёки айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Бироқ
Ер кодексининг 24⁵-моддаси
ижарачига, агар у ер участкасидан қонунда белгиланган муддат давомида фойдаланган бўлса ва ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда,
ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини
беради. Демак, нотариал тартибда расмийлаштирилган қайта ижара битими айнан қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Шу сабабли, агар нотариал тасдиқланган қайта ижара битими асосида ижара ҳуқуқингиз давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса,
ҳокимнинг қўшимча имзоси ёки муҳри талаб этилмайди.
Агар мансабдор шахслар ушбу ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилса,
Ер кодексининг 41-моддаси
(давлат органларининг қонуний фаолиятга аралашишини тақиқлаш) ҳамда
89-моддаси
(ерга оид низоларни суд тартибида ҳал қилиш) асосида уларнинг ҳаракатлари устидан
маъмурий судга ёки прокуратура органларига мурожаат қилиш
ҳуқуқига эгасиз.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 04:05
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Миллий сертификат имтиҳонлари натижалари эълон қилинди, апелляция учун 5 кун берилади
26–29 сентябрь ва 2–4 октябрь
кунлари ўтказилган биология, кимё, физика ва математика фанларидан имтиҳонлар натижалари эълон қилинибди. Натижаларни
my.gov.uz
сайтидаги “Менинг аризаларим” бўлимидан билиш ва сертификатни электрон юклаб олиш мумкин. Натижасидан норози талабгорлар
5 кун ичида
шу сайт орқали апелляция бериши
мумкин.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
гa қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 28, 04:04

#Кадровик
Ишдан бўшаш аризасини қайтариб олиш масаласи
.
Бизга қизиқ кейс келиб қолди. Биласизми, ходим ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда. Иш берувчини 14 кун олдин огоҳлантириши керак. Ва ходимда шундай ҳуқуқ бўладики шу огоҳлантириш муддатида исталган вақтда аризасини қайтариб олиши мумкин. Бизнинг кейсда ходим огоҳлантириш муддатининг охирги куни ариза ёзиб, аризани почта орқали юбормоқда. Почтадан ариза иш берувчига 4 кунда етиб келмоқда, иш берувчи бу вақтда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмоқда. Ходим судга бериш арафасида.
Келинг ҳуқуқий таҳлилларга эътиборимизни қаратайлик. Меҳнат кодекси 160-моддасининг
6-қисмида
аниқ қилиб ёзилган:
Ходим аризасини қайтариб олишни хоҳласа, буни огоҳлантириш муддати мобайнида, оғохлантиришнинг сўнги куни иш вақти тугашига қадар амалга ошириши мумкин.
Бу нормадан кўриниб турибдики,
вақтини ўтказиб юбормаслик муҳим. Агар ходим ўз фикрини ўзгартирса, у бу ҳақдаги билдирувини иш вақти тугашидан олдин иш берувчига етказиши шарт.
Фуқаролик кодекси
148-моддаси
эса умумий қоида сифатида, почтага топширилган кунни ҳисобга олади. Аммо бу модда 2-қисмида таъкидлайди: Агар мурожаат муайян ташкилотда амалга оширилиши шарт бўлса (бизнинг ҳолатда — иш берувчида), у ҳолда
ташкилотнинг иш соати тугашига қадар етказилиши лозим.
Масалан, Шерали исмли ходим 1 июн куни ишдан бўшашни хоҳлаб, ариза ёзди. Огоҳлантириш муддати тугаган куни, 15 июнда у “мен қолмоқчиман” деб хат тайёрлади ва шу куни соат 11:00 да почтага топширди. Аммо бу хат иш берувчига 17 июнда етиб борди. Иш берувчи эса 15 июн куни унинг шартномасини бекор қилди. Бу ерда иш берувчи қонунга амал қилган, чунки қайтариб олиш хабари иш вақти тугашига қадар етиб келмаган.
Бу ерда ходиалар учун иккита хулоса келиб чиқади. Биринчиси, ходим аризани бекор қилишни хоҳласа, буни иш вақти тугашидан олдин ва иш берувчига етказилган ҳолда амалга ошириши шарт. Иккинчиси, почта орқали юборишда кечикиш эҳтимоли бор, шунинг учун шахсан тақдим этиш ёки электрон алоқадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Вақтинчалик шубҳалар ёки иш жойидаги тушунмовчиликлар туфайли ариза бериб, кейин афсус қилиш ҳолатлари амалиётда тез-тез учрайди. Шу боис, ҳар бир қадамни ҳуқуқий жиҳатдан пухта баҳолаб, ўз вақтида ва расмий усулда амалга ошириш керак.
Саволингизни:
@yuristgamurojaat
ga қолдиринг
👉
@yuristlar_maslahati
👈

October 27, 16:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“
ЎЗ
ингга ишон!
ЎЗ
устингда ишла!
ЎЗ
юртингга муносиб бўл!” —
Шавкат Мирзиёев
👉
@yuristlar_maslahati
👈