Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Психология | Psixologiya

AZIZAXON_TOSHXOJAYEVA
🔯 Психология 🧠 🔯 Мотиватция 💥 🔯 Шахсий ривожланиш 🔝 🔯 Бола тарбияси 👨‍👩‍👧 🔯 Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари 💑 РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7 Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!
Subscribers
3 270
24 hours
30 days
-50
Post views
818
ER
23,55%
Posts (30d)
28
Characters in post
799
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Psychology
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
April 21, 15:22

Эрим билан  урушдим,  мени  сўкди. Кечирмайман!

Қайнонам телефонда дугонасига мени ёмонлаётганини  эшитдим.  Шунча  хизматимга шуми?! Кечирмайман!

Минг қилсам ҳам билмайди.  Тунов куни  қайнагачим  сал  қолса  мен  билан  юлишай деди.  Кечирмайман!

Сирдошим, яқиним деб юрган дугонам мени сотди. Кечирмайман!

Раҳбарим ойлигимни кесипти.  Тиним билмай ишласам.  Кечирмайман!
Бунақанги КЕЧИРМАЙМАНдан  сизда нечта?!
💯
Ишонасизми, йўқми билмадиму,  аммо  менда  биронта ҳам йўқ. Ҳаммасини  унутганман! Ҳаммасини кечирганман! Балки сизда бундай вазиятлар бўлмаганда дерсиз. Ишонинг ундай эмас.  Мен бир марта бериладиган ҳаётимни араз ва гиналарга сарфлаш ниятим йўқ холос.
👨‍👩‍👧‍👦
Энг муҳими шундак, мен ҳаётимга, оиламга Арши аълодан тинимсиз равишда яхшиликлар ёғилишини истайман. Ўзим, турмуш ўртоғим ва фарзандларим позитив энергия қуршовида бўлсак дейман.
Навбатни тасаввурга берсак!
Сизда нарсаларни жойлайдиган ягона сандиқ бор. У ҳам бўлса эски латта-путта, бўлар бўлмас, йилда бир марта ҳам ишлатилмайдиган анжомлар билан тўла. Ҳўш янги нарсаларни қаерга соласиз?! Демакки сандиқни бўшатиш керак!!!
Кўнгил ҳам худди шундай.  Уни кимларнидир  касрига  тугилган  тугунчалар билан тўлдирманг.  Кечиришга,  ёмонликларни унутишга одатланинг.

Кўзларингизни юминг, ўзингизни катта уммон олдида тасаввур қилинг. Кенг қулоч ёзиб ички овоз билан КЕЧИРДИМ ВА УНУТДИМ деб айтинг. Ишонинг  руҳингиз енгил тортади.
Аразга кетадиган энергиянгизни яқинларингизга, оилангизга, ишингизга сарфлаб катта ижобий натижаларга эришишингиз мумкин.
Аллоҳим билан узвий боғлиқ kўнгилга гард юқтирманг, доимий тозаланг. Токи сизга фақат яхшиликлар келсин.
Ҳали Ҳаёт олдинда....
@PSIXOLOGIYA_369
✅️

April 21, 15:22

💔
Эри хақида аёли нима билиши керак?
💔
Оиладаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун, эр ва ҳотин интим муносабатларидан лаззатланиш учун, оилада тотувлик бўлиши учун ҳотин ўз эри хақида қуйидагиларни билиши керак:
💞
Эркак кишини ўзгартиришга урунманг. Уни шундайлигича камчиликлари билан сева билинг. Эркак кишининг фикрлаши сизникидан фарқли эканлигини тушунинг ва унинг фикрини хурмат қилинг. Ахир дунёда камчиликсиз одамнинг ўзи йўқ, идеал эр учун идеал ҳотин бўла олмайсиз барибир. Бир бирингизни камчилигингизни тўлдириш учун биргасиз.
💞
Эркак кишини синдиришга урунманг. Эркак аёлдан кўра жисмонан хам, маанавий хам кучлидир. Эркакни камситиш, уни эрга уриш мумкин эмас.
💞
Эр жанжални ёмон кўради. Аёлнинг бақириши, йиғлаши, жанжал қилавериши эрнинг жахлини чиқариши аниқ. Эркак киши уйга келганда тинчлик ва осойишталикни истайди.
💝
Эркак киши адашиб ёмон йўлга кирса, бошқа аёлга кетиб қолиш ниятида бўлса, ҳотин қўлидан келган барча чораларни кўриб эрини ушлаб қолиши ва унга ҳато қилаётганини кўрсата билиши керак.
💝
Эри подшох бўлишини истаган аёл ўзи шунга лойиқ тож бўла олиши керак. Эрнинг обрўси ҳотиннинг қўлида эканлигини аёл унутмаслиги лозим.
💝
Хар бир эркак учун жинсий алоқа бу табиий эхтиёждир. Жинсий алоқадан эркак лаззатланади ва хордиқ чиқаради. Эркак ҳотинига ўз севгисини жинсий алоқа орқали намоён қилади. Эр ва ҳотин урушганда, улар жинсий алоқа орқали ярашадилар. Шунинг учун эрингизни, қолаверса ўзингизни хам ҳурсанд қилиш мақсадида унинг бу эхтиёжини қондиришга доим тайёр бўлинг.
💝
Фикрларингизни унга таклиф маъносида айтиб тушунтиринг оҳирги қарор эрингизники бўлиши зарур.
💝
Уни асло тергаманг қаерда қачон келишини сўраманг унга соғинганизи у ёқтирган таомни пиширганизи этинг у ўзи айтади қачон боришини сизга.
@PSIXOLOGIYA_369
✅️

April 18, 06:59

#Мулоҳаза
Баъзи одамлар бор — қанча пул топишмасин, барибир тўқ яшамайди, улар ўта қизғанчиқ ва хасислар…
Яна шундай одамлар борки, уларни ҳамёнларини атрофдагилар қанча талон-тарож қилишмасин, барибир тўқликда яшайверишад.
💰
Бу ерда гап пулда эмас, унга бўлган муносабатда.
Баъзи одамлар бор — уларга қанча маош тўламанг, барибир топширилган ишни бажаришмайди.
Яна шундай одамлар борки, уларга бир тийин тўланмаса ҳам, барибир ўз ишларини сифатли бажараверадилар.
🍥
Бу ерда гап — меҳнатга бўлган муносабатда.
Баъзи одамлар бутун умр ёмон яшаётганидан шикоят қилади. Натижада улар ҳаёт учун зарур ҳамма нарсалари бор пайтда ҳам ёмон яшашади, оқибатда боридан ҳам айрилади.
Яна шундай одамлар борки — уларнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, барибир улар бахтли ва қувноқ яшайверишади. Натижада ҳаётларига фаровонлик кириб келади.
🩷
Ва бу ерда — инсонийлик ҳақида гап кетмоқда.
@PSIXOLOGIYA_369

April 18, 06:59

БАХТ  НИМА ?
Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир.
Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир.
Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди.
Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди.
Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак.
Бахт — уни излаганларга эмас, Аллохга таваккал қилинганларга келади.
@PSIXOLOGIYA_369

April 18, 06:59

#Руҳий_ривож
⚡️
Биз ўзимиздан ҳар хил тўлқинларни ўтказиб турамиз. Баъзан баланд частотали тўлқинларни, баъзида паст частотали тўлқинлар.
💔
Вибрациямиз паст турганимизда унга ном берсак, ўй хаёлга берилиб ҳиссиётга кириб кетсак, ўша нарсага ботаверамиз янаям. Биздан ўтаётган энергия унга хизмат қилиб юборади.
💡
Ечим: ўша пайтда ўй хаёлни ўтмишдан, келажакдан, гумондан, атрофдан, одамлардан узиб, Яратувчига уланиш керак.
☄️
Аслида вазиятларимиз қийинлашганда у пастга қараб кетмайди, у ерда жуда катта ўзгариш, ўтиш жараёни кетаётган бўлади.
💫
Вазиятларга қанчалик ишонч билдирсак, юмшоқ ўтамиз.
@PSIXOLOGIYA_369

April 15, 09:15

Бутун хаётинг бу сенинг ўй ҳаёлларинг махсулидир!
Яхшиямки нима ўйласак ўша заҳоти амалга ошмайди.
Аввал ўй-ҳаёл, кейин фикр, кейин ҳаракат, кейин одат кейин тақдирингизга айланади.
Азизларим тақдирингиз ҳозир ўйлаётган фикрларингизга боғлиқ..!
@PSIXOLOGIYA_369

April 15, 09:15

#Ҳамма_учун
....Қайта-қайта узр сўрайвериш гуноҳни қайта-қайта эслатишдир.
Бир одамга ҳамманинг олдида насиҳат қилиш уни сўкишдир.
Ақл мукаммал бўлса, гап қисқа бўлади.
Ҳимоячи – сўровчининг қанотидир.
Жазавага тушиб, «дод-вой» солиш сабр қилишдан кўра кўпроқ толиқтиради.
Душманнинг энг каттаси ҳийласи махфийроғидир.
Ўзига керак бўлмаган нарсани талаб қилган одам ўзига керакли нарсани бой беради.
Ғийбат тинглаган одам икки ғийбатчининг биридир.
«Унваанул баян» китобидан.
@PSIXOLOGIYA_369

April 15, 09:15

💰
Бериш - ҳаётингизда пул келиши учун энг кучли йўл. Сабаби сиз бераётганингизда
🙌
«МEНДА КЎП»
🙏
дейсиз. Бу каби ердаги бой одамлар филантроплар ҳисобланади. Улар жуда катта миқдорда пул беришади ва улар бошқаларга бераётганда Тортишиш қонуни билан Борлиқ уларга пул оқмини
💯
баробар қилиб очиб юборади ва берган пуллари кўпайиб ўзларига қайтади.
💸
@PSIXOLOGIYA_369

April 12, 15:46

Баъзан инсон бошқаларни ўйлаб, ўзини унутиб қўяди…
Лекин ҳақиқат шуки: сиз ўзингизга ҳам қарздорсиз.
🧠
Психологик жиҳатдан ўзингизни эҳтиёт қилиш — бу заифлик эмас, бу онгли танлов.
— Ҳар кимга “ҳа” дейиш шарт эмас. Баъзан “йўқ” дейиш — ўзингизни асрашдир.
— Сизни чарчатадиган одамлар билан масофа сақлаш — бу совуққонлик эмас, бу руҳий соғлиқ.
— Ичингиздаги оғриқни босиб юриш эмас, уни тан олиш — ҳақиқий куч.
💭
Эсда тутинг:
Сиз ҳам инсониз. Сиз ҳам дам олишга, тушунишга, меҳрга лойиқсиз.
Ўзингизга савол беринг:
“Мен бугун ўзим учун нима қилдим?”
Агар жавоб йўқ бўлса — бугундан бошланг.
Кичик қадамлар билан:
• Ўзингизни айблашни камайтиринг
• Ўзингиз билан мулойим гаплашинг
• Ички овозингизни эшитинг
❤️
Чунки сиз ўзингизни асрамасангиз, ҳеч ким сизчалик асрай олмайди.
Унутманг:
Ўзини қадрлаган инсонигина бошқаларни чин дилдан қадрлай олади.
@PSIXOLOGIYA_369

April 12, 15:44

"Инсоннинг феъл-атвори туғма бўлади. Қуръони Каримда айтиладики, туғилган чақалоқда ҳамма фазилату қусурлар худди пистанинг ичидаги мағиздай жойлашган бўлади: яхшилик, ёмонлик, тулкилик, бўрилик-ҳаммаси шундайгина турибди, дейилади.
Агар индамасанг, ўшалар кўкаради. Ота-онанинг вазифаси яхшилик уруғини кўкартириб, ёмонини аланга олмасидан сув сепиб ўчириб туришдир. Одам катта бўлганида ҳам ўзини тутиши, жаҳлини босиши учун илм керак. Агар илм бўлмаса, нодонларга ўхшаб бақириб юраверади, мен авлиёман деб. Демак, бу уруғ ҳаммада бор, оқ танлидаям, қора танлидаям. Илм шуни босиб туради. Фақат илм билангина тарбиялаш мумкин".

Абдулла Орипов
@PSIXOLOGIYA_369