
Психология | Psixologiya
لا تحزن - Хафа бўлма!
🌹
Агар одамлар қалбингни синдирган бўлса, хафа бўлма! Ахир, Роҳман: "Мен синган юраклардаман" демадими? Унда, нега ранжийсан эй жон!? Кундуз каби порлашни хоҳласанг, тун каби қоп-қора нафсингни ёқиб кул қил!
🔥
Сен "дардим бор” дейсан. Ҳолбуки, дард инсонни Ҳаққа олиб борувчи Буроқдир, буни сен яхши биласан.
“Ғам-ташвиш фақат менда” деб ўйлама. Шуни билгинки, сендаги ғамни неъмат деб ҳисоблаганлар ҳам бор. Умидингни сўндирма, Юсуф алайҳиссаломни эсла!
Дард қаерда бўлса, даво ўша ерга кетади. Қашшоқлик қаерда бўлса, барака ўша ерга келади. Савол қаерда бўлса, жавоб ўша ерга берилади!
Мавлоно Румий ҳазратлари
✍️
Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси
@PSIXOLOGIYA_369
Кимлар касал бўлмайди ёки касалликка кам чалинади?
🥀
Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив ҳисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.
🥀
Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсоннинг иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.
🥀
Самимий одамлар.
Уларнинг дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.
🥀
Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!
🥀
Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақтлари йўқ.
🥀
Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОН! ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!
@PSIXOLOGIYA_369
https://t.me/tangaz_bot/app?startapp=r_5446839860
Давай зарабатывать со мной
Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт
Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб
Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг
Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан
Дунёчи!?
Дунё табассум
Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият
Сизда буларнинг деярли барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз!
@PSIXOLOGIYA_369
#Кун_ҳақиқати
💔
Қалбингиз ҳозир чарчаган бўлиши мумкин, лекин у барибир кучли. Ҳар бир тинчланишга интилган он — бу Аллоҳнинг сизга “Мен сен биланман” деб қўйган сигнали.
📎
Шуни унутманг:
— Сиз ёлғиз эмассиз.
— Ҳар бир оғирликнинг ортида бир енгиллик бор.
— Қалбингиз тоза, ниятингиз яхши, шунинг ўзи катта савоб.
🫂
Бугун ўзингизга бир озгина меҳр беринг. Юрагингизга:
“Ҳаммаси Аллоҳ хоҳлаганидек яхши бўлади”
— деб айтиб қўйинг...
@PSIXOLOGIYA_369
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси
1) Одамларга ўзингизни хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Хурматингизни билинг.
2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..
3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг..
4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..
5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..
@PSIXOLOGIYA_369
Англаганларим
✅
Ўтмишни қўйиб юбормагунингизча, келажакка дадил қадам қўя олмайсиз!
✅
Ўзингизни севишни ўрганмагунингизча, бошқаларни сева олмайсиз!
✅
Кечиришни ўрганмагунингизча, кўнгил ғашлигидан қутула олмайсиз!
✅
Ўзгалар ўрнига ўзингизни қўйиб кўришни ўрганмагунингизча, уларнинг дардини ҳис қила олмайсиз!
✅
Ўлим билан юзма-юз келмагунингизча, жонингиз қанчалар ширин эканлигини ҳис қилмайсиз!
✅
Бошингизга кулфат тушмагунича, ким дўст-у ким душманлигини ажрата олмайсиз!
✅
Мағлубиятга аламини тотмагунингизча, ғалаба нашидаси нақадар тотли эканлигини билолмайсиз!
@PSIXOLOGIYA_369
#инсон_умри_қисқа
Хаёт жуда тез ўтиб кетади ва у қайтиб келмайди. Шундай экан, бировга яхшилик қилишдан кўра лаззатлироқ иш бормикан дунёда?
Агар кўлингиздан келса, йиқилган кишиларни турғазиб қўйинг, чарчаган одамнинг оғирини енгил қилинг, бирон нарсага мухтож одамни кўрсангиз, ёрдам кўлини чўзинг, ақл сўраганнинг маслахатгўйи, йўл сўраганнинг рахнамоси бўлин!
@PSIXOLOGIYA_369
‼️
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
💢
....Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!
💢
....Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!
💢
....Ишонтириш ~ ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!
💢
....Қийинчилик ~ бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!
💢
....Одамлар нима дейишади биласизми? ~ Inna lillahi va inna Ilahi roji'un дейишади...!
@PSIXOLOGIYA_369
•Хафа бўлма!
•Хар доим кулиб юр!
•Нимагадир мухтожмисан?
•Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сура нега дейсанми?
•Чунки ҳеч ким эшитмаса хам Аллоҳ эшитади.
•Ўксинма, сиқилма.
•Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди.
•Табассум қил!
•Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин.
•Сабр қил!
•Сабр оғириқларни тухтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди.
•Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда.
•Шунинг ўзи қувончку?!
•Доим табассум қил!
@PSIXOLOGIYA_369