
Chortoqliklar BUGUN
Хазил ичида хақиқат.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
Бугун Халқаро пул куни экан.
ПУЛ САНАШ
— суяклар оғриғини қолдиради.
— қон босимини меъёрга солади.
— тиш ва бош оғриғини тўхтатади
— кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўриниш ва яшаш тарзини яхшилайди...
Пул санаш машқининг фойдаларини ёздик. Лекин, ҳар қандай дори воситаси каби, пулнинг ҳам салбий таъсирлари кўп экан:
— Кўриш қобилиятини пасайтиради. Оқибатда унча-мунча одамни танимай қоласиз;
— Таъм билиш хусусиятига салбий таъсир қилади. Натижада, ҳамма овқатланиб юрган жойлардаги овқатлар "бир тийинга қиммат" овқатдай туюлиб, қиммат бўлмаган жойнинг таоми ўтмай қолади. Кейин оддийгина маставани ҳам Бочкага чиқиб, ичиб келишга мажбур бўласиз;
— Одамни нозиклаштиради. Ҳамма юрган иссиқда юра олмай, машинага тонировка қўйишга мажбур бўласиз. Қиммат бутикдан кийим олмасангиз оёқни сиқади, баданни терлатадиган бўлиб қолади;
— Эшитиш қобилиятини пасайтиради. Машинада мусиқани варанглатиб қўймасангиз, мусиқа эшитилмайди;
— Бармоқларнинг иш фаолиятига салбий таъсири бор. Масалан, яқинларингизга, дўстларингизга қўнғироқ қилиб қўйишга бармоқлар ишламайди. Қачонки ўзлари қилса, эринибгина телефонга жавоб беришга мажбур бўлиб қоласиз;
— Камига, танишларни кўриб қолганда, аввал улар қўл чўзмаса, кўришишга қўл чўзилмайди. Буни пул кўплигидан азият чекаётган, сиз билан дарди бир инсонлар тушунмаса, бошқалар тушунмайди;
P.S.: Хуллас, пулингиз кўп бўлсин, одамгарчилигингизга путр етмасин!
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
☀️
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин
😊
👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.
🤲
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
❗
Bu yil
9-may – Xotira va qadrlash kuni
munosabati bilan Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari va nogironlarining har biriga
30 mln so‘mdan
bir martalik pul mukofoti
beriladi
.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
Чортоқ туманида таълим тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар давом этмоқда
.
Боғчалардан бошланган ротация жараёнлари энди мактаб директорлари даражасига ҳам етиб келиб, амалда бошлаб юборилди чоғи.
Бу эса тизимда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, масъулиятни ошириш ва ҳар бир раҳбарнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган муҳим қадам сифатида деб биламиз.
Албатта, бундай ёндашув орқали узоқ вақт давомида туб қўйиб , палак отган айрим директорларни кислароди бўғилиши хам турган гап.
Туман таълимини бошлиғини хам бу ишини ёқтиришмаслиги бор хақиқат.
Бироқ бундай ёндашув орқали энг аввало баъзи коррупцион схемалар тўхтайди. Янгича қарашлар кириб келади .
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
🤖
Seul bog‘larida Gaemi robotlari ishlaydi
Robotlar QR-kodni skanerlash orqali fuqarolardan chiqindini qabul qiladi va uni eng yaqin axlat qutisigacha yetkazib beradi.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
#Онлайн
Бугун “Ёшлар куни” муносабати билан Чортоқ туман ҳокимини ўринбосари Абдуазиз Рустамов ташаббуси билан туман газ таъминоти ҳамда электр таъминоти бўлимларида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича ўртоқлик учрашуви мусобақаси ўтказилмоқда.
Мазкур спорт тадбиридан кўзланган асосий мақсад — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишчи-ходимлар ўртасида ўзаро дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдан иборат.
Мусобақа давомида иштирокчилар ўзаро беллашиб, спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини намоён этмоқдалар. Шу билан бирга, бундай учрашувлар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
#Диққат
#Тарқатинг
Ассалому алайкум, бугун эрталаб мошина бозоридан Давлатобод йўналишида ҳаракатланган автотранспортнинг давлат рақами тушириб қолдирилган, 50 К 400 ДБ.
Топиб олганлар бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишингизни илтимос қиламиз:
☎️
93 132 80 80
☎️
93 134 80 80
Суюнчиси бор
💸
— Ушбу хабарни имкони барича максимал тарқатинг. Зотан хамюртимиз авторақам олишда қўшимча чиқимдор бўлмасин!
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
Акахонлардан 1000 сўралган тренд кеча 16:00 лардан кейин 1200 га ўзгартирилиб юборилган эмиш.
Демак трент ёпилди. Бу ёғи 1200
Билмасак , айтмаймиз.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun
#Тезкор
Яна боғча мудираларини ротацияси (ўрин алмашиш) давом этади.
Жумладан 9-боғча мудираси М.Бурханова 3-боғчада , 3-боғча мудираси Г.Исмаилова 27-боғчада , 32-боғча мудираси М.Муродиллаева 9-боғчада , 27-боғча мудираси М.Машарипова 32-боғчада, 34-боғча мудираси С.Шарипова 35-боғчада , 35-боғча мудираси М.Маматова 34-боғчада ўз фаолиятларини давом эттиришади.
✅
Бу каби ўзгаришларни биргаликда кузатамиз.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun