Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Chortoqliklar BUGUN

Art_media_chortoqliklarbugun
Наманган вилояти Чортоқ тумани миқёсидаги 1-рақамли гурухдасиз!. ✅ Мурожаатлар юбориш учун: @chortoqadminiga_murojaatbot
Подписчики
2 670
24 часа
30 дней
-80
Просмотры
2 913
ER
85,99%
Посты (30д)
377
Символов в посте
496
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Развлечения и медиа
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
March 12, 13:41
Файлы недоступны
9
Открыть в Telegram

Рамазон ойи муносабати билан Чортоқ тумани 1-сон техникумида маънавий-маърифий руҳда ифторлик тадбири ташкил этилди
Мазкур тадбирга туман ҳокимининг ўринбосарлари, техникум ўқитувчилари, фахрий устозлар ҳамда маҳалла нуронийлари таклиф этилди.
Ифторлик дастурхони атрофида йиғилганлар юртимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар, ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш каби масалалар юзасидан самимий суҳбатлар олиб бордилар.
Тадбир давомида Наврўз байрами арафасида миллий анъаналарга мувофиқ сумалак тайёрланиб, баҳорий таомлар пиширилди.
Шунингдек, йиғилганлар томонидан Қуръони карим суралари тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг баркамол бўлиб камол топиши учун дуои фотиҳа қилинди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида ўтди.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 11:52
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#Тезкор
Тошкентда тоннел ва кўприк кесишган йўл ўпирлиб тушди.
Темура Малик — Буюк Ипак Йули кўприк (эски "Троицкий" кўприги) кесишмасида йўлининг бир қисми ўпирлиб тушди.
Йўлнинг зарарлангани акс этган фото ва видео тармоқда тарқалди. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 11:22
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

📌
Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгилангани ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш ишларига янги суръат бағишламоқда.
Туркистон маҳалласида ҳам “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар натижасида маҳаллада истиқомат қилувчи бир нафар ёш оила паррандачилик билан шуғулланиб, наслдор паррандаларни парвариш қилиш орқали аҳоли дастурхонига тухум маҳсулотлари етказиб бермоқда.
Шунингдек, Анорзор кўчасида яшовчи яна бир ёш оила чорвачилик билан шуғулланиб, доимий даромад манбасига эга бўлди.
Бу каби ишлар ёшлар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 10:31
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Ёшлар куни муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
📍
Олис чегара ҳудудида жойлашган Тўриқ маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида Ёшлар куни муносабати билан ўқувчи ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг билимга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилди. Ўйин давомида ўқувчилар турли соҳаларга оид қизиқарли ва мантиқий саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва зеҳнини синаб кўрдилар.
Қизиқарли саволларга бой бўлган интеллектуал беллашув ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотиб, иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 10:28
Файлы недоступны
5
Открыть в Telegram

🎨
“Табиат болалар нигоҳи́да” расмлар танлови ўтказилди
📍
Чортоқ тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бугун тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳи́да” номли расмлар танлови бўлиб ўтди.
Танлов 5–7 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилиб, унда иштирокчилар табиатни ўз тасаввури, ранг-баранг бўёқлар ҳамда ижодий ёндашув орқали тасвирлаб бердилар. Танлов якунига кўра
🏆
Қиз болалар ўртасида мутлоқ ғолибликни 16-ДМТТ тарбияланувчиси Воҳибжанова Шукрона қўлга киритган бўлса, Ўғил болалар ўртасида 22-ДМТТ тарбияланувчиси Акбарали Азамбеков ғолиб беб топилди.

Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 08:39
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Биз йиғди-йиғдинимас, меҳмондорчиликни ўрганишимиз керак экан
🙊
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 08:31
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

#Бугун
Чортоқ туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар куни “ доирасида билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан тадбир аввалида мактабнинг “Иқтидор” ансамбли жамоасинг қуй-кўшиқлари сўнгра мактабнинг Турон театр жамоаси вакиллари томонидан Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” асарини театр кўринишида ўқувчиларга хавола этилди.
Ўқувчи ёшларни касбга йўналтириш борасида мактабнинг техналогия фани ўқитувчиси томонидан Содда кўринишдаги автомобилни харакатга келтиришга доир амалий машғулотлар ўтказилди.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 08:09
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Япония хақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 06:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ТЕЗКОР
‼️
Бугун "метан заправкалар" [фақат] ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади —
Энергетика вазирлиги
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun

March 12, 04:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Чортоғимда мана шундай Ёшлар бор
Ҳайитали Бурҳанов Чортоқ тумани "Алихон" маҳалласида истиқомат қилади. Имконияти чекланган бўлишига қарамасдан замон билан ҳамнафас иқтидорли ёшлардан. Компьютер саводхонлиги, санъат ва рассомлик бобида иқтидорли.
— Видеолавҳада ёш иқтидор эгасини аввалги ва бугунги жараёнлари акс эттирилган.
👌
Ёшлар куни доирасида унинг хонадонига бориш режалаштирилган.
Мутасаддиларга респект.
📲
Каналга қўшилинг
👉
@chortoqliklarbugun