
XOLID.UZ
#жума
муборак
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴿٥٦﴾
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
(Аҳзоб сураси, 56-оят)
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Xolid.uz
|
Xolid ibn Valid
@Asaka_xolid
|
#табрик
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган. (Жума: 9)
Жума намози гуноҳларни кечиради:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Беш вақт намоз, бир Жумадан иккинчисигача бўлган вақт — бу орасидаги гуноҳларга кафоратидир, агар катта гуноҳлардан сақланилса" (Муслим ривояти).
🕌
Яқинларингизга юбориб табриклаб қўйинг
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Xolid.uz
|
Xolid ibn Valid
@Asaka_xolid
|
#табрик
XOLID.UZ
pinned a photo
# НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.
👇
Андижон вилояти Асака тумани
Мелодий 2026-йил 13-март
Ҳижрий 1447 йил 23-Рамазон ойи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌙
Бомдод 05:50;
🌙
Пешин 12:50;
🌙
Аср 16:35;
🌙
Шом 18:20;
🌙
Хуфтон 20:20;
📖
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
✅
Xolid ibn Valid jome masjidi
@Asaka_xolid
|
#namoz
vaqtlari
#Кунлик_рамазон_тақвим
(Андижон вақти билан)
Саҳарлик вақти 5:09
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси
Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Xolid.uz
|
Xolid ibn Valid
@Asaka_xolid
| Рамазон тақвими
#Рамазонга_оид_ҳадислар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#Кунлик_рамазон_тақвим
Оғиз очиш вақти 18:18
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Xolid.uz
|
Xolid ibn Valid
@Asaka_xolid
| Рамазон тақвими
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#xabar
#london
#ramazon
#tadbir
🌙
ЛОНДОНДА РАМАЗОН ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
🌍
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ватандошлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
🗣
Жумладан, Лондон шаҳрининг Бекслей ҳудудида Ал-Хоразмий маркази томонидан ташкил этилган тадбирда 80 га яқин ватандошимиз иштирок этди. Дастлаб ифторлик дастурхони ёзилиб, сўнг таровеҳ намози адо этилди.
🎙
Ифторлик ва таровеҳ намози орасида “Ислом инсонийлик динидир” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
🕌
Шунингдек,
Лондон шаҳрининг Жанубий Вудфорд ҳудудида жойлашган Central Asia Community (Марказий Осиё жамоаси)да ҳам ифторлик тадбири ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин ватандош қатнашди. Йиғинда “Ислом – тинчлик ва гўзал ахлоқ дини” мавзусида маъруза қилиб берилди.
Суҳбат ва маърузалар Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов томонидан олиб борилмоқда. Таровеҳ намозларида Қуръони карим хатми ҳам адо этилмоқда.
🤝
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни бирлаштириб, улардаги ватанпарварлик ҳиссини оширишга, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини янада оширишга хизмат қилмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Xolid_uzda
#Kun_oyati
📖
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚДИР
💡
Тафсир: 1. Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик.
Лайлатул Қадрнинг шу ном билан аталишининг сабаби — бу кечанинг қадри улуғлигидан, шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигидан эканини аввал ҳам айтиб ўтдик.
Ушбу оятда зикр қилинаётган ҳодиса, яъни Қуръоннинг туширилиши унинг Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббосдан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу оят очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръони Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримизга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган.
Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси шуки, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деб Аллоҳ таолонинг Ўзи таъкидлаб айтмоқда.
2. Лайлатул Қадр қандай нарса эканини сенга нима билдирди?
Яъни унинг ҳақиқатини, фазлини тўла тушунишинг қийин. Шунинг учун уни Ўзимиз айтиб берамиз.
3. Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир.
Чунки бу кечада Қуръони Карим нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзалдир.
Ушбу оят тафсирида аллома Ибн Касир, жумладан, қуйидагиларни ёзганлар:
«Бир киши силоҳ олиб минг ой Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилгани ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар бундан ажабландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига ҳам шундай бўлишини орзу қилиб: “Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!”, дедилар.
“Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир”, деди Аллоҳ таоло.»
Лайлатул Қадрнинг яна бир фазилати қуйидаги оятда баён қилинади:
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
Ушбу оятдаги «Руҳ»дан мурод Жаброил алайҳиссаломдир. Лайлатул Қадр кечасида Жаброил алайҳиссалом бошчиликларида фаришталар Аллоҳ таоло келаси йилгача тақдир қилган ишлар ила тушадилар. Бу ҳам Лайлатул Қадр кечасининг шарафини оширадиган ишдир.
Лайлатул Қадрнинг учинчи фазилати қуйидаги оятда баён қилинади:
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.
Яъни Лайлатул Қадр кечаси тонг отгунча салом — тинчлик-омонлик кечасидир. Унда фаришталар мўминларга салом берадилар. Унда Аллоҳ таоло инсонларга фақат тинчлик-омонликни тақдир қилади.
Уламоларимиз Қадр кечасининг қайси кеча эканлигини тайин қилишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Лайлатул Қадр Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида», деган ривоятини ихтиёр қилганлар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки Лайлатул Қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади», деганлар.
Бу кечани бедор ўтказиш ибодат билан, яъни намоз ўқиш, дуо қилиш, истиғфор айтиш ва Қуръон қироати билан бўлади.
📝
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖
Тафсири ҳилол, 30-жуз
Muslim_podcastдан кўчирилди.
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
✅
Xolid ibn Valid jome masjidi
@Asaka_xolid
|Kun oyati