Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

XOLID.UZ

Asaka_Xolid

Asaka tumani Xolid ibn Valid jome masjidi

Подписчики
5 640
Просмотры
4 171
ER
73,69%
Посты
11 931
October 29, 07:01

#РАДДИЯ
ЎТГАНЛАР РУҲИГА КУРЪОНИ КАРИМ ВА БОШҚА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРНИ БАҒИШЛАШ ЖОИЗДИР
!!!
"Фатҳу бобил иноя" китобларида Мулла Алий Ал-қорий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: "Ҳидояйи шариф китобида шундай келтирилади: "Аҳли сунна вал жамоъа мазҳабига кўра инсон ўзининг қилган амали; намоз бўлсин ёки рўза, садақа ёки бошқа амал бўлсин Қуръони карим тиловати ва зикрлар каби савобларни, бошқа инсон учун ҳийба қилишлик жоиздир". Бунга далил Пайғамбаримиз алайҳиссалом иккита қўйни, бирини ўз номларидан ва яна бирларини ўз умматлари номларидан, қурбонлик қилдилар. Буни (муҳаддислар) жамоаси ривоят қилганлар.
Имоми Дориқутний раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қиладилар "Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: "Менинг ота-онам бор, уларга ҳаётлик вақтларида яҳшилик қиламан, вафот этганларидан кейин қандай яҳшилик қиламан"? -деб сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ўз намозинг билан бирга улар учун намоз ўқисан ва рўзанг билан бирга улар учун ҳам рўза тутасан"-деб жавоб бердилар".
Имоми Дориқутний раҳматуллоҳи алайҳ ривояти.
Яна У зот, ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: "Пайғамбаримимиз алайҳиссалом: "Ким қабрлар олдидан ўтиб қолса ва қул ҳуваллоҳу аҳадни (яъни "ихлос" сурасини) ўн маротаба ўқиб, савобини маййитлар учун ҳийба қилса, у инсонга ўша ердаги маййитлар ададича савоб берилади", дедилар".
"Фатҳу бобил иноя" китобидан
Холид ибн Валид жомеъ масжиди имом хатиби Раҳимов Олимжон
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Olimvamutaallimuz
Каналга уланиш учун линк устига босинг
🔽
🔽
🔽
@Asaka_xolid

October 29, 05:26
Файлы недоступны
7
2
Открыть в Telegram

#xabar
#qabul
#murojaat
🤝
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
🗣
Ана шундай қабуллардан бири
бугун, 29 ноябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков
Диний идорага келган фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж ва умра, оилавий масалалар ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
💬
Жумладан
, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
🤲
Мана шундай
самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар
кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.
📿
Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари осонгина бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади"
, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).
🕌
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг
ҳар чоршанба куни
имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 29, 03:57
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🤲
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".
📃
Маъноси:
"Аллоҳим, Сендан бунинг
(шамолнинг)
яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг
(ёмғирнинг)
яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".
🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди",
дедилар.
🗣
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!
#duo
#yomgir
MUSLIM.UZ
GA
😎
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 29, 01:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса...
🌙
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
🤲
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала»,
деб айтар эдилар.
🔸
(
Маъноси
: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Xolid.uz
|
https://t.me/Asaka_Xolid
@Asaka_xolid
|
#duo
#дуо

October 28, 08:45
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣
Диний идорада Усмон Мусҳафи матни тадқиқ қилинмоқда
...17 октябрь куни Ўзбекистон мусуломонлари идораси Кутубхонасида Ҳазрати Усмон Мусҳафи матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Идоранинг “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ ва Кутубхона бўлими бошлиғи Камолиддин Маҳкамов бошчилигида бўлим ходимлари иштирок этди...
➡️
Батафсил
🗣
Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди
...Маърифий тадбирда Муфтий ҳазратлари ўз нутқлари давомида мавзу бугун долзарб эканини таъкидлаб, масжидларда имом домлалар тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказишда тежамкорлик тамойилларига амал қилиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича доимий илмий суҳбат ва тушунтириш олиб бораётгани, шунингдек, ҳожилар билан бирга “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида амалий тарғибот тадбирлари ўтказилаётганини алоҳида қайд этдилар...
➡️
Батафсил
🗣
Каъбага исмини муҳрлаган хаттот
...Ҳар
куни дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар Каъбага назар ташлар экан, ёпинчиғини безаб турган олтин ҳарфли ёзувлар ортида бир инсоннинг амалий мероси мужассам эканлигини билавермайди.
У киши – Каъба ёпинчиғини безашга умрини бағишлаган машҳур хаттот Абдураҳим Амин Бухорийдир...
➡️
Батафсил
🗣
“Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик”: Ўзбекистон муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилади
...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур нуфузли халқаро маънавий-маърифий конгрессда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ташрифлари ҳам кутилмоқда...
➡️
Батафсил
🗣
Меҳр шафқат кўрсатиш барчамизнинг вазифамиз
...
"Меҳр шавқат ва саломатлик" Жамоат фонди Шароф Рашидов туман бўлими томонидан навбатдаги саҳоват тадбири ташкил этилди...
➡️
Батафсил
#yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 04:21
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Аллоҳнинг йўлида
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 28, 01:30
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#zikr
#mutolaa
🤲
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" ДЕБ АЙТИНГ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
💬
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло бандаларига:
لا تقنطوا
"ноумид бўлманглар"
деган.

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا
"ноумид бўлмангиз"
деган.

Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس
"ташвиш чекма"
деган.

Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
لا تخف
"қўрқма"
деган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن
"маҳзун бўлманг"
деганлар.
🗣
Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо
"алҳамду лиллаҳ"
денг.
📝
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ










🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🤔
Агар фарзанд ота меҳри ва эътиборисиз улғайса....
🏃
Бугун югурмаган, эртага шифокорга югуради
😰
Ёлғон гапиришнинг соғлиққа таъсири











MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 01:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»
Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Xolid.uz
|
Xolid ibn Valid
@Asaka_xolid
|
#duo
#дуо

October 27, 10:59

XOLID.UZ
pinned a photo

October 27, 10:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

# НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.
👇
Андижон вилояти Асака тумани
Мелодий 2025-йил 27-октябр
Ҳижрий 1447 йил 5-Жумадул аввал ойи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌙
Бомдод 06:00;
🌙
Пешин 12:50;
🌙
Аср 15:35;
🌙
Шом 17:20;
🌙
Хуфтон 19:15;
📖
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
📲
ОБУНА БЎЛИНГ

ВА
УЛАШИНГ
🗣

Xolid ibn Valid jome masjidi
@Asaka_xolid
|
#namoz
vaqtlari