Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Асанов формати

AsanovEldar
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Subscribers
12 500
24 hours
30 days
-100
Post views
3 830
ER
27,61%
Posts (30d)
15
Characters in post
1 478
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Education
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Research & Academia
Summary
March 14, 11:50

Бир муддат илгари,
АҚШ
ва
Исроил
билан муносабатлар ёмонлашиб, тажовуз хавфи пайдо бўлганида,
Эрон
пропагандистик каналлари "3 минг йиллик давлатчилик тарихида Эронни ҳеч ким босвололмаган" деган ролик, матн ва фотолар тиқилиб кетди (табиийки, кўп масхара изоҳларга сабаб бўлди). Орадан шунча вақт ўтиб, уруш бошлангач, бу пропаганда
ўзбек
интернетига ҳам етиб келди. Шу фурсатдан фойдаланиб, Эрон давлатчилиги ҳақида икки оғиз фикр.
Тарихчиликда давлатчиликни ўлчашга ҳар хил ёндашув бор. Энг машҳурларидан бири — ҳудудий ёндашув. Яъни шу ҳудудда пайдо бўлган илк давлатдан бошлаб ҳисобланади ва бугунги давлат ўша илк давлатнинг давоми ҳисобланади.
Примордиализм
деб аталувчи бундай ёндашув
совет
давридан бизга ҳам мерос қолган ва расмий тарихчилигимизда ҳукмрон мавқега эга, "3 минг йиллик ўзбек давлатчилиги" концепцияси ҳатто конституцияга киритилган.
Примордиализм нуқтаи назаридан қарасак, Эрон давлатчилиги камида 4 700 йиллик тарихга эга — Эрон жанубида у даврларда
Месопотамия
маданиятлари билан боғлиқ
Элам
давлати мавжуд бўлган. Эламликлар бугунг авлоди сақланмаган бир тилда гапирган, форслар у ҳудудга 2 минг йилдан сўнг кириб келган.
Этник ёндашув ҳам бор. Бу жиҳатдан, Эрон ҳудудида
эроний
халқлар яратган илк давлат —
Мидия
бўлиб, ундан бошласак, Эрон давлатчилиги 2 700 йиллик тарихга эга.
Лекин бунда бир муаммо бор.
Мидияликларнинг
лисоний авлоди
курдлар
ҳисобланади, курдлар "бу бизнинг давлатимиз" деб Эрон билан талашади. Шунинг учун Эронда айнан биринчи
форс
тилли давлатга симпатия кучлироқ. Бу — Эронда
Паҳлавийлар
давридан эътиборан расман қабул қилинган ёндашув, 2 500 йиллик давлатчилик (
Аҳамонийлардан
бошлаб) расман қабул қилинган санадир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Аҳамонийлар форс давлатини Элам ҳудудида яратган ва
эламликларнинг
давлатчилик анъаналарини, институтларини, маданиятини тўлиқ кўчириб олган, пойтахтини пойтахт қилиб олган, эламчадан форс тилидан кўра кўпроқ фойдаланган. Шу жиҳатдан маълум боғлиқлик, ворисийлик бор деб айтса бўлади.
Замонавий тарихчиликдаги ёндашувларга келсак. Булар орасида асосийлари
модернизм
ва
конструктивизмдир
. Модернистлар одатда бугунги чегаралар, этник таркиб ва маданий қиёфа пайдо бўлган даврдан бугунги давлатлар тарихини бошлашади. Бу маънода "замонавий Эрон"
Сафавийлар
сулоласидан, яъни XV аср охиридан бошланади. Бугунги чегараларга келиниши, бугунги маданий қиёфанинг (шиалик ва
форс
тилининг тарқалиши) шаклланиши, бошқа мусулмон ўлкалардан сиёсий ва маданий артикуляция (ажралиб чиқиш) айнан шу даврга тўғри келади.
Конструктивистлар барча замонавий давлатлар XIX аср — XX аср биринчи ярмида шаклланган ҳисоблайди. Қайсидир маънода улар ҳақ — XIX аср мобайнида
Ғарбий Европа
давлатларида, ундан кейин қолган дунёда жиддий ўзгаришлар рўй бериб, бугунги тушунчадаги миллатлар ва уларнинг миллий давлатлари пайдо бўлган. Конструктивизм шу даврда миллатга айланган ва миллий давлатига эга бўлган жамоаларни ўтмишга боғламай, "янги формациядаги, замонавий тушунчадаги" давлатларнигина тан олади. Бу жиҳатдан олсак, Эрон давлатчилиги 1925 йилдан — Паҳлавийлар сулоласидан бошланади (ва ўзбек давлатчилигидан бир ёш кичкина ҳисобланади).
Сўзим сўнгида яна бир масалани айтиб ўтай. Эронда расман қабул қилинган этник ёндашув — форс давлатчилиги концепциясининг жиддий муаммоси бор. Ўзи исломгача даврда иккитагина форс сулоласи ҳукм сурган — Аҳамонийлар ва
Сосонийлар
. 651 йилда Сосонийлар сулоласи тугатилгач, Эрон деган давлат ҳам, халқ ҳам йўқолиб кетган. Ундан кейинги давр манбаларида
форс
сўзи ё Сосонийларга нисбатан, ё улардан мерос ҳисобланган форс тилига нисбатан ишлатилади. Сулолалар ва аҳоли, форс тилли бўлса, кўпинча
тожик
деб аталади. Қолаверса, VII асрдан эътиборан Эрон шунчаки бошқа давлатларга тегишли географик ҳудуд бўлган. Бугунги Эрон ҳудуди Эрон деб аталмаган — у
Ироқи Ажам
,
Форс
,
Кирмон
,
Хуросон
каби ҳудудларга бўлинган.

March 14, 11:50

Эрон Сафавийлар даврида бугунги сиёсий чегараларга кела бошлаган. Эрон деган расмий ном эса Паҳлавийлар даврида, 1925 йилдан сўнг, Аҳамонийлар ва Сосонийлар расмий "аждод" деб эълон қилинганидан сўнг қайта тикланган. Қизиғи, аслида Сосонийларнинг ҳам пойтахти бугунги
Ироқ
ҳудудида жойлашган, Аҳамонийларнинг сулолавий маркази бўлмиш Эрон жанубида эса бугун асосан
араблар
,
лурлар
ва
бахтиёрлар
яшайди, форс тили бу ерда XX асрдагина тарқала бошлаган.
@AsanovEldar

March 14, 11:24
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир машҳур инсоннинг гапига қулоқ солиб, варрак ясаб, учириб кўрдим, шояд энди ишим юришиб кетса.
Жиддий айтганда, ташкилотчилар кўп инфлюенсерлар ва жамоат фаолларидан сўрабди, кўплар варрак ясай олмаслигини айтибди. "Бу нима деган гап?" деб ўзим ясаб беришга қарор қилдим. Ҳам болаларимга ўргатдим, ҳам ўзим болалигимни эсладим. Жуда профессионал бўлмасаям, қўлдан келганча.
Болаликда дўстлар билан йиғилишиб, кўп варрак ясардик. Албатта, кўпинча кичик, оддий, қоғозлигини ясардик — ҳам ясаш, ҳам учириш осон эди. Ясаб, томга чиқиб, учирвориб, томоша қилиб ётардик (томда). Бунисини эса учириш жуда қийин бўлди. Лекин мароқли тажриба бўлди, айниқса болаларимга.
@AsanovEldar

March 13, 13:32

Европаликлар "дунё фалсафаси тарихи", "жаҳон фани тарихи" деган ном остида амалда ўз фалсафаси, ўз фанининг тарихини ёзган. Ҳалигача уларнинг призмаси орқали ўрганамиз, улар берган тартиб бўйича буюк олимлар, файласуфлар, сиёсий таълимотлар, илмий назариялар, идеологиялар рўйхати ва таърифини ўрганиб юрамиз. Ўзимизда ўтган интеллектуал жараёнлар, баҳслар, юқоридаги каби ниҳоятда гўзал ёндашув ва назарий конструкциялар эса четда қолиб кетади, мутахассислардан бошқа ҳеч ким билмайди. Уларнинг ҳам тарихини чиройли қилиб ёзиш керак менимча,
Murteza Bedir.
The Hanafi View of Siyasa and Sharia between Idealism and Realism: Al-Hasiri’s Conception of Temporal and Religious Politics: (Siyasa ad-diniyya al-‘uzma and siyasa al-hissiyya al-‘uzma)
@AsanovEldar

March 13, 13:32

Дунёвийлик идеологияси, концепцияси, тушунчаси модерн Ғарбда пайдо бўлган ва кейин бутун дунёга ёйилган, дейилади. Шунга асосланиб, файласуфлар тафаккур тарихини премодерн (диний-мифологик тафаккур), модерн (илмий тафаккур) ва постмодерн (ноуниверсал тафаккур) деб учга бўлади. Аммо
Европа
тафаккури тарихига асосланган бу схема бутун дунё тарихига татбиқ этилиши бугун кўп танқид остига олинмоқда. Ҳамма ердаям қадимдан мифологик фикрлашмаган, дунёвийликка муқобил институтлар бошқа жўғрофияларда, бошқа жамиятларда ҳам вужудга келган.
Хусусан,
туркиялик
олим
Муртеза Бедир
ислом фиқҳида сиёсий ҳокимият шариатдан ажратилганини, мусулмон давлатларида параллель ҳуқуқий режимлар ишлаганини, ҳуқуқнинг кўпгина соҳаси шариатдан ташқарида қолиб, ҳукмдор фармон ва қонунлари билан бошқарилганини айтади.
Бедирнинг ёзишича,
ҳанафийя
фақиҳлари сиёсатни ўз компетенциясидан ташқарига чиқариб ташлашга уринган ва кўпроқ
каломга
алоқадор масала деб билган. Шунинг учун
ҳанафийяда
сиёсий таълимотлар деярли вужудга келмаган. Фақат бир фақиҳ, у ҳам бўлса бизнинг ўлкадошимиз —
Бухоро
фиқҳ мактаби вакили ислом фани учун ноёб бўлган сиёсий таълимотни ишлаб чиққан.
XI-XII асрларда яшаган
Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ҳасирий ал-Бухорий “ал-Ҳовий фил-фатово”
номли китобида кутилмаганда
сийāса
сўзини замонавий маънода ишлатади. Унинг қисқача моҳияти қуйидагича.
Ҳасирийнинг фикрича, инсоннинг бирламчи эҳтиёжи яшамдир (
бақāъ
), бу эса озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойга боғлиқ. Жами инсоният яшами, ўз навбатида, насл қолдиришга боғлиқ. Бу дунёдаги
бақāъ
фақат
муъāмалāт
(ижтимоий муносабатлар ҳуқуқи) орқали, нариги дунёдаги
бақāъ
эса
ъибāдат
(илоҳий мажбуриятлар ҳуқуқи) орқали рўёбга чиқарилиши мумкин. Аммо бир инсон бу икки ҳолатнинг барча воситасини (
асбāб
) қўллай олиши имконсизлиги боис инсоният бу мақсадларга биргаликда интилиши лозим.
Бунинг натижасида инсонлар ўртасида ўзаро алоқа ва алмашинувдан иборат мураккаб муносабатлар вужудга келади; бу, ўз ўрнида, тўқнашув ва ихтилофларга ҳам сабаб бўлади, бу эса пировардида динда фасодга (
фасāд фид-дин
), яшам воситаларининг (
асбāб ул-бақāъ
) йўқ бўлишига олиб келади.
Бу ҳолатни четлаб ўтиш учун инсониятга
Аллоҳ
берган қобилият бўлмиш
ъақл
керак. Лекин ҳамма ҳам
ъақлни
тўғри ишлата олмайди – хоҳишлари уни йўлдан оздиради. Шундай экан, одамлар устидан қўшимча назорат учун
сийāса
зарурдир.
Сийāса
иккига бўлинади. Биринчиси – пайғамбарлар орқали туширилган дин бўлиб, буюк диний сиёсатдир (
ас-сийāсат ал-ъузмā ад-диниййа
); аммо авом фақат яшам билан банд бўлгани учун унга доим ҳам қулоқ солмайди. Бунинг натижасида
ал-Қаҳҳāр
қилич, қамчи ва зиндонга эга шоҳларни юборган ва улар буюк тажрибавий сиёсатни (
ас-сийāсат ал-ъузма ал-ҳиссиййа
) амалга оширади.
Ҳасирийга кўра, тажрибавий сиёсат шафқатсиз ва адолатсиздир, диний сиёсат эса юмшоқ ва адолатлидир, шунинг учун одамлар шариатга талпинади, ундан паноҳ қидиради. Бу ўринда қозининг вазифаси бу икки сиёсат ўртасида туриб, диний сиёсат устуворлигини таъминлаш ва тажрибавий сиёсатни тушунтириб беришдир. Муфтийлар шоҳларга бўйсуниши, шоҳлар эса, ўз навбатида, муфтийларнинг фатволарига эргашиши керак.
Бундай гўзал ва равон назарий конструкцияни ҳар томонлама таҳлил қилиб, бугунги кун учун ҳам долзарб бўладиган кўплаб хулосалар чиқариш мумкин. Аммо бу ўринда иккитагина масалага урғу қаратмоқчи эдим:
-
Ғарб
фалсафаси нуқтаи назарига хос “динийлик – иррационаллик, дунёвийлик – рационаллик” деган қарашга ўрганиб қолган одам учун Ҳасирий рационалликни диний қонунлар билан боғлаши, уларни адолатли ва юмшоқ, дунёвий ҳокимиятни эса иррационал, адолатсиз ва қаттиққўл ҳисоблаши муаммога кутилмаган ракурсдан қарашга мажбур қилади;
- Ҳасирий, биз учун кутилмаган йўсинда бўлса ҳам, ҳокимиятни амалда диний ва дунёвийга бўлгани, тутиб туриш механизмлари ва кучлар мувозанатини жуда пухта инобатга олгани кишини ҳайратга солади.

March 11, 14:25

Россиялик
эроншунос
Никита Смагиндан
жуда яхши материал. Биламан, анча кечикдим, аммо банд эдим, иннайкейин каналим оперативлик ҳақида эмас, аналитика ҳақида.
Эрон
Ислом инқилоби
замонавий тарихдаги жуда қизиқ феноменлардандир. Унда бир қарашда бир-бирига зид бир неча куч қатнашган:
- элита ичидаги мухолиф либераллар;
- радикал сўл ҳаракатлар — талабалар ҳаракатидан тортиб кўча партизанларигача;
- диний раҳнамолар атрофида жамланган кенг омма, айниқса ўрта ва майда бизнес (бозор) ва қишлоқ аҳли;
-
Али Шариатий
қарашларидан илҳомланган социалистик диний кучлар;
- этник озчиликлар, айниқса
Озарбайжон
турклари
,
Аҳвоз
араблари
,
курдлар
(буларнинг бир қисми айни пайтда сўллар блокида ҳам бўлган).
Инқилоб эйфориясида бу томонлар шоҳ режимидан анча авторитар ва қонхўр режимни ўз елкаларида ҳокимиятга олиб келганини англамай қолди. 1979 йил февралида шоҳ режими ағдарилгач, кенг омма қўлловида
Руҳуллоҳ Ҳумайний
Эронга қайтиб, ҳокимиятни қўлга олди ва собиқ иттифоқчиларини йўқ қилишга киришди. Биринчи навбатда сўл кучлар ва этник озчиликларнинг ҳаракатлари бостирилди, аксарият гуруҳлар хорижга (
Ироққа
ва негадир
Албанияга
) чиқиб кетди. Аёллар озодлиги йўлидаги намойишлар қонга ботирилди, турли институтлар қўлга олинди, бунда клерикал гуруҳларни молиявий жиҳатдан бозор, ҳарбий жиҳатдан
ислом инқлоби қўмиталари
(бўлажак
Сипоҳи посдорони инқилоби исломий
) қўллади.
Собиқ элита ва зиёлилардан чиққан оз сонли либераллар муроса қилиш ҳаракатида юрди. Либераллар вакили Маҳди Бозаргон бош вазирлик лавозимини эгаллади, аммо тўққиз ой ишлаб,
АҚШ
элчихонасининг рахна олиниши,
Ғарб
давлатлари билан алоқаларнинг бузилишига, шунингдек, Ҳумайнийнинг қатағон сиёсатига эътироз ўлароқ мансабдан воз кечди.
Бошланиб кетган
Эрон—Ироқ уруши
ички тўлғанишларни тўхтатди, жамиятни янги лидерлар атрофида бирлаштирди, оятуллолар ҳокимиятини мустаҳкамлади, ички қатағонларни иккинчи планга ўтказиб юборди (яъни ҳамма ташқи душман билан овора бўлганида ички мухолифат бемалол йўқ қилинди).
Урушдан сўнг Эронда ягона куч бўлиб қолган диний кучлар (ва уларга қўшилган бир қисм социалистик диний гуруҳлар) ичида консерваторлар (ёпиқ ташқи сиёсат ва қаттиқ динийлашув тарафдорлари) ва шартли либералларга (
араблар
ва Ғарб билан муносабатларни яхшилаш, мўътадил ички сиёсат тарафдорлари) бўлиниш рўй берди. Икки гуруҳнинг лидерлари — либераллар раҳнамоси
Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ҳамда
Ҳумайний ўрнига олий раҳбарга айланган
Али Хоманаий
1989 йилда ислоҳот ўтказиб, бош вазирлик ўрнига президентлик институтини жорий қилди. Бу билан ҳокимият ваколатлари икки партия ўртасида бўлиб олинди. Хоманаий Сипоҳи посдоронга таяниб, ҳокимиятини мустаҳкамлаб борди (бунинг эвазига ушбу элитар ҳарбий ташкилотга бизнеснинг бир қисми тақсимлаб берилди). Рафсанжоний кучини йўқотиши билан президентлик институти ҳам кучини йўқотиб борди, раҳбар институти, аксинча, ҳокимиятини мустаҳкамлаб борди. Бунга параллель равишда қатағон сиёсати қайтадан кучайтириб борилди.
Смагин бу воқеаларни Хоманаий фаолияти орқали таҳлил қилади ва қизиқ хулосаларга келади: Ислом жумҳурияти тарихининг асосий қисми Ҳумайний билан эмас, Хоманаий билан боғлиқ, бугунги Эронни яратган инсон айнан Хоманаий бўлади. Бир мисол келтирсам. Инқилобий ҳаракатга узоқ йиллар раҳбарлик қилиб, у амалга ошгач, ўз кўришини рўёбга чиқаришга улгурмай вафот этган
Ленинни
, ундан сўнг яккаҳокимликни қўлга киритиб, мутлақо бошқача
СССРни
яратган
Сталинни
биламиз. Ҳумайний ва Хоманаий Эронда мана шундай роллардадир.
Революционер. Реформатор. Тиран. Как Али Хаменеи за 37 лет до неузнаваемости изменил Иран? И как власть изменила самого великого аятоллу? Рассказывает Никита Смагин
PS.
Чалкашлик бўлмаслиги учун — юқоридаги матн мақоланинг қисқа баёни эмас, менинг унга шарҳларимдир.
@AsanovEldar

March 08, 07:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

Маънавият ва маърифат маркази 8 март муносабати билан анъанавий табриклардан бироз чекиниб, муаммоларга эътибор қаратибди. Реал ҳаётда учраб турадиган, гендер дискриминация ёки стереотипизацияга олиб келадиган ҳолатлар (айниқса машина ҳайдаш масаласида).
Ролик бу каби вазиятларда руҳни туширмасликка мотивация берадиган шаклда олинган. Албатта, фақат мотивация билан иш битмайди — жамиятда тарқалган стереотиплар барҳам топиши керак, қарашлар ўзгариши керак ва ҳ.к., лекин катта ўзгаришларга кичик қадамлар билан эришилади.
@AsanovEldar

March 06, 04:09

Мана бу пост ёзилганидан кўп ўтмай, АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми бошланиб кетди. Янги уруш Фирас Мақсаднинг хулосаларини қисман тасдиқлади, қисман шубҳа остига қўйди: минтақа постэрон босқичига кираётгани, ортиқ Эрон гегемон эмаслиги тасдиқланди (ва балки…

March 05, 05:50

Ҳозирча
Медузадан
яхши
материал
. Эронда интернет ўчган, нима бўлаётганини фақат расмий манбалардан, чекланган миқдорда билиб турибмиз. Нашр турли норасмий гувоҳликларни бир ерда тўплабди.
@AsanovEldar

March 05, 03:47

- Эрон Украинада Россияга ёрдам бера олмай қолиши Украинага қўл келади; лекин Эроннинг асосий ёрдами
Шоҳид
дронлари десак, Россия уларни аллақачон ўзида
Герань
номи остида ишлаб чиқармоқда;
- Путин қўрқувда — янги дунё тартиботида диктаторларни ўғирлаб кетиш ва ҳатто ўлдириш мумкин экан; аммо бу хулосага унча ишонмадим,
рус
мухолифатининг орзусига ўхшади кўпроқ.
Хуллас, савол кўп, аниқ жавоблар топа олмаяпман. Тузук аналитика чиқиб қолса, тавсия қиламан.
@AsanovEldar