Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Асанов формати

AsanovEldar
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Подписчики
12 400
24 часа
30 дней
-100
Просмотры
2 904
ER
24,05%
Посты (30д)
27
Символов в посте
1 822
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Образование
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Исследования и академия
Краткое описание
April 24, 09:41

Маданий мерос агентлиги
раҳбарияти билан очиқ мулоқот
бўлиб ўтди
. Асосий мақсад — соҳа мутахассислари, жамоатчилик фаоллари, журналист ва блогерлардан таклиф ва тавсиялар тўплаш ва, тушунишимча, улар асосида қандайдир ҳужжат ишлаб чиқиш.
Мулоқотда мен ҳам қатнашдим. Мен берган таклифлар:
- гидлар масаласи. Мендан олдин гидлар муаммосини журналист
Шарофиддин Тўлаганов
ҳамда
Ўзбекистон тарихи давлат музейи
директори
Жаннат Исмоилова
кўтаришди; Шарофиддин ака гидлар туристларга кўп ёлғон-яшиқ, эртакнамо, баъзан ҳатто миллатчилик ва нотўғри сиёсий талқинларга сабаб бўлувчи маълумотлар бериши, буни назорат олиш кераклигини айтди; Жаннат Ҳамидовна музейларда гид штатлари қисқаргани туфайли конкрет музейларни жуда яхши билувчи гидлар қолмагани ҳақида гапирди. Мен эса гидларни туризм ҳамда тарих бўйича янги адабиётлар билан таништириш кераклигини, балки
1000KITOB
билан ҳамкорликда бу бўйича адабиётларни
ўзбек
тилига таржима қилиш лозимлигини айтдим;
- пойтахт ва йирик туристик марказлардаги маданий мерос объектларига эътибор қаратилаётган бир пайтда чеккароқ туманларда тарихий ва маданий қийматга эга маҳаллалар, бу маҳаллалар ичидаги кичикроқ маданият объектлари янги кўп қаватли биноларга ўрин бўшатиш учун бузиб ташланмоқда, буни текширадиган ё ёритадиган мутахассислар чекка жойларда кам ёки йўқ. Балки бутун республика миқёсида бузилишлардан аввал маданий объектлар экспертизасини жорий қилиш керакдир;
- моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари
рўйхати
асосан тарихий обидалар, археологик объектлар, зиёратгоҳлар, айрим бюст ва ҳайкаллардан иборат; ваҳоланки, 20 йил олдин қурилган бино ҳам маданий мерос объекти бўлиши мумкин; анъанавий маҳаллалардаги турмуш тарзи ҳам маданий мероснинг бир бўлаги. Балки "моддий маданий мерос объектлари" тушунчасини кенгайтириш, рўйхатни тўлдириш керакдир;
- яна ўша рўйхатга келадиган бўлсак, маданий мерос объектларининг номи унификация қилинмаган: бирининг номи ўзбекча, бири
русча
имлода ёзилган, бири
қорақалпоқча
ва ҳ.к. Ушбу рўйхатдаги номларни унификация қилиб, давлат тили қоидаларига мослаш керак.
@AsanovEldar

April 22, 02:48

Ижозатингиз билан тиббиёт ҳақидаги фикрларимни финализация қилиб қўйсам.
Бу каби постлар — мутахассислигим бўлмаган соҳаларга қизиқиш уйғонишининг меваси. Бу қизиқиш туфайли соҳа бўйича бир-иккита китоб ўқиб чиқишга, бошқа турдаги маълумот билан танишиб чиқишга ҳаракат қиламан. Ўзим учун соҳанинг моҳияти ва бугунги аҳволи бўйича бирламчи хулосалар қилиб оламан.
Тиббиёт бўйича хулосаларим эса ҳозирча ўзим учун ҳам тушунарсиз. Соҳа кенглиги, мураккаблигидан ташқари, унинг ҳолатига баҳо бериш ҳам анча қийинлиги бунга сабаб бўлса керак.
Тиббиёт охирги икки асрда шиддат билан ривожланди. Минг йиллар давомида одамлар табиат ҳақида, инсон танаси ҳақида бизга оддий туюладиган кўп нарсани билмаган, айрим элементар хасталикларни даволай олмаган. Охирги асрларда бу йўналишда тараққиёт шу қадар тезлашиб кетганки, бутун тарих мобайнида эришилган ютуқлардан юзлаб баравар кўпроқ ютуққа эришилган. Ҳозир аксарият касалликларни даволай ёки тўхтата оламиз. 100 йил олдин янги туғилган чақалоқнинг яшаб кетиш имконияти ўз-ўзидан шубҳа остида бўлган бўлса, бугун бундай таҳдид оғир ҳолатлардагина вужудга келади. Вакцина, санитария, антибиотиклар туфайли одамларнинг умр кўриш давомийлиги кескин ошди — 35—40 ёшда тиш йиринглашидан ўлиб кетиш ҳақида ўйламай яшаймиз.
Айни пайтда, тиббиёт бир текис ривожланмаган. Ҳали дунёда сифатли тиббий хизматлар билан, муҳим дорилар билан таъминланмаган минтақалар бор; оғир санитар ҳолатда яшайдиган, арзимаган инфекциядан ўлиб кетиш хавфи юқори бўлган нуқталар бор; болалар ўлими даражаси юқори бўлган ҳудудлар бор. Тиббий кадрлар етишмовчилиги ривожланган давлатларда ҳам кузатилмоқда. Касалликларни даволаш бўйича илмий янгиликлар бор, лекин барчасини текшириш ва жорий қилиш жараёнлари жуда оғир ва серхаражат. Ҳар қандай инсон энг охирги ютуқларга асосланган сифатли тиббий хизматдан фойдалана олмайди — шифохоналар, техника, мутахассислар етишмайди, қаердадир тиббий харажатлар аҳолига оғирлик қилади.
Бир сўз билан айтганда, пост бошида айтилган мислсиз ютуқлар ҳали бутун инсоният сифатли тиббиёт билан таъминланишига олиб келмади. Фан илғор, аммо кенг оммага етиб бормаяпти. Тиббий тадқиқот, таълим ва хизмат кўрсатиш йил сайин қимматлаб бораётганини ҳам айтай. Ҳали ҳам мукаммал ва хавфсиз ҳаёт ҳақида орзу қилиш босқичидамиз.
@AsanovEldar

April 18, 15:49

2024 йилда норвегиялик антрополог
Томас Ҳюлланд Эриксеннинг
Small Places, Large Issues
китобини
ўзбек
тилига таржима қилганимни ёзгандим. Афсуски, олим ўша йилдаёқ кутилмаганда
оламдан ўтди.
Китобнинг ўзбекча нашри тақдимотида у билан кўришиш орзулигича қолиб кетди.
Лекин марҳум олимдан қолган бир нарса борки, таржима, таҳрир жараёнларида қисман мулоқотнинг ўрнини босди. Гап шундаки, муаллиф таржима учун юборган матн pdf'ида 47 та изоҳ қолдирган. Бу изоҳларда у матннинг баъзи жойларини ўзгартиришни, қайсидир сўзни олиб ташлашни, алмаштиришни, янги сўз ва жумлалар қўшишни айтиб кетган. Таржимон учун ўзига хос йўриқнома.
Билмадим, охирги пайтлар ҳаётнинг ҳассослиги ва ўткинчилигини
кўп ўйлаб юборяпман
шекилли, лекин матнни яна бир бор қайта кўриш чоғида марҳум Эриксеннинг изоҳларини қайта ўқиб чиқдим. Худди у билан гаплашиб, ёнма-ён ўтириб, маслаҳатини олиб ишлагандай бўлдим. Уни ҳеч қачон кўрмаган бўлсам ҳам, иш услубини, илмий қарашларини, инсоний фазилатларини англагандай бўлдим.
Масалан,
Ҳаити
аҳолисининг тиббиёт ҳақидаги анъанавий билимлари ҳақида ёзар экан, бир ерда уларни
quaint
cultural ideas
"ажабтовур маданий ғоялар" деб кетган. Изоҳда шу quaint сўзини
local
"маҳаллий" сўзи билан алмаштиришни сўраган. Яъни китоби қайта-қайта чоп этиб бўлинган; маълум бир босқичда ўзи антрополог ўлароқ бир умр турли халқларнинг маданиятларига экзотика сифатида қарамасликни ўргатиб келган; бир куни қараса, ҳаитиликларнинг қадриятларини экзотизация қилиб, "ажабтовур" деб атаган экан. Ва буни тузатиб кетишга қарор қилган.
Бундан ташқари, худди ўзим каби, терминологияга жудаям синчковлигини, майда деталларга кўп эътибор қаратишини пайқадим. Ўз матнини қайта кўриб чиқиш чоғида қаердадир
expression
"ифода" сўзини терминологик жиҳатдан ноўрин ишлатиб қўйганини пайқаб,
term
"атама" деб ўзгартиришни сўраган.
Бундай ўзига хос масофавий мулоқот мен учун янги тажриба бўлганини бугун тўсатдан ўйлаб қолдим. Бу тажриба жуда унча quaint эмасдир, лекин туриб-туриб, "жуда ғалати ҳиссиёт, ўзига хос, унутилмас" деб ўйлаб қўйдим ичимда.
@AsanovEldar

April 17, 04:06

Постапокалиптикада ёки бўлмаса ўзга сайёраликлар ҳақидаги фильмларда кўп учрайдиган бир нарса бор — қандайдир қаҳрамон ўзи, баъзида оиласи ва яқинлари учун бункер ташкил қилади, у (улар) бу бункерда узоқ йиллар яшаб, радиациянинг камайишини ёки ўзга сайёраликлар қайтиб кетишини кутади.
Уй шароитида мана шундай индивидуал бункер ҳозирлаш мумкинми ўзи? Ишимда ва ҳаётимда реал фойдаси бўлмаган мавзуга вақт сарфлаб, китоб титкилагим келмади-да, сунъий интеллект билан маслаҳатлашиб кўрдим.
Мени қизиқтирган биринчи масала — ёпиқ силсилали бункер қуриш имконияти. Айтайлик, бункер қурдингиз — ертўла ковладингиз, мебель билан жиҳозладингиз, ичини овқат билан тўлдирдингиз. Лекин сув, газ, электр таъминоти нима бўлади? Юқоридан, уйдан сим ва қувур тортиб келишингиз мумкин, лекин бунда бункер ёпиқ силсилага эга бўлмайди.
Бундай бункернинг хавфли томони — тепадаги вазиятга тўлиқ боғланиб қолади. Яъни унда ҳаёт давом этиши учун юқорида ҳам ҳаёт бўлиши керак. Уруш туфайли сув, газ, электр таъминоти ишламай қўйса-чи? Табиий офатни деб бу таъминотга жавоб берадиган тирик жон қолмаса, инфратузилма йўқ бўлса-чи? У ҳолда бункерда жон сақлашнинг ҳам имкони қолмайди.
Киноларда кўрсатиладиган бункерларнинг муаммоси ана шунда — улар ишламайди.
Ëпиқ силсилали бункер яратиш назарий жиҳатдан мумкин, лекин қатор муаммолари бор:
- юқорида айтилган газ, электр, сув учун тўлиқ мустақил инфратузилма яратиш керак; бир киши ёхуд жон сақлайдиган кичик гуруҳ учун бўлса ҳам, барибир бутун бошли инфратузилма яратишга миллионлаб, балки миллиардлаб доллар кетади, ишга юзлаб, минглаб одам жалб қилиниши керак бўлади; инфратузилмага доимий профессионал таъмир керак бўлади, таъмир учун материаллар — симлар, қувурлар керак бўлади;
- овқат сақлаш — биринчидан, ҳатто ўн кишиям 20 йил ичида тонналаб овқат еб юборади, бунча овқатни сақлашга бункерда жой топиш учун унинг ҳудуди гектарлардан иборат бўлиши керак; иккинчидан, тонна-тонна овқат ўн йиллар давомида ўзгармай турмайди, нимадир айнийди, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади; яъни озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўлмаса, ундай бункерда ҳаёт бўлмайди.
Ҳавонинг сифати, моғор, тор жойда вирус тарқалиши хавфи каби муаммоларни гапирмай қўяқолай.
Хуллас, бир киши ёки кичик гуруҳга мўлжалланган, 20-30 йил ташқаридан таъминотсиз яшайдиган бункер қуришнинг имкони йўқ экан. Бундай бункер қуришга — ҳалокат чоғида бир неча минг кишини сақлаб қоладиган алоҳида инфратузилма яратишга етарли ресурс фақат давлатда бор, лекин ундай бункер ҳам бир неча ойга мўлжалланади холос. Ундан сўнг ҳаётни қайтадан изга туширишни ўйлашга тўғри келади.
Нега ўзи бу мавзуни ўйладим? Билмасам.
@AsanovEldar

April 16, 14:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Республика Mаънавият ва маърифат маркази
,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
,
Фан олимпиадалари маркази
,
Ташқи ишлар вазирлиги
,
Фанлар академияси
Тарих институти
ва бошқа ҳамкор ташкилотлар жорий йилнинг 5-7 май кунлари
Тошкент
шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида
“Буюк Шарқ Ренессанси”
халқаро олимпиадасини ўтказади.
Икки йилда бир ўтказилиши режалаштирилган ушбу олимпиада икки босқичда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда
Шарқ
алломаларининг ижоди ва илмий меросига бағишланган билимлар синови бўлса, иккинчи босқичда учта тарихий обида бўйича ёзма жавоб тайёрланади.
Иштирокчилар 14-18 ёшли ўқувчилардан иборат тўрт нафар жамоа аъзоси ва бир нафар раҳбардан ташкил топади. Ҳар бир давлатдан иккитагача жамоа иштирок этади. Ғолиб жамоалар олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамда тегишли сертификатлар билан тақдирланади.
Батафсил маълумот олиш учун:
https://www.gerio.uz

April 16, 08:18
Файлы недоступны
1
2
Открыть в Telegram

Файзбоғ канали (Темурмалик Тожиддинзода) отасининг сирли вафоти
ҳақида ёзмоқда:
“Отам сирли ҳодисалар натижасида ҳалок бўлди. Суриштирув ишларида адолат талаб қиламан!
Куни кеча, 14 апрел куни отам бир сутка давомида уйда ҳушсиз ётганидан кейин жони узилди…
Отам, II-гуруҳ ногирони, 1956 йилда туғилган В.Т., кеча сирли ҳолатлар натижасида ҳалок бўлди. У 11 йил давомида маҳалла раиси бўлиб ишлаган ва бундан 8 йилча аввал пенсияга чиққан. Сўнгги пайтларда отам алцгеймер касаллиги билан курашаётган эди, унга биз, оила аъзолари уй шароитида қарашиб, парваришлаб юрар эдик.
Лекин, бундан бир ҳафта олдин, 10 апрел куни отам сирли равишда ғойиб бўлди. Бир сутка давомида қилган қидирув ишларимиз натижасида, уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқладик. Кейинчалик, бундан жаҳлимиз чиқиб, ўша куннинг ўзидаёқ отамни уйга олиб келтирмоқчи эдик, бироқ иш кунлари тугагани сабабли (шанба куни эди), у ердаги врачлар бизга беморни фақатгина душанба куни бошлиқнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтиб беришмади. Душанба куни эрта саҳар билан олиб келдик.
Аммо, унинг аҳволи ўша пайтда ўта оғир эди. Шифохонадаги “қассоб” шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйига қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14 апрел, сешанба куни ҳалок бўлди.
Биз Самарқанд прокуратурасига ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишларини олиб боришини сўраб, расмий ариза киритганмиз. Улар отам ўлигини экспертизадан ўтказишди, энди жавобини кутяпмиз. Менинг бу бўйича бир қатор талабларим борки, уни юқори даражадаги қаттиқ назорат остида кўриб чиқилишини истар эдим.
1. Отам қандай қилиб руҳий шифохонага тушиб қолди? Уни ким уёққа олиб борди ва нима учун оила аъзоларини бундан хабардор қилмади?
2. Отамни ким ва қандай препаратлар билан унинг ўлимига олиб келувчи уколлар қилдирди? Экспертиза жавоблари чиққунча ҳолат кейинчалик ёпди-ёпди бўлиб кетмаслигига кафолатлар керак.
3. Қайсидир бир кичик ходим арзимас жазо олиб, воқеа бости-бости бўлиб кетишига йўл қўймаслик керак. Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши ва ундаги иш жараёни ҳамда ходимлар малакасига тегишли ҳуқуқий ва профессионал баҳо берилиши лозим. Агар биздан олдин ҳам кимдир шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келган бўлса, менга мурожаат қилишларини сўраб қоламан.
Юқоридаги видеода отамни йўқолишидан бир кун аввалги ҳолати, суратда эса уни олиб келган кунимиз тасвирланган”.
👉
@bahodirahmedoff
👈

April 15, 07:36
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ChatGPT
сингари сервисларнинг маълум муаммоси — галлюцинация бор. Бунда у йўқ нарсаларни тўқиб чиқариб, ҳақиқатдай ёза бошлайди. Ҳаволалар сўрасанг, узр адашибман дейди. Кеча менда шунинг тескариси бўлди.
Тошкентдаги
Давлат тарих музейида
сақланаётган
сурёний
тилидаги
христиан
қабртошларини кўраётгандим. Қабртош матнларининг бирида сана
туркий тилда
кўрсатилибди. Яъни сурёнийча "1605 йил от йили" дейиляпти, фақат "от" сўзи туркийча
yunt
деб бериляпти.
ChatGPT'ни синаб кўриш учун янги чат очиб, сурёний тилида от нима дейилишини сўрадим. Жавоб —
susyā
. Кейин юқоридаги скриншотни келтириб, "нега унда бу ерда yunt дейиляпти?" деб сўрадим. Бунга жавобан "бу ўринда туркийча сўз ишлатилган, чунки тош туркий тилли христианнинг қабрига қўйилган, бундай сана кўрсатилиши одатий ҳол" қабилида узунроқ жавоб бериб, шу матн чоп этилган мақолага ҳавола берди.
"Ие қойил, шу скриншот асосида мақолани топиб, текшириб кўрдингми?" десам, кутилмаганда "йўқ, ҳеч қандай мақола топганим йўқ, тахмин қилдим, қандай мақола кераклигини айтсангиз, қидириб кўраман" деди.
Буни ҳам галлюцинация деб баҳолаймизми? Тўғри жавоб топиб, керакли ҳаволани келтириб, кейин буни тан олмай ўтириш.
Мақола:
Mark Dickens.
Syriac Gravestones in the Tashkent History Museum
@AsanovEldar

April 15, 03:37

Стандарт тўрт йиллик бакалавриат, икки йиллик магистратура — жами олти йил, бир қарашда, барча соҳаларда мутахассис етиштириш учун етарли муддатга ўхшайди. Лекин бу стандартга тушмайдиган соҳаларам ҳам бор — уларда таълим узоқроқ давом этади. Бунинг сабабини тушуниш менга доим қизиқ бўлган.
Масалан, тиббиёт — камида етти йил таълим, ундан сўнг, йўналишга қараб, магистратура ёки ординатура. Сабаби — ниҳоятда мураккаб соҳа, кўп назарий билим ва чуқур амалиётни талаб қилади. Инсон танасини жуда яхши билиш, ҳар бир деталга эътиборли бўлиш, кимё, биологияни чуқур тушуниш бу соҳада муҳим; қолаверса, тиббиёт бўйича ҳар йили бошқа соҳалардан кўпроқ янги тадқиқот чиқади — нимадир дори кашф қилинади, тананинг янги жиҳатлари очилади, эски қарашлар ўзгариб кетади, қайси бир дорининг самарасизлиги исботланади ва ҳ.к. Шифокор хатосининг оқибати инсоннинг саломатлиги издан чиқиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмиши бўлади, шу боис соҳа мутахассиси жуда узун назарий ва амалий ўрганиш йўлини босиб ўтиши керак.
Яна бир соҳа — дин. Буддизм, яҳудийлик, христианлик, ислом каби динларда асрлар мобайнида жудаям катта адабиётлар корпуси вужудга келган; улар фақат маънавий озуқа эмас, юриш-туриш тартиб-қоидаси, қонунчилик, бошқарув каби вазифаларни бажарган, фалсафа, илм-фан, маданий ҳаётни қамраб олган. Бундай қамров энг кичик хатоларни ҳам хавфли қилиб қўйган. Шу боис соҳа ичига кириш ҳатто бугун ҳам жуда кўп меҳнат талаб қилади. Бугун айрим давлатларда (
Ҳиндистон
,
Покистон
,
Саудия
каби) исломий таълим даргоҳлари одатда ўн йилдан кўпроқ муддатга мўлжалланган курсларни таклиф қилади. Шулардан дастлабки уч йили асосан
араб
тилини ўзлаштиришга кетади. Кейин
Қуръон
,
Сунна
, уларнинг атрофидаги матнлар синчиклаб ўргатилади, ундан сўнг йўналишлар бўйича ихтисослашув рўй беради ва ҳ.к.
Менимча, булар қаторига бемалол юриспруденцияни ҳам қўшса бўлади. Ҳозирда бу соҳадаги олий таълим стандарт муддатларни қамраб олади — бизда тўрт йил бакалавриат ва икки йил магистратура, қайсидир ўлкаларда тўрт-беш йиллик уйғунлашган ўқув дастурлари. Аслида юриспруденцияда ҳам юқоридаги соҳалар каби жиҳат бор — юридик адабиёт жудаям катта, ҳужжатлар жудаям кўп ва ҳар куни кўпайиб, янгиланиб, ўзгариб туради, ҳар бир банд, ҳар бир модда амалиётда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Ва, айтайлик, тиббиётда бўлганидек, юриспруденцияда ҳам амалиётга киришиш бўсағаси жуда юқори — тегишли қонунларни, соҳа амалиётини, прецедентларни тўлиқ билмайдиган одамга судда инсон тақдирини топшириб қўйиб бўлмайди.
Албатта, бошқа соҳаларда ҳам зўр мутахассис етиштириш — жуда меҳнатталаб иш, лекин ё матнлар корпуси кичикроқ, ё ўзгаришлар секинроқ, ё хатонинг оқибати юмшоқроқ бўлиши мумкин.
Нима деб ўйлайсиз, стандарт 4+2 дан кўра узоқроқ таълимий йўлни талаб қиладиган яна қандай соҳалар бор?
@AsanovEldar

April 14, 13:00

#этимология
Кўркам
ва
гўзал
. Иккита чиройли сўз. Маъносиям яқин — чиройли, ёқимли кўринишни сифатлайди. Иккисининг ўзаги ҳам бир. Ўхшамайди бир қарашда, лекин илдизларига боқсак, тушунарли бўлади.
"Кўркам" сўзидан бошласак. Ўзаги —
кўрк
. Аслида ҳам ўзак эмас — маълум тарихий босқичда қотиб қолган шакл. Ундан олдин эса ясама сўз сифатида тушунилган. Қайси сўздан ясалган дерсиз? Албатта,
кўрмоқ
феълидан. Бир сўз билан айтганда, "кўрк" кўришга арзийдиган, кўримли ҳолатни англатган.
Энди "гўзал" сўзини бунга қандай боғлаймиз.
Ўғуз
тилларида сақланган бир қадимий қоидани эсласак, ҳаммаси жойига тушади: сўз бошидаги
k
ва
t
товушлари юмшаб,
g
ва
d
товушларига ўтади. Яъни бу ерда туб ўзак —
göz
"кўз". Ўз-ўзидан тушунарлики, бу сўз ҳам кўримлилик, кўзга яқинлик билан боғлиқ, фақат "кўрк" ҳолатни англатса, "гўзал" тўғридан-тўғри сифатни англатган.
"Кўрмоқ" ва "кўз" эса шунчаки ўзакдош эмас, айнан бир сўздир. Буни тушунтирадиган фонетик қоида бугунги
туркий
тиллардан фақат
чувашчада
сақланган:
ротацизм
— сўз ўртаси ва охирида
r
товушининг
z
товушига ўтиши.
Прототуркчада
*gör
сўзи ҳам феъл, ҳам от бўлиб келган: кўзни ва у бажарадиган ҳаракатни англатган. Бу ўзак катта эҳтимол бўлинишидан (от ва феъл вазифалари алоҳида шаклларда мустаҳкамланиб қолишидан) кейин ҳар икки шакли турли қўшимчалар олиб, янги ясама сўзлар ҳосил қилган, бу ясама сўзлар маълум даврларда турғунлашиб, қотиб, алоҳида, қўшимчасиз туб сўзлар деб тушунила бошланган, бирламчи ўзаклар билан боғлиқлик унутилган.
@AsanovEldar

April 14, 07:08

Хуллас, шифокор қабулига ёзилиб, унинг вақтидан унумли фойдаланиб, ҳар бир аломат, ҳар бир дорини батафсил гаплашиб, қандай дори олаётганимни, ҳар бири нима иш қилишини, зарари нимадан иборатлигини билишга ҳаракат қилдим. Баъзиларидан воз кечдим. Анамнезга…